❗️Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

🏥 Сирдарё вилояти Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида янги ва замонавий маъмурий бинога эга бўлди.

💰 Иншоотни янгидан қуриш ва оилавий поликлиника биносини таъмирлаш учун 1 миллиард 760 миллион сўм пул маблағи сарфланди.

‼️ Очилиш тадбирида туман ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, тиббиёт ходимлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди.

🏃🏻‍♀️— Ўсмирлик даврида болаларга асаб тизимидаги қўзғалишлар кўпинча салбий таъсир эта бошлайди, — дейди мутахассис. — Шу боис бу даврда уларни сокин спорт турларига жалб қилиш керак. Хусусан, 12-18 ёшли қизларга аэробика, ўғил болаларга енгил атлетика билан шуғулланиш тавсия этилади.

😬 Бу ўсмирга ички хотиржамлик бағишлаб, “ўтиш даври”ни енгиллаштиради. Асаб тизимида рўй берадиган стрессларга чидамлиликни оширади, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликка ўргатади.

🥅 Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадгамувофиқ. Айниқса, ҳафтада икки маротаба илик шўрва истеъмол қилиш унинг мушаклари ривожланиши, суяклари мустаҳкам бўлиши ва бўй ўсишига ижобий таъсир этади.

👨‍👩‍👧‍👦 Ота-она фарзандини бирор спорт тўгарагига бермаган тақдирда ҳам унинг соғлом вояга етиши учун ҳар кунги бадантарбия машғулотларини тўхтатмаслигини назорат қилиши лозим. Тонгги машқлар ёш организмни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайди, кайфиятни кўтариб, кун давомида тетикликни таъминлайди.

Қайси спорт тури бўлмасин, болани 5-6 ёшидан жалб этиш — тўғри қарор. Масалан, шахмат ва шашка машғулотларини ҳам шу ёшдан бошлаган маъқул. Сабаби, бу ёшгача аксарият болаларда бир жойда ўтиролмаслик, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги юқори бўлади.

👦 7 ёшдан кейин эса унда диққатни жамлаш қобилияти ортади, бир жойда муқим ўтиради. Шунга қарамай, болани ақлий спорт ўйинларига беришдан олдин унинг хотирасини ҳисобга олиш керак.

🥊 Боксга 6 ёшдан қабул қилинади. Сабаби, айни шу даврда боланинг суяк ва мушаклари ҳали қотиб улгурмаган бўлиб, бокс ҳаракатларини осонлик билан бажаради. Бу ёшгача ва ундан кейин бокс машғулотларига киришиш ва ушбу спорт турида бирор натижага эришиш қийинроқ кечади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Жанубий Корея билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади

🇰🇷 Корея Республикаси — соғлиқни сақлаш соҳасида дунёнинг пешқадам давлатларидан бири. Сўнгги маълумотларга кўра, бу ерда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 83,5 ёшга тенг. 60 йил аввал мазкур рақамлар бор-йўғи 53 ёшни ташкил этганини ҳисобга олсак, ушбу давлатда тиббий хизматлар сифати йил сайин жадал ўсиб бораётгани ойдинлашади.

Бу, аввало, мамлакатда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, диагностика ва даволаш жараёнларига татбиқ этилаётган инновацион технология ҳамда илғор ёндашувлар билан боғлиқ.

🔻 Шу боис ушбу давлат билан тиббиёт йўналишида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

📎 Айни дамда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов бошчилигидаги вазирлик масъуллари ҳамда юртимизнинг етакчи тиббиёт муассасалари вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида бўлиб турибди.

🔹Дастлаб делегация Инчон шаҳридаги Католик университетнинг Муқаддас Мария халқаро касалхонаси раҳбарияти билан учрашди. Бу — Жанубий Кореядаги энг йирик шифохоналардан бири бўлиб, 22 та ер усти ва 6 та ер ости қаватлардан иборат ва 1374 ўринга эга.

🏥 Муассасада мамлакатда биринчи бўлиб буйрак, шох парда, ингичка ичак, аллоген гематопоэтик ўзак ҳужайра трансплантациялари каби мураккаб операциялар амалга оширилган. Шунингдек, саратон касаллигини даволаш учун томотерапиядан фойдаланила бошлаган. Бундан ташқари, шифохонада юқори частотали фокусланган ультратовуш текшируви қўлланилиб, бу беморларга оғриқсиз даволаниш имконини беради.

🌡 Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг “ImmunisBio” компанияси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди. Компания ёшга боғлиқ касалликлар ва иммун дисфункцияси терапияси соҳасида новатор ҳисобланади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илғор технологиялар ва инновацион ечимлардан фойдаланган ҳолда ҳужайра терапияси (NK, CAR-Т, CAR- NK) лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг.

💊 Делегация вакиллари “YUHAN Pharmacy” фармацевтика компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу соҳадаги энг йирик компания раҳбари Ким Жонгсу билан музокаралар ўтказди.

📌 Шунингдек, делегация “POSCO INTERNATIONAL CORP” компанияси бош офисига ташриф буюриб, вице-президент Тай Хи Ли билан учрашди. Корея Эксимбанки ва “HUNDAY” компанияси раҳбарияти билан ҳам расмий учрашувлар бўлиб ўтди. Ташриф давом этмоқда ва олдинда кўплаб учрашувлар режалаштирилган бўлиб, икки давлат ўтрасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайиши кўзда тутилган.

🔬Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш муассасаларини Жанубий Корея маблағлари ҳисобидан сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва технологиялар билан таъминлашга доир лойиҳалардан кутилаётган натижалар катта.

Қувонарлиси, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун ҳар икки томонда имконият ва салоҳият етарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 От подготовки медицинских сестер для первичного звена до лечения онкологических заболеваний и оснащения службы скорой медицинской помощи современным оборудованием...

🇺🇿🇩🇪 II Германо-узбекский медицинский форум, прошедший 18-19 апреля этого года в городе Берлине, стал важной площадкой для обсуждения вопросов двустороннего сотрудничества в этих и других направлениях.

Цель укрепления международных отношений — поднятие качества медицинских услуг на новый уровень за счет повышения квалификации специалистов, внедрения в нашей стране инновационных методов лечения и диагностики, передовых технологий.

📹 О подробностях мероприятия рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава из города Берлина.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

📌 Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.

🫀 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

👩‍⚕️ Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:

🫕 Нонушта;
🍜 Тушлик;
🍲 Кечки овқат.


🫙 Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

2-қоида.

🥬 Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

3-қоида.

🏃🏻‍♀️ Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

4-қоида.

🍎 Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

5-қоида.

🛏 Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#No_comment

📋 Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига асосан учта алоҳида муассаса негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши соҳада бутунлай янги даврни бошлаб берди
.

🧑🏻‍⚕️Шу кунларда ушбу муассаса директори Наталья Надирханова бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, жойларда туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

🩺 Сафар давомида шаҳар ва туманлар кесимидаги туғуруққа кўмаклашувчи муассасалар фаолияти, соҳадаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог-реаниматолог каби мутахассисларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатиляпти.
_____________

📋 На основе соответствующего постановления Президента от 8 сентября 2023 года на базе трех отдельных центров был образован Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка, что ознаменовало совершенно новый период в этой сфере.

🧑🏻‍⚕️ В эти дни группа квалифицированных специалистов во главе с директором центра Натальей Надырхановой находится с Республике Каракалпакстан и Хорезмской области в целях ознакомления с проводимой работой по исполнению данного постановления, а также изучения качества медицинских услуг, оказываемых на местах женщинам фертильного возраста и беременным.

🩺 В рамках поездки подробно анализируется деятельность родильных учреждений в городах и районах, имеющиеся в сфере проблемы, принимаются меры по их устранению. Вместе с тем, акушерам-гинекологам, неонатологам, анестезиологам и другим специалистам оказывается необходимая практическая помощь.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌 ССВ: Ўзбекистонда биринчи давлат тиббиёт муассасаси халқаро даражадаги JCI сертификатини олди

Ушбу натижага Болалар миллий тиббиёт маркази эришди. Бу эса марказ тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлиги бўйича энг юқори халқаро стандартларга жавоб беради дегани.

✔️ Сертификатнинг қўлга киритилиши Президентнинг 2024 йил 22 январдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган юртимизнинг 6 та тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш борасидаги вазифанинг ижроси йўлидаги дастлабки қадам бўлди.

🔹 Бу ҳақда батафсил 👉🏻 бу ерда ўқишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🚑 Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар бир дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг.

🚦Шу боис кўп ҳолларда “103” ҳайдовчилари йўлларда катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишига тўғри келади. Бундай вазиятлар автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

📃 Амалдаги тартибга кўра, мазкур ҳолатда махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина маъмурий иш тугатилаётган эди.

📋 Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган — “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда бундай ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилиши белгиланмоқда.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлаш арафасида.

📌 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳа мутахассислари жам бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

❗️ССВ: Касалликка қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ЖССТ томонидан намуна сифатида кўрсатилди

Пойтахтимизда “Пандемияга қарши тайёргарлик: илмий асослар ва амалий ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

📌 Бу ҳақда батафсил 👉🏻бу ерда ўқишингиз мумкин.

🔹 Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 “Табассум ҳадя этамиз” («Дарим улыбку») халқаро хайрия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан такшил этилган акция доирасида россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев яна бир бор пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.

📌 Ўтган йилнинг декабрь ойидаги ташрифи давомида турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган ҳамда “Жаҳон шифокори” халқаро унвонига эга Ҳ.Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўриклар ўтказган эди.

🔬 Бу галги ташриф доирасида машҳур шифокор 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.

Кеча Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тадбирда бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин?

♻️ Инсон организмидаги моддалар алмашинуви метаболизм деб аталади. У иккита асосий жараённи ўз ичига олади – катаболизм ва анаболизм. Моддалар алмашинуви озиқ-овқатни танадаги барча жараёнлар учун зарур бўлган энергияга айлантириб, организм нормал ишлашини таъминлайди.

🩺 Метаболизм қатор муҳим функцияларни бажаради, шу жумладан ҳужайралар, тўқималар, органларнинг ўсиши ва тикланишини таъминлайди, организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради, тана ҳароратини меъёрида ушлаб туради.

🔹Метаболизм тезлигига ирсият, ёш, жинс, мушак массаси каби омиллар таъсир кўрсатади.

Метаболизм тез бўлишининг афзалликлари нимада?

Тез метаболизм инсон ўзини янада тетик ҳис қилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, мия фаолиятини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва сочлар соғлом бўлишига ёрдам беради.

❗️Моддалар алмашинувини тезлаштириш учун инсон турмуш тарзини ўзгартириши керак.

Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин?

❗️ Бунинг учун инсон, биринчи навбатда, турмуш тарзини ўзгартириши зарур. Бунда бир қанча қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

🏃‍♂️ Мунтазам спорт билан шуғулланиш. Жисмоний фаоллик мушак массасини оширишга, бу эса, ўз навбатида метаболизм тезлашишига ёрдам беради.

🥗 Тўғри овқатланиш. Кўпроқ оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, рационда шакар, туз ва зарарли ёғларни камайтириш, зарур миқдорда сув ичиш.

🛌 Тўғри ва етарлича ухлаш. Мунтазам равишда 7-8 соатдан кам ухлаш моддалар алмашинувини секинлаштириши мумкин.

🚬 Зарарли одатлардан воз кечиш. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организм заҳарланиши ва бунинг натижасида метаболизм жараёни суст кечишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Буни билишингиз керак!

Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат?

Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул?


Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди.

Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

2021 йил I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Юлдашев Рустам Шавкатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2024/04/28 17:35:30
Back to Top
HTML Embed Code: