Telegram Web Link
#Кенгашдан_сўнг

Тизимда навбатдаги тайинловлар: айрим судьяларнинг иш жойи ўзгарди


Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида бўлиб ўтаётгани хабари берилганди.

Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда айниқса, ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, тавсия этилган яна бир гуруҳ судьяларни эса ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала муҳокамаси қизғин ва кескин кечди.

Якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Мамлакатимизнинг пешқадам судьялари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Heaven's Garden” масканида бўлиб турибди. Бугун иккинчи кун.

Халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Олий судга янги судьялар сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори билан:

Маъмуржон Кадиров ва Дилшод Ражабов муддатсиз даврга;

Жуманазар Эргашев, Носиржон Расулов, Бурхон Турдиев, Асқарали Умматалиев ҳамда Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди раиси Ерполат Бердиевга укаси Нурполат Бердиевнинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ бўлиб ўтган халқаро анжумандан лавҳа: фикрлар, мулоҳазалар, қарашлар...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учрагани, бунинг оқибатида у билан битта автомашинада бўлган адвокат ҳалок бўлиб, ўзи эса у турли даражада тан жароҳат олгани ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Уларда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилаётгани, шунингдек воқелик бўйича Судьялар олий кенгаши томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижада туман суди раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани қайд этилса-да, турли талқин ва башоратларга берилишлар ҳам кузатилмоқда. Хусусан...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танловлар ва тайинловлар - Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишидан репортаж

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
БИЛАСИЗ-А?

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни 2024/2025 ўқув йили учун тайёрлаш курсига талабгорларни қабул қилиш қуйидаги суд ихтисосликлари бўйича амалга оширилади:

фуқаролик;

жиноий;

иқтисодий;

маъмурий.

➡️ Батафсил

🕹 Манзил (локация)👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Ижтимоий тармоқлардаги бир қанча ахборот манбаларида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси томонидан жорий йилнинг “16 апрель” куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган фуқарони гўёки шу куни Тошкент шаҳрида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топиб, жазо тайинлангани ҳақидаги хабарлар катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аниқланишича, шу йилнинг 17 май куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида У. Р.га доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, тегишли жазо тайинланган. Суд қарорида ҳуқуқбузарлик содир этилган сана “16 апрель” дея қайд этилган бўлса-да, мазкур ҳолат техник хатолик бўлиб, судья томонидан ўша вақтнинг ўзида қўшимча қарор чиқариш йўли билан бартараф этилган.

Қўшимча қилинадики, жорий йилнинг 16 май куни содир этилган ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш материаллари 17 май куни судга келиб тушган бўлиб, электрон тақсимотга кўра, судья С. Хужамкулова иш юритувига қабул қилинган. Мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бунда инсон омилининг таъсири йўқ.

Алоҳида таъкидлаш шартки, ушбу баёнот суд қарори қонунийлиги юзасидан Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Чунки, қонунга кўра, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо бериш юқори суд инстанцияси ваколатига тааллуқли.

Ўз навбатида Кенгаш, суд қарори қонуний кучда экани ва ундаги техник хатолик бартараф этилгани боис, судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказишга етарлича асос йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ мавжуд ҳолат жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиргани эътиборидан Тошкент шаҳар судига унинг сабабларини ўрганиш тавсия қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Судья бўлмоқ осонми?" - суд мажлиси якунидаги айрим манзаралар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари таниқли тележурналист Мўътабар Нурмуҳамедова лавҳасида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Изоҳга ҳожат бор

Ижтимоий тармоқ шундайки, ундаги кафтдеккина ахборот жамоатчилик фикрини жуда қисқа вақтда шакллантириши мумкин. Биров ўйлаб ёзяптими, ўйнаб ёзяптими – бошқалар (фойдаланувчилар) қайдан билсин?! Шу маънода “telegram”даги ушбу каналида чиққан туманлараро суди мутасаддилари қабул жадвалининг сурати ва унинг остига тиркалган қисқа иддаога изоҳ шартдай. Иддаоки: “Нега Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси одамларни қабул қилмайди?Халқ билан гаплашиш юқори тоифали инсонларга тўғри келмайдими?”.

БАТАФСИЛ 👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/05/23 20:54:04
Back to Top
HTML Embed Code: