Telegram Web Link
Жараён

Сўх тумани марказий ўйингоҳида ҳаваскорлар лигаси мусобақалари доирасида туманнинг Навобод ва Офтобру ёшлари футбол жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилди. Мазкур мусобақада икки маҳалла ёшлари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида байрам тадбири ташкил этилди. Унда санъаткорлар ўз қўшиқлари билан иштирокчилар кайфиятига кўтаринкилик ҳадя этдилар.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
2
Риштонлик уста кулоллар томонидан Сўх туманида кулолчилик маркази ташкил этилди

Тарихий манбаларга кўра, миллий кулолчилик бир пайтлар Сўх туманидаги Қалъача, Ғазнов ва Тул маҳаллаларида ҳам ривожланган бўлиб, маҳаллий аҳоли ушбу ҳунар ортидан яхши даромад топган. Таҳлилларга кўра, Сўхнинг қизил тупроғидан сифатли кулолчилик маҳсулотларини тайёрлаш мумкин. Шу сабаб, тумандаги Тул маҳалла фуқаролар йиғинида кулолчилик маркази очилди.

Кулолчилик маркази очилиш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Рашиджон Аминов, бошқа мутасадди раҳбарлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар кулолчиликни ривожлантириш учун Сўх туманида кенг имкониятлар борлиги, асосийси, кулолчиликнинг тумандаги хом ашёси сифати жуда баландалигини таъкидлаб ўтдилар.

Кулолчилик санъати - миллий ҳунармандчиликнинг энг муҳим, шу билан бир қаторда қадимий тармоқларидан бири. Бугунги кунда мамлакатимизда бу санъат турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат! Кулолчилик марказининг очилиши нафақат ёшларни иш билан таъминлаш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришда, балки туман экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Тумандаги кулолчилик марказига риштонлик уста кулоллар жалб этилган ва “Мингбоши-керамик” корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов бошчилигидаги усталар маҳаллий аҳолига, айниқса ёшларга миллий кулолчиликнинг сир-асрорини ўргатмоқда.

Ушбу марказда ишлаб чиқарилётган уй-рузғор буюмлари нафақат ички бозорга балки жаҳон бозорига олиб кирилиши режалаштирилган. Айниқса, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни Қирғизистон Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, Сўх туманида ташкил этилган кулолчилик маркази 30 дан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга миллий ҳунармандчиликни ўргатишда муҳим аҳамият касб этади.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Сўх туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабига “Оби ҳаёт” келди!

Мактабимизнинг энг муҳим муаммоларидан бири ҳал бўлди. 8-сонли умумтаълим мактабимизга тоза ва соф ичимлик суви, “оби ҳаёт” олиб келинди. Бу эзгу иш янги ўқув йили арафасида фарзандларимизга муносиб туҳфа бўлади, десак, асло муболаға эмас.

Меҳнати сингган ҳар бир масъул шахсга, туман ҳокимлиги ва таълим соҳасидаги раҳбарларга миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда болажонларимиз соғлом муҳитда таҳсил олиш имконига эга бўладилар.

Бунёджон Шоматов – 8-сонли УЎТ мактаби ўқитувчиси

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
1
2025/07/12 17:58:14
Back to Top
HTML Embed Code: