Forwarded from Poistine
Ценность подлинного проекта в его невозможности. Только «нереалистичные» проекты могут произвести радикальную трансформацию. Следовательно, стоит браться только за те проекты, которые не соответствуют параметрам «реализуемости».
Подлинный проект инициируется сверх-вызовом, который был брошен субъектом в сторону несправедливого, неправедного статуса-кво.
Прежде чем я буду описывать принципы вне-реальной проектной деятельности (это будет в следующих статьях), следует сначала разобраться с инженерным и политтехнологическими способами ведения проекта.
https://www.poistine.org/proekt-inogo-vvedenie/
Poistine.org
Проект ИНОГО. Введение
Интеллектуальная площадка
🔥3👍1
Елкан устуни (мачта) тепасида ўтирган денгизчи узоқдан қуруқликни, тўфон булутларини кема палубасидагилардан олдинроқ кўради. Юқоридаги кузатувчига кўринган нарсалар, вақт ўтиб пастдагиларга кўринади. Бошқача қилиб айтганда, келажак тепада жойлашган назарга олдинроқ етиб келади.
Киши ўз ақл идрокини юқорироқ поғонага кўтара билиши керак. Ўз идрокини нафақат олдинга, балки юқорига йўналтира олмаган шахс кутилмаган зарбаларга дуч келади, қулай имкониятларни ўтказиб юборади. Даракчиларига ишонмай қўйган жамият эса олдинни кўра олмай кемани қояларга уриб, чўкиб кетган денгизчиларга ўхшайди.

🔥50👍27⚡6🤩3❤1
Ўзингизни банд қилинг, ўзингиздан озод бўласиз. Қизиқ машғулот, гўзаллик, китоб, меҳнатга берилинг, ўзингизни топасиз. Ўзимиз билан овора бўлишни ўзимиздан нарироқ қилсак, чин ўзимизни топамиз.
🔥66👍25❤8💯6⚡1🤩1
Kitoblarga ishonib qolish haqida savollarga javoblar
https://youtu.be/qqyL57fi0CQ
https://youtu.be/qqyL57fi0CQ
YouTube
Kitoblarga ishonish haqida savollar...
Email jamshidmuslimzargar@ gmail.com
🔥14👍5
Forwarded from Hamid Sodiq | Rasmiy kanal
Нурбек ёзманг деса ҳам ёзяпман. ФИКРАТ таҳлилий дастурида ҳар куни 5-6 соат уникал (янги) кўрсатув тайёрланади. Бу эса кўрсатувда фойдаланиладиган камераларнинг катта юклама билан ишлашини билдиради. Шу кунларда дастурда фойдаланиладиган 3 та камерадан иккитасида жиддий муаммолар кузатилиб турибди. Биттаси ҳатто қаттиқ қизиб кетганидан ўчиб ҳам қоляпти. Айримлар ўйлаганидек кетма-кет рекламалар йўқ, ходимлар маоши асосан "Фикратонлайн" клуби семинарларидан. Техникага алоҳида маблағ ажратиш ҳозирча имконсиз. У эса эскиряпти. Агар кимда фойдаланилмай турган камера, объектив бўлса (вақтинчаликка бўлса ҳам, чунки мақсад фақат кўрсатув) ёки бошқа таклифлари бўлса @Nurbekgofurov га алоқага чиқишини сўраб қоламиз.
Мавжуд техника билан амалласа бўлади, лекин кўрсатувлар сифати бузилаётганини кўриб ёзишга қарор қилдим
@Hamid_Sodiq

👍74❤11🔥2😢2
Аквариумда яшовчи балиқча шиша девор ортидаги борлиқни кузатар экан, ташқарини ўзи яшаб турган муҳит билан бир хил деб ўйлайди. Балчиқчанинг ташқаридаги борлиқни билмаслиги авваламбор ўзи жой олган аквариумни билмаслигидан келиб чиқади.
Албатта гап хаёлий балиқча ҳақида. Реал балиқчага ўйлаш хос бўлганда хам, у аслида нимани «ўйлашини» ё «билишини» билиш имконсиздир.
Бироқ, ҳолимиз мана шу хаёлий балиқча ҳолига ўхшайди. Ақл-хушимизга, оммавий шууримизга ҳукмрон бўлиб, вужудимизни аквариумдек қамраб олган тасаввурларни билмаймиз, уларни тушунмаймиз. Мана шу билимсизлигимиз билан бизни ажратиб турувчи ўтмишнинг шиша девори ортидаги тарихни тушуна олмаймиз. Натижада, ўтган замонларни фақат хозириги кунларгина хос бўлган тасаввурлар билан ифодалаймиз.
«Аквариумимиз», яъни замонамизни билмаслик нафақат тарихни билмасликка сабаб бўлади, балки биз билан содир бўлаётган воқеликни етарли англамасликни келтириб чиқаради. Кетаётган жараёнлар қаерга олиб боришини, ҳодисалар шакли ортидаги асл моҳиятни тушунмай, тарих оқавасида чўп хашакдек чайқалиб сузаверамиз.
Ташқаридан назар керак. Бугунги Инсон ақл-идрокини эгаллаб олган, халқларни ўз ўйинларида истаганича ўйнатаётган 20-21-асргагина хос бўлган Тасаввурларни ажратиб, тахлил қиладиган муаллифларни топиб ўқиш керак. Бу бизга ақли йўқ қўғирчоқлик мақомидан чиқишга имкон беради. Албатта ҳеч бир мутафаккир-муаллиф биронта хато қилиб қўймасликдан кафолатланмаган. Шунинг учун бир иккиси билан эмас, балки камида, бир-бирига ўхшамаган ўнтасининг қарашларига эътибор беришга арзийди. Ва албатта ўқиганда кўр-кўрона ишонувчанлик билан эмас, балки муаллиф мулоҳазаларини кузатувлар ва соғлом фикр тарозусида тортиб ўқиш керак бўлади.

👍41🔥21⚡2💯2
Akvariumdan akvariumga nazar: Ernst Yungerni o'qishga zarurat
https://youtu.be/qrR9OJWQP_c?si=RzLqzwcuZOzC6R3j
https://youtu.be/qrR9OJWQP_c?si=RzLqzwcuZOzC6R3j
YouTube
Akvarumdan akvariumga nazar: Ernst Yungerni o'qishga zarurat
Эрнст Юнгер (1895-1998) - немис мутафаккири, эссечи ва ҳарбий асар муаллифи, "муҳофазакорлик инқилоби" намояндаларидан бири. У 20-асрдаги Германиянинг энг машҳур ва зиддиятли шахсларидан бири ҳисобланади.
[email protected]
[email protected]
👍14⚡1
Total safarbarlik – yangi zamon urushi | Ernst Yunger essesining tahlili, 1-qism
https://youtu.be/99S03beUrnc
https://youtu.be/99S03beUrnc
YouTube
Total safarbarlik – yangi zamon urushi | E.Yunger essesining tahlili | 1-qism
"Total safarbarlik" maqolasi tahlili. Maqola muallifi nemis harbiy nazariyotchisi, faylasuf, yozuvchi – Ernst Yunger (1895-1998) . Maqola birinchi bor 1930-yilda nashr etilgan bo‘lib, unda yangi zamonning tub mohiyatini ochib berishga e'tibor qaratilgan.…
👍8🔥2
Jamshid Muslimov
Total Safarbarlik 1 | Yangi zamon urushi | E.Yunger | Jamshid Muslimov @subnazar
Иш қилиб тушунарлими, ёки қийинми тушуниш?
👍25👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уруғ-аймоқчилик сиёсий миллатга айланишга халақит берадими?
Замонавий дунёда уруғ-аймоқчилик керакми ё йўқ?
Ishonch.uz нинг бу галги кўрсатуви уруғ-аймоқчилик мавзусига бағишланди. XXI асрда бу тушунча ўзбек жамияти учун нимани англатмоқда? Миллий ўзликни шакллантириш ёки қайта шакллантиришда уруғчиликка таяниш наф берадими? Унинг замонавий шакли қандай? Ва нега хавфли? Биз шу ва бошқа саволлар юзасидан изланиш олиб бордик.
You Tube да тўлиқ кўрсатувни кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=w5JTtNWLZps
Каналга уланиш:
@ishonchuz_official

👍22❤3
Геноцидни тан олиш учун иккита ҳолат исботланиши керак. Тизимли равишда маълум ҳудудда оммавий қирғин уюштириш ва мана шу мақсадини очиқ эътироф этиш. Иккала шартни исроил ҳукумати тасдиқлаб келмоқда. Ҳукумат расмийлари мақсад Ғазо аҳолисини ҳудуддан сиқиб чиқариш, уларнинг сонини максимал равишда камайтириш эканини исроил фуқароларига айтса, ташқи оламга мақсади асир олганларни қутқариш деяпти. Иккинчиси қип қизил ёлғон экани тинимсиз исботланди. Оммавий қирғин амалиётлари эса иккинчи жаҳон уруши давридан кейин энг массалиси дейиляпти. Халқаро Жиноят Суди ишини давом этар экан, судялардан бирига “собиқ” моссадчидан қўрқитиш муждаси берилганини Гардиан хабар берибти.
Шахсан мен учун кишининг дунёқараши, дини, сиёсий туси қандай бўлишидан қатъи назар, айнан Ғазо қирғинига нисбатан позицияси унинг инсоф даражасини белгилайди.
“Бизнинг Ўрта Шарқдаги ишларга қандай ишимиз бор?” деювчилар учун:
Либерал оламнинг исроилга истаганини қилишига қўйиб бериши, Жаҳонда ўта хавфли намуна прецедент ясаяпти: “агар бирон давлат “ўзимизникилардан” бўлса, ва у кучли ва “замонавий маърифатли” бўлса, истаганича босқинчилик, оммавий қатл ва қатағон ишларни содир этиши мумкин, ва у кечирилади, ёки кўпида оғзаки маломат қилиб қўйилади. Бу дегани 19-аср жанговар колониализмига эшиклар қайта очилишини англатади, халқаро ҳуқуқ ишдан чиқади, ким зўрроқ бўлса ўша ҳақ деб тан олинади. Фақат “ўзимизникилар” клубига кирган бўлса, бўлди… ва бу клуб эшиги маҳкам ёпиқ тутилади.”
Салом, ажиб “янги” олам.

👍70🔥12💯12❤1😢1
Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», - дедилар.
Имом Розий ривоят қилган.
Ироқий айтади: «Бу ҳадиснинг бир қанча йўллари бор бўлиб, унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса, имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган.
Лекин юқорида зикр қилинган ҳадисга биноан, Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракатли бўлиши умид қилинади. Суфён Саврий: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик» деган. Суфён ибн Уяйна: «Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», деган. «Ал-Муҳит» китобида шундай дейилган: Жобир раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади», деган.

👍48❤6🔥5👎3
Трамп [9.11.2020]
Трампдан рақиби Хиллари Клинтон ҳақида бирон ижобий фикр айтишни сўрашганда у: “Мен Хилларининг ҳеч қачон таслим бўлмайдиган, охиригача курашадиган шахс деб биламан”, деган эди. Доналд шу сўзи билан ўзи учун энг қадрли хислатни очиб берди. Бу охиргача курашиш, ғалаба учун ҳамма нарсани тикиш ва асло таслимга рози бўлмаслик. Унингча ғалаба ҳар қандай восита ва қийматни оқлайди. Кураш Трампнинг ҳаёт мазмуни ва характери. Ғолибликнинг унинг устувор манфаатидир.
“Трамп кўп ёлғон сўзлашни яхши кўради”, дейишади. Бу унчалик тўғримас. Трамп учун ҳақиқат ва ёлғон ўзининг манфаатига мос келиш-келмаслиги билан ўлчанади. Айтаётган гапи мақсадга мувофиқми, демак бу рост гап, акси бўлса – ёлғон. Матбуот Трампнинг зарарига ахборот беряптими, демак у автоматик равишда фейк – ёлғон. Трампнинг ҳимоясига хабар чиқса текширмай уни ҳақиқатлиги дарҳол эътироф этади.
Ҳар бир индивиднинг олий ҳақиқати унинг ғолиблик, бойлик, ҳокимият энг бирламчи ҳаёт мазмунидан келиб чиқади, деган фалсафа Трампнинг ички фалсафасидир. Бу шундай дунёқараш. Трамп бошқаларни ҳақида ҳам шундай фикрда. Қандайдир ташқи ҳақиқатлар, маънавият ўлчовлари, эзгулик қадриятлари, одамийлик, виждоний холислик, объективлик – буларнинг ҳаммаси заифлар оммасининг ўйлаб топган сафсатасидир, бу сафсата улар учун Трампга ўхшаган ирода ва куч соҳиблари бўлмиш зотларни бўғиш, ўз фойдаларига алдов билан ишлатиш учун керак. Юксак ирода, куч соҳиби бундай сафсаталарга алданмаслиги лозим, балки керак бўлганда ўз фойдасига ишлатиши керак.
“Сайлов натижаларини қабул қилишга ваъда бераман. Агар ютсам”, деб эълон қилган эди Трамп. Трамп мунтазамликда ўз ҳокимиятини ошириш иродасини рўёбга чиқаради. Бу Ницшенинг “олий инсон” ҳақидаги фалсафасига қайсидир маънода яқин.
Трампнинг қилиқлари тутуруқсиз ва масҳарабозликдек кўринишини унинг болаларга ҳос ўз истакларига муросасиз ёпишиб олганлик билан тушунтириш мумкин. Шунда унинг сиёсатида ўзига ҳос мантиқ кўрина бошлайди:
– Мексика деворини қураман дедимми, қураман. Бу ярамас бюрократлар ботқоғи менга тўсқинлик қилмоқда. Республикачилар ҳам демократларни штат ва конгрессдан ҳайдашига жонбозлик кўрсатишсин, ваколатим ошсин. Шунда ваъдаларимнинг ҳаммаси амалга ошади.
– Коронавирус? Ҳа, бу бир гриппдек нарса. Бизнес ва ишни тўхтатишга баҳона эмас. Одамлар ўляпти? Ҳа, бунга Хитой ва ЖССТ айбдор. Соғлиқни сақлаш тизимини расво қилган Обама айбдор. Менга юқди? Бир-икки ҳафтада муолажаларимни қилиб, тузалишни ҳаммангизга кўрсатаман. Касал бўлишдан манфаатдор эмасман.
– Россия, Эрон, Шимолий Корея раҳбарлари ўзимизга ўхшаган ишбилармон одамлар. Уларнинг манфаат, истак, қўрқувларини билсак музокара орқали келишиб олаверамиз. Инсон ҳуқуқлари? Демократия? Менга сафсаталар қизиқмас, Америка фойдаси (менинг фойдам) нима? шу муҳим. Путин – эркак, бир биримизни тушунамиз, қўл қисиб келишамиз. Путинга қарши санкцияларини имзоладим. Ҳеч ким мени Путинга сотилган дея олмасин.
– Сурия курдлари ҳимояга муҳтож, ҳарбийларни киритамиз.... Курдлар ҳам фаришта эмас, ҳарбийларни олиб чиқиб кетамиз.
давоми

Telegram
Subject Nazar | Jamshid Muslimov
аввали
– Эрон муаммоси? Ким экан уларда энг ўзидан кетгани? Сулаймоний? Бартараф қил. Қолганлари билан келишаверинглар. Улар ҳам ўзимиздек тирик одам, корчалон савдогарлар. Салла чўпонига алданманг. Гаплашинг.
– Хитой? Хитойликлар ўзининг фойдасини кўзлаб…

👍13❤1💯1

– Хитой? Хитойликлар ўзининг фойдасини кўзлаб иш тутган йигитлар. Боплашган бизни. Энди биз боплаймиз. Заводларни Америкага қайтариш учун ҳамма ишни қилиш керак. Иш жойлари халқим учун зарур! Қаршилик кўрсатяпти? Савдо урушини очамиз. Хитойликлар менга ёқади. Бунда шахсий хусумат йўқ, бу – бизнес (яъни сиёсат)...
– Араб-Исроил можаролари? Ўзи шундоқ ҳам махфий ярашиб олишган ҳаммаси, шуни очиқлаб расмийлаштиринглар, бўлди. Фаластин халқига пул беринглар, аяманглар, Исроил ҳисобидан албатта. Келишса тўсиқларни камайтиринглар. “Мусулмон кўчаси қарши”?, уларнинг боши ким? Даъватчиларини тутиб қамаларинг – тамом. Ал-Жазира тинмайди? Эгаси Қатарми? Блокада қилишсин, ўзига келади.
– Халқаро экология битимлари? Окей. Фақат Америка ҳисобиданмас. Топиб олишган соғин сигирни. Бундан бу ёғига ҳеч ким Американинг устига миниб олишга йўл қўймайман.
Американи яна буюк қиламан!
– Импичмент қилишармиш мени... Сиёсий рақибни бартараф қилиш учун хорижий ёрдамни қўллаш хоинлик эмиш. Ҳеч қандай хоинлик эмас. АҚШда мендан бошқаси президент бўлиши мана шу айни хоинлик!
Ташқи ва ички сиёсий ўйинларда доимо Трамп келишган нарсасига вафо қилади. Аммо олдин келишув шартларини максимал равишда ўз фойдасига келтириб олади.
...
Трамп Американи ўзига хос севади. Самимий севади. Худди аёлни севгандек. Бир қарасанг Америка бу уни дунёга келтирган, оёққа туриб юксалишга имкониятларини қисмаган севикли она. Бир қарасанг, бу қалбини ва вужудини Трампга топширган олам маликаси – Америка.
Америка миллатининг каттагина қисми ҳам Трампга нисбатан муҳаббати бор. Трамп бу ишбилармонлик, меҳнатсевар тиришқоқлик тимсоли. Трамп иш жойларини қайтаради. Солиқларни камайтиради. Текинхўрларга ён босмайди. Қаттиққўллик билан полиция тартибини сақлаш тарафдори. Яна нима керак оддий одам учун?
АҚШнинг ҳеч бир президенти бўлмаган-ки ўзини Асос Солган Оталарга қиёсламаса, уларнинг нутқи, хулқи ва ғоялардан ўрнак олишмаса. Трамп ҳам шундай. Аммо у суянган Оталарнинг суратлари Оқ Уйда осилмаган, у Оталарнинг номларига мактаблар, кутубхоналар очилмайди. У – Оталар ёввойи прерия чўлларини ишғол қилган, авантюрист тилла-топарлар, мулкини қурол билан қўриқлайдиган фермерлар, бор бутини фонд бозорларга тиккан таваккалчилар, ҳаётини рингда сарф қилган боксчилар, меҳнаткаш механик, тинмас коммивояжер, тинчимас маклер ва қурувчилар, зукко банкирлар... – бир сўз билан Американинг моддий қасрини кўтарган Оталар. Трамп манфаатлари бу ғоявий тимсолларга жуда мос, улар орқали миллионлаб ватандошларини эргаштира олди. Трампга зиёли маърифатпарвар андозалари буткул бегона, омма одами учун ҳам интеллектуаллик ғашига тегадиган бўлган. Оддийлик валютасининг қадри ўсганини моҳир бизнесмен Трамп вақтида англади ва фурсатни бой бермай бир неча бор оддийликни нақдлаб олди.
Трамп таслим бўлмайди. Эртами кечми у Оқ Уйдан кетади. Келажакда уни ўнлаб, балки юзлаб суд мунозаралари кутмоқда, қанчадан қанча сиёсий ва ҳуқуқий хатолар ўз мевасини бера бошлайди. Шунингдек Трамп ижтимоий тармоқлар қиролига айланади. Ютуб ва твиттер орқали мунтазамлик билан АҚШ давлат тизими устидан троллинг олиб боради. Конспирология виртуал оламига жон деб даҳолик қилади, жанжалкаш ва руҳлатирувчи китоблар ўз номидан ёздиради, кетма-кет интервюлар тарқатади, имконият бўлиши билан катта кичик митингларда қизил кепкасини кийиб оломонни у ёқдан бу ёққа тебратади.
Вақт ўтган сари Трамп тақлидчилари медиа ва сиёсий майдонда пайдо бўлади. Аммо Трамп форматидаги президент Америкада яна пайдо бўладими йўқми, айтиш қийин. Нима бўлганда ҳам у тарихда ўчмас излар қолдира олди, бу излар ҳали кўплаб илмий ва ижодий тадқиқотчисини кутиб турибди. Трамп фаолликни давом этаркан, бошқа собиқ президентларга ўхшаб осойишта ҳаётни танламайди, чунки тинимсиз кураш ва янги ғалабалар Трампнинг ҳаёт мазмунилигича қолади.
Жамшид Муслимов
09.11.2020

👍48🔥8❤2😁2
Forwarded from 1000KITOB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1000KITOB_tarjimonlari
✍️ Iqtisodchi, bloger va tarjimon Jamshid Muslimov: “Faqat jigʻildon foydasini emas, ma’naviy foyda haqida ham oʻylash lozim”
Tarjimonimiz Etika: Asoslar (Ethics: The Fundamentals) asarini oʻzbek tiliga oʻgirmoqda. Jamshid Muslimov kitobni “samimiy, xolis va tanqidiy fikrlashni oʻstiradigan asar” deb baholadi.
Suhbatni YouTube sahifamizda batafsil tomosha qilishingiz mumkin.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X

👍42🔥7❤6💯4😁2