Жараён
Бош прокурор ўринбосари И. Адхамов Фарғона вилоятининг Сўх туманига ташриф буюриб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, масъуллар Ғазнов ва Мулгон маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, эҳтиёжманд оилалар билан индивидуал тарзда олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бундан ташқари, масъуллар туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тул оилавий поликлиникасида даволанаётган беморларга яратилаётган имкониятлар, тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, янги келтирилган замонавий ускуналар ва дори-дармон заҳираларини сақлаш шарт-шароитлари билан танишди ҳамда аниқланган муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram

👍1
Жараён
Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўп арзирли ишлар амалга оширилди. Кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари маҳаллада айни кунда давом эттирилмоқда.
Маҳалла еттилиги фаолияти билан танишган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла ҳудудида янгиариқликлар билан ҳам учрашиб, улар билан самимий суҳбат қилди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан мамнун бўлган маҳалла аҳли берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, маҳалла нуронийлари дуога қўл очишди.
Июн ойида ўтказилган сайловларда маҳалладан туман Кенгашига сайланган депутат Амирали Сафаров маҳалланинг янги раиси этиб сайланди. Туман ҳокими маҳалла раиси ва еттилигига масъулиятли вазифаларида омадлар тилади ва самарали фаолиятни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли дарду ташвишлари билан ҳамоҳанг тарзда сидқидилдан меҳнат қилишга доир таклиф ва тавсиялар берди.

Фуқаролар қабули
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, туман ҳокимининг иш куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасидан бошланади. Ҳафтанинг ҳар куни Сўх тумани ҳокимининг фуқаролар қабули ўтказилиши белгилаб олинган.
Мазкур қабул жараёнлари туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик вакиллари ҳамда туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади. Бугун қабулда фуқароларнинг мурожаатлари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевлар томонидан тингланди.
Шунингдек, бугунги қабул жараёни ҳам мутасаддилар иштирокида очиқ мулокот тарзида ўтказилди. Мурожаатини билдириш истагида бўлган фуқароларнинг барчаси билан туман ҳокимининг шахсан ўзи мулоқотда бўлиб, мурожаатларнинг ижроси юзасидан маъсулларга тегишли тартибда топшириқлар юклади.
Кабулда фуқаролар томонидан моддий ёрдам олиш, олий таълим муассасасининг шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, йўлларни асфальтлаштириш, субсидия ажратиш ҳамда бошқа турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан қилинган барча мурожаатларнинг аризалари ўрганилди.

Telegram
СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ
Веб-сайт - https://soh.uz/
Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka
Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar
Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/
Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

❤1