Telegram Web Link
😁100👍5😱2🔥1😢1🎉1
Ассалому алайкум
Рамазон туҳфаси

Қуйида Қуръонда келган пайғамбарлар ва улуғ солиҳ шахслар эга бўлган билимлар рўйхати.

Айримлари фақат пайғамбарларгина биладиган ва улар етказадиган билимлар бўлса (эътиқод ва ибодат арконлари), бошқалари пайғамбарларга хос бўлиб, бошқаларга берилмайдиган билимлар (жинлар билан мулоқот қила олиш, ҳайвонлар тилини билиш ва ҳоказо), баъзилари дунёвий билимлар билан боғлиқ.

Мазкур буюк шахсларнинг исмларини келтирмадим. Билимингизни синаб кўринг, топа олмасангиз, билганлардан сўранг.

1. Аллоҳ, фаришталар ва бошқа ғайб оламига таалуқли хабарлар илми
2. Ибодат арконлари илми
3. Поклик илми
4. Катта ва кичик гуноҳлар, залолатлар ҳақида илм
5. Туғилишдан аввал ва ўлимдан кейинги ҳодисалар, охир замон воқеалари, катта фитналар ҳақида илм
6. Дуо, зикрлар, руқия илми
7. Даъват қилиш илми
8. Сабр-матонат илми
9. Азму қарорлик ва таваккал қилиш илми
10. Қалб ҳолатлари ва ният илми
11. Тақво, хушуъ, хузуъ, тавба, истиғфор илми
12. Баҳс ва мунозара юритиш илми
13. Ҳукм қилиш, қозилик илми
14. Урф-одатлар ва анъаналарни билиш
15. Сабабларнинг сирли оқибатларини билиш
16. Номаълум тилга эга бўлган одамлар билан мулоқот ўрнатиш билими
17. Оилавий ва қариндошчиликка оид билимлар
18. Муамолот, тижорат, қарзлар илми
19. Мерос илми
20. Касб-ҳунар билимлари (чорвачилик, зироат, боғдорчилик, овчилик, савдогарлик, дурадгорлик ва ҳоказо)
21. Подшоҳлик ва вазирлик билимлари
22. Молия ва ижтимоий тақсимот илми
23. Сиёсат ва музокаралар олиб бориш илмлари
24. Ҳарбий билимлар (стратегия, тактика, жанг қилиш, махфийлик, хабар йиғиш, хийлалар илми)
25. Тарих илми
26. Тафаккур илми
27. Гўзал одоблар илми
28. Илм талаб қилиш илми
29. Муаллимлик ва мураббийлик илми
30. Қушлар, ҳайвонот, ҳашорот тиллари
31. Жинлар билан муомила қилиш илми, сеҳр ҳақида хабарлар билими
32. Тушлар таъбири илми
33. Одамлар (уларнинг табиатлари, феъллари ва ҳолатлари) ҳақида билим
34. Тиб илми
35. Жамоага раҳбарлик қилиш ва маслаҳат, кенгаш ўтказиш илми
36. Саёҳат қилиш илми
37. Иншоотлар қуриш/ясаш билимлари, металлургия (улкан девор, бинолар, кемасозлик ва ҳк).

Аллоҳ билгувчироқ.
Рўйхат тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Эҳтимол, бу рўйҳат билим ва хунарларга қизиқишни янада орттирар.
Барча пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи, солиҳларга раҳмати бўлсин.
👍3612🔥4
“Опен бюджет” аксил-республикан ғоя. Ўзбек республикачилиги хавф остида.
👍26😁7💯3😢2👎1
Республикада ижтимоий ресусрслар учун ғоялар, приоритетлар, умумий манфаатлар, истиқбол қарашлари ва муқобил ечимлар мусобақаси бўлади. Овозлар айнан шулар учун берилади.

Анти-республикада маҳалий ҳудудлар бир бири билан курашади. Овозлар бошқа маҳалланинг зарарига, ўзининг фойдасига бўлади. Овозлар олди соттиси бу аҳолини коррупциялашдир. "Заифҳол" мағлуб, "шустрий" ғолиб бўлиб кўринсада, охир оқибатда ҳамма ютқазади.

Мен муаммонинг илдизини шаклан республика бўлиб, моҳиятан бу ижтимоий онгда ўрнашмагани турсин, бу ҳатто "фикрлайдиган" доираларга кирмай қолганида кўряпман.

Эссиз жадидларнинг республика учун қурбонлари...

Майда маҳаллий ибтидоий жамоа тузумига қараб олға кетиляпти. Бунинг оқибати яхши бўлмайди.
👍33😢4😱32🔥21😁1
«У сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди.» (32:9)

Бу оятда қулоқ аъзолари – «азан» ва кўз аъзолари «ъуюн» дейилмаган, балки «абсор» – кўра олиш, ва «самъ» – эшита олиш дейилган. Таржималарда баъзан шунақа нозик жойлари билинмай қолади.

Демак, «У сизларга эшитув, кўриш ва диллар пайдо қилди.» ...эшитиш, кўриш ва дилдан ҳис қилиш.

Эшитиш деганда атроф муҳитдан тараладиган товушларни илғаш тушунилади. Инсон мана шу товушларга ўзига хос ишлов бера олади. Товушларни бир бирига улаб номни ифодаловчи сўзларни чиқаради. Сўзлардан гаплар, гаплардан фикрлар ҳосил бўлади ва эшитувчиларга етказилади.

Инсон тили атроф борлиқни ва хаёлий оламни мураккаб гап бирикмаларида акс эта олишидир. Тил товушлардан ясалган мураккаб ва ғайритабиий иношоотларини билдиради.

Инсон кўра билиши бу шунчаки атроф борлиқдан таралаётган нур ва сояларни кўз аъзосида сезиб, мияда акс этиши эмас, балки моддий ва хаёлий нрсаларнинг муайан шаклларда, ўзаро боғлиқликда, преспектива ва структурада кўра олиш ва энг муҳими, тасвирлаб ифодалай олишдир. Тасвирлар шунчаки бор нарсаларнинг нусхалари эмас, балки ташқи шаклига эга бўлмаган мавҳумликларни схемаларда акс этилишидир.

ВА ЭНГ ҚИЗИҒИ,
инсон товушларни тасвирий белгилар билан ифодалай олади, кўриладиган нарсаларни эса сўзлатиб юбора олади!
Тасвир ва товуш бир бири билан қоришиб, мутлақо ғайритабиий янги оламнинг пайдо бўлиши мўжизалар мўжизаси эмасми?

«...ва диллар пайдо қилди.» - «фуад»лар, қалблар деганда юрак гўшти назарда тутилмаган. Бу ерда на овоз шаклида, на тасвир расмида намоён бўла оладиган ўта нафис, ўта нозик, субтил маъноларни илғаш имконияти назарда тутиляпти. Бу шундай ҳиски, у сезги асаб толаларидан эмас, қандайдир номоддий тўлқинлар шуурда пайдо бўлишидир. Баъзан бу тасаввур ва тадаббур ишлари натижаси бўлса, баъзида чақмоқдек ярқираб, нима туртки бўлганини билиб бўлмайди...

Мана шу уч туйнукдан инсонга ҳақиқат нури ёғилади... Аммо биз қадрламай, унумли фойдаланмай ўтиб кетаверамиз. Ажойиб.
42👍15💯4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Опен бюджет" ғолиблиги учун аёвсиз кураш: бир қишлоқ 650 миллион сўм йиғиб овоз сотиб олмоқда

Адолатли танловга хизмат қилиши лозим бўлган лойиҳанинг амалда коррупциялашаётгани сабаблари...


Иқтисодиёт фанлари доктори профессор Тўлқин Бобоқулов нималардан хавотирда?

Тўлиқ видеога линк : https://www.youtube.com/watch?v=1QC0vjAslEI

▶️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/1629

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
👍19😁9😢5
Рамазон камони қанча куч билан тортилса, ундан чиққан амал ўқлари шунчалик шиддат билан кейинги рамазонгача учади.
56👍26💯7🔥4😁3
Xalqni past tutish orqali tepasidagiga paxtalar qoʻyayotgan info-vlogerdan junbushga kelyapsizlar.. Baraka topkurlar, bundan battarini ekspert iqtisodchi, siyosatshunos, bankshunos, huquqshunos, mediashunos, yozuvchi-shunos, jurnalyugashunoslar bir necha yildan beri qotirib kelishyapti-yu! A bunisining alaxsirashi shunchaki dono-ekspertlik flyoriga ega emas, shunga dakkilar tushyapti.
👍50😁5💯3
АҚШ ни бази ҳудудлари бугун қуёш тутилди!
👍261
Вольтер одамлар қанча маърифатли бўлсалар, шунча эркин бўлишларини назарда тутган. Унинг издошлари эса халқ қанча эркин бўлса, шунчалик маърифатли бўлади деишди. Ҳамма бало шундан.

Антуан Ривароль (консерватизм асосчи мутафаккири), Эрнст Юнгернинг "Риварол" таржималари тўпламидан
👍3254
Сиёсат афсонавий Сфинкс ялмоғизига ўхшайди. Жумбоқларнини еча олмаганни ямлаб ютади.

Антуан Ривароль (консерватизм асосчи мутафаккири), Эрнст Юнгернинг "Риварол" таржималари тўпламидан
👍29😱1
2025/10/23 08:22:33
Back to Top
HTML Embed Code: