Telegram Web Link
Фарғонада қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда “ақлли” технологияларга асосланган комплекс тизим жорий этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Shandong Oubiao Information Technology Co., Ltd” компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда жорий йил апрель ойида вилоят делегациясининг Хитойга ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқаришда “ақлли” технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди.

Хоким Ферганской области Хайрулло Бозоров принял представителей китайской компании Shandong Oubiao Information Technology Co., Ltd.

Governor of Fergana Region Khayrullo Bozorov received representatives of Shandong Oubiao Information Technology Co., Ltd from China.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#Кун_ҳикмати

Ахмоқлар сувсиз ҳам ўсаверади.

ⓒ Томас Фуллер

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
1
28 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасидаги дастур ва лойиҳаларда иштирок этиши мамлакатларимизнинг иқтисодий шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Участие Узбекистана в программах и проектах в рамках ЕАЭС будет служить укреплению экономического партнерства наших стран.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сўхда илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг Сўх туманида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 11 та амбулатор-поликлиника, янги ташкил этилган оилавий шифохоналар ва тиббиёт пункти орқали хизмат кўрсатилиб, замонавий шароитлар яратилди.

Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари бир ой муддатга Сўхга юборилиб, 800 га яқин бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Энг муҳими, туманда илк бор буйрак кўчириш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Жарроҳликда Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази мутахассислари ҳам иштирок этди.

— Ўтган қисқа вақт мобайнида тумандаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасасида қарийб 800 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди ҳамда муолажалар амалга оширилди, — дейди Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров. — Энг муҳими, туман тиббиёт бирлашмаси тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Бундан ташқари, буйрак етишмовчилигидан азият чекувчи беморлар учун марказий шифохонада 3 та гемодиализ аппарати ўрнатилган.
5
Аёллар ва хотин-қизлар ўртасида турли лойиҳалар доирасида тарғибот тадбирлари олиб бориляпти

Сўх тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари ва туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМ бўлими, Сўх тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан хамкорликда маҳаллалар худудидаги барча мактаб, корхона, ташкилотлар, оилавий шифокорлик пунктларида турли лойиҳалар доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тадбирлар давомида жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Хукумат қарорлари мазмун-моҳияти кенг тушунтириб борилмоқда.

Мазкур тадбирларда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилиб, эрта никоҳ, эрта туғруқ, суицидларни олдини олиш юзасидан ҳам тарғибот тадбирлари олиб бориляпти.

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, мазкур тадбир туманимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы активных и инициативных представителей молодого поколения страны в связи с Днем молодежи"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О присуждении Государственной премии «Мард ўғлон»"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.

В ходе телефонного разговора Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев тепло поздравил Национального лидера туркменского народа, Председателя Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова c днем рождения.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати

Биздан ҳақиқатни яширган одамлардан ҳафа бўлмаслигимиз керак. Биз ўзимиз ҳам доимо ҳақиқатни ўзимиздан яшириб келамиз.

ⓒ Ларошфуко

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бугун, 30-июн “Ёшлар куни”!

- Байрам муносабати билан ёшлар учун янги имкониятлар эълон қилинади.

- Меҳнати, ҳаракати орқали муваффақиятга эришган кўп сонли ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланади.

- Республика бўйлаб ишбилармон, тадбиркор ёшларнинг инновацион лойиҳалари тақдимоти ўтказилади.

- Ва албатта, мамлакатимиз бўйлаб ёшлар сайллари, байрамлар ҳамда тантаналар бўлади.

Кириб келган “Ёшлар куни” муборак бўлсин!


🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Шубҳали файл ва линкларни очмасдан туриб, уларни қандай текшириш мумкин?

Киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram мессенжерида тарқалаётган вирусларни аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида махсус бот — @CyberQalqonbot ишга туширилган.

Мазкур бот орқали шахсий аккаунтга келиб тушган турли файл ва линкларни очмасдан туриб, уларнинг хавфлилик даражасини билиб олиш мумкин.

Синов тариқасида бир неча банк номидан сохта домен ясаб, уни Facebook ижтимоий тармоғида “таргет” қилган, фирибгарларга оид линк ботга юборилди. @CyberQalqonbot бир неча дақиқа ичида унинг шубҳали экани ҳақида маълумот тақдим этди.
1-июл 2025 йилдан қонунчиликда муҳим ўзгаришлар кучга киради!

Қуйидагилар сиз билишингиз керак бўлган асосий янгиликлар:


1. Паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли
— Энди электрон шаклдаги ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар расмий ҳужжат сифатида тан олинади. Пластикни олиб юрмаслик мумкин!

2. Болалар нафақаси миқдори ошади
— Кам таъминланган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси 10 фоизга оширилади.

3. Пенсия ва компенсацияларни тайинлаш соддалаштирилади
— Ҳужжатлар талаби камаяди. Маълумотлар электрон базалардан олинади.

4. Пенсиялар, нафақалар ва моддий ёрдамлар 10% га оширилади
— Бу ўзгариш кам таъминланган оилалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

5. Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади
— Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар кучга киради.

6. Мактаб ва боғча ҳудудлари хусусийлаштиришдан ҳимояланади
— Давлат муассасалари балансидаги ер майдонлари энди хусусийлаштирилмайди.

7. Товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади
— Эндиликда барча маҳсулотларни экспорт қилиш эркинлиги таъминланади.

8. Маданият ходимлари ойлиги ошади
— Давлат маданият ташкилотларида ишловчилар иш ҳақи кўтарилади.

9. Электрон тижорат фаолияти соддалаштирилади
— Эндиликда фақат хабардор қилиш орқали рўйхатга олинади. Рухсат олиш талаб этилмайди.

10. Божхона имтиёзлари тартиби ўзгаради
— “Савдо тартибларини соддалаштириш битими” асосида божхона органлари товарларга нисбатан имтиёзлар бўйича дастлабки қарор беради.

11. Электрон пул ва тўлов тизимларига назорат кучаяди
— Тўлов ташкилотлари устидан молиявий назорат ва қонунийлик таъминланади.

12. Энергия самарадорлиги лойиҳалари учун субсидия
— Энергия тежамкор технологиялар учун БҲМнинг 50 бараваригача молиявий ёрдам ажратилади.

Барча ўзгаришлар фуқароларга қулайлик яратиш, давлат хизматларини соддалаштириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Янги тартибларни амалиётга татбиқ этиш босқичма-босқич амалга оширилади.
2
#2025_йил_1_июлдан

⚠️ Қонунчиликка кўра, пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

❇️ Бунда:

🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

▪️ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;

🔹 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.
1
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Қозоғистон Президенти ташаббуслари жамғармаси» томонидан медиа соҳасида ишлайдиган 66 нафар ходимга квартира совға қилинди. «Бу фуқароларга ижтимоий кўмакни кучайтиришга қаратилган давлат сиёсатининг бир қисмидир», деган Тўқаевнинг маслаҳатчиси.

👉 https://kun.uz/kr/86585125

Kun.uz расмий канали
2025/07/09 21:58:36
Back to Top
HTML Embed Code: