Telegram Web Link
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари билан очиқ мулоқот ўтказди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.

Моддий манфаатдорлик таклиф қилган ҳолда ишни ўз фойдасига ҳал этишга уриниш нафақат коррупция, шунингдек, суд ишларига ноқонуний аралашишнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишига олиб келиши эслатилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Сирдарё вилоят судлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзандлар тарбиясига бағишланган очиқ мулоқотлар ўтказилди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Куни кеча Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги 25-умумтаълим мактабида ушбу таълим даргоҳини 57 йил аввал битирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Алишер Мардиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Бағоят самимий ўтган учрашувда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари, вилоят суди раҳбарлари, фахрий судьялар ҳамда туман фаоллари ҳам иштирок этди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й б а ё н о т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А. С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича тарқатилаётган айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар
http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача
  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ажрим - ечим эмас" - Судьялар олий кенгаши вакилларининг фаол иштирокида Сирдарёда ўтган хайрли тадбир ва унинг ижобий натижалари

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р а с м и й б а ё н о т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг “Effect.uz" электрон-нашри масъуллари хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги тақдимномаси натижасига кўра, ваколатли орган томонидан А. Эшонхоновга (электрон-нашр раҳбари) нисбатан маъмурий МЖтКнинг 202/2-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баробари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Ушбу воқелик ахборот майдонида турли муҳокамаларга сабаб бўлиб, уларда сўз эркинлиги, очиқлик сиёсатига қарши қилинган ҳаракат сифатида талқинлар ҳам учрамоқда.

Аслида-чи?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Суд тизимида гендер тенглик принципи янада яхшиланади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, ҳуқуқшунос аёлларнинг суд тизимида лавозим даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича махсус дастурлар жорий этилади. Шунингдек, жамиятда аёл ҳуқуқшуносларнинг роли ҳақида ва суд тизимида аёлларни судьялик лавозимига тайинлаш имкониятлари тўғрисида аёллар хабардорлигини ошириш бўйича ахборий тарғиботлар ўтказилади.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда суд тизимида аёлларнинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатиш улуши ошади ҳамда ушбу соҳада гендер тенглик принципи янада яхшиланади.

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ суд тизимини янада такомиллаштириш, суд мустақиллигига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги, холислиги ва самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, лойиҳада одил судловга оид халқаро стандартларга асосан “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги, “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ва парламент қуйи палатасига тақдим этиш ҳам кўзда тутилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судлар фаолиятини молиялаштириш алоҳида қонун билан тартибга солинади

“Ўзбекистон Республикасида судлар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада судлар фаолиятини молиялаштириш асоси ва тартиби, ажратилган маблағларни тасарруф этиш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида судларнинг иштирокига оид қатор нормалар белгиланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туманлараро, туман, шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти фаолияти учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар алоҳида сатрда назарда тутилади.

Шунингдек, судлар фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар миқдори одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаш учун етарли бўлиши шарт.

Бундан ташқари лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг судлар фаолиятини молиялаштириш қисми Конституциявий суд раиси, Судьялар олий кенгаши раиси, Олий суд раиси ҳамда Департамент директори билан келишилган ҳолда биргаликда ишлаб чиқилишига доир норма мавжуд бўлиб, унга кўра, ўзаро келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига Конституциявий суд ва Олий суднинг таклифлари илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъий назар судларни молиялаштириш харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2025/07/08 11:43:13
Back to Top
HTML Embed Code: