Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz sayti jurnalistining imzosi soxtalashtirilgan boʻlishi mumkin

Bu haqda Jinoyat ishlari boʻyicha Mirzo Ulugʻbek tuman sudida boʻlib oʻtayotgan sud majlisida ma’lum qilindi. Hujjatni soxtalashtirish Mirzo Ulugʻbek tuman IIB xodimi, profilaktika inspektori Narzullayev tomonidan amalga oshirilgani aytilmoqda.
👍51
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун кирган бемор ўлик ҳолда чиқди

Марҳумнинг яқинларига кўра, бемор вафот этгач, шифокорлар воқеа жойидан қочиб кетган.
😱5👍3👎2😢1🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mashina o‘g‘irlashda gumonlangan sudya IIB binosida qiynoqqa solingani aytildi. IIV inkor etdi

Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent shahridagi kafelarning biridan mast holda chiqqan Mirobod tuman sudi sudyasi Rustam Rahmonov mashina o‘g‘irlaganlikda gumonlanayotgani haqida xabar berilgandi.

Batafsil — https://daryo.uz/g7PCQX4z
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ишдан олинган ЙПХ ходими Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимида бўлган пайтда унга мурожаат йўллаб, ноҳақ ишдан бўшатилганини айтганди

Бугун шу инспектор ишида ясама жабрланувчи бўлганини айтган аёл Бунёд Халиловга туҳмат қилганини ва ишдан олинишига сабабчи бўлганини тан олибди. Тўғрироғи, энди собиқ инспектор томонга ўтибди.
6🤮3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги 39-боғча «завхози» ходимларга пичоқ билан таҳдид қилмоқда
👀5🤯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Авлонийнинг тиш шифокорига бориб, қон заҳарланишидан вафот этгани ёлғон. Унга суиқасд қилишган

Бу ҳақида унинг авлоди Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова маълум қилган.

You Tube хостингидаги Turkiy TV каналидаги суҳбатда айтилишича, Бухорода яшовчи Дилноза исмли олима Абдулла Авлонийнинг 1934-йил тиш дўхтирига бориб, қон заҳарланишидан оламдан ўтган деган маълумот хато эканини билдирган.

«Шу аёл менга айтдики, ҳозир архивларни кўтаряпмиз, Абдулла Авлонийни заҳарлашган», — дейди Гавҳар Зокирова.
👍71
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ инспекторига респект! У нафақат ҳаракат хавфсизлигини, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хаёти хавфсизлигини ҳам таъминлашга уринмоқда

Видео бугун, М39 автомобил йўлининг Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида тасвирга олинган.

Айтишларича, ЙПХ инспектори кўчанинг ҳаракат қисмидан олиб ташлаган симда катта кучланишли ток ўтган. Симнинг узилиб, ерга тушиши ҳайдовчилар ҳаракатини чеклаб қўйган. Кўчада тирбандлик юзага келмаслиги ҳамда ҳайдовчилар хавфсизлигини ўйлаган ходим видеода кўринганидек иш тутган.
👍35
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғузорнинг собиқ ҳокимига тегишли фабрикада "свет" йўқ. Бу ҳолат 6 соат давом этса тадбиркор 50 млн сўм зарар кўриши мумкин экан

Блогер Капитан Каримовнинг ёзишича, Қаршидаги "Санам"да ишлаб чиқариш тўхтатилган. Боиси, фабрикада электр токи билан боғлиқ носозлик кузатилган ва корхона электр таъминотисиз қолган.

"Бу ерда тахминан соат бешлар атрофида авария ҳолати бўлган. Фабрикада ҳамма ишчилар бекор ўтирибди. Сабаби свет йўқ. Ва шундан кейин тегишли мутасаддиларга авария ҳолати ҳақида хабар беришган, лекин авария хизмати ҳалигача келгани йўқ. Агар фабрикада 6 соат "свет" бўлмайдиган бўлса, раҳбарият 50 миллион сўм зарар кўрар экан", — дейди блогер.


Ғузор туманига раҳбарлик қилган Саъдулла Бобоқулов 2020 йил соғлиғи сабаб ариза ёзиб, лавозимини туманнинг айни пайтдаги ҳокими Бекзод Суюновга топширганди. Собиқ ҳокими Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди раиси Саттор Ақанов билан суҳбати интернетда тарқалгач, журналистга «Ҳокимлар қарғага ўхшаб қолдик» деганди ва тармоқларда трендга чиққанди.
5
Суриштирувлар
Ғузорнинг собиқ ҳокимига тегишли фабрикада "свет" йўқ. Бу ҳолат 6 соат давом этса тадбиркор 50 млн сўм зарар кўриши мумкин экан Блогер Капитан Каримовнинг ёзишича, Қаршидаги "Санам"да ишлаб чиқариш тўхтатилган. Боиси, фабрикада электр токи билан боғлиқ носозлик…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" масъуллари аввал тадбиркор соққани тўлаб қўйсин кейин хизмат кўрсатамиз дейишибди

Айтилишича, носозлик юзага келган трансформатор “Санам” фабрикасининг тасаруффида бўлиб, ушбу тармоқларга ҳизмат кўрсатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 555-сонли қарорига асосан амалга оширилар экан.

Вой-дод қилиш билан иш битмайди росданам. Мажбуриятни ҳам унутмаслик керак тадбиркорлар!
5👍4
9 ёшли Ширинабону оғир суяк касаллиги — рахит билан оғримоқда. Бу касаллик натижасида унинг оёқлари деформация бўлган ва юришида жиддий муаммолар бор.

Шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.

Ширинабонунунг онаси — ижарада яшовчи, ёлғиз она. Маблағ етишмаслиги сабабли
Сизнинг сахийлигингиз Ширинабонунинг соғлиги, келажаги ва умидини сақлаб қолиши мумкин!

Эҳсон қилган сахий инсонлар
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.

Платик карталар онасининг номида Исакова З.
HUMO: 9860 0824 9457 8568
UZCARD: 8600 3141 4740 5817

Боғланиш учун тел.: +998919905660
6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев республикада қоидабузар ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатига баҳо берувчи баллик тизим ҳақида тўлиқ маълумот бериб, "12 баллни йиғиш осон эмас, бунинг учун ашаддий қоидабузар бўлиш керак", — демоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.
8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан” – Бухоро ҳокими Ботир Зарипов хусусий боғчаларни бузиш бўйича топшириқ берди
🤬23👎8🤔4👍3🤷‍♀11🤮1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ислом Каримов номидан хат ёзиб, 700 минг доллар сўраган». Ўқитувчи аёл Самарқанд ҳокимини «чув тушириш»га уринган

Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган.

Бу ҳақда Миллий телеканалининг «Ўткир тергов» кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, Зоир Мирзаевга ўзини президент администрациясида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритишини айтган аёл вилоят ҳокимига учта хат олиб борган.

«Хатларнинг бирида 2016 йилдаги давлат раҳбарининг набираси АҚШда гаровда ушлаб турилгани ва жиноятчилар томонидан 700 минг доллари талаб этилаётгани ҳамда вилоят ҳокими бу пулларни топиб бериши лозимлиги айтилган бўлса, иккинчи хатда бу пулларни олиб келиш учун Софиева номига берилган ишончнома, учинчи хат эса бу ҳақда сир сақлаш келишуви хати эди», — дейилади бу ҳақдаги кўрсатувда.
😁13🤷‍♂22🙉1
Қашқадарёда судланган ЙПХ инспекторлари уч ой давомида ўз вазифасини бажармаслик эвазига пора олиб келган

Telegram мессенжеридаги каналларда Қашқадарё вилоятида бир вақтнинг ўзида 7 нафар ЙПХ инспектори пора олгани учун судлангани ва қамалгани ҳақида хабар берилганди. Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев буни рад этиб, судланганлар собиқ ЙПХ инспекторлари эканига аниқлик киритди. “Дарё” судланган ходимлар қилмиши билан қизиқди.

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг 17 июнь куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судида суд раиси Фозил Юсупов бошчилигида ўз вазифасини лозим даражада бажармаслик эвазига пора олиб келган ИИБ ходимлари иши кўриб чиқилган.

Судланган ИИБ ходимлари 2023 йилнинг октябрь—декабрь ойларида фуқаронинг металлар ортилган юк машиналарини текширмасдан, Кўкдала туманидаги “Умакай” мунтазам ЙПХ масканидан ўтказиб юбориш билан шуғулланган. Ҳар бир ИИБ ходими хизмат ҳақи учун давомли тарзда 100 минг сўмдан 5 миллион сўмгача миқдорда пора олиб келган.
1
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди

Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил 20 июн куни Лола Ҳақназаровага тегишли хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли Зарина Иззатиллаевани эрталаб Лола Ҳақназарова уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

“Отаси Россияда эди. Онаси билан поликлиникага бордик. Шифокорлар болада ҳаёт нишони йўқ эди дейишди ва у экпертизага олиб кетилганини айтишди. Уйга бориб кутиб ўтирдик. Кейин хабар бўлгач экспертизадан мурдасини олиб келдик. Бизга бола машинада қолиб, димланиб ўлган дейишди. Бизни ҳозирча ҳеч ким ҳеч қаерга чақиргани йўқ”, дейди Kun.uz’га қизалоқнинг бувиси.

Бувининг қўшимча қилишича, болаларни боғча раҳбари Лола Ҳақназарованинг ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган. Ўша куни ҳам Заринани боғчага у машинада олиб кетган. Қизнинг бувисига кўра, ўша пайтда машинада 7-8 нафар бола бўлган.
😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Хушнаво" 6 "Б" ҳудудида салкам 24 соатдан бери электр токи йўқ экан.

"Свет"сизликдан чарчаган аҳволи вакилларидан бири масъулларга видеомурожаат йўллабди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистни нима қийнайди?

Менимча, кўриб турганини, билиб турганини очиқ-ойдин ёзолмаслик, буни ёзишга йўл қўймасликлари қийнайди

Шунингдек, амалдорларнинг журналист кўтарган муаммога бефарқлиги, энг аянчлиси муаммони ҳал қилиш ўрнига, муаммо билан эмас уни кўтарган журналист билан шуғулланиб қолишлари қийнайди.
👍11💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда эрини пичоқлаб ўлдирган аёл 6 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи эркак 8 йил хорижда ишлаб, сўнгра уйига қайтгач, қариндошларини чақириб зиёфат уюштиради. Зиёфатда маст бўлиб қолган эркак хаёлига келган рашк туфайли вояга етган қизи ва аёлини ўзгалар олдида тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлайди.

Судланувчи аёлнинг айтишича, ҳақоратлар қариндошлари кетгач ҳам давом этган ва ҳатто ўлдириш даражасига етган. Шунда аёл ўзи ва қизини ҳимоя қилиш учун эрини пичоқлаб ўлдирган.

Суд эрининг қотилига айланган аёлни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
2🤯2
Forwarded from Qitmir muxbir
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдала фожиаси қурбонлари 5 кишига етди

Кузатувчиларнинг маълумот беришича, портлашда куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган ва комада қолаётган шаҳрисабзлик қиз ҳам вафот этибди. Кўкдала фожиаси қурбонлари 5 кишига етди. Бу расмий ва текширилган ахборот натижаларидан келиб чиққан маълумот.

Қизнинг отаси Абдулҳаким ака ва оиласига сабр тилаймиз.
5😱1💔1
2025/10/22 09:09:44
Back to Top
HTML Embed Code: