Telegram Web Link
🔴 🟦🟦

❗️ССВ: Тошкентда халқаро андрологлар иштирокида анжуман ўтказилмоқда

Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Eвропа тиббиёт университети ҳамкорлигида андрологиянинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.


📍 Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга, Россия, Туркия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби давлатлардан онлайн ва оффлайн форматда етакчи олимлар ҳамда экспертлар иштирок этяпти.

💬 Қайд этилганидек, андрология — урологиянинг асосий йўналишларидан бири. Қолаверса, бу соҳа эндокринология, психология, венерология билан узвий боғлиқликда фаолият кўрсатади.

🔬 Ҳозир юртимизда урологик ва андрологик патологияларнинг этиологияси ҳамда патогенезини ўрганиш масаласи алоҳида эътиборда. Бу йўналишда илғор диагностика ва даволаш усуллари амалиётга самарали татбиқ этиляпти.

🔎 Бундан ташқари, мамлакатимизда барча андрологлар ягона лаборатор стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. Хирургик ва репродуктив андрология йўлга қўйилган. Ўз навбатида, 2016 йилдан буён юртимизда бу соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш механизми амалда.


📌 Анжуманда таъкидланганидек, урологик ва андрологик муаммоларнинг кўп жиҳатлари ҳали ҳам мунозарали мавзу. Айрим касалликларнинг патогенези мураккаб ва кўп факторли ҳисобланади.

🔎 Шу сабабли тиббий амалиётда бундай беморларнинг психотерапевт, уролог, андролог, дерматолог, гинеколог, эндокринолог ва бошқа мутахассисларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бу эса ушбу хасталикларни даволашда турли ёндашувлар юзага келишишига олиб келади ҳамда муолажа жараёнини қийинлаштиради.

➡️ Анжуман ана шундай масалаларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида юртимизда илк бор болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказ сифатида ташкил этилган эди.


📈 Бугун мамлакатимизда ушбу йўналишда тиббий хизматлар сифати бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг шу йил 19 майдаги тегишли қарорига мувофиқ 2025 – 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

🔬 Ҳозирда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўғил-қизларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда даволаш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш борасида сезиларли ютуқларга эришмоқда.

🏵 Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳаёт учун / For Life” VIII Халқаро онкология ва радиотерапия форумида марказ директори Джамила Полатовага Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси дипломи ва нишони топширилди. Бу эса юртимиз илмий салоҳиятининг халқаро миқёсда юқори баҳоланганидан ҳам далолат беради.

Ушбу эътироф Россия Фанлар академияси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма тадқиқотларни кенгайтириш ва болалар онкологияси, гематологияси ҳамда иммунологияси соҳасида замонавий инновацион ёндашувларни жорий этиш учун янги истиқболларни очиб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа мутахассислари, маҳаллий шифокорлар ҳамда Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган тиббиёт ходимлари иштирок этди.

🔬 Ўн миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилган тўрт қаватли бу бинодан 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси ҳам ўрин олган бўлиб, у беморлар мурожаати ва тўлиқ тиббий текширув ўтказиш учун зарур бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

➡️ Учинчи қаватда жойлашган 50 ўринли стационарда беморлар қулай ва хавфсиз шароитда даволаниши учун керак бўладиган инфратузилма мавжуд.

👁 Янги бинонинг операция блокига юқори технологик ускуналар келтириб ўрнатилган. Эндиликда кўз микрохирургиясига доир мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида бажариш мумкин.

‼️ Умуман, бу ерда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Терапия йўналишига доир илғор тажрибалар ўрганилмоқда

📌 Пойтахтимизда “Ички касалликларни ташxислаш ва давoлашнинг дoлзарб масалалари” мавзуида халқарo терапевтлар илмий-амалий фoруми бўлиб ўтмоқда.


🏥 Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова кириш сўзи билан очди.

➡️ Қайд этилганидек, аҳoли салoматлигини янада мустаҳкамлаш, жисмoний сoғлoм ва маънавий етук авлoдни тарбиялаш Ўзбекистон сиёсатининг энг устувoр йўналишларидан бири бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиётнинг терапия йўналишини халқаро андозалар даражасига кўтаришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар кўрилаётир.

🔬 Форумда бемoрлар диагнoстикаси, давoлаш ва прoфилактикаси ҳамда реабилитациясига доир илғор теxнoлoгиялар юзасидан ўзаро тажриба алмашилмоқда. Бу эса нафас тизими, юрак-қoн тoмир, ошқoзoн-ичак, ревматoлoгик ва буйрак касалликларини самарали даволашда муҳим аҳамиятга эга.


✔️Шунингдек, тадбирда маҳoрат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Мураккаб операцияларни муваффақиятли бажариш учун, аввало, юксак билим ва маҳоратга эга мутахассислар, қолаверса, юқори технологик тиббий ускуналар ҳамда муносиб шарт-шароит керак.


🗺 Болалар миллий тиббиёт марказида буларнинг барчаси мужассам. Айни пайтда муассасанинг бир гуруҳ етук шифокорлари Нукусда бўлиб ўтаётган Саломатлик марафонида фаол иштирок этмоқда.

➡️ Бу ерда юқори технологик операцияларни ўтказаётганлар орасида марказнинг Урология бўлими бошлиғи, хорижий тажрибани пухта ўзлаштириб қайтган етук мутахассис Саиданвар Аъзамхўжаев ҳам бор...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


👩‍⚕️ Саломатлик марафони доирасида мактаб шифокорлари ва ҳамширалари ўқитилмоқда


Нукусда волонтёр ёшлар қандай лойиҳаларда қатнашяпти?

♻️ Болалар нафақат дори-дармон, балки меҳр-эътибордан ҳам шифо топяпти

📊 Атиги тўрт кунда қарийб 12 минг фуқаро кўрикдан ўтказилди

🔬 Республика болалар ортопедия марказида инновацион муолажа усуллари қўлланилмоқда

“Тиббиёт новаторлари” платформасига асос солинди

🏢 Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

📌 МДҲ мамлакатлари ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

➡️ Ўзбек шифокорлари сиам эгизакларини шошилинч равишда ноёб операция орқали ажратиб олди

🔎 Aндижонда хирургия ва комбустиологиянинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

🏥 Ўзбекистон Республикаси Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасига старт берилди

📍 Тошкентда халқаро андрологлар иштирокида анжуман ўтказилди

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ютуқлари эътироф этилди

👁 Республика кўз микрохирургияси маркази Хоразм филиалининг янги биноси очилди

🔎 Терапия йўналишига доир илғор тажрибалар ўрганилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратиш дунёда тиббиётида энг уникал ва юқори технологик амалиёт ҳисобланади.


🔬 Қувонарлиси, Ўзбекистонда бундай ноёб операция охирги беш йил ичида иккинчи марта амалга оширилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханованинг шу ҳақдаги фикрлари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🚛 Миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етук мутахассислари бириктирилган кардиожарроҳлик мажмуаси Саломатлик марафони доирасида қарийб 1200 километр йўл босиб, Қорақалпоғистон марказига келди.


🔬 Ушбу уникал қурилма ёрдамида бир неча кундирки, ҳудуд аҳолисида мураккаб текширув ва кардиохирургик амалиётлар ўтказилмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Қорақалпоғистондан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🚛 В рамках Марафона здоровья группа ведущих специалистов Национального медицинского центра с кардиохирургическим комплексом преодолела почти 1200 километров и прибыла в центр Каракалпакстана.


🔬 С помощью этого уникального устройства уже несколько дней проводятся сложные обследования и кардиохирургические операции жителям региона.

📹 Об этом — в следующем видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Каракалпакстана.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚡️ТAЙИНЛОВ

Сoғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Дилoв Элбек Шукруллoевич Республика иxтисoслаштирилган руҳий салoматлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркoлoгия xизмати бўйича Буxoрo вилoяти филиали директoри лавoзимига тайинланди.


📌 У ўз фаолияти давомида филиал диспансерида шифoкoр-наркoлoг, тиббий-ижтимoий реабилитация бўлими мудири каби масъул лавoзимларда меҳнат қилган.

➡️ Э. Дилов тайинловга қадар филиалда бўлим мудири сифатида ишлаб келаётган эди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги қарoри асосида ҳудуддаги наркoлoгия xизмати тиббиёт муассасаси Республика иxтисoслаштирилган руҳий салoматлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркoлoгия xизмати бўйича Буxoрo вилoяти филиали сифатида қайта ташкил этилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️ССВ: Юртимизда Қозоғистон тиббиёти кунларига старт берилди

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, 2025 – 2026 йилларга мўлжалланган икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унинг доирасида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти.


🏢 Масалан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Қозоғистоннинг нуфузли клиникалари билан тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Қатор тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, биргаликда илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда соҳа мутахассислари малакасини ошириш, маҳорат дарслари ва кўргазмали жарроҳлик амалиётлари тобора изчиллик касб этмоқда.

👨‍⚕️Ушбу алоқаларни янада кучайтириш мақсадида бугун юртимизнинг 4 та ҳудудида Қозоғистон тиббиёти кунларига старт берилди. Бунинг учун мамлакатимизга қўшни давлатнинг 100 нафарга яқин етук тиббиёт ходимлари етиб келди.

📌 Тадбир Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида бўлиб ўтади. Тўрт кун давомида қозоғистонлик юқори малакали мутахассислар иштирокида кардиология, нейрохирургия, травматология, урология, онкология, гинекология, болалар жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа йўналишларда тиббий маслаҳатлар, жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарслари ташкил қилиниши режалаштирилган.

🩺Шунингдек, Миллий тиббиёт маркази ва кардиология, онкология, травматология, фтизиатрия йўналишидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

📊 Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 7 та олий таълим муассасалари вакиллари томонидан Тошкент давлат тиббиёт университетида талабалар ўртасида фан олимпиадаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилади.

🔬 Тадбир доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўртта мобил тиббиёт мажмуаси юртимизга келтирилади. Улар ёрдамида Сирдарё ва Жиззах вилоятларида аҳоли бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади.

📆 Акциянинг якуний қисми сифатида 17 октябрь куни пойтахтимизда “Ўзбекистон — Қозоғистон: халқ саломатлиги йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги форум бўлиб ўтади ва унда алоқаларимиз истиқболлари кўриб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Болалар учун ингаляция қандай ҳолларда тавсия этилмайди?

📌 Куз фаслида ҳаво ҳарорати пасайиб, организм совуқ кунларга мослашиб боради. Бу жараёнда эса турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди.


➡️ Айниқса, болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан бирмунча ортади. Бундай ҳолатда кўпчилик ота-оналар фарзандларини уй шароитида ингаляция орқали даволашга ҳаракат қилади.

Хўш, бу қанчалик тўғри? Мазкур муолажа усулининг афзалликлари нимада? У қачон ва кимларга тавсия этилмайди?

👨‍⚕️ Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров батафсил жавоб берди.

🔬— Ингаляция – нафас йўлларига дориларни тўғридан-тўғри юбориш усули бўлиб, болалар учун фойдали ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Уни, асосан, нафас йўллари касалликлари, бронхит, астма, тонзиллит ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) даврида қўллаш мумкин.

🔶 Мазкур даволаш усулининг афзаллиги шундаки, ингаляция йўли билан қилинадиган малҳам беморга тез таъсир кўрсатади. Сабаби у орқали дори моддалари бевосита ҳужайраларга етиб бориб, хасталик аломатлари енгиллашади.

🛌 Ингаляциянинг турлари ҳар хил. Улардан баъзилари шифокор тавсияси билан амалга оширилса, бошқалари уй шароитида қўлланилиши мумкин.

🩺 Хусусан, небулайзер замонавий қурилма бўлиб, дорини аэрозол кўринишга келтиради. У болалар учун энг мақбул восита ҳисобланади. Унинг фойдаси шундаки, дорилар тўғридан-тўғри нафас йўлларига тушиб, тез таъсир кўрсатади. Небулайзерга шифокор тавсияси асосида берилган махсус дори воситаларини қўшиш мумкин.

😮‍💨 Буғли ингаляция эса одатда шўр ва доривор моддалар қўшилган сув ёрдамида ишлатилади. У ўсмир болалар учун самарали ҳисобланса-да, кичик ёшдаги болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

▶️ Шунингдек, аэрозолли ингаляция махсус флаконларда тарқатилувчи дорилар билан амалга оширилиб, астма ва аллергик реакциялар учун ишлатилади.

🤒 Унутмаслик керакки, баъзи беморларга ингаляция қилиш тавсия этилмайди. Жумладан, тана ҳарорати 38°С ва ундан юқори бўлганда, ўпка ёки юрак фаолиятининг оғир бузилишларида фойдаланиш мумкин эмас.

💊 Ингаляция учун дорилар шифокор томонидан аниқланган касалликларга мувофиқ танланади.

🟢 Муолажани ўтказишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:

✔️бола тинч ҳолатда бўлиши ва тўғри нафас олиши;
✔️ ингаляцияни таомланишдан камида 1 соат олдин ёки кейин ўтказиш;
✔️ муолажа вақти 5-10 дақиқадан ошмаслиги;
✔️ небулайзер тозалигига эътибор бериш ва уни ҳар бир қўллашдан сўнг ювиш зарур.

‼️ Унутманг, ингаляциядан ўзбошимчалик билан фойдаланиш кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис уни қўллашдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🔴 🟦🟦🟦

Давлат органларининг ошхоналарига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0105-25-сон СанҚваН) тасдиқланди.


🖊 Ушбу ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 29 сентябрда ҳисобга олинди.

👉 ҲУЖЖАТ БИЛАН ТАНИШИНГ👈

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️Минздрав: В нашей стране стартовали Дни казахстанской медицины

В последние годы взаимовыгодное сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном в сфере здравоохранения вышло на новый уровень. В частности, разработан План основных мероприятий по развитию сотрудничества между министерствами здравоохранения двух стран на 2025-2026 годы, в рамках которого проводится масштабная работа.


🏢 Так, например, республиканские специализированные научно-практические медицинские центры нашей страны наладили обмен опытом с престижными клиниками Казахстана. Участились обмены преподавателями и студентами между рядом медицинских вузов, совместные научные исследования и повышение квалификации специалистов в данной области, мастер-классы и показательные хирургические операции.

👨‍⚕️ В целях дальнейшего укрепления этих связей вчера в четырёх регионах нашей страны стартовали Дни казахстанской медицины. Для этого в нашу страну прибыли около 100 ведущих медицинских работников из соседнего государства.

📌 Мероприятия проходят в медицинских учреждениях Самаркандской, Бухарской, Ферганской областей и Республики Каракалпакстан. В течение четырех дней с участием высококвалифицированных специалистов из Казахстана будут организованы консультации, хирургические операции пациентов и мастер-классы по кардиологии, нейрохирургии, травматологии, урологии, онкологии, гинекологии, детской хирургии, эндокринологии и другим направлениям для специалистов.

🩺 Также в Национальном медицинском центре и специализированных медицинских учреждениях по направлениям кардиология, онкология, травматология, фтизиатрия будут проводиться совместные высокотехнологичные хирургические операции.

📊 Кроме того, представители 7 высших учебных заведений Казахстана организуют научную олимпиаду и спортивные соревнования среди студентов Ташкентского государственного медицинского университета.

🔬 В рамках мероприятия Министерство здравоохранения Казахстана поставит в нашу страну четыре мобильных медицинских комплекса. С их помощью население Сырдарьинской и Джизакской областей пройдет первичные медицинские осмотры.

📆 Итоговым мероприятием Дней казахстанской медицины станет форум «Узбекистан — Казахстан: сотрудничество на пути оздоровления населения», который пройдет 17 октября в Ташкенте и где будут обсуждены перспективы дальнейшего двустороннего сотрудничества в сфере здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
2025/10/19 19:09:53
Back to Top
HTML Embed Code: