#Кенгашдан_сўнг
Икки туман судининг тергов судьяси фаолиятини янги муддатда давом эттиради ва бошқа тайинловлар...
Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ваколати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида, айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Р а с м и й а х б о р о т
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Якубов Гайрат Умирзакович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Ушбу қарор 2025 йил 1 март куни кучга киради.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши хулосаси билан 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб, Базарбаева Зебо Бахадыровнани судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари буйича Нукус туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинлаш, шу муносабат билан фуқаролик ишлари бўйича Амударё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси Акбар Хамидовга волидаи муҳтарамаси Рисолат Қодированинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ танлов, шаффоф жараён ва жиддий муҳокамаларнинг натижалари - Кенгашда бўлиб ўтган очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилишдан лавҳа
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Раҳбар судьялик лавозимларига номзодлар захираси кенгайтирилди
Ўн етти нафар судья туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига киритилди. Бу ҳақдаги тегишли қарор кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида қабул қилинди.
Номзодлар қуйи ва ўрта бўғин судлари судьялари бўлиб, юқори рейтинг кўрсатичларидан ташқари фаоллик, ташаббускорлик ва бошқарув қобилияти сифатлари бўйича танланди.
Танлаб олинган номзодлар учун Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида икки ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Ўқув дастурлари суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ шакллантириш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш каби қатор мезонлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, машғулотлар ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан олиб борилиши кўзда тутилган.

Р а с м и й м у н о с а б а т
Даъвогар Анора Содиқованинг жавобгар Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан “Uzdiplomat” интернет-нашридан узр сўраш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда маънавий зарар ундириш бўйича даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўриб чиқилмоқда.
Бугун бўлиб ўтган суд процессида суд томонидан даъвогарнинг жараённи оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилиб, жавобгарнинг низо предмети шахс ва шахсий ёзишмалар билан боғлиқ экани сабаб суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга доир илтимосномаси қаноатлантирилгани ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Муҳокамаларда суднинг ушбу тўхтамини очиқлик ва шаффофликдан гўёки қўрқув, суд муҳокамаси ошкоралиги ва ахборот олиш ҳуқуқини чеклаш сифатида талқинлар ҳамда “суд очиқ, аммо эшик ёпиқ” мазмунида писандалар ҳам учрамоқда.
Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, барча судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилиши белгиланган. Бироқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш, ёзишмалар сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш мақсадида ёпиқ суд муҳокамаси ўтказилишига ҳам йўл қўйилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, фуқаролик судларида очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш учун иш бўйича тарафларнинг розилиги талаб этилади.
Ушбу ҳуқуқий тартиблар фуқаролик низо судда кўриб чиқилишига оид суд ҳужжати қонунийлиги ҳақида Кенгаш хулосаси эмас, балки маълумот-ахборот сифатида келтирилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан суднинг холис ҳамда беғаразлигига шубҳа уйғотувчи чиқишлар қилиш, шу орқали (судга нисбатан) ижтимоий босим эҳтимолини юзага келтиришдан тийилишга чақирилади.

#Изоҳ
“Telegram” мессенжеридаги ҳуқуқий соҳага ихтисослашган каналда айтилибдики, янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодексида (ушбу ҳужжатнинг эски таҳриридан фарқли равишда) судья ўз мажбуриятларини адолатли, тезкор, виждонан ва юқори профессионал даражада бажариши кераклиги, суд мажлисларини ташкил этиш ва ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши шартлигига оид қоида энди мавжуд эмас.
Бир қарашда шундай кўриниши мумкин, бироқ бу - юқоридаги талаблар Судьялар одоби кодексидан чиқарилиб, судьяларнинг зиммасидан соқит қилинганини англатмайди.
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, судьяларнинг касбий фаолиятини амалга оширишида риоя қилиши шарт бўлган ахлоқ-одобига оид талабларни аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган нормаларнинг такрорланишига чек қўйиш ҳамда янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида Судьялар одоби кодекси янги таҳририда қабул қилинди (2024 йил, 15 май).
Судьялар одоби кодексининг янги таҳрирдаги 7-моддасида “Судья ўз мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажариши, иш ўз вақтида ва малакали кўриб чиқилиши учун барча чораларни кўриши лозим”лиги белгиланган.
Кўринадики, ушбу қоида Судьялар одоби кодексининг эски таҳрирдаги “судья ўз мажбуриятларини адолатли, тезкор, виждонан ва юқори профессионал даражада бажариши ҳамда суд мажлисларини ташкил этиш ва ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши лозимлиги”га оид талаб билан бир хил. Яъни, ифода ихчам, аммо мазмун ўша-ўша...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг Аёл судьялар жамоаси ташаббуси билан Наманганда ўтказилган давра суҳбатида маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилалари ҳамда талаба қизлар ҳам иштирок этди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й б а ё н о т
“Kun.uz” электрон нашри ва ижтимоий тармоқдаги бошқа ахборот манбаларидаги хабарларда баён этилган ҳолатларга ойдинлик киритиш, хусусан, Т. Ҳ.га (марҳум) оид маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилишида Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилгани эҳтимолидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг тергов судьяси А. Алиқуловга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Дилноза Шоматовага синглиси Дилором Шарипованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди.
Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Суд биноларида одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди.
Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Суд биноларида одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар корпусини шакллантириш: бурунги ва бугунги тартиблардаги фарқ, бунинг ҳақли эътирофи ва натижалар - Судьялар олий кенгашида судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга оид навбатдаги очиқ танлов бўлиб ўтди
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолиятига доир Ахбороти алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.
Унда судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили, замонавий ахборот-технологияларни жорий этиш орқали судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари, халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик, Кенгаш ташаббуси билан нашр этилган китоб ва қўлланмалар, ибрат мактабини яратиш билан боғлиқ амалга оширилган жамланган.
Ахборотнома билан УШУБУ ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Унда судьялар корпусини шакллантириш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили, замонавий ахборот-технологияларни жорий этиш орқали судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари, халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик, Кенгаш ташаббуси билан нашр этилган китоб ва қўлланмалар, ибрат мактабини яратиш билан боғлиқ амалга оширилган жамланган.
Ахборотнома билан УШУБУ ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ishonch-TV"да янги ва яхши лойиҳа: "Судьянинг бир куни". Лойиҳа меҳмони Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси Н. Шарипова
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Судьяни_судья_ўқитади
Қайси мавзуда бўлмасин, ҳамкасблар бир-бирини яхши тушунади. Шу маънода Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Шоира Эрметованинг Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби иқтисодий ҳуқуқ йўналиши тингловчилари билан ўтказган амалий машғулоти ўзгача кечгани рост.
Мавзу: китобхонлик.
Танланган мавзу ҳуқуқ соҳасидан узоқдай кўрингани билан ғоятда муҳим аслида. Муҳимлиги шундаки, жамиятда китобхонлик маданиятини шакллантириш давлат сиёсати даражасидаги масала бўлиб, бундан ҳеч қайси тизим четда эмас.

#Қутлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ опа-сингилларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида судьялар ҳамжамиятининг вакиласи ҳам бор: Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Турсунова Навбахор Эшмуродовна "Содиқ хизматлари учун" медалига муносиб деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навбахор Турсуновани юксак эътироф билан самимий қутлаб, муваффақиятлар бардавомлигини тилайди.

Президент судлар фаолиятига аралашувлар бўйича барча раҳбарларни қатъий огоҳлантирди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда давлат раҳбари суд ишларига аралашувлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.
Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.
“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, деди Президент.