Telegram Web Link
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши қарори билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Туланов Махаматиброхим Азимовичнинг судьялик лавозимида бўлишининг энг юқори ёши 2026 йил 1 апрелгача узайтирилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Кенгашдан_сўнг

Тизимда навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ваколатига қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддатига қайта тайинлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган суд фахрийси Тамара Гусайнованинг вафоти муносабати билан марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши прокуратура ва суд фахрийси, яқин тарихнинг осон бўлмаган даврида Ўзбекистон ССР Олий суди раисининг биринчи ўринбосари (1965-1966 йй.), Ўзбекистон ССР Олий суди раиси (1966-1972йй.) лавозимларида самарали фаолият кўрсатган устоз ҳуқуқшунос Саъдулла Пўлатхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш лавозимларига танлов эълон қилади:

1. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг раиси
2. ЖИБ Навоий шаҳар судининг раиси
3. ЖИБ Шўрчи туман судининг раиси

4. ЖИБ Ширин шаҳар судининг раиси

Изоҳ: Танловда иштирок этиш истагини билдирган судьялар жойлардаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари орқали Судьялар олий малака ҳайъатига ариза тақдим қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 10 апрель, соат 18:00.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ибратлилар машварати: тажрибалар ўртоқлашилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди

Бугун Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Судьялар фаолияти самарадорлиги ва одил судловни сифатини ошириш чоралар: ибратли судьялар тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Эслатма

Судья шахсан ўзи ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан тижорат ташкилотини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Тижорат ташкилотларининг устав фондларидаги улуш, шунингдек тижорат ташкилотларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғозлар ҳадя қилинган ёки мерос бўйича олинган ҳолларда, судья бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар бериши ва уларни бошқаришни дарҳол бошқаларга топшириш бўйича чоралар кўриши зарур.

(Судьялар одоби кодекси, 13-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Баҳодир Султоновга падари бузруквори Даврон Султоновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар фаолияти самарадорлиги ва одил судловни сифатини ошириш чоралар: ибратли судьялар тажрибаси - Кенгаш ташаббуси билан ўтказилган тадбир "Sevimli" телеканали нигоҳида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/06/08 00:35:05
Back to Top
HTML Embed Code: