Telegram Web Link
Фахрий билан файзли учрашув

Қўқон шаҳридаги 1-ихтисослашган мактабда суд фахрийси Зоҳидахон Ҳайдарова билан учрашув бўлиб ўтди.

...1977 йили Қўқон шаҳар суди судьяси лавозимига тайинланиши З. Ҳайдарованинг ҳаёти ва фаолиятида бутунлай янги саҳифа очди. Ушбу лавозимда роппа-роса 10 йиллик фаолиятидан сўнг Бувайда туман судининг раиси лавозимига муносиб кўрилди ва нақ ўн саккиз йил ишлади.

Икки жумлада ифода этилган З. Ҳайдарованинг судьялик лавозимидаги фаолияти айтишга сон, ёзишга осон. Бунинг замирида узлуксиз йигирма саккиз йиллик машаққатли ва масъулиятли фаолият ётибди. Бу вақт мобайнида тузумлар эврилди, замонлар ўзгарди. Бироқ адолат, қонун устуворлигига бўлган талаб ўзгаргани йўқ.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгаши раиси вилоят суди мутасаддилари иштирокида Бухорода сайёр қабул ўтказди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида ушбу даргоҳнинг собиқ ўқувчиси, суд фахрийси Абдурасул Эрановнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р а с м и й а х б о р о т

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган фуқаро И. Қобиловга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Натижаси юзасидан лозим чоралар кўрилиши таъминланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман суди тергов судьяси Мансур Абраевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт сўқмоқларидаги синовлар, тазарру ва маънавий сабоқлар - Зангиотадаги "аёллар колонияси"да бўлиб ўтган тадбирдан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Қ ў ш и м ч а   а х б о р о т

Хабар қилинганидек, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган фуқаро И. Қобиловга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди.

Хизмат текширувида суд ишига ноқонуний аралашувлар, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилишида қонун бузилишига қасддан йўл қўйилиши ҳолатлари аниқланмади.

Тарқатилган хабарларда юқори суд инстанция томонидан И.Қобиловнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас, деб топилганига алоҳида урғу берилиши натижасида жамоатчиликда гўёки айбсиз шахс жавобгарликка тортилгани ҳақида тасаввурлар пайдо бўлгани бор гап.

Аниқлик киритиладики, унинг ҳаракатларида майда безорилик мавжуд эмас, деб топилган бўлса-да, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш (МЖтК, 61-2-модда) ва ваколатли орган ходимлари қонуний талабларига бўйсунмаслик (МЖтК,194-модда) ҳуқуқбузарликларини содир этган, деб топилиб, тегишли жазо тайинланган.

Тайинланган маъмурий жазо ўзгартирилгани шахснинг ушбу (МЖтКнинг 61-2 ва 194-моддаларида назарда тутилган) ҳуқуқбузарликларни содир этмаганини англатмайди.

Пировардида, содир этилган бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш, бу борада суд амалиётини изчил таҳлил қилиб бориш орқали одил судлов сифатини янада ошириш, қонунчилик тарғиботи, айниқса, муайян ахборот воқелиги бўйича жамоатчиликка тезкор ва холис маълумот етказиш каби масалалар ҳамон долзарб эканлиги инкор этилмайди. Шу баробарида судлар фаолияти ҳақида тўғри ва тўлиқ ахборот тарқатиш, бунда бир тарафнинг важлари билан чекланиб қолмаслик ҳам мақсадга мувофиқ экани алоҳида қайд этилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Smart sud" Тошкент туманлараро иқтисодий суди фаолияти мисолида - талаб, таклиф ва дастлабки тажрибалар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эътибор, эҳтиром ва эътироф тадбири - суд фахрийси Абдурасул Эранов ҳамкасблари ҳамроҳлигида ўзи таҳсил олган умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашди, собиқ синфдошлар дийдорлашди, ташаббускор - Судьялар олий кенгаши

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Жиззах вилояти суди ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши қарори билан ўн етти нафар судья туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозимларига номзодлар захирасига қабул қилингани хабари берилганди.

Юқори рейтинг кўрсатичларидан ташқари фаоллик, ташаббускорлик ва бошқарув қобилияти сифатлари бўйича танланлаган номзодлар учун икки ойлик қайта тайёрлаш курслари бошланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурчга садоқат ёки Ҳусан Набиевнинг иккинчи умри - Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг марҳум судьяси хотирланди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши барча юртдошларимизни эҳтиром ва эъзоз айёми - Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклайди.

Юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти, эл тотувлиги бардавом бўлсин
!
2025/07/07 17:15:35
Back to Top
HTML Embed Code: