✅ Бугунги тезкор замонда узоқ вақт компьютер олдида ўтириш, смартфон ёки телевизор қаршисида вақт ўтказиш инсонлар саломатлигига салбий таъсир этмоқда.
🚶Тиббий нуқтаи назардан қараганда, кузнинг салқин ва ёқимли ҳавосида яёв юриш нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
➡️ Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек, нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетаётган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай, 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.
❇️ Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!
🚬 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.
✔️ Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. Шу билан бирга, у вегетатив асаб тизимининг ҳолатига ижобий таъсири орқали қон босимини пасайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.
‼️ Шундай экан, доимо пиёда юришга одатланинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 ЖССТ прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, дунёда қандли диабет билан касалланган беморлар сони ҳозиргидан қарийб 3 баробар ортиб, бир ярим миллиард нафарга етиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Как было отмечено на прошедшей в столице международной научно-практической конференции на тему «Междисциплинарный современный подход к дерматовенерологии и эстетической медицине», в последние годы это направление в нашей стране динамично развивается.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🚗 Одамлар ҳаётига зомин бўлаётган омиллар кўп. Шулардан бири йўл-транспорт ҳодисаларидир.
🗣 Ташкилот раҳбарининг маълум қилишича, бу глобал муаммонинг оқилона ечими бор. Шаҳарсозликни яхшилаш, хавфсиз жамоат транспортини йўлга қўйиш, шлем ва хавфсизлик камарларидан мажбурий фойдаланиш орқали ижобий натижаларга эришса бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
✅ Пойтахтимиз яна бир нуфузли анжуман — I Марказий Oсиё нейромушак касалликлари кoнгрессига мезбонлик қилмоқда.
Анжуманнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “SМА UМID” хайрия жамоат жамғармаси васийлик кенгаши директори Шерзодхон Қудратхўжа сўзга чиқди.
💬 Қайд этилганидек, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан тиббий генетика йўналишида вертикал бошқарув тизими яратилди. Муҳими, у нафақат вилоятлар, балки туманларни ҳам қамраб олди. Натижада мазкур йўналишда кўплаб ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1🤩1
✅ Bitim O‘zbekistonning xalqaro munosabatlarida yangi bosqichni ochdi - geosiyosiy emas, iqtisodiy pragmatizm va amaliy manfaatlar ustuvor bo‘lgan sheriklik modeli.
➡️ Batafsil
Sog‘liqni saqlash vazirligi
Matbuot xizmati.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🏥 Пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤩4
👩🏻⚕️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
➡️ Хусусан, марказимиз томонидан ўтган қисқа даврда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини татбиқ этиш илмий-амалий лойиҳаси амалга оширилди.
✅ Ҳозир “Аллергия ва астма” мактаблари томонидан нафас йўллари аллергик касалликлари билан оғриган беморларни махсус сўровномалар орқали аниқлаб, уларда махсус тери синамалари ҳамда текширувларни ўтказиш амалиёти жорий қилинган.
📍 Нукус шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони доирасида бу йўналишдаги ишларимиз қамрови янада кенгайди. Марказимиз ва унинг тегишли ҳудудий филиалларидан жалб қилинган мутахассислар кўмагида минг нафарга яқин беморлар кўрикдан ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
✅ Наманган шаҳри мезбонлик қилаётган “Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар” мавзуидаги илмий-амалий конференцияда мамлакатимиздан 170 делегат ва 40 нафардан зиёд чет эллик мутахассислар қатнашаётгани ҳам унинг нуфузидан дарак бериб турибди.
🖥 Унинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг иштирокчиларга йўллаган видеомуражаати намойиш қилинди.
🔵 таянч-ҳаракат аъзолари жароҳати ва касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш;
🔵 остеосинтезнинг замонавий усуллари;
🔵 йирик бўғимларнинг артроскопияси ва эндопротезлаш;
🔵 умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедиясининг долзарб жиҳатлари;
🔵 остеопороз муаммолари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1
✅ Тиббиёт йўналишидаги туб ислоҳотлар моҳиятига инсон манфаатлари устуворлиги чуқур сингдирилган. Буни мамлакатимизда йўлга қўйилаётган давлат тиббий суғуртаси тизими ва унинг дастлабки натижалари мисолида ҳам кўриш қийин эмас.
💬 — Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, 1 июлдан Навоий ва Самарқанд вилоятлари, 1 октябрдан эса Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари муассасаларида давлат тиббий суғуртаси янги механизми жорий этилди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов. — Аслида, бу борадаги ишлар 2024 йил 1 октябрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳри муассасаларида бошланган бўлиб, ҳозирга қадар муайян ютуқлар қўлга киритилди.
28 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш амалиёти жорий этилди ҳамда шу йилнинг 6 ойида 348 минг нафар беморга 718 мингта рецепт шакллантирилиб, 18 млрд. сўмлик дори-дармон берилди.
💬 Бу саъй-ҳаракатларимиз қандай самара бераётганлигини туман ва шаҳар шифохоналарига инфаркт билан ётқизилган беморлар 2,5 фоизга, бош мия қон айланиши бузилиши билан мурожаат қилганлар 3,2 фоизга камайганининг ўзи кўрсатиб турибди. Бошқа бир қатор хасталиклар бўйича ҳам ана шу каби ижобий ҳолатни кузатиш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3🤩3
