Telegram Web Link
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Дунёда 1,4 миллиард киши гипертониядан азият чекмоқда

🔎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан гипертония касаллиги бўйича янги ҳисобот эълон қилинди. Таҳлиллар 195 мамлакатдан олинган маълумотларга асосланган.


📊 Қайд этилишича, 2024 йилда дунё бўйича юқори қон босимидан азият чекаётганлар сони 1,4 миллиард нафарга етган. Бироқ уларнинг атиги бешдан бир қисми қон босимини дорилар ёки соғлом турмуш тарзи орқали назорат қилишга эришяпти, холос.

🩺 Ваҳоланки, гипертония — инсульт, инфаркт, буйрак касалликлари ва деменциянинг асосий сабабларидан бири. Шошилинч чоралар кўрилмаса, у йилига миллионлаб инсонлар умрига зомин бўлиши мумкин.

📈 Қолаверса, 2011–2025 йиллар давомида юрак қон-томир хасталиклари туфайли паст ва ўрта даромадли давлатлар 3,7 трлн. доллар миқдорида иқтисодий зарар кўрган.

🔎 Ҳисоботга кўра, 195 давлатдан 99 тасида гипертонияни назорат қилаётган беморлар улуши жуда кам — 20 фоизга ҳам етмайди. Иқтисодий ночор мамлакатларнинг бор-йўғи 28 фоизи ЖССТ тавсия этган дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.


📍 Шунингдек, ўтган даврда Бангладеш, Филиппин ва Жанубий Корея тажрибаси гипертонияни барқарор назорат қилиш мумкинлигини кўрсатди.

ЖССТ барча мамлакатларни қон босимини назорат қилишни кафолатланган тиббий хизматлар қаторига киритишга чақирди.

‼️ Эслатиб ўтамиз: гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. У асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дард сайёрамиздаги ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴✏️✏️✏️

❗️ССВ: Тиббиётни рақамлаштириш ишлари танқидий таҳлил қилинди

Тиббиёт тизимини рақамлаштириш — соҳа олдида турган энг муҳим вазифа. Шу боис мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.


🖥 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов бошчилигида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

📋 Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2023 йил 28 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда “Электрон рецепт” модулидан фойдаланиш белгиланган. Қолаверса, жорий йил 8 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу вазифалар ижросига қаратилган қарори қабул қилинди.

➡️ Йиғилишда мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани, аммо натижалар ҳамма жойда ҳам қониқарли эмаслиги алоҳида қайд этилди.


🏥 Хусусан, Тошкент шаҳрида жойлашган республика даражасидаги 37 та марказ ва 14 та даволаш муассасаси томонидан “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича амалий чоралар кўрилмаган. Ҳатто, ҳалигача DMED дастури ўрнатилмаган тиббиёт масканлари мавжуд.

⌨️ Бундан ташқари, “Лаборатория” ва “Касса” модулларидан фойдаланиш даражаси қониқарли эмас.

Шу боис вазир ўринбосари барча тиббиёт муассасаларида DMED дастурини тўлиқ йўлга қўйиш, унинг барча модулларидан самарали фойдаланиш, шифокорларни зарур компьютер қурилмалари ва чек принтерлари билан таъминлаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш лозимлигини айтиб ўтди.


📎 Ўз навбатида, бу борадаги мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

‼️Шунингдек, йиғилиш якунида соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ҳамда уларнинг самарали ечимлари ўртага ташланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥5🤩2
🔴 🟦🟦🟦

❗️Ўзбекистоннинг болалар саратонига қарши курашиш бўйича тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

📰 Дунёга машҳур халқаро нашр — “The Lancet” тиббиёт журналида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда муолажаси бўйича жаҳон миқёсида эришилган ижобий натижалар ва глобал муаммолар таҳлилига бағишланган мақола эълон қилинди.


📊 Унда сайёрамизда саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан кам қисми омон қолиши, ўроқсимон ҳужайрали анемия хасталиги бўлган гўдакларнинг эса ярми беш ёшга етмай вафот этиши қайд этилган.

📌 Шундай мураккаб вазиятда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, кадрлар ва инфратузилмани мустаҳкамлаш, беморлар парвариши бўйича ягона ёндашувни таъминлаш орқали катта натижаларга эришилаётгани эътироф этилган.

📋Хусусан, мақолада "2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилингани тилга олинган.

🏥 Шунингдек, Тошкент шаҳрида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилишига юқори баҳо берилган.

📌 Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг олий даражадаги ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, St.Jude болалар тадқиқот шифохонаси ҳамда "Zamin" фонди ҳамкорликда "Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат" мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам мамлакатимизнинг бу борадаги тажрибаси эътироф этилганди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи: БМТнинг юксак минбаридан янграган глобал ташаббуслар, иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган тарихий учрашув ва келишувлар.

Визит Президента Шавката Мирзиёева в США: глобальные инициативы, прозвучавшие с высокой трибуны ООН, исторические встречи и договоренности во имя развития национальной экономики и благополучия нашего народа.

📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 4-сон шаҳар болалар клиник шифохонаси кенг кўламли таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий қиёфа касб этди.


🏥 Янги бинонинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Раҳимова иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган видеолавҳа яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

📆 Шу йил 24 сентябрда Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ белгилар кузатилган эди.

Хўш, айни пайтда бемор болаларнинг аҳволи ва бугунги вазият қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков бу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴🟦🟦🟦🟦🟦

❗️“Воҳидов ўқишлари”да замонавий хирургиянинг илғор усуллари жонли операциялар орқали намойиш этилди

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Хирургияда инновацион технологиялар" мавзусидаги "Воҳидов ўқишлари – 2025" ХХIХ Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.


🌎 Унда маҳаллий мутахассислардан ташқари Россия, Хитой, Эрон, Украина ва Қозоғистон каби қатор хорижий давлатлардан моҳир жарроҳлар, олимлар ва нуфузли экспертлар иштирок этди.

🫀Таъкидланганидек, Хирургия маркази нафақат юртимиз, балки Марказий Осиёдаги етакчи шифо масканларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда муассасанинг кардиохирургия, аъзоларни трансплантация қилиш, рентгенэндоваскуляр хирургия, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари хирургияси каби бўлимларида кўплаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

🔬Хусусан, ўтган давр мобайнида бу ерда 1600 дан ортиқ буйрак ва 162 та жигар кўчириш ҳамда 2,5 мингга яқин кам инвазив операциялар муваффақиятли амалга оширилди. Шунингдек, 2024 йили юрак туғма нуқсонига чалинган уч ёшгача болаларда 685 та, жорий йилда эса 100 га яқин мураккаб амалиётлар бажарилди.

Анжуманда шу ҳақда сўз борар экан, соҳадаги бундай ўзгаришлар юртимизда хирургия хизматини тўлиқ трансформация қилиш, аҳолига мазкур йўналишда ҳар томонлама сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётгани қайд этилди.

📎 Шунингдек, тадбир доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида кўплаб юқори технологик амалиётлар, хусусан, 6 та жигар, 4 та буйрак трансплантацияси ўтказилди.

📌 Бундан ташқари, торакал хирургия соҳасида видеоторакоскопик ва VATS усулида операциялар, ўпка, кўкс оралиғи ҳамда қизилўнгачдаги ўсмаларни мини-инвазив йўл билан олиб ташлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

➡️ Анжуманнинг сўнгги куни — илмий кун сифатида белгиланиб, унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафарга яқин мутахассислар қатнашди. Улар томонидан жигар ва мульти орган трансплантацияси, буйрак кўчириб ўтказиш, унинг асоратлари ва реабилитация жараёнлари, қизилўнгач ўсмалари ҳамда юрак трансплантацияси каби мавзуларда илмий маърузалар қилинди.

‼️ Бир сўз билан айтганда "Воҳидов ўқишлари – 2025" илмий-амалий анжумани Ўзбекистонда замонавий жарроҳликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining nufuzli tadbirlar doirasida “Mehrli maktab” bitiruvchisi va volontyori Samira Idrisova nutq so‘zladi.

В рамках мероприятий Генеральной Ассамблеи Организации Объединённых Наций выступила выпускница и волонтёр “Mehrli maktab” Самира Идрисова.

#WHO #StJude #Zamin #MehrliMaktab #OrzugaHayotBaxshEtaylik #GiveLifeToADream #ДаримЖизньМечте
👍13
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

"Ёлғон аллергия": Организм нега "алдайди?"

🔬 Тиббиётда фақат симптомларга асосланиб ташхис қўйиб бўлмайди. Чунки кўплаб касалликларнинг белгилари ўхшаш. Шу боис шифокор беморга клиник, лаборатор, инструментал, функционал ёки молекуляр-генетик текширувларни буюриши мумкин.


📌 Бу ҳолат аллергология соҳасида ҳам учрайди. Яққол кўриниб турган аломатлар ҳамиша аллергик патологияларга дахлдор эмас. Ҳатто, бу псевдоаллергия (ёлғон аллергия) бўлиши ҳам мумкин.

➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу ҳақда маълумот берди.

💬 — Псевдоаллергия – иммун тизими иштирокисиз пайдо бўладиган ҳолат, — дейди мутахассис. — Яъни, ҳақиқий аллергияда организм махсус аллергенга қарши антитана ишлаб чиқаради ва бу иммун тизимининг жавоб реакцияси орқали намоён бўлади.


🔎 Псевдоаллергияда эса антитаналар ҳосил бўлмайди, аммо аллергияга ўхшаш белгилар ривожланади. Бу ҳолат организмда гистамин моддаси ажралиб чиқишининг бузилиши ёки бошқа моддалар таъсирида келиб чиқади.

Ошқозон-ичак касалликлари, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, аномал ҳарорат, кимёвий қўшимчалар, совунлар, пестицидлар ва токсинлар ҳам бу патологияни юзага келтирувчи омиллардир.

🩺 Псевдоаллергияни аниқлаш учун, албатта, аллерголог-иммунолог шифокор текшируви талаб этилади. Мутахассис беморнинг касаллик тарихи ва шикоятларини ўрганади. Тегишли қон таҳлилларини олади ва иммунологик синамалар ўтказади.

❗️Бу ҳолатни келтириб чиқараётган омил аниқлангач, уни бартараф этишга қаратилган муолажалар тайинланади.

🥗 Энг кўп қўлланиладиган самарали усул парҳезга риоя қилиш, гистамин моддасини кўп ишлаб чиқарувчи маҳсулотлар истеъмолини чеклашдан иборат.


💊 Ўз навбатида, антигистамин дори воситалари буюрилиши мумкин. Улар симптомларни енгиллаштиради. Энтеросорбентлар эса зарарли моддаларни организмдан чиқаради. Нафас олиш қийинлашганда симптоматик даво чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.

💉 Организмдаги жигар ёки ошқозон-ичак касалликлари бўлса, уларни бартараф этиш тавсия этилади.

🏥 Айни пайтда марказимизда псевдоаллергияни илғор диагностика усуллари ёрдамида аниқлаш ва замонавий ёндашувлар асосида даволаш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Шу йилнинг 24 сентябрида Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлиги билан боғлиқ  нохуш ҳолат қайд этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, айни пайтда бемор болаларнинг аҳволи ва бугунги вазият қандай?

👍 Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков бу ҳақда ахборот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥1
2025/10/28 04:14:35
Back to Top
HTML Embed Code: