Telegram Web Link
#yangi_nashr

📘 Suhrob Ziyo, “Daryo”

She’rlar

📖 Fragment va mundarija

Muqova: yumshoq
Hajmi: 144 bet
Narxi: 31 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo

#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.


📚 @akademnashr

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter
4👍1
Forwarded from Santuagara (21+)
​​#review #izlam

🌊"Daryo"
🌞Suhrob Ziyo

Bir jom u - azob ham, baxt ham quyilar,
Har kimmas-u, hech kim bo‘lib tuyular.
Shoir - bir kishilik millat, doimo
Millat shoiridan boshlab so‘yilar.


Suhrab Ziyo qalamiga mansub "Daryo" qamrovidagi she'rlar daryodek jo‘shqin, epkinlari nafis, to‘lqinlari kuchga to‘la. Kitobda shoirning ilk bor yozgan she'rlaridan tortib, o‘z ijodining cho‘qqisiga chiqqan she'rlarni ham uchratish mumkin.

Shoirning Shoir, Bilmayman, Qanoting yo‘q deya rad etdi osmon, Ko‘z yummadim, Yo‘l sotaman olinglar, Birliklar, Ishq, Falastin, Uzv, 2022.Ukraina, 18 go‘dak boshqa she'rlarga ko‘ra qofiyalarning to‘qligi, falsafiy ma'no yetakchi va qamrab olgan mavzusi kengligi bilan ajralib turadi.

Xususan, Falastin she'rida shoir mifologik-diniy unsurlar orqali urush qabohatlarini ochib bersa, 2022.Ukraina she'rida absurtik-ekzisrensial asoslarga tayanib savashning dahshatli oqibatlari bilan o‘qirmanni yuzlashtiradi. 18 go‘dak she'ri esa ijtimoiy-maishiy mavzu bo‘lishiga qaramay, umumbashar muamolari yoritib berilgani bilan ajralib turadi.

Suhrob Ziyo shunday ajib shoir, daryodek, ko‘hna azim daryodek, uning she‘rlari qadrli kuzatuvchilarga ham manzur bo‘lishi shubhasiz. Barchaga yoqimli mutolaa tilab, hurmat va ehtirom ila S.N.K

P.s: 2024-yil o‘qilgan 51-kitob
#photo_by Santuagara
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Jadid.uz
❗️
YANGICHA DUNYOGA O‘ZGACHA NAZAR
Bekzod IBRAGIMOV

Yaqinda “Akademnashr” nashriyoti tomonidan o‘n besh nafar yosh ijodkorning sara asarlari “Izlam” turkumida chop etildi. Undan sakkizta she’riy, beshta nasriy va bittadan publitsistik va adabiy-tanqidiy maqolalar guldastasi o‘rin olgan.

📱 Batafsil: jadid.uz/yangicha-dunyoga-ozgacha-nazar

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Izlam" turkumi va "Daryo"ni Book.uz kitob do'konidan ham 👉🏻xarid qilish mumkin, ma'lumot uchun😁
👍1
SHOSHMAYDIGAN SHOIR

Dadaxon akaning menga yoqadigan bir xislati bor. Xislatki, aksar shoir zotida topilmaydi.

Yozganini e'lon qilishga shoshmaydi. She'r yozib bo‘lingach, o‘sha daqiqadagi hayajon, ishonch, yana allaqanday jasorat sabab yangi she'rlar tezda e'lon qilinadi.

Dadaxon aka uchun esa, masalan, qor haqidagi she'rni yoz chillasida tarmoqlarda e'lon qilish odatiy hol.

Ya'ni shoir she'r va zamon bahsida she'rga yon bosadi. Zamon bilan hisoblashmaydigan she'rlar shunday yaralar, ehtimol.

@suhrob_ziyo1
👍5🔥3👏2
Forwarded from Xurshid Abdurashid
ПОЕЗД БИЗНИ КУТИБ ТУРМАЙДИ АХИР...

Илк бор эшитганим шу шеър эди:
“Поезд кетиб бўлди. Энди қайтамиз.
Кел, энди, дўстимми, инимми, оғам...
Ҳеч ким кузатгани келмади, тушун,
Атай поездига кечиккан одам!..”
Тахминан 8 йиллар олдин. Миллий университетнинг 2-ётоқхонасида эшитгандим.
Кейин қанча поездлар келиб кетди. Қанча йўловчи қўлида билетини ғижимлаганча вокзалда қолди. Ночор, умидсиз.

Дадахон Муҳаммадийнинг севимли мавзуси эса ўзгармади. Келиш ва кетиш оралиғидаги қандайдир исмсиз туйғу. Номлаб бўлмайдиган ҳис. Эҳтимол, ном қўйсанг, унинг сирлилиги, жозибаси йўқоладигандай. Ёлғизлик десанг, соғинчга яқинроқ. Соғинч десанг ўлчами кичиклашади.

Дадахон аканинг шеърларида инсоннинг руҳий кечинмалари – асосий тасвир объекти. Ичкинлик, бироз тушкунлик, бироз ғам-ғусса аралаш тасвирлар. Бу изтироб тасвири қалбнинг энг тубигача сизиб киради. Бу тасвирлар шунчаки қисмат жафоларию муҳаббат азоблари эмас, уларнинг ичида шоирнинг дунёни англашга бўлган иштиёқи, қилган хулосалари мужассам. Қалб – еттинчи қитъа. Ҳар бир шоирнинг ичида эса битта Колумб яшайди.
“Боғларда ловуллаб гуллади хазон,
Майсалар қайтадан ниш урмоққа шай.
Ёмғирлар осмонга кетмоқда қайтиб,
Сенинг келишингни сезаётгандай”.

Дадахон аканинг лирик қаҳрамони “Осмондаги болалар”даги режиссёрни (Ҳожиакбар Нурматов) эслатади: “Мен ўзимни ўтган асрдаги вокзал йўловчисига ўхшатаман. Ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш”. Лекин нимадандир умид қилади. Умиднинг ўлимини сўнгги лаҳзага қолдиради.

Лирик қаҳрамоннинг руҳиятида тазод яшайди. Унинг ҳиссий ҳолати парадоксларга тўла. “Сен мактублар ёзасан ҳар кеч, Ўқимайман уларни аммо”, дея туриб, “Мен термайман рақамингни ҳеч, Келишингни кутаман ҳамон”, дейди. Гўё у фақат кутиш учун туғилган. Унга кутиш ва соғиниш жазоси берилган. У эса бу жазони неъмат деб билади:
“Кутиш ва кетишнинг оралиғида
Бир истак, бир имо, биргина қадам.
Муаллақ лаҳзани яшаб ўтди ва
Узоқ йўл юргандай чарчади одам”.

Шоирнинг шеърларида драматик ҳолатлар, драматик элементлар кўп. Шеърда драматизм ва поэзиянинг уйғунлашуви таъсирчанликни кучайтиради. Бу жиҳат муаллифда саҳна асари ё кино учун адабий матнлар ёзадиган потенциал ҳам борлигидан дарак. Шоирга узоқ умр ва баракали ижод йўлини тилайман.

👉 @xurshidabdurashid
👍2
Kuzning tugashi

Kuz tugadi, olovlar soʻndi,
Falakning ham tugadi yoshi.
Kuzakdoshim, maysalar oʻldi,
Qorlar keldi, izgʻirindoshim.

Endi sening holingdan xabar
beradigan yellar ayozroʻy.
Solmay turib tumovlar xatar,
Hislaringga sharf oʻrab qoʻy.

Bardoshingga etiklar kiydir,
Palto kiydir yungli, moʻynali.
Kulgularing sovuqqotmasin,
Baxt yurmasin yupun, qiynalib.

Xayollarga qoʻlqop olib ber,
Boladay qor oʻynasa, koyi.
Orzularni ehtiyot qilgin,
Yurishmasin yoʻllarda toyib.

Bilaman, hol soʻrmaysan mendan,
Dil chirsillar jon kulbasida.
Yonayapman, xabar yoʻq sendan,
Qahratonning qoq oʻrtasida.

©S.Z.

Surat muallifi: Sun'iy intellekt.

@suhrob_ziyo1
7👍1
Ijodkor intizomi haqida ikki qiziqarli ma'lumot:
ДАРЁДАГИ ЕЛКАНЛАР

Суҳроб ЗИЁнинг “Кўнгил елкани”ни ўқиб, ҳали ҳайратларим босилгани йўқ эди. Бу елкан ҳилпираб бораётган “Дарё” эса янада ҳайратларга тўла, ажойиб ҳиссиётлар ва тошқин мавжлар билан лиммо-лим.

Шеър мутлақ музаффар замон олдида,
шеър макон изнига бўйсунмас.
Бир аср илгари ётлар белгилаб
кетган сарҳадларни тап тортмай бузиб,
у дадил ҳайқирар “Туркистонман”, деб.
У шеър ҳақида шундай ўйлайди. “Шоир – бир кишилик миллат” сифатида бутун миллатнинг қиёфасини ўзида акс эттириши лозимлигини тушунади. Шунинг учун ҳам Суҳробнинг шеърларида одамлар фақат бахтиёр кўрсин деб ёмғир ёғганда йиғлайдиган, бу дардсиз дунёда юрагини асраб қолишга уринаётган, миллат ва эл келажаги ҳақида хаёл сураётган қаҳрамонлар гавдаланади.

Шоирдаги руҳий эркинлик, ҳеч кимга бўйсунмаслик унинг шеърларига ҳам кўчган: турли вазн ва усулда ёза олади. Сўзларни маржондек териб, гоҳ гўзал шакллар яратса, гоҳ улардан дарё тўлқинларини ҳосил қилади. Энг муҳими, қофия ва вазннинг турли йўсинда товланишлари маънони янада кучайтиради. “Нисбийлик” шеъридаги шаклга эътибор беринг:

Қуш ҳам биздан ҳотамроқ,
чумоли ҳам бардамроқ,
итлар дўстга ҳамдамроқ,
булар биздан одамроқ —
қанот ёлғон, дум ёлғон.

Вужуд — зиндон,
жон — тутқун,
юрак — ўпқон,
қон — тутқун,
бир руҳи нолон тутқун,
тан — суякустун — ёлғон.
Бутун шеър мана шундай шиддатли оҳангга қурилган. На қофия, на маънога заха етган. Қуйма сатрлар, қуйма шеър мана шундай бўлади, аслида. Китобга кирган шеърларнинг деярли ҳаммасининг мана шундай ўз оҳанги борлиги сизни ҳайратда қолдиради. Тиғиз ташбеҳлар, қатор шеърий санъатларга йўғрилган тушунарли, содда ифодалар ўқувчини ўзига мафтун қилади-қўяди:

Қанотинг йўқ дея рад этди осмон,
Димоғинг осмон деб ёт билди замин.
Бахтли деб бегона қилганди армон,
Бахт бегона қилди кўп дея ғаминг...

Суҳроб аллақачон профессионалликка ўтган, адабиёт уммонида кўнглини елкан қилиб эркин сузаётган катта ижодкор. Ундан ўзбек шеъриятини дунёга олиб чиқадиган сермаҳсул ижод кутиб қоламиз!

Бекзод Иброҳим

https://www.facebook.com/share/p/1Gm32FeKKb/

@suhrob_ziyo1
👍3🔥2
Forwarded from “Yoshlik” jurnali
#tavallud

3-dekabr — isteʼdodli shoira Majnuna tavallud topgan kun
!

Sensiz huvillagan dunyoga bir boq,
Na baxti bor uning, na bahori bor.
Qishloq qabristoni chetida shundoq
Orzularimizning do'ng mozori bor.

Qabrtoshi ham bor hasrat shaklida
Unga isming o'yib- o'yib yozilgan.
Va mening opalik mehrim bor g'arib,
Toshkent tomlarida dorga osilgan.

Sensiz bu dunyoning hech vaqosi yo'q
Taslim bo'lgisi bor, jim bo'lgisi bor
Endi buyuklikka ham da'vosi yo'q
Soxta kulgusi-yu, chin yig'isi bor.

Qaragin, nimasi qoldi dunyoning,
Faqat bitmaydigan yaralari bor.
Bag'ri kuyib bitgan onasi bor va
Yana yetim qolgan bolalari bor.

Men borman kuzakka yetmay to'kilgan,
Isrofil suriga raqs etgan telba.
Yetdim deganida qattiq yeqilgan,
Qayta turolmagan, tirilmagan va.

Sen ketib nimasi qoldi dunyoning?!.

Majnuna

Yoshlikjurnali.uz
@yoshlikjurnali
🔥5
Forwarded from MohiRa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Suhrob Ziyoning "Daryo"si

Suhrob bilan bir kunda (25-oktyabr) tug‘ilganmiz.

"Duel" tanlovida (2021) ham birga qatnashgan ekanmiz.

Qarab ko‘rsam, "Yoshlik" jurnalida ham bir yilda (2022) chiqish qilgan ekanmiz.

Mana, 2024 yilda "Izlam"da birga kitobimiz chiqdi.

2025-yilda "Daryo"day shovullab oqib kitoblarimiz sotilib tugasa yana bir marra egallanadi😀

P/S Videoda Suhrobning ikki "Daryo"si uchrashib turganini kòrish mumkin. Hamma ijodkorga shunday baxt tilayman!

Kitobni Book.uz kitoblar dòkonidan, Asaxiydan va albatta www.tg-me.com/akademsavdo xarid qilishingiz mumkin.

Tel: 99 433-16-77

Aloqa: @akademnashr_bot
10👍4👏1
Forwarded from Nigora Hasanova blogi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hammasini videoda tushuntirdim 🫠
1
Forwarded from Xurshid Abdurashid
“Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри”

Классик шоирлар ёрни гулга ўхшатдилар, ўхшади. Ойга ўхшатдилар, ўхшади. Қобоғини бодомга, сочини сумбулга, бошдин оёқ гулга менгзадилар. Гоҳ қаддини сарвга, гоҳи шамшодга ўхшатдилар, лабларини хандон пистага, хаттини майсага, кулгичини найзага менгзадилар. Кўзларини оҳудан олиб, кипригини ёй, қошларини қилич қилдилар. Мабодо мумтоз шеъриятдаги Ёрнинг портретини Сунъий интеллектда тикламоқчи бўлсангиз, зоҳирий маъносидан келиб чиқиб, тасвирда қурол-аслаҳа омборини кўрсатса, ажабмас.

Лекин шеърият тилида дарахтлар ҳам, гуллар ҳам, ҳатто тиғлар ҳам нақадар нафосат ва назокатга йўғрилганини кўриб, лириканинг кучидан ҳайратланади одам.

Мумтоз ташбеҳлар бир ёнда қолди. Шунда бир шоир Ёрни “ўғри”га ўхшатди. “Сен гўзал ўғрисан”, деди. Шеъриятнинг тили нақадар сирли. Бир қизга бориб дабдурустдан сен ўғрисан десангиз, бу туҳмат бўлади, нақ қиёмат қойим қўпади. Лекин шу “туҳмат”нинг олдига битта сифат қўшиб қўйсангиз, воқелик бошқача тус олади, масалан, “гўзал ўғри”. Ана энди бу сўзга эътироз қилишга қизнинг кучи етмайди.

Бу шеър муаллифи – Дилмурод Дўст. Жуда кам ёзади, охирги пайтлар деярли ёзмай қўйгандай таассурот уйғотади. Аммо Дилмурод аканинг ижодида оҳорли ташбеҳларга тўла, севги кечинмаларига бой, муҳаббат ҳақида ёниқ шеърлар кўп. “Васлинг билмадим, аммо Ҳижронинг ҳам чиройли”, дейди шоир.
“Балки севмасдирсан жон қадар, аммо
Биламан, сен мени ёмон кўрмайсан...”

Шу билан бирга чуқур мушоҳадага йўғрилган дунёни англаш ҳақидаги лирик-фалсафий шеърлари ҳам кўп. “Фақат ҳайрат берар менга, майдонда Эшагин тулпор деб ўйлаётганлар”, “Ва шунда билдимки, мен озод бир руҳ,
Тан — шунчаки, йўлда урф бўлган кийим“...
Дарвоқе, “гўзал ва олғир ўғри”га мурожаат ва бу ўғриликнинг ечими ҳам ажойиб. Бир қадар аламли ҳам:
“Сен гўзал ўғрисан, нетай, энди ҳеч
Кўнгилни ўғридан тозалаб бўлмас.
Энг алам қилгани сендек ўғрини,
Ҳеч бир қонун билан жазолаб бўлмас!”

Ёзишдан ҳеч қачон тўхтаманг, Дилмурод ака!

👉 @xurshidabdurashid
1🔥1
Forwarded from Mutolaa
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥6👍21🔥1👏1
Izlam turkumidagi ijodkorlarning telegramdagi ijodiy kanallari:

1-mavsum

Azizbek Norov @kitob_xiyoboni
Tillaniso @TillanisoEN
Xurshid Abdurashid @xurshidabdurashid
Jontemir @jontemir_t
Feruza Xayrullayeva @FeruzaXayrullayeva
Madina Norchayeva @Madina_Norchayeva
Muhammad Siddiq @Muhammad_Siddiq
Mirzohid @bobil_kutubxonasi

2-mavsum

Furqat Alimardon @f_alimardonqoralamalari
Bayram Ali @BeshinchiTomon
Sevara Alijonova @sevara_alijonova
Mansur Jumayev @Mansur_Jumayev
Najmiddin Ermatov @Najmiddin_Ermatov
MehrNoz Abbosova @mehrnoz_abbos
MohiRa @Altruistning_qizi
Nozima Habibullayeva @Nozima_Habibullayeva
Suhrob Ziyo @suhrob_ziyo1
Jaloliddin Sayyid @jaloliddinsayid
Gulhayo Anorova @GulhayoAVRON
Shahriyor Shavkat @shahriyor_shavkat
Jumanazar Yo‘ldosh @Jumanazar_Yuldash
Rahmat Bobojon @Rahmat_Bobojon

📚 @akademnashr

#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.


Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhammad Saloh

Men - turkiy, maydonga tushsa millatim,
Uning zafarini kutarman doim.
Muslim birodarim, ammo nailoj,
Futbolni ko'p ko'rgan bizga Xudoyim.


Suhrob Ziyo

manba: @kitobjavoni_KJ
👍4
2025/07/10 22:35:01
Back to Top
HTML Embed Code: