Telegram Web Link
Муҳим саналарнинг ўзга хос завқи, ўзгача шукуҳи бўлади. Бироқ “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”нинг завқидан кўра масъулияти устуворроқдир.

Айни санада тинчлик ва хотиржамлик қанчалар олий неъмат экани, юрт учун ўзини фидо қилган аждодларни хотирлаш баробарида келажак олдидаги бурч янада теранроқ ҳис этилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси Даврон Эргашевга падари бузруквори Боймурод Эргашевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

“Generalissimus” телеграм-каналидаги судьялик лавозими учун гўёки сунъий чекловлар қўйилаётганига оид танқидий чиқишни тегишли қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган тартиб ва талаблардан яхши хабардор бўлмаган ҳолда билдирилган янглиш ва асоссиз фикрлар дейиш мумкин.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Табрик

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши шонли байрам – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан мўътабар фахрийларимиз, кўп миллатли аҳил-иноқ халқимизни самимий муборакбод этиб, чуқур ҳурмат изҳор қилади.

Юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти бардавом бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош тамойил - Инсон қадри. Жиззах вилоят судида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан файзли тадбир бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига квоталар белгиланди
 
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 3 майдаги қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун қабул квотаси 160 та қилиб белгиланди.

Шундан:

жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича 70
(етмиш) та;
фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича 40 (қирқ) та;
иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 (ўн беш) та;
маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 (ўн беш) та.


Бундан ташқари хотин-қизлар учун 20 (йигирма) та қўшимча квота (ҳар бир суд йўналиши бўйича 5 тадан) белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сонли Қарорининг 3-бандига асосан - судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталар бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Иймонимизга хиёнат, виждонимизга зид, қасамёдимизга хилоф хатолар кечирилмайди

...«Болам, сенга шу судьяликдан бошқа бирор иш йўқми?» дейдилар отам.

Бу гапни отамгина эмас эмас, аксарият ҳамкасбларимнинг ота-онаси ёки яқинлари аввал ҳам айтган бўлиши аниқ, менимча, кейин ҳам айтилади…

Ҳазрат Румийнинг «Фихи-мафихи» асарида ўқиганим бор: «Биз омонатни кўкларга, ерга ва тоғларга таклиф этдик. Улар омонатни ўз зиммаларига олишдан чекиндилар, унга хиёнатдан қўрқиб, андиша қилдилар. Аммо омонатни инсон ўз гарданига олди».

Алқисса, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари, жумладан, қозилар хато қилмасликни, адолатни таъминлашни, ҳақиқатни рўёбга чиқаришни ўз зиммасига олганлардир. Шу маънода отамнинг юқоридаги гапини «омонат» юки, яъни хато қилмасликни эслатиш, буни доим ёдда тутишга даъват сифатида тушунаман.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Суд ва адлия органларида самарали фаолият кўрсатиб келган Азамат Баймуратов қирқ тўққиз ёшида вафот этди.

С. Баймуратов фаолияти давомида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий судида судья, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судининг раиси лавозимларида ишлаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Тест синови асосида икки юз нафар судьядан олтмиш нафари танлаб олиниб, раҳбар судьялик лавозими учун номзодлар захирасига қабул қилингани, улар учун ҳадемай қайта тайёрлаш курслари бошланиши хабари берилганди.

Фурсат етиб, бугундан сараланган судьяларнинг биринчи гуруҳи учун таҳсил бошланди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/05/13 17:03:40
Back to Top
HTML Embed Code: