Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияга қарши халқаро стандарт жорий этиш бошланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастурига мувофиқ амалга оширилаётган “ҳуқуқий эксперимент” доирасида рўёбга чиқарилмоқда.


🖥 Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастури раҳбари В. Кесслер ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси ходимлари билан учрашди.

🔎 Унда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш доирасида коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартини (ISO 37001:2025) жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

🔺 Учрашувда вазир ўринбосари “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар ва режалар хусусида айтиб ўтди.


💻 Жумладан, бу халқаро стандарт талабларини вазирлик тизимида қўллаш учун коррупцияга қарши курашишга қаратилган 14 та ички локал ҳужжат янги таҳрирда қабул қилиниб, идоравий механизмлар жорий этилди ҳамда амалга оширилмоқда.

🚀 Тизимда коррупция фактлари ҳақида хабар бериш бўйича “1203” қисқа рақамли алоқа ва www.tg-me.com/ssvantikor_bot телеграм бот канали, шунингдек, вазирликнинг расмий веб-сайтида ssv/pages/komplaens-xizmati номли саҳифа ҳамда “ssvuz/compliaence” электрон почтаси ишламоқда.

🔄Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 4 та ахборот тизими яратилди, 2 таси такомиллаштирилди ҳамда 3 та мобиль илова ишга туширилди. Республикадаги 3 838 та тиббиёт муассасаcи DMED тизимига уланиб, 33,0 млн. нафар аҳолининг ягона электрон тиббий картаси шакллантирилди.


‼️ Суҳбат давомида вазирликнинг Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартни жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🏥 Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 4-сон шаҳар болалар клиник шифохонаси кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг фойдаланишга топширилди.


🔬 Капитал таъмир, янги жиҳозлар, рақамлаштириш технологиялари туфайли шифохона мутахассислари замонавий стандартларга тўлиқ жавоб берувчи тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

📎 Буларнинг барчаси кичик ёшли беморларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғлом қайтишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада муассасанинг ҳозирги кўриниши билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴  🟦🟦🟦

❗️ Нукус: Саломатлик марафони ўтказилаётган тиббиёт муассасалари локацияси

  Хабар берганимиздек, бугун Нукус шаҳрида Саломатлик марафонига старт берилди.


🩺 Ушбу акция доирасидаги скрининг ва профилактик кўриклар бир вақтнинг ўзида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида бўлиб ўтмоқда.

⬇️ Қуйида ушбу тиббиёт муассасаларининг локацияси келтирилмоқда:

🗺 Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси

🗺 1-сон оилавий поликлиника

🗺  2-сон оилавий поликлиника

🗺 3-сон оилавий поликлиника

🗺 4-сон оилавий поликлиника

🗺 5-сон оилавий поликлиника

🗺 6-сон оилавий поликлиника

🗺 7-сон оилавий поликлиника

🗺 8-сон оилавий поликлиника

🗺 9-сон оилавий поликлиника

🗺 10-сон оилавий поликлиника

🗺 11-сон оилавий поликлиника

🗺 12-сон оилавий поликлиника.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴  🟦🟦🟦
🔴 No_comment

Хабар берганимиздек, айни кунларда Нукус шаҳрида Саломатлик марафони бўлиб ўтмоқда.


📌 Ушбу тадбир доирасидаги воркшопларда ҳудуддаги оилавий поликлиникалар тиббиёт бригадалари аъзолари учун DMED ягона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, кардиология, эндокринология, онкология, педиатрия, гинекология каби йўналишларда скрининглар ўтказиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиляпти.

🔎 Машғулотлар қизғин давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🔴 ✏️✏️✏️

❗️Нукусда HealthTech Hackathon старт олди

Нукус шаҳрида мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги илк миллий HealthTech Hackathon синов босқичи бошланди. Лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park ва "Uzinfocom" ҳамкорлигида, йирик хусусий компаниялар кўмагида ўтказилмоқда.


📊 Хакатон 2025 йил октябрдан 2026 йил декабргача 14 та ҳудудда давом этади ва 5 мингдан ортиқ иштирокчи, 140 дан зиёд жамоани қамраб олади.

➡️ Тадбирнинг асосий мақсади — тиббиёт ва IT мутахассисларини бирлаштириб, рақамли соғлиқни сақлаш ечимларини яратиш. Энг яхши лойиҳалар, грантлар, акселерация дастурлари ва инвестиция имкониятларига эга бўлади.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

Самарқанд шаҳрида офтальмологларнинг V халқаро  конгресси бўлиб ўтмоқда.


🔗 Унда юртимиздаги малакали офтальмологлар билан бирга АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Туркия, Грузия, Польша, Швейцария, Озарбайжон, Украина, Арманистон, Қозоғистон каби 20 дан ортиқ хорижий давлатдан 120 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда.

📖 Анжуман дастурида ушбу йўналишдаги долзарб муаммолар, кенг тарқалган кўз касалликлари диагностикаси ва даволаш усуллари қамраб олинган. Конгрессда юртимизнинг ёш офтальмолог олимлари ўз маърузалари билан чиқиши учун алоҳида секция ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

❗️ Нукус: Локация медицинских учреждений, где проходит Марафон здоровья


Как мы сообщали ранее, в городе Нукус стартовал Марафон здоровья.


🩺 Скрининг и профилактические осмотры в рамках данной акции одновременно проводятся в 12 семейных поликлиниках города Нукус и клинике Медицинского института Каракалпакстана.

⬇️ Ниже приводится локация данных медицинских учреждений:

🗺 Клиника Медицинского института Каракалпакстана

🗺 Семейная поликлиника № 1

🗺 Семейная поликлиника № 2

🗺 Семейная поликлиника № 3

🗺 Семейная поликлиника № 4

🗺 Семейная поликлиника № 5

🗺 Семейная поликлиника № 6

🗺 Семейная поликлиника № 7

🗺 Семейная поликлиника № 8

🗺 Семейная поликлиника № 9

🗺 Семейная поликлиника № 10

🗺 Семейная поликлиника № 11

🗺 Семейная поликлиника № 12

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴📌 📌📌📌📌

Нукус шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони орқали ҳудуд аҳолисини бир ой давомида кенг кўламли скрининг ҳамда профилактик кўриклар билан қамраб олиш режалаштирилган.


📍 Тиббий текширувлар бир пайтнинг ўзида 13 та локация — Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва 12 та оилавий поликлиникада бўлиб ўтмоқда.

📍 Шунингдек, 3 та жамоат жойида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари”да соғлом турмуш тарзи тарғиботига доир тадбирлар, антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кўриклар амалга ошириляпти.

➡️ Бу жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор илғор хорижий клиникалардан етакчи мутахассислар жалб этилган.

💻  Текширувлар натижалари ягона электрон ахборот базаси – DMED тизимига киритилиб, беморлар саломатлигини доимий мониторинг қилиб бориш имконияти яратиляпти.

📌 Ўз навбатида, марафон доирасида ҳудуддаги тиббиёт ходимлари воркшоп форматида ташкил этилган интерактив машғулотлар орқали ўз билим ва маҳоратини оширяпти.

📹 ССВ Матбуот хизмати Нукус шаҳридан ушбу марафон тафсилотларини кенг ёритиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩‍⚕️ Нукусда Саломатлик марафони қизғин давом этмоқда.


🔬 12 та оилавий поликлиника ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси замонавий диагностика ускуналари билан таъминланган.

🩺 Маҳаллий тиббиёт ходимлари ва пойтахтдан келган шифокорлар аҳолини турли ёш тоифалари бўйича тиббий кўрикдан ўтказяпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Нукусдаги 12-cон оилавий поликлиникадан тайёрлаган шу ҳақдаги видеолавҳаси яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган Саломатлик марафонининг ўзига хос жиҳатлари кўп.


➡️ Аввало, ушбу акция кенг кўламли. У орқали ҳудудда яшовчи барча ёш тоифасидаги аҳолини тиббий текширувлар билан қамраб олиш режалаштирилган. Бунинг учун Қорақалпоғистондан, Тошкентдан ва бир қатор хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассислар, жами 800 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари жалб қилинган.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 No_comment

Саломатлик марафонида ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤩2
❗️ССВ: Тошкент давлат тиббиёт университетининг 3000 нафардан зиёд талабалари қасамёд қабул қилди

“Халқлар дўстлиги” санъат саройида Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-босқичига ўқишга қабул қилинган йигит-қизлар учун “Талабаликка бағишлов — 2025” ҳамда "1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


➡️Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Ш.Боймурадов бошчилигида университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

🖥 Дастлаб тиббиёт тарихи ва университет фаолиятига оид видеоролик, сўнгра, театрлашган саҳна кўриниши намойиш этилди.

📌Шундан кейин вазир ўринбосари сўзга чиқиб, талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни янги ўқув йили бошланиши билан қутлади ва уларга машаққатли илм йўли ва касбий фаолиятда омадлар тилади.


🤔 Тадбир давомида "1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан университетда самарали фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг кўп йиллик меҳнати ва ютуқлари эътироф этилиб, фидойи педагоглар тақдирланди.

🔹Шунингдек, олий ўқув юртининг 1-босқичига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг тантанали “Талабалик қасамёди” маросими бўлиб ўтди.

Унда 3000 нафардан зиёд талабалар юртга садоқатли, билим ва фидойилик йўлида ҳалол хизмат қилишга қасамёд қилдилар.


‼️Байрам сўнгида таниқли санъаткорлар ва университет талаба-ёшларидан иборат ижодий гуруҳлар томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🔥5🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦

📲Телефонимизга кундалик ҳаётда фойдаланиладиган кўплаб мобиль иловалар ўрнатилган.


📱 Бироқ уларнинг барчасидан ҳам зарурроқ бир платформа бор. Бу — DMED ахборот тизими иловаси. Тиббиёт йўналишидаги ушбу электрон дастур орқали масофадан туриб кафолатланган тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин.

➡️ Таниқли футбол шарҳловчиси, журналист Хайрулла Ҳамидов мазкур тизимнинг афзалликлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥4🤩3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 📌📌📌📌📌

🤱 Жигарбанди оғир дард билан олишаётган оналарнинг кўзларига боққанмисиз? Нигоҳларида мунг, хавотир ва бир вақтнинг ўзида умид бор...


📌 Улар бу ерга шифо истаб келган. Фарзандлари соғайиб кетиши учун кўмакка муҳтож. 

Тиббиётга инновацион даво усуллари, илғор ёндашувлар татбиқ этилаётган бир пайтда ҳамиша нажот бор! Бундай оғир аҳволдаги беморларга қайта ҳаёт бағишлаш учун давлатимиз бор куч ва имкониятларни ишга солмоқда.

🔬 Нукусда бўлиб ўтаётган Саломатлик марафони доирасида Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи жарроҳлари томонидан шу каби ўғил-қизларда мураккаб операциялар бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2
2025/10/26 06:29:40
Back to Top
HTML Embed Code: