Telegram Web Link
Фуқаролар қабули ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди. Уларнинг ечимини таъминлаш мақсадида тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирокида зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатда туманда туризмни ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар муҳокама қилиниб, ҳудудларда дам олиш масканлари ва туризм объектларини барпо этиш юзасидан лойиҳалар кўриб чиқилди ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Мазкур учрашувлар фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳудуд салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ҳурматли фарғоналиклар!

☑️ Сиз яшаётган маҳаллада муаммо борми? Унда биз сизга ёрдам бериш ҳаракатидамиз!


✔️ Сиз маҳаллангиздаги қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қолдиришингиз мумкин:

- ободонлаштириш;
- ҳуқуқбузарлик;
- ширкат фаолияти;
- жамоат транспорти;
- йўл инфратузилмаси;
- коммунал соҳа;
- экология;

- санитария.


☝🏻Агар Сизнинг маҳаллангизда шу каби муаммолар бўлса "Менинг Фарғонам" (my.fergana.uz) интерактив порталига юборинг!

❗️ Эътибор қилинг!

⛔️ Порталга қуйидаги муаммоларни юбориш мумкин эмас:
- тиббий масала;
- моддий ёрдам;
- оилавий (шахсий) масалалар қабул қилинмайди.


👉🏻Android платформаси орқали юбориш учун илова.

👉🏻
IOS платформаси орқали юбориш учун илова

👉🏻
Телеграм бот орқали юбориш.

🤝 Биз Сизнинг маҳаллангиз ободлиги учун қайғурамиз!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Аҳоли мурожаатлари эътибор марказида — Янгиариқда сайёр ҳуқуқий қабул ўтказилди

Сўх туман Адлия бўлими томонидан Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида манфаатдор идоралар ҳамкорлигида навбатдаги оммавий сайёр ҳуқуқий қабул бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли вакилларининг муаммоларини жойига чиқиб тинглаш, уларга ҳуқуқий тушунча бериш ва мавжуд муаммоларни амалий ҳал этишдан иборат бўлди.

Қабулда 25 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан жами 18 тадан ортиқ турли йўналишдаги мурожаатлар қабул қилинди. Хусусан:
11 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;

4 та масала жойида ҳал этилди;

1 та мурожаат эса иш юритувга олиниб, назоратга кўтарилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли кўтарган масалалар асосан ер ажратиш, мерос, уй-жой билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар, иш билан таъминлаш ва ижтимоий хизматларга оид бўлди. Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан ўрганилиб, ечимлар бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли ва давлат идоралари ўртасидаги очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Сўх туманида тест синовлари бошланди

Бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

Сўх туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг залида абитуриентлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Имтиҳонларнинг биринчи кунида биринчи гуруҳ бўлажак талабалар билим синовидан ўтишди.

Тест жараёни шаффоф ва адолатли ташкил этилган тартибда давом этмоқда. Абитуриентларнинг тест топшириш жараёнини онлайн кузатиш имкони ҳам яратилган.

Тест синовларини https://test2025.uz/Farg'ona/37 ҳаволаси орқали кузатишингиз мумкин.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
2025/07/14 06:03:02
Back to Top
HTML Embed Code: