Telegram Web Link
🔴 🟦🟦🟦

❗️Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди

🏥 Пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


🔎 Лойиҳа Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Aaxen университети клиникаси ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

➡️ Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов, Миграция агентлиги директори Б.Мусаев, Германия элчихонаси миссия раҳбарининг ўринбосари К.Шванхолд, “Capmont GmbH” компанияси бош директори А.Вайбел, Аахен университети клиникаси директори М.Ҳобен ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар иштирок этди.

💬 Маросим давомида лойиҳа мақсадлари ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда академия фаолияти билан танишув ташкил этилди.

‼️ Германия тиббиёт академияси битирувчилари икки давлат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германияда ҳамшира сифатида юқори ва барқарор маош асосида фаолият юритиш имкониятига эга бўлади.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🤩5
🔴 🟦🟦🟦

Қорақалпоғистонда ташкил этилган “Аллергия ва астма” мактаблари қандай натижа бермоқда?

👩🏻‍⚕️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:


💬 — Оролбўйи минтақаси аҳолисида нафас йўллари билан боғлиқ сурункали касалликлар, жумладан, бронхиал астма ва аллергик ринитга чалиниш ҳолатлари нисбатан кўпроқ учрайди. Бу ҳолат ҳудуддаги экологик муаммолар ва уларнинг асоратлари билан боғлиқ.

📌 Шу боис кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан минтақада экологик вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилмоқда. Ўз навбатида, бу ерда яшовчи аҳолининг саломатлигини тиклашга катта эътибор қаратиляпти.

➡️ Хусусан, марказимиз томонидан ўтган қисқа даврда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида атопик синдромни эрта аниқлаш, ташхислаш усулларини татбиқ этиш илмий-амалий лойиҳаси амалга оширилди.


🏥 Президентимиз топшириғига биноан, пилот лойиҳа сифатида Нукус шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва ҳудуддаги 10 та бирламчи тиббиёт муассасаси қошида “Аллергия ва астма” мактаблари ташкил этилди.

📋 Бунинг учун ушбу мактабларда фаолият юритувчи оилавий шифокорлар 36 соатлик ўқув дастурларига мувофиқ қайта тайёрланди. Хасталикнинг оғир шакл ва босқичларида аниқ ташхис қўйиш учун ана шу шифокорларга онлайн маслаҳатлар бериб бориш тизими йўлга қўйилди.

Ҳозир “Аллергия ва астма” мактаблари томонидан нафас йўллари аллергик касалликлари билан оғриган беморларни махсус сўровномалар орқали аниқлаб, уларда махсус тери синамалари ҳамда текширувларни ўтказиш амалиёти жорий қилинган.


🔬 Қолаверса, марказимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Нукус шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникасида илк бор ташқи нафас тизимига аллергенлар таъсирини провакация, яъни аллергенлар юборилганда бронхоспазмни юзага келтириш орқали текшириш усули йўлга қўйилиши муҳим янгиликлардан бири бўлди.

🔎 Айни пайтда минтақа аҳолиси орасида бронхиал астманинг молекулар-генетик маркерлар ёрдамида персоналлаштирилган клиник даволаш протоколларини ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича ҳам изчил иш олиб бориляпти.

📍 Нукус шаҳрида ўтказилаётган Саломатлик марафони доирасида бу йўналишдаги ишларимиз қамрови янада кенгайди. Марказимиз ва унинг тегишли ҳудудий филиалларидан жалб қилинган мутахассислар кўмагида минг нафарга яқин беморлар кўрикдан ўтказилди.


➡️ Текширувлар давомида бронхиал астма, аллергик ринит, қаварчиқлар ва атопик дерматит аниқланган беморларга саломатлигини тиклаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
🔴 🟦🟦

Наманган шаҳри мезбонлик қилаётган “Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар” мавзуидаги илмий-амалий конференцияда мамлакатимиздан 170 делегат ва 40 нафардан зиёд чет эллик мутахассислар қатнашаётгани ҳам унинг нуфузидан дарак бериб турибди.


🌎 Тадбирда АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Беларусь ва Қозоғистондан келган олим ва мутахассисларнинг соҳага доир долзарб масалалардаги чиқишлари режалаштирилган.

🖥 Унинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяровнинг иштирокчиларга йўллаган видеомуражаати намойиш қилинди.

📎 Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.

🔬 Таъкидланганидек, охирги йилларда мамлакатимизда травматология ва ортопедия йўналиши катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу борада, соҳага илғор техника ва технологиялар киритилгани ҳамда етук кадрлар захираси шакллантирилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Натижада бугун яқингача биз учун орзу бўлган мураккаб технологик жарроҳлик амалиётлари ўзимизда ўтказилаётир.

➡️ Эндиги вазифа — шу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, муҳими, соҳани халққа янада яқинлаштиришдан иборат. Бунда халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳозиргидек анжуманларнинг аҳамияти катта.

📌 Конференцияда қуйидаги масалалар таҳлил қилинмоқда:

🔵 таянч-ҳаракат аъзолари жароҳати ва касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш;

🔵 остеосинтезнинг замонавий усуллари;

🔵 йирик бўғимларнинг артроскопияси ва эндопротезлаш;

🔵 умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедиясининг долзарб жиҳатлари;

🔵 остеопороз муаммолари.


‼️ Халқаро тадбир доирасида хорижлик мутахассислар иштирокида ўнлаб беморларда юқори технологияли операцияларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, амалиётлар бошлаб юборилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2
🔴 🟦🟦🟦

Тиббий суғурта тизими қандай самара беряпти?

Тиббиёт йўналишидаги туб ислоҳотлар моҳиятига инсон манфаатлари устуворлиги чуқур сингдирилган. Буни мамлакатимизда йўлга қўйилаётган давлат тиббий суғуртаси тизими ва унинг дастлабки натижалари мисолида ҳам кўриш қийин эмас.

Хўш, ушбу тизим қандай самара беряпти?

💬 — Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, 1 июлдан Навоий ва Самарқанд вилоятлари, 1 октябрдан эса Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари муассасаларида давлат тиббий суғуртаси янги механизми жорий этилди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов. — Аслида, бу борадаги ишлар 2024 йил 1 октябрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳри муассасаларида бошланган бўлиб, ҳозирга қадар муайян ютуқлар қўлга киритилди.


📊 Давлат тиббий суғуртаси механизми жорий этилган ҳудудлардаги 167 та муассаса билан тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар имзоланиб, бирламчи тиббий-санитария муассасалари “аҳоли жон бошига”, стационарлар “ҳар бир даволанган ҳолат”, айрим муассасалар эса “глобал бюджет” усулида молиялаштирилмоқда.

📈 Натижада бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига қатновлар 20 фоизга ошгани, тор соҳа мутахассисларига мурожаатлар 12 фоизга, туман ва шаҳар шифохоналарида даволанган беморлар 16 фоизга камайганлигини мамнуният билан таъкидламоқчимиз.

💊 Поликлиникаларда эса беморларни “Реимбурсация” дастури асосида
28 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш амалиёти жорий этилди ҳамда шу йилнинг 6 ойида 348 минг нафар беморга 718 мингта рецепт шакллантирилиб, 18 млрд. сўмлик дори-дармон берилди.

💬 Бу саъй-ҳаракатларимиз қандай самара бераётганлигини туман ва шаҳар шифохоналарига инфаркт билан ётқизилган беморлар 2,5 фоизга, бош мия қон айланиши бузилиши билан мурожаат қилганлар 3,2 фоизга камайганининг ўзи кўрсатиб турибди. Бошқа бир қатор хасталиклар бўйича ҳам ана шу каби ижобий ҳолатни кузатиш мумкин.


📉 Яна бир рақамга эътибор қилинг: беморларни шифохоналарга асоссиз ётқизиш кўрсаткичи 40 фоиздан 18 фоизгача камайишига эришилди.

💻 Ишимизни янада яхшилаш учун даволаш-профилактика муассасалари 51 млрд. сўмлик 22,5 минг дона компьютер ускуналари билан таъминланди ва локал тармоқ ўрнатилди. Айни чоғда муассасалар “Ягона тиббиёт тизими” (DMED)га уланди ва 45 минг нафар бирламчи тизим тиббиёт ходимлари IT йўналишида ўқитилди.

‼️ Умуман олганда, 2026 йил якунига қадар давлат тиббий суғуртасининг янги механизмини Республикамизнинг барча ҳудудида йўлга қўйишни режа қилганмиз. Бу эса биздан катта масъулият ва фидойилик талаб этишини яхши тушунамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥3🤩3
❗️ССВ: Бухорода шошилинч тиббий ёрдамнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Кейинги йилларда Ўзбекистон тиббиёти нафақат марказларда, балки ҳудудларда ҳам изчил ривожланмоқда. Пировардида соҳа халққа янада яқинлашяпти. Бу борада халқаро алоқаларнинг ўрни беқиёс, десак айни ҳақиқат.


🔎 Бухоро шаҳрида ўтказилган “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб масалалари: ютуқлар, муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция мисолида ҳам буни кўриш мумкин.

➡️ Унинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Анжуманда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маъруза қилди.

🔬Тадбир доирасидан Туркий давлатлар анестезиолог-реаниматологларининг I конгресси ва ёш олимлар танлови ҳам ўрин олган бўлиб, бу ўзаро алоқаларимизни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

📌 Конгрессда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 150 нафарга яқин етук олим ва тиббиёт ходимлари қатнашди. Масалан, Туркиядан келган мутахассисларнинг 10 нафари жаҳоннинг энг машҳур анестезиолог ва реаниматологлари экани ҳам анжуман нуфузидан далолат беради.

🔎 Тадбирда маҳорат дарсларига ҳам катта ўрин ажратилиб, 3 кун давомида 150 нафар маҳаллий шифокорларимиз малака ва тажриба оширди.

🩺 Шунингдек, анжуманда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида чет эллик ва маҳаллий мутахассислар иштирокида 20 та юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бу маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш баробарида, эҳтиёжманд юртдошларимиз саломатлигини тиклаш имконини берди.

‼️ Умуман олганда, ушбу тадбир маҳаллий мутахассисларнинг малака ва тажрибасини ошириш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
❗️Билдириш

📌Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар, жумладан, телеграм мессенжерида очилган фейк аккаунтлар орқали юқори турувчи идоралар раҳбарлари номидан қуйи бўғин муассасалари масъулларига сохта хабарномалар юбориш ҳолатлари яна учрамоқда.


📱Хусусан, кейинги кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти номидан яратилган ана шундай сохта профиллар орқали тизимдаги масъул ходимларга турли ёлғон маълумот ва топшириқлар бериляпти.

🏥 Шу ўринда вазирлик барча раҳбарларни огоҳликка чақириб, бундай фейк хабарномаларга ишонмасликлари, ахборот хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратишларини сўрайди.

‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу сохта профилларни аниқлашнинг бир неча усули бўлиб, улардаги барча маълумотлар ёпиқ ва ёзишмалар янгидан бошланади. Шунингдек, мазкур аккаунтларга видео ва аудио қўнғироқларни амалга ошириб бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

❗️Кўкрак бези саратони: Эрта босқичдаги ташхис орқали касалликдан бутунлай халос бўлиш мумкин

📊 ЖССТ таҳлилига кўра, дунёда ҳар йили 2,3 миллион нафардан ортиқ аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилмоқда. Ўсиш тенденциялари шу тарзда давом этса, 2050 йилга бориб, бу касалликдан азият чекувчилар сони 38 фоизга, ўлим даражаси эса 68 фоизга ошиши мумкин.

📆 Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар йили октябрь ойида дунё бўйлаб “Пушти октябрь” — Бутунжаҳон кўкрак бези саратони ҳақида огоҳлик ойлиги ўтказилади.

➡️ — Бу патология асосан 45-65 ёшда ривожланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари Нигора Маҳмудова. — Аммо охирги йилларда мазкур хасталик йил сайин яшариб, ҳатто 25-30 ёш тоифасидаги фуқароларда ҳам учрамоқда. Шу сабабли мазкур ёшдаги аёллар режали маммографик текширувлардан ўтиб туриши зарур.

💬 Юртимизда ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили 1,5 миллион нафарга яқин 45-65 ёшдаги опа-сингилларимизни шундай текширувлар билан қамраб олиш чоралари кўриляпти.


🔬 Чунки кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 20 ёшдан бошлаб йилига бир марта кўкрак бези, қалқонсимон без ва кичик тос аъзоларини ультратовуш текширувидан ўтказиб туришни тавсия этади.

🩺 Ўз навбатида, гинеколог, эндокринолог ва маммолог кўригига бориш ҳам муҳим. Қолаверса, 45-65 ёш оралиғидаги аёлларга қўшимча маммография текширувларидан ўтиб туриш талаб этилади.

🏥 Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида йил бошидан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида онконазорат хоналари ташкил этилди. Мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 сменада йўлга қўйиш чоралари кўрилди.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида гинеколог мутахассисларни бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингини ўтказиш бўйича ўқитишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.


‼️ Албатта, бу чора-тадбирлар кўкрак бези саратонига чалиниш ва ундан ўлим ҳолатларни кескин камайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
2025/11/01 06:24:18
Back to Top
HTML Embed Code: