#Қонун
Судья:
маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга;
сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга;
сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга;
ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно;
шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисоб-варақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига(хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил
бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно);
судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга;
қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик
ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас.
(“Судлар тўғрисида”ги қонун, 62-модда)
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

#Қоида
Судья касбий мажбуриятларини бажараётганида асоссиз шубҳа ва
тахминлардан ҳоли бўлиши лозим.
Судья ўзи, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат,хизматлар, тижоратга оид ёки бошқа фойда олиш мақсадида ўз мақомидан фойдаланмаслиги, шахсий масалалар юзасидан турли давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига мурожаат қилишда ҳам ўз мақоми ва хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги керак.
Судья одил судловни амалга ошираётганда суд процесси барча иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, ҳар қандай ташқи таъсирлар, босим ва аралашишлардан қатъи назар мустақил ҳаракат қилиши, фақат фактик маълумотлар ва далилларни баҳолашдан келиб чиқиши ва ички ишончига ҳамда қонунчиликка амал қилиши шарт.
Судья, ишдаги тараф ёки манфаатдор шахсни раддия ёхуд танқидий фикр билдиргани учун таъқиб қилмаслиги лозим.
Судья ўз мажбуриятларини холисона, суд процессининг барча
иштирокчиларига жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши,эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил муносабатда бўлган ҳолда бажариши шарт.
Судья якуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар иш бўйича фикрини бирон-бир тарзда билдиришга ҳақли эмас.
Судья суд процессининг барча иштирокчиларига нисбатан тенг муносабатда бўлиши шарт.
(Судьялар одби кодекси, 5-модда)