Telegram Web Link
🔴 🟦🟦🟦

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади.


🤝 Куни кеча ана шу кластернинг муҳим объекти ҳисобланган Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида “Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича бош пудратчи сифатида танланган “Kyeryong” консорциуми раҳбари ва Соғлиқни сақлаш вазири ўртасида шартнома имзоланди ҳамда қурилиш ишларига расман старт берилди.

📊 Мазкур лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик самарасидир. Унинг умумий қиймати 149,8 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 124 млн доллар — Корея Эксимбанки орқали EDCF кредит маблағлари, 25,8 млн доллар эса — Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобланади.

🏥 Лойиҳанинг амалга оширилиши билан жаҳон стандартларига мос келадиган, IV даражали, қуввати 300 ўринли бўлган янги шифохона биноси барпо этилиб, бу ерда 700 нафардан ортиқ ходим учун янги иш ўринлари яратилади.

👨‍⚕️ Муҳими, 130 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини малака ошириш учун Корея Республикасига юбориш, 32 нафар кореялик юқори малакали мутахассисларни юртимизга жалб этиш кўзда тутилган.

🔬 Шифохонада йилига 8,5 мингта юрак қон-томир хирургияси, трансплантология, нейрохирургия, реабилитация, орқа мия ва бўғим оғриқлари билан боғлиқ юқори технологик жарроҳлик оперaцияларни ўтказиш имкони бўлади.

📝 Эслатиб ўтамиз, юртимизда 2020 йилда Корея Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида имкониятлари ва йўналиши жиҳатдан Марказий Осиёда ягона бўлган тиббиёт муассасаси — Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги 1-оилавий поликлиника биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.


🔬Натижада ҳудудда яшовчи 48 минг нафар аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

📍 В Нукусе полным ходом идет Марафон здоровья. В его рамках население охватывается 7 видами скрининговых обследований и профилактическими осмотрами.


📌 В этом процессе активно участвует и коллектив многопрофильной центральной поликлиники Нукусского городского медицинского объединения.

📹 Об это рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Нукуса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

❗️Мутахассис: Компьютер ва телефонга узоқ тикилиш қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши мумкин


📱 Мутахассислар фикрича, турли виртуал ўйинларга муккасидан кетган, телефондан бош кўтармайдиган, соатлаб компьютер ёки телевизор қаршисида вақт ўтказадиган инсонларни бемалол кўзларидан фарқлаб олса бўлади.


📌 Чунки экранга узоқ вақт тикилиш кўз касалликлари ривожланиши хавфини бир неча баробар оширади. Бора-бора ушбу тана аъзосида яққол симптомлар юзага келади. Қуруқ кўз синдроми — шулардан бири.

➡️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икрамовдан шу ҳақда маълумот олдик.

💬 — Кўзларда қичишиш, ачишиш, қизариш, унда ёт жисм бордек ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик, кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши ушбу касалликка хос яққол аломатлардир, — дейди мутахассис.


🗣 — Кўз қуруқлашганда, у ўзини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ёш ажратиши мумкин. Бу эса беморда ноқулайликларни юзага келтиради.

💻 Мазкур синдром турли омиллар сабабли пайдо бўлади. Масалан, компьютер, телефон ёки телевизорга узоқ вақт тикилиш кўзнинг қуришига сабаб бўлади.

🔎 Бундан ташқари, ёш ўтиши билан боғлиқ ўзгаришлар, контакт линзалардан узоқ муддат фойдаланиш, қуруқ иқлим, шамол, чанг ва тутун натижасида кўз юзаси қуруқлашиши мумкин.

🔬 Ўз навбатида, гормонал ўзгаришлар, ҳомиладорлик, менопауза ёш ажралишига таъсир қилиши эҳтимоли мавжуд. Бинобарин, яллиғланиш, инфекция ёки аутоиммун касалликлар ҳам қуруқ кўз синдромини келтириб чиқариши аниқланган.

💉 Бу хасталикни даволаш аломатларнинг оғирлигига қараб фарқланади. Энг кўп тавсия этиладиган усуллардан бири сунъий ёш томчиларидан фойдаланишдир. Улар кўз юзасини намлашга ёрдам беради ва ноқулайликни камайтиради.


Ҳаёт тарзини ўзгартириш ҳам муолажа жараёнида муҳим роль ўйнайди. Экранга узоқ вақт тикилиб қолмаслик, хонани намлаш ва қуруқ ҳаво таъсиридан сақланиш, контакт линзалар ўрнига кўзойнаклардан фойдаланиш яхши натижалар беради.

💊 Баъзан шифокор махсус дорилар ёки малҳамлар тавсия қилиши мумкин. Яллиғланишга қарши препаратлар ёки иммуносупрессив томчилар, масалан, сиклоспорин узоқ муддатли даволашда қўлланилади.

🔎 Қуруқ кўз синдромининг олдини олиш учун компьютерда ишлаганда, ҳар 20 дақиқада кўзга дам бериш, кондиционер ва иситгичлардан узоқроқ бўлиш ёки намлагич ишлатиш тавсия этилади.


‼️ Қолаверса, ушбу касаллик профилактикасида соғлом овқатланиш, Омега-3 ёғ кислоталари ва А витаминини қабул қилиш, кўзларни чанг, тутун ва шамолдан ҳимоя қилиш яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Дерматовенерология ва эстетик тиббиётга соҳалараро замонавий ёндашув” мавзуида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда эътироф этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда бу йўналиш жадал ривожланмоқда.


Хўш, ўтган даврда қандай натижаларга эришилди?

Истиқболда яна нима вазифалар турибди?

Мулоқот асносида қўлга киритилган хулосалар мутахассисларимиз учун қанчалик фойдали бўлди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣

Нукус шаҳрида Саломатлик марафони қизғин давом этмоқда. Ушбу жараёнда Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника жамоаси ҳам фаол иштирок этяпти.


🩺 Бу ерга чуқурлаштирилган кўрикдан ўтиш учун кунига юзлаб беморлар келиб, саломатлигини тиклаш бўйича тавсиялар, керакли дори-дармон воситалари ва тиббий ёрдам олишмоқда.

📹 Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан Нукус шаҳридан тайёрлаган видеолавҳасида батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 🧠💡📚

❗️Кузги фойдали машғулот: Кунда бир соат пиёда юриш ҳаётимизни қанчалик ўзгартиради?

Бугунги тезкор замонда узоқ вақт компьютер олдида ўтириш, смартфон ёки телевизор қаршисида вақт ўтказиш инсонлар саломатлигига салбий таъсир этмоқда.


🔎 Айниқса, камҳаракатлик туфайли кўпчилик ортиқча вазн, қон айланиш муаммолари, юрак-қон томир ва суяк-мушак тизими касалликларидан азият чекяпти. Бу глобал муаммонинг олдини олиш учун эса мутахассислар оддий машғулот — пиёда юришни тавсия этмоқда.

🚶Тиббий нуқтаи назардан қараганда, кузнинг салқин ва ёқимли ҳавосида яёв юриш нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Хўш, унинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор?

🤔 Гап шундаки, инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида ушбу машғулотнинг аҳамияти катта. Сабаби яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, у ички органлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади.

➡️ Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек, нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетаётган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай, 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.


📌 Ишхонадан чарчаб чиққандан кейин ҳам имкон бўлса, автобус ёки автомашинага чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат одамни тинчлантиради, чарчоқни олади.

📎 Шунингдек:

🔘 Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрлашади.

❇️ Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

🔎 Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни хурсанд қилади.

🚬 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.


🔬Пиёда юриш ўт пуфаги ҳамда ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Сабаби у иммунитетни мустаҳкамлайди.

✔️ Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. Шу билан бирга, у вегетатив асаб тизимининг ҳолатига ижобий таъсири орқали қон босимини пасайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.


‼️ Шундай экан, доимо пиёда юришга одатланинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

📊 ЖССТ прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, дунёда қандли диабет билан касалланган беморлар сони ҳозиргидан қарийб 3 баробар ортиб, бир ярим миллиард нафарга етиши мумкин.


🥙 Мутахассислар фикрича, бу хасталикни соғлом турмуш тарзи, айниқса, тўғри овқатланиш орқали "жиловлаш" мумкин.

📹 Юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

Как было отмечено на прошедшей в столице международной научно-практической конференции на тему «Междисциплинарный современный подход к дерматовенерологии и эстетической медицине», в последние годы это направление в нашей стране динамично развивается.


Так каких результатов удалось достичь за прошедший период?

Какие задачи стоят впереди?

И насколько полезными оказались выводы, полученные в ходе общения специалистов во время конференции?

📹 На эти и другие вопросы вы найдете ответы в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔴 🟦🟦🟦

❗️ БМТ: Ҳар йили 1,2 миллион киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланмоқда

🚗 Одамлар ҳаётига зомин бўлаётган омиллар кўп. Шулардан бири йўл-транспорт ҳодисаларидир.


📊 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ҳар йили дунё бўйича 1,2 миллион киши шундай ҳалокатлар қурбонига айланмоқда. Қолаверса, 50 миллионга яқин одам турли даражада тан жароҳатлари оляпти.

💬 БМТ Бош котиби Антониу Гутeрришнинг таъкидлашича, ҳозир йўл-транспорт ҳалокатлари дунёдаги ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради.

📌 5 ёшдан катта болалар ва ёшлар орасида эса бу — энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган ҳолат. Жабрланувчиларнинг катта қисми пиёдалар, велосипедчилар ва мотоцикл ҳайдовчиларидир.

🗣 Ташкилот раҳбарининг маълум қилишича, бу глобал муаммонинг оқилона ечими бор. Шаҳарсозликни яхшилаш, хавфсиз жамоат транспортини йўлга қўйиш, шлем ва хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланиш орқали ижобий натижаларга эришса бўлади.


‼️Қолаверса, тезликни назорат қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун самарали протоколларни жорий этиш миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 🟦🟦

Нейромушак касалликларининг долзарб масалалари нималардан иборат?

Пойтахтимиз яна бир нуфузли анжуман — I Марказий Oсиё нейромушак касалликлари кoнгрессига мезбонлик қилмоқда.


📍 Тадбирда Франция, Германия, Россия, БАА, Туркия, Қoзoғистoн, Oзарбайжoн, Қирғиз Республикаси, Грузиядан келган бoлалар неврoлoглари, генетиклар, педиатрлар, oртoпедлар, анестезиoлoг-реаниматoлoглар иштирок этаётгани ҳам унинг нуфузидан далолат бериб турибди. Шунингдек, конгрессда xалқарo илмий ташкилoтлар ва фoндлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “SМА UМID” хайрия жамоат жамғармаси васийлик кенгаши директори Шерзодхон Қудратхўжа сўзга чиқди.

💬 Қайд этилганидек, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан тиббий генетика йўналишида вертикал бошқарув тизими яратилди. Муҳими, у нафақат вилоятлар, балки туманларни ҳам қамраб олди. Натижада мазкур йўналишда кўплаб ютуқлар қўлга киритилмоқда.


📌 Давлатимиз раҳбари томонидан орқа мия мушакларининг атрофияси билан оғриган беморларга дори-дармон хариди учун катта миқдорда маблағлар ажратиб келинаётгани ҳам иштирокчилар эътиборини тортди.

🔎 Кoнгрессда шу ютуқлар эътироф этилиши баробарида, олдинда турган долзарб вазифалар кўриб чиқилмоқда.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

➡️ спинал мушак атрофияси (СМА) учун мақсадли терапиянинг илғор усуллари;

➡️ бемoрни давoлашга мультидисциплинар ёндашув;

➡️ генетик диагнoстика ва скрининг рoли;

➡️ физиoтерапия, oвқатланиш ва нафас oлишни қўллаб-қувватлашга доир иннoвациялар;

➡️ бемoрлар, уларнинг oила аъзoларини псиxoлoгик ва ижтимoий қўллаб-қувватлаш.

🔎 Тадбир давомида соҳага оид янгиликлар юзасидан тажриба алмашиш, мақсадли терапия, генетик тадқиқoтлар ва реабилитация теxнoлoгияларининг замoнавий усулларини муҳoкама қилиш, шифoкoрлар, тадқиқoтчилар, фармацевтика санoати вакиллари ва бемoрлар манфаатларини ҳимоялайдиган ташкилoтлар ўртасида ўзарo ҳамкoрлик платфoрмасини яратиш, Марказий Oсиё мамлакатларининг қўшма кoнсенсусини қабул қилиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1🤩1
🖋 O‘zbekiston – Yevropa Ittifoqi: yangi bitim iqtisodiy sheriklikning arxitekturasini belgilaydi

↗️ Kengaytirilgan sheriklik va hamkorlik to‘g‘risidagi Bitim O‘zbekiston va Yevropa Ittifoqi o‘rtasidagi munosabatlarni yangi bosqichga olib chiqdi.

↗️ Hujjat nafaqat siyosiy muloqotni institutsional darajaga ko‘tarmoqda, balki iqtisodiy pragmatizm va amaliy manfaatlar asosida hamkorlikning huquqiy poydevorini yaratadi.

↗️ O‘zbekiston uchun Bitim Yevropa bozorlariga eksport imkoniyatlarini kengaytirish, xalqaro standartlarga mos ishlab chiqarish tizimlarini joriy etish hamda to‘g‘ridan to‘g‘ri xorijiy investitsiyalar oqimini tezlashtirish imkoniyatini yaratadi.

↗️ Shu bilan birga, u GSP+ imtiyozlaridan keng foydalanish va Jahon savdo tashkilotiga a’zolik jarayonini tezlashtirishga xizmat qiladi.

Bitim O‘zbekistonning xalqaro munosabatlarida yangi bosqichni ochdi - geosiyosiy emas, iqtisodiy pragmatizm va amaliy manfaatlar ustuvor bo‘lgan sheriklik modeli.


➡️ Batafsil

Sog‘liqni saqlash vazirligi
Matbuot xizmati.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔴 🟦🟦🟦

❗️Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди

🏥 Пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


🔎 Лойиҳа Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Aaxen университети клиникаси ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

➡️ Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов, Миграция агентлиги директори Б.Мусаев, Германия элчихонаси миссия раҳбарининг ўринбосари К.Шванхолд, “Capmont GmbH” компанияси бош директори А.Вайбел, Аахен университети клиникаси директори М.Ҳобен ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар иштирок этди.

💬 Маросим давомида лойиҳа мақсадлари ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда академия фаолияти билан танишув ташкил этилди.

‼️ Германия тиббиёт академияси битирувчилари икки давлат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германияда ҳамшира сифатида юқори ва барқарор маош асосида фаолият юритиш имкониятига эга бўлади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤩2
2025/10/23 14:40:46
Back to Top
HTML Embed Code: