Telegram Web Link
#Пресс_тур

Сўхда ички ва тиббий туризмни ривожлантириш йўналишидаги амалий ишларга доир пресс-тур ташкил этилди


Республикамизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ушбу йўналиш миллий иқтисодиётнинг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.

Сўх туманида ҳам ички ва тиббий туризмни жадал ривожлантириш, янги туристик объектлар барпо этиш, табиий гўзалликларни туризм маҳсулотига айлантиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда “Туманда ички ва тиббий туризмни ривожлантиришга доир қилинаётган ишлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

Пресс-тур доирасида Сарибозорча ва Гулистон маҳаллалари ҳудудида жойлашган табиий масканлар — “Мингбоши кўли”, “Дарддор кўли” ва “Хушоб кўли”га ташриф буюрилди.

Бу кўллар ўзининг шифобахш суви билан машҳур бўлиб, айниқса “Хушоб кўли” суви аҳоли томонидан ичимлик сифатида ҳам истеъмол қилинади.

Туман ҳокими тадбир иштирокчиларига ҳудудда капсула уйлар жойлаштириш, хусусий тиббий клиникалар қуриш, табиатга зарар етказмасдан инфратузилмани шакллантириш бўйича режалар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, маҳаллий еттиликлар ва тарихчилар томонидан ҳудуд тарихи ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Танишув жараёнида мутахассислар томонидан 30 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Яқин кунларда ҳудудда 400 куб/метр сиғимидаги сув резервуари қурилиши режалаштирилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
1
2025/07/13 20:34:44
Back to Top
HTML Embed Code: