Telegram Web Link
Судьялар олий кенгашининг судьялари Алишер Ҳамроев ва Баҳром Сабиров Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят судларида бўлиб, судьяларнинг масъулияти, Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этилиши борасидаги малака ҳайъатлари ишлари билан танишди.

Уларнинг якуни бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотлар нисбатан кичик доирада ўтказилган бўлса-да, унда катта масалалар муҳокама қилинди. Чунки, ушбу тузилма ваколатига доир ҳар бир масаланинг кўлами кенг.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси Илгизар Сабировга фарзанди Севарахон Сабированинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Темур Рустамовнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди тергов судьяси Собир Рустамовга укаси Тимур Рустамовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р а с м и й б а ё н о т

2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 км.да “Камаз- 53212” русумли юк автомашинаси ва “Nexia 3” русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида йўл улов ҳодисаси содир бўлди.

Олган тан жароҳати натижасида “Nexia 3” русумли енгил автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судья дахлсизлиги: ҳуқуқий кафолат ва ахлоқий меъёрлар

Юлдуз Фозилова,
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси

Фуқаролик жамиятида суд ҳокимиятининг ўрни ва мустақиллиги ҳуқуқ устуворлигининг асосий устуни ҳисобланади. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги эса судья дахлсизлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ўз навбатида дахлсизлик судьяга зиммасига маълум мажбуриятлар юклайди.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасида кўра, судья: “...одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ғайриқонуний аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши” шарт. Чунки, судьянинг мустақиллиги, унинг фақат қонунга бўйсуниши, одил судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бундай аралашув учун жавобгарлик мавжудлиги орқали кафолатланади (Судьялар одоби кодекси, 4-модда).

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Ташаккур:

Айтганга ҳам, эшитганга ҳам ёқимли калом

Судьялар олий кенгашга келаётган мурожаатлар сидирғасига шикоятлардан иборат эмас. Улар орасида таклифлар, муайян масалалар юзасидан тавсия ва мулоҳазалар ҳам талайгина.

Шунингдек, миннатдорлик мактублари ҳам тез-тез учрайдики, кейинги икки ойда ўндан зиёд шундай номалар келди.

Ташаккурномалар - изҳордан ташқари эътибор ҳам ҳисобланади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қонунга содиқлик, инсон ҳурмат - бош мезон шу!" - Тошкент вилоят суди судьяси Мақсуда Дўстматова

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бокуда муҳим ҳужжат имзоланди

Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар Судьялар кенгашлари раисларининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этган тадбирда ТДТга аъзо давлатлар судьялари ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш, аввалги келишувлар ижроси ва истиқболдаги вазифаларлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш тарихий аҳамият касб этиб, унда Туркий Давлатлар Ташкилоти(ТДТ)га аъзо давлатлар Судьялар кенгашлари тармоғининг Низоми имзоланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Жалолиддин Аббасовга укаси Жаъфар Аббасовнинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ўзбекистон суд тизими вакиллари Улан-Батор конференциясида иштирок этди

2022 йилнинг 5-15 октябрь кунлари АҚШ Конгресси “Очиқ дунё” (Open World) )дастури доирасида дунёнинг қатор давлатлари мутахассислари қатори Ўзбекистон адлия ва судорганларининг беш нафар вакили ҳам уммон ортида бўлиб, инсон ҳуқуқларини
самарали ҳимоя қилиш бўйича халқаро амалиёт, бугунги глобаллашув даврида юзагакелаётган турли ҳуқуқий муносабатлар, уларнинг ечимлари, жорий этилаётган янгича тартиблар билан яқиндан танишганди.

Жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари Мўғулистонпойтахти Улан-Баторда ташкил этилган халқаро конференцияни икки ярим йил аввалги малака ошириш шаклида ўтган тадбирларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2025/07/04 20:30:43
Back to Top
HTML Embed Code: