Telegram Web Link
Германияга амалий ташриф доирасида вилоят делегацияси таркибида бўлган олий таълим муассасалари раҳбарлари халқаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтирмоқда.

Жумладан, Фарғона давлат университети, Фарғона давлат техника университети ва "Central Asian Medical University" халқаро тиббиёт университети қатор келишувларга эришди.

Фарғона давлат университети Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан академик алмашинув ва илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Шунингдек, "Central Asian Medical University" халқаро тиббиёт университети Германиянинг "MetCare24 GmbH" компанияси ва "Germany Medical Institute" билан қиймати 5 млн евро бўлган шартнома имзолади. Мазкур ҳамкорлик тиббий тажриба алмашиш, шифокор ва тиббиёт ходимларини ўқитиш, беморларни ижтимоий дастурлар асосида даволаш ҳамда халқаро клиник ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Ушбу келишувлар Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун замонавий ва сифатли тиббий хизматлар кўламни кенгайтиришга хизмат қилади.
Жараён

Сўх тумани марказий ўйингоҳида ҳаваскорлар лигаси мусобақалари доирасида туманнинг Навобод ва Офтобру ёшлари футбол жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилди. Мазкур мусобақада икки маҳалла ёшлари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида байрам тадбири ташкил этилди. Унда санъаткорлар ўз қўшиқлари билан иштирокчилар кайфиятига кўтаринкилик ҳадя этдилар.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
2
2025/07/09 10:58:27
Back to Top
HTML Embed Code: