Telegram Web Link
❗️Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси фойдаланишга топширилди

👩‍🎓 Очилиш маросимида соҳа масъуллари, юртимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

💰Ёшларга туҳфа этилган мазкур ўқув биноси, яъни замонавий кампус учун 20 миллиард сўм маблағ сарфланди.

🏢 Иншоотда 200 ўринли конференц зал, 2000 нафар талабага мўлжалланган 3 қаватли ўқув бинолари, спорт майдони, 300 ўринли янги ошхона ва талабалар турар жойи мавжуд.

‼️ Маълумот ўрнида 2022 ва 2023 йил якунлари бўйича ушбу институт нуфузли халқаро рейтингларда ТОП-1000 та олийгоҳ орасида эътироф этилган ҳамда вилоят олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб “Даволаш иши” таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Миллий тиббиёт маркази... Ўз фаолиятини яқиндагина бошлаганига қарамасдан, бугунга келиб мазкур тиббиёт муассасаси Хитой, Ҳиндистон, Германия, Туркия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатлар билан шериклик алоқаларини ўрнатган.

🇺🇸 Куни кеча эса халқаро ҳамкорлик доирасида марказга Сент-Луис университети профессори, АҚШнинг энг нуфузли травматологларидан бири Жолдас Кульджанов ташриф буюрди.

🔬 Тажрибали хирург иштирокида марказ мутахассислари учун маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилиши билан бирга, 10 га яқин беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Национальный медицинский центр... Несмотря на то, что центр совсем недавно начал свою работу, он уже плодотворно сотрудничает с такими зарубежными странами, как Китай, Индия, Германия, Турция, Южная Корея.

🇺🇸 А на днях в рамках международного сотрудничества данное медицинское учреждение посетил профессор Сент-Луисского университета, один из лучших травматологов США Джолдас Кульджанов.

🔬Опытный хирург провел мастер-классы для специалистов центра, а также около 10 высокотехнологичных хирургических вмешательств.

📹 Подробнее об этом — в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон

Бугун “O‘zekspomarkaz” да Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликлар ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади.

🔹 Ушбу анъанавий кўргазмада замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари тақдим этилмоқда.

🌐 “TIHE 2024”да рекорд миқдордаги экспонентлар рўйхатга олинган бўлиб, кўргазма бирданига 4 та павильонда бўлиб ўтмоқда. Унда 21 мамлакатдан 310 та компания иштирок этяпти. Уларнинг 154 таси Хитой компанияларидир.

📊 Бу йил доимий иштирокчилар билан бир қаторда АҚШ, Корея Республикаси, Италия, Германия, Туркия, Миср каби давлатлардан дебютантлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қатнашчилар умумий сонининг 54 фоизини ташкил этади.

🔬 Компаниялар ташриф буюрувчиларга лаборатория, клиника ва шифохоналар учун замонавий ечимлар, диагностика ва даволаш учун тиббий асбоб-ускуналарнинг кенг ассортименти, тегишли маҳсулотлар, стоматологик амалиёт ускуналари ва фармацевтика соҳасидаги янги ишланмаларни тақдим этмоқда.

📑 Кўргазма доирасида илмий-амалий семинарлар ўтказилиб, унда болалар саломатлиги, гинекология ва акушерлик, косметология, онкология, травматология ва ортопедия соҳасидаги мутахассислар мулоқоти ташкиллаштирилади.

💊 Бу йилги кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этмоқда.

🟢 Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини намойиш этмоқда, бу эса уларнинг чет эллик иштирокчилар билан рақобатлашишга лойиқ эканлигидан далолат. Улар стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, тоза хоналар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналари кабиларни намойиш эмоқда. Маҳаллий компаниялар сонининг кўпайиши маҳсулот сифатининг юқори даражаси ва ушбу компанияларнинг жаҳон миқёсида ўз манфаатларини муваффақиятли ҳимоя қилиш қобилиятидан дарак беради.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчиси Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан танишди, уларнинг хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатишини ҳамда шу орқали хорижга экспорт салоҳияти оширилишини қўллаб-қувватлади. Юртимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

🗓 Кўргазма 18 апрелгача давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун “O‘zekspomarkaz” МККда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликларнинг расмий кўмагида “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси ўз ишини бошлади.

🔹 Ушбу етакчи кўргазма Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бу даволаш ва реабилитация учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар намойиш этиладиган нуфузли профессионал платформадир.

❗️Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кўргазмада бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан яқиндан танишди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада кўришингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚑 Кўп ҳолларда ҳайдовчилар “103” автомашинаси чақирув сигналини ёқиб келаётган бўлса-да, бунга парво қилмайди. Айрим фуқаролар эса “Тез ёрдам”га йўл берса, жарима қоғози келишидан хавфсирайди.

🚦Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка кўра, махсус имтиёзли автомашиналарга тақиқланган белгида йўл берган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу мавзу ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

🔎 Шифокорлар тез-тез такрорлайдиган бир муҳим тавсия бор: "Сизга асабийлашиш мумкин эмас!". Бунинг сабабини ЖССТ қуйидаги хулосаси орқали яққол ифодалаган. Яъни бугун инсоният ҳаётига таҳдид солувчи беш асосий хавфли омилдан бири — стресс!

🩺 Руҳий зўриқиш, ортиқча асабийлашиш ва депрессия кўплаб касалликларни келтириб чиқариши маълум. АҚШнинг "Колд-Спринг-Харбор" лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида эса стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқлик топилди.

🫀 Маълум бўлишича, стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашуви кузатилади. Шулардан асосийси — адреналин. У туфайли юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади ва танада қўшимча энергия ҳосил бўлади.

📈 Худди шундай руҳий ҳолат кортизол гормони ишлаб чиқарилишини ҳам фаоллаштиради. Оқибатда қон таркибида қанд миқдори меъёрдан ошади. Ўз навбатида, таҳдид йўқолиши билан гормонлар яна нормал ҳолатига қайтади.

📌 Бироқ агар инсон доимо стресс остида ҳаёт кечирса ёки тез-тез депрессияга тушса, юқоридаги гормонлар барча органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва бора-бора турли хавфли касалликларни қўзғатади.

🔬 Хусусан, АҚШ олимлари ўтказган тадқиқот давомида сурункали стресс саратон ҳужайраларини пайдо қилиши аниқланди. Яъни руҳий тушкун ҳолатимизда қон таркибидаги нейтрофиллар тананинг ўсимталарга мойиллигини оширувчи ёпишқоқ тузилмалар ҳосил қилади.

‼️ Олимлар хулосасига кўра, ушбу тадқиқот онкологик касалликларни даволашга доир янги усуллар ва самарали стратегик ёндашувларни ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий-маърифий, саноат, гуманитар соҳалар қаторида тиббиётда ҳам жадал ривожланмоқда.

📌 Шу йил 18-19 апрель кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида ушбу йўналишдаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим тадбир — Ўзбекистон–Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли тадбир доирасида соғлиқни сақлаш соҳасининг қатор йўналишларида шерикликни янада ривожлантириш масалаларининг муҳокама қилиниши, ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилиши ва ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 В последние годы сотрудничество между Узбекистаном и Германией динамично развивается во всех сферах, в том числе в здравоохранении.

📌 18-19 апреля этого года в столице Германии — городе Берлине состоится важное мероприятие, направленное на дальнейшее расширение двусторонних связей в этом направлении, — II Германо-узбекский медицинский форум.

В рамках этого престижного мероприятия будут обсуждены вопросы развития партнерства в различных направлениях сферы здравоохранения, а также достигнуты договоренности по взаимовыгодным проектам и подписаны меморандумы о сотрудничестве.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🧍‍♂️ Айрим болаларнинг бўйи тенгдошларига нисбатан анча паст бўлади. Бу эса ота-оналарда бир қанча саволларни пайдо қилади.

Бўй ўсмаслигининг сабаби нима?

Нормал ҳолатда боланинг бўйи йилига неча сантиметр ўсиши керак?

Бу муаммо билан қайси шифокорларга мурожаат қилиш лозим?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухлиса Шарихсиева батафсил жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди

📌 Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади.

🔬 Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу
— ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади.

📊 Ортиқча вазн ва семириш ҳақида фактлар
2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди.

📌 Семириш сабаблари
Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади.

💊 Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади.

🩺 Саломатликка таъсири
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган.

👫 Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.

‼️ Профилактик чоралар
Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин.

Масалан:
🔹ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш;
🔹болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш;
🔹фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш;
🔹телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш;
🔹таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Германияда бўлиб турибди.

📌 Ташриф доирасида вакилларимиз Берлин шаҳрида ўтказиладиган Германия – Ўзбекистон иккинчи тиббиёт форумида иштирок этади.

Анжуманда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини турли йўналишларда янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинади.

🏢 Шунингдек, тадбир давомида Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасалари, тиббий олий ўқув юртлари ва компаниялари раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇪 В эти дни делегация в составе представителей Министерства здравоохранения Узбекистана находится с рабочим визитом в Германии.

📌 В рамках поездки они примут участие во II Германо-узбекском медицинском форуме, который пройдет в городе Берлине.

На мероприятии будут обсуждены вопросы дальнейшего расширения сотрудничества между двумя странами в различных направлениях медицины, реализации перспективных проектов в этой сфере.

🏢 Также планируется проведение двусторонних встреч с руководством Министерства здравоохранения Германии, ведущих медицинских учреждений, высших учебных заведений и компаний этой страны.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди

Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Тиббиётда ультратовуш диагностикасининг инновацион технологиялари" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

📑 Анжуман дастури Ўзбекистондаги мутахассисларнинг соҳадаги долзарб эҳтиёжларини қондириш, илғор ультратовуш диагностика тизимларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

🤱🏻 Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан туғма нуқсонларни эрта ташхислаш мақсадларига йўналтирилган, замонавий ультратовуш ускуналари билан жиҳозланган пренатал хоналари ташкил этилди.

Мамлакатда тиббиёт амалиётини ўқув ва илмий фаолият билан фаол интеграциялашга бўлган юксак эҳтиёж тиббиётнинг илғор ютуқларини диагностика ва даволаш жараёнига жорий этишни жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.

🎤 Анжуманда туғма нуқсонлар, юрак-қон томир, онкологик, гастроэнтерологик, урологик ва бошқа касалликлар скрининги, уларни эрта аниқлаш ва даволаш муаммолари муҳокама қилинмоқда.

📈 Таъкидланишича, бу йўналишда ультратовуш ускуналари имкониятларининг сезиларли даражада ошишига эришилди. Ўзбекистон олимлари томонидан такомиллаштирилган турли эластография усулларининг инновацион технологиялари — компрессион, нуқтали, икки ўлчовли силжиш тўлқинли эластография, допплерография билан биргаликда сурункали диффуз ва ўчоқли касалликларни эрта аниқлашда диагностик аниқлик даражасини 95 фоизга кўтарди.

📌 Санаб ўтилган ультратовуш технологиялари клиник амалиётга муваффақиятли жорий этилмоқда.

🔹 Шунингдек, ультратовуш диагностикаси мутахассисларининг олдида сут бези касалликлари скринингини такомиллаштириш, ушбу усулнинг тиббий тасвирлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқлаш каби яна бир вазифа турибди.

🧑🏻‍⚕️ Ҳозирги кунда тиббиёт ходимлари, жумладан, ультратовуш диагностикаси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахасиссларнинг касбий тайёргарлиги ва уларнинг малакасини мунтазам оширишнинг самарали тизимини яратиш тиббиётнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

🌐 Тиббиёт ходимларининг касб малакасини ривожлантириш маркази бу йўналишда ўқув жараёнида ўқув-симуляция ва тренинг марказларидан фойдаланиб, кўплаб халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий клиникалар билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услублари ва технологияларини фаол жорий этиб келмоқда.

Анжуман 20 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

🇺🇿🇩🇪 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Германия пойтахти Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бошланади.

📌 Айни пайтда Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг конгресс залида икки мамлакатнинг соҳа масъуллари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари ва йирик компаниялари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари жам бўлмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
———————-
🇺🇿🇩🇪 Через считанные минуты в столице Германии – городе Берлине начнется II Германо-узбекский медицинский форум.

📌 Сейчас в конгресс-зале Федерального министерства здравоохранения Германии собираются ответственные лица сферы, руководители ведущих медицинских учреждений и высших учебных заведений, частных клиник и компаний двух стран, представители дипломатического корпуса.

📹 Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2024/05/29 00:45:20
Back to Top
HTML Embed Code: