Telegram Web Link
🔴 🟦🟦🟦

🏢 Ўзбекистон ва Хитой тиббиёт соҳасида ҳам мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига эга. Хусусан, икки давлат офтальмологлари энг илғор диагностика ва даволаш усуллари бўйича тез-тез тажриба алмашиб, қўшма операциялар ўтказиб келмоқда.

➡️ Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўз катарактасидан азият чекаётган беморларда юқори технологияли операцияларни амалга оширишга бағишланган мурувват акциясини ўтказишмоқда.

👍 Бу йил эзгу ташаббус доирасида мамлакатимизнинг 3 та ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож 600 нафардан ортиқ беморларнинг кўриш қобилияти тикланади. Айни пайтда акция Қўқон ва Қарши шаҳрида ўтказилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг ушбу жараёндан тайёрлаган видеолавҳаси яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

🏥 Аввал хабар берганимиздек, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўз катарактасидан азият чекаётган беморларда юқори технологияли операцияларни амалга оширишмоқда.


📊 Ушбу мурувват акцияси доирасида 2019 йилдан бери юртимизнинг турли ҳудудларида уч минг нафардан ортиқ беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бу йил эса Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 600 нафардан ортиқ беморларнинг кўриш қобилияти тикланади.

📎 Айни пайтда акция Қўқон ва Қарши шаҳрида ўтказилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴 🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Электрон рецепт” модулини тиббиёт муассасаларида жорий этиш, DMED ахборот тизимидан самарали фойдаланиш каби қатор масалалар муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.


📎 Тадбирни вазир ўринбосари Олим Омонов олиб боряпти.

➡️ Унда вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш бўйича масъуллари, пойтахт туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий поликлиника бош шифокорлари, Ягона интегратор – “Uzinfocom” раҳбарияти ва ходимлари ҳамда IT-ҳамширалар иштирок этмоқда.

💻 Шунингдек, жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари қатнашяпти.

📌 Дастлаб тадбирда вазир ўринбосари О.Омонов Президентимиз томонидан тиббиёт тизимини рақамлаштириш борасида белгиланган вазифалар, уларнинг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар хусусида тўхталиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥7🤩2
🔴 🟦🟦🟦

❗️ Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 11 трлн сўмга етди

📊 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлари ҳажми 11 трлн. сўмни ташкил этди.


📈 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 12,4 фоизга ошган.

📊 Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 фоизни ташкил этди.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Дунёда 1,4 миллиард киши гипертониядан азият чекмоқда

🔎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан гипертония касаллиги бўйича янги ҳисобот эълон қилинди. Таҳлиллар 195 мамлакатдан олинган маълумотларга асосланган.


📊 Қайд этилишича, 2024 йилда дунё бўйича юқори қон босимидан азият чекаётганлар сони 1,4 миллиард нафарга етган. Бироқ уларнинг атиги бешдан бир қисми қон босимини дорилар ёки соғлом турмуш тарзи орқали назорат қилишга эришяпти, холос.

🩺 Ваҳоланки, гипертония — инсульт, инфаркт, буйрак касалликлари ва деменциянинг асосий сабабларидан бири. Шошилинч чоралар кўрилмаса, у йилига миллионлаб инсонлар умрига зомин бўлиши мумкин.

📈 Қолаверса, 2011–2025 йиллар давомида юрак қон-томир хасталиклари туфайли паст ва ўрта даромадли давлатлар 3,7 трлн. доллар миқдорида иқтисодий зарар кўрган.

🔎 Ҳисоботга кўра, 195 давлатдан 99 тасида гипертонияни назорат қилаётган беморлар улуши жуда кам — 20 фоизга ҳам етмайди. Иқтисодий ночор мамлакатларнинг бор-йўғи 28 фоизи ЖССТ тавсия этган дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.


📍 Шунингдек, ўтган даврда Бангладеш, Филиппин ва Жанубий Корея тажрибаси гипертонияни барқарор назорат қилиш мумкинлигини кўрсатди.

ЖССТ барча мамлакатларни қон босимини назорат қилишни кафолатланган тиббий хизматлар қаторига киритишга чақирди.

‼️ Эслатиб ўтамиз: гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. У асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дард сайёрамиздаги ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴✏️✏️✏️

❗️ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш ишлари танқидий таҳлил қилинди

Тиббиёт тизимини рақамлаштириш — соҳа олдида турган энг муҳим вазифа. Шу боис мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.


🖥 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов бошчилигида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

📋 Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2023 йил 28 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда “Электрон рецепт” модулидан фойдаланиш белгиланган. Қолаверса, жорий йил 8 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу вазифалар ижросига қаратилган қарори қабул қилинди.

➡️ Йиғилишда мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани, аммо натижалар ҳамма жойда ҳам қониқарли эмаслиги алоҳида қайд этилди.


🏥 Хусусан, Тошкент шаҳрида жойлашган республика даражасидаги 37 та марказ ва 14 та даволаш муассасаси томонидан “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича амалий чоралар кўрилмаган. Ҳатто, ҳалигача DMED дастури ўрнатилмаган тиббиёт масканлари мавжуд.

⌨️ Бундан ташқари, “Лаборатория” ва “Касса” модулларидан фойдаланиш даражаси қониқарли эмас.

Шу боис вазир ўринбосари барча тиббиёт муассасаларида DMED дастурини тўлиқ йўлга қўйиш, унинг барча модулларидан самарали фойдаланиш, шифокорларни зарур компьютер қурилмалари ва чек принтерлари билан таъминлаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш лозимлигини айтиб ўтди.


📎 Ўз навбатида, бу борадаги мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

‼️Шунингдек, йиғилиш якунида соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ҳамда уларнинг самарали ечимлари ўртага ташланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥5🤩2
2025/10/23 14:44:26
Back to Top
HTML Embed Code: