Telegram Web Link
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўх тумани Ҳазрати Али маҳалласи ҳудудида жойлашган 4-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи томонидан ўқув машғулоти жараёнида тарбияланувчига нисбатан тазйиқ ўтказиб, қўпол муомалада бўлганлиги бўйича маҳаллий телеграм гуруҳларда видеоёзувлар тарқалган.

Сўх туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ҳам ушбу ҳолат тумандаги 4-давлат мактабгача таълим ташкилотида юзага келганлиги маълум бўлди.

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, тарбияланувчига нисбатан қўпол муомалада бўлган тарбиячи ва мазкур ташкилот мутасадди ходимига Ўзбекистон Рпесубликасини Меҳнат Кодексига асосан интизомий чора кўрилди. Тарбиячига 30 фоиз миқдорида жарима, мутасадди ходимига “Ҳайфсан” чораси қўлланилганлигини маълум қиламиз.

Бошқа мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўх тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uch qo‘shni mamlakatning ahilligi timsoli — “Do‘stlik” stelasi haqida bilasizmi?

Stela O‘zbekiston tumanida joylashgan. O‘zbekiston, Qirg‘iziston, Tojikiston davlatlari bitta nuqtada kesishgan chegara hududida o‘zaro do‘stlik ramzi sifatida qurilgan.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
"Fergana Exim Agro" MCHJ tomonidan Shvetsiyaga qovun eksport qilinmoqda

Farg‘ona viloyatida faoliyat yuritayotgan “Fergana Exim Agro” MCHJ tomonidan meva-sabzavotlar va quritilgan mevalar dunyo bozorlariga muvaffaqiyatli eksport qilib kelinmoqda.

Jumladan, kompaniya tomonidan Shvetsiya bozoriga “Torpeda” va “Obi-novvot” navli qovunlar yetkazib berildi. Mamlakat poytaxti Stokgolmda ushbu qovunlar xaridorlar tomonidan katta qiziqish bilan qarshi olindi. Sifati yuqori baholangan qovunlarga talab oshib, birinchi partiyadan so‘ng qo‘shimcha 20 tonna qovunga buyurtma berildi.

Kompaniya rahbari Yorqin Inomovga ko‘ra, Shvetsiya bozori o‘zbekistonlik qovun yetishtiruvchilar uchun istiqbolli yo‘nalishga aylanishi mumkin. Uning ta’kidlashicha, bunday eksportlar orqali o‘zbek qovuni Yevropada keng ommalashishi kutilmoqda.

Ma’lumot uchun, “Fergana Exim Agro” bundan avval Yaponiyaga ham “Meyer limoni”ni muvaffaqiyatli eksport qilgan edi.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгача лойиҳа давом этади. Фарғона. “Экошаҳар оқшомлари” (видео)

Ўхшаши йўқ табиат билан уйғунлашган шаҳар гўзаллигини фарғонача йўлдаги қўшиқ билан томоша қилинг.
Кўринг, завқ олинг!

"Бандаман" қўшиғи билан Ўзбекистонни лол этган Фарғона мақом мактаби ўқувчилари бўлган таниқли қўшиқчи йигитчаларнинг чиқишлари сизга ёқиши тайин.

Vodiy1.uz видеомаҳсулоти

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
1
Эълон!

Сӯх тумани аҳолиси диққатига! Эртага, 11 июль куни туман электр тармоқлари корхонаси томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли эрталаб соат 06-00 дан соат 14-00 гача туманимизда электр энергияси бериш вақтинча тӯхтатилади.

Сӯх тумани ТЭТК маъмурияти

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раҳбарлигида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, ҳокимлик ҳузуридаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарлари ўз фаолиятида халқ манфаатларини устувор деб билиши, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ва асосли жавоб беришлари шартлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, шахсий манфаатларни давлат ва жамият манфаатларидан устун қўймаслик бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринлари билан таъминлаш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш, экспорт кўрсаткичларини яхшилаш, ички туризимни ривожлантириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан сифатли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тарғибот, профилактик тадбирлар тизимли давом эттирилади
.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ”Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда

📼 Батафсил видеороликда

🌙Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2025/07/10 22:33:39
Back to Top
HTML Embed Code: