Telegram Web Link
Фарғонада ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган мутахассислар Улсан шаҳрида иш бошлайди.

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)да Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри билан амалий ҳамкорлик доирасида ташкил этилган Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг илк битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда битирувчилар иштирок этди.

Специалисты, успешно завершившие учебные курсы в Фергане, приступят к работе в городе Улсан.

Graduates of the Training Program in Fergana to Start Employment in Ulsan City.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жараён

Туманимизда жорий йилнинг июн ойида ўтказилган маҳалла раисларини сайлаш бўйича ўтказилган муҳим сиёсий жараёнда халқимиз фаоллик билан иштирок этди. Туманимиздаги 27 маҳалла фуқаролар йиғини ўрнига 25 та маҳалла ташкил этилди.

Соҳибкор ва Тул маҳаллалари бирлаштирилиб, Тул маҳалла фуқаролар йиғини ва Ровон ҳамда Истиқлол маҳаллалари бирлаштирилиб, Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилди. Баъзи маҳаллаларда амалдаги раислар қайта сайланиб, баъзи маҳаллаларга янги раислар сайланди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда маҳаллалар еттилиги иштирок этишди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча сайланган раисларни табркилаб, уларнинг зиммаларида катта масъулият борлиги ва шу юксак масъулиятни ҳис этган ҳолда сидқидилдан фаолият олиб бориш ҳар бир маҳалла раиси вазифаси эканлиги таъкидлади.

Тадбирда ҳар бир маҳалла раисига раислик гувоҳномаси ва нишонлари тақдим этилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
1
Яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир

Бир неча ойдан бери сўхлик тажрибали устоз-ўқитувчи Додобой Тожибоев жигар хасталигидан азият чекмоқда.

Шифокорлар хулосасига кўра, беморда зудлик билан жигар кўчириш амалиётини ўтказиш керак. Бунинг учун маблағ лозим. Чунки мураккаб жарроҳлик амалиётини Ҳиндистонда ўтказилади.

Яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир. Азизлар, қулингиздан келгунча ёрдамингизни аяманг!

Аввало Яратган, сиз бир инсонни ҳаётга қайтишида ёрдам қулини чўзинг!

Халқбанк картаси:
9860082597928157

Умринисо Жумаева
Тел.
+998999793353

Сбербанк Россия
2202206387530871
Ҳамидулло А.
Тел.
+79087766838
1
Фарғона ва Улсан ҳамкорлиги барча соҳаларни қамраб олади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги катта делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, хусусан, ҳудудлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилаётгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, Фарғона вилояти ва Улсан шаҳри ўртасидаги алоқалар бугун ўзининг амалий самараларини бераётганлиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган муҳим лойиҳалардан бири – Улсан шаҳри билан ҳамкорликда ташкил этилган мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Кемасозлик йўналишида ёшларни ўқитиш дастурининг биринчи босқичи муваффақиятли якунлангани таъкидланди.

Сотрудничество Ферганы и Ульсана охватит все сферы

Cooperation Between Fergana and Ulsan Will Cover All Areas

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/08 21:19:57
Back to Top
HTML Embed Code: