Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?» — Зоир Мирзаев ҳокимларнинг ОАВга муносабати ҳақида

«Камерадан қочиб юролмайсан-ку, қаёққа борасан? Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади. Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак. Ҳоким бўлгач, интернетга чиқади-да, ҳокимларни фақат мақтаб юраверамизми?», — дейди Тошкент вилояти ҳокими
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳрух Ғиёсов ИИБ мулозимининг ҳомиладор аёлга зўравонлиги борасида Бош прокуратурадан олдин хулоса бериб қўйди

Ҳолбуки, прокуратура бу иш бўйича ўрганишни якунламаганди.

Бугунги матбуот анжуманида вазирлик Қаршидаги ҳолатга муносабат билдирмаганини, Бош прокуратура эса ўрганиш ишларини бошлаганини айтиб, «ИИБ мансабдорларининг бундайин ҳаракатлари токи Бош прокуратура назоратга олмагунча ёки интернетда муҳокама қилинмагунча давом этаверадими, бунга нима дейсиз», дея савол бергандим.

Вазирлик номидан жавоб берган масъул «бу ҳолат тасдиқланмаган» деди.

«Фақат буни ҳозир прокуратура ўрганяпти. Бошланғич маълумотга кўра, бу ҳолат тасдиқланмаган. Лекин ҳозир прокуратура ўрганишни тугатиб, тўлиқ маълумот бермагунча, биз уни тўхтатиб турибмиз. Чунки бу ҳолат ҳақиқатдан тасдиқланмаган. Агарда биз ҳозир ўзимиз бирданига уни тасдиқланмади, деб берадиган бўлсак, яна савол туғилиши мумкин», — деди у.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Қаршидаги ҳолат ҳали ўрганилаётганини билдирганди.
7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фанлар академиясининг Тарих институти директори Ислом Каримовнинг матбуот котиби бўлиб ишлаган Азамат Зиё "Давра" подкастида “Отамдан қолган далалар” фильми нега узоқ йиллар тақиқда бўлгани ҳақида гапирди.

"Фильмда мустамлака давридаги аҳвол мустақил бўлганимизда ҳам қолиб кетган кўрсатилгани учун ҳам бу фильм кўрсатилмади. Миллий масала баҳона бўлди. Чунки ўша колхоз шароити, ўша пахтага олиб чиқиш, ўша мажбурий, ўша деҳқон… ҳаммаси мустақил бўлганимиздан кейин ҳам 25 йил қолди. Мана сизга “Отамдан қолган далалар” киноасарининг бизнинг телеканалларимизда кўрсатилмаганининг бош сабаби шу ерда. Асл сабаби", — деди Азамат Зиё.
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bosh vazirga qo‘ng‘iroq qilish imkoniyati va Turdimovning ustozligi: Surxondaryo hokimi bilan eksklyuziv suhbat

Poytaxtning sobiq prokurori Surxondaryo viloyatiga rahbar etib tayinlangandan keyin ilk marotaba ommaviy axborot vositalariga intervyu berdi.
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo IIB boshligʻi va sobiq YPX xodimi o‘rtasidagi muloqot

Sirdaryo viloyatining Guliston shahrida sobiq YPX xodimining oʻz avtomobilini davlat raqamisiz boshqarib yurgani viloyat IIB boshligʻi Farrux Haydarov eʼtiroziga sabab boʻlgan.
👎9👍8
Қаршидаги шифохона беморлари мардикорликка ёлланар экан

“Дарё” журналисти мақола тайёрлаш давомида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги руҳий асаб касалликлари шифохонасида руҳий хаста беморларнинг мардикорликка ёлланиши билан боғлиқ ҳолат мавжудлиги ҳақидаги ахборотга эга бўлди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг журналистга билдиришича, ушбу шифохона масъуллари 10-15 нафар беморни келишувга кўра, одамлар хонадонидаги ҳашарга юборади. Аҳоли вакиллари эса уларнинг меҳнатидан фойдаланади.

“Энг ёмони 10-15 нафар руҳий хаста бемор маҳалладаги хонадонда болалар ва аёллар бўлган хонадонда ҳеч қандай назорациз меҳнат қилишади. Беморда касаллик қўзғаб қолса, атрофдагиларга зарари бўлиши мумкинлиги энг охирги ўринда туради. Биз шундан қўрқамиз”, дейди одамлар.
😱116🤬3
Тошкентда мактаб ўқувчилари пичоқлашгани, 11-синф ўқувчиларидан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 125 ва 31-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўзаро пичоқлашган. Улар дарсдан сўнг ўзаро тортишиб қолишган. Воқеа кечки пайт ўқувчиларнинг пичоқлашишгача етиб борган.

2025-йилнинг 11-сентябрь куни содир бўлган воқеа ҳақида масъуллар, хусусан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси сукут сақламоқда.

Ўқувчилар ўртасидаги пичоқлашув бир боланинг оғир тан жароҳати олиб, шифохонага тушишига сабаб бўлган.

Ҳолат ҳақида ҳозирча Тошкент шаҳар ИИББ ҳам маълумот бермаган.
😱3😨2🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Деҳқонобод тумани масъулларини огоҳликка чорлади

ЎзАнинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Ўлмас Баратов Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги раҳбарларни огоҳликка чорлади.

Тасвирдаги ҳолат Деҳқонобод туманининг Шўргузар қишлоғидаги ҳолат бўлиб, аҳолини қўрқувга солаётган экан. Улар хавфнинг олдини олиш учун мутасаддиларга кўп бора мурожаат қилган. Бироқ ҳеч бир ташкилотдан ҳозирча ҳаракат йўқ.

"Бу йўлдан қишлоқ аҳоли тинимсиз қатнайди. Назаримизда фалокат содир бўлишини кутиш шарт эмас. Масъуллар тез орада бу ҳолатга ечим топишади", — дейди журналист.
2👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазирлиги уй-жой қурилишидаги коррупция ҳақида гапирган тадбиркор устидан шикоят қилибди

Вазирликнинг маълум қилишича, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ўзини бир нечта компания раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов “Тошкентда битта уй учун 200 минг долларгача харажат бор” деган баёноти орқали асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликда салбий фикр уйғотган.

“Мазкур маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди. Натижада қурилиш соҳасида республика миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларга, соҳа вакиллари ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига нисбатан салбий муносабат шаклланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказмоқда”, — дейилади вазирлик расмий баёнотида.
🤬8👍5🤷‍♂32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммасини ишдан олиш керак». Зоир Мирзаев Тошкент вилоятида боғча болаларининг овқатдан заҳарланишига жавобгарлар ҳақида

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятнинг бир неча туманидаги давлат боғчаларида икки мингга яқин бола оммавий заҳарлангани учун Санэпидқўмитанинг вилоят бошқармаси бошлиғидан тортиб, ўша туман бўлими бошлиқларини ҳам бараварига ишдан олиш кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 6-октябр куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясидаги мурожаатида гапирди.
👍64😁1🤔1
Қамашиликлар янги "дом"лар канализациядан жабр кўрмоқда

Қамаши туманининг "Ибн Сино" маҳалласидаги янги ҳовлиларда яшовчи фуқаролар туманда қад ростлаган "дом"лар қувуридан оқаётган чиқинди сувлар ҳидига чидаб яшашга мажбур бўлмоқда.

"Янги домларда яшовчиларнинг чиқинди ва ахлати канализация қувури орқали биз яшаётган уйлар олдига чиқарилган. Бугунги кунда чиқинди ҳидига чидаб бўлмаяпти. Бу бўйича ҳокимга ҳам кирдик лекин натижа бўлмаяпди. Нафас олиб бўлмай қолди", — дейди ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларидан бири.


Айтилишича, "дом"ларнинг чиқиндиси улар яшаётган уйларнинг орқасига, тахминан 10 метр узоқликдаги ҳудудда тўпланади.

Қамаши тумани ҳокими вазиятдан хабардор бўлса, нега бу ҳолатга жим қараётгани қизиқ. Ахир бу ҳудудда ҳам қадри баланд ўзбекистонликлар яшайди-ку?
🔥5😢42🤮2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"200 минг сўмга зор одамлар қўлида қолган таълим". Фан олимпиадаси саволлари олимпиададан олдин сотувга чиққани айтилмоқда

Тармоқларда мактаб ўқувчилари учун ўтказиладиган фан олимпиадасининг саволлари олимпиада бошланишидан аввал тарқатилиб, дастлаб 800 минг сўнгра 200 минг сўмдан сотилгани айтилган видео тарқалди.

Видеода масъулларга мурожаат қилган ўқитувчи ҳақиқатни талаб қилади ва "Агар қўлинглардан келса, фан олимпиадаси натижаларини бекор қилиб, қайта ўтказинг. Ёки бундан кейин ўқувчиларни алдамай, фақат пули борларга ўринларни сотиб қўя қолинглар", — дейди.

Қизиқ, масъуллар бунга қандай изоҳ берар экан.
🤷‍♂51👍1👀1
Келиннинг режаси: катта маблағ ўғирланди, амма ўлдирилди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида бадиий фильмга ценарий бўладиган даражадаги қотиллик содир этилди. Мазкур қотиллик режаси 23 ёшли аёл томонидан тузилгани айтилмоқда.

Воқеа 2025 йилнинг 25 май куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, катта оиланинг 23 ёшли келини хонадон эгасининг йиллар давомида йиғилган катта маблағига эга чиқишни мақсад қилган. 61 ёшли кекса аёлнинг уйда ёлғиз қолиши келин ва унинг жиноий шерикларига имкон яратган.

Пулни ўғирлаш мақсадида ушбу хонадонга кирган 32 ёшли эркак хонадон келинининг режасига кўра, уйни электр токидан узиб, кузатув камералари фаолиятини чеклаган. Уйдаги катта маблағни олиш учун эса 61 ёшли хонадон эгасини бўғиб ўлдирган. Ва пулларни олиб бўлгач, хонадонни ёқиб, воқеа жойини тарк этган.

Қотиллик иссиқ изидан фош қилинган.
4🙉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши кўчаларини отасидан мерос қилиб олиб, шахсий мулкига айлантирган милиционерларимиз бор экан, билмай юрган эканмиз-ей?
👏7🤬4🙊4🤗3👎1
ИИБ ходимининг масъулиятсизлиги: Деновда ёш қизалоқнинг пичоқлаб ўлдирилишига олиб келди

ИИБ ходимининг ўзбошимчалиги ва қонунни менсимагани: 38 ёшли ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

ИИБ ходимларининг назоратни сусайтириши: манзил калониядан маҳкум қочишига ва 3-синф ўқувчисининг зўрланишига имкон яратди

ИИБ ходимлари Фарғонада ўқитувчи аёл ва Солиқ инспекцияси раҳбарига зўравонлик қилиб, уларни ечинтириб, таҳқирлади. Зўравонлик қилди. Уларнинг бу қилмиши судда кўрилмоқда.

Тошкентда 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларни пакет билан бўғиб, куйдириш билан қўрқитган ва улар қилмаган жиноятни бўйнига қўйишга уринган. Бу қилмиши учун суд уларни жавобгар қилган.

Самарқандда ИИБ ходими аёлни ечинтириб, уни таҳқирлаган ва ҳолатни видеога олган. Бу қилмиши учун жавобгар бўлган.

ИИБ ходими ўзига бириктирилган хизмат уйида нарколаборатория ташкил қилди.

ИИБ ходими ўзидан "кўчани ясаб оляпти". Кўча меники, отамдан қолган кўча дея очиқчасига зўравонлигини кўрсатмоқда.

Тизим ислоҳ қилиниши учун яна қанча далил керак? Бу далилларни истаганча давом эттириш мумкинлиги ачинарли.
👍8😱21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бир оиланинг бошпанаси бузиб ташланиб, кўчада қолдирилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи оила яшаб турган уйидан ажралди. Сабаби оддий: 1996—1997 йилда оғзаки келишув асосида сотиб олинган ҳовли эътиборсизлик сабабми ёки ҳуқуқий билимнинг етишмаслигиданми вақтида ҳужжатлаштирилмаган. Уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашга киришилганда эса кеч бўлган.

Улар бизники деётган хонадон ҳокимлик томонидан тадбиркорларга сотиб юборилган. Уй эгалари ҳокимлик хато қилган деса, масъуллар ушбу хонадон ўрни бўш ва қаровсиз бўлгани боис, тадбиркорга меҳмонхона, бизнес марказ қуриш учун сотилганини айтган. Куни кеча шу оиланинг уйи бузиб ташланиб, етти жон кўчада қолдирилди.
🤬2💯21🙈1😡1
2025/10/24 03:03:29
Back to Top
HTML Embed Code: