Telegram Web Link
#Пресс_тур

Сўхда ички ва тиббий туризмни ривожлантириш йўналишидаги амалий ишларга доир пресс-тур ташкил этилди


Республикамизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ушбу йўналиш миллий иқтисодиётнинг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.

Сўх туманида ҳам ички ва тиббий туризмни жадал ривожлантириш, янги туристик объектлар барпо этиш, табиий гўзалликларни туризм маҳсулотига айлантиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда “Туманда ички ва тиббий туризмни ривожлантиришга доир қилинаётган ишлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

Пресс-тур доирасида Сарибозорча ва Гулистон маҳаллалари ҳудудида жойлашган табиий масканлар — “Мингбоши кўли”, “Дарддор кўли” ва “Хушоб кўли”га ташриф буюрилди.

Бу кўллар ўзининг шифобахш суви билан машҳур бўлиб, айниқса “Хушоб кўли” суви аҳоли томонидан ичимлик сифатида ҳам истеъмол қилинади.

Туман ҳокими тадбир иштирокчиларига ҳудудда капсула уйлар жойлаштириш, хусусий тиббий клиникалар қуриш, табиатга зарар етказмасдан инфратузилмани шакллантириш бўйича режалар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, маҳаллий еттиликлар ва тарихчилар томонидан ҳудуд тарихи ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Танишув жараёнида мутахассислар томонидан 30 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Яқин кунларда ҳудудда 400 куб/метр сиғимидаги сув резервуари қурилиши режалаштирилгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
1
"Янги Фарғона" газетасининг 2025 йил 12 июль кунги 54-сонида қуйидаги мақолаларни ўқишингиз мумкин:

🔷 Фарғона қовунлари – Швецияга;

🔷 Қува тумани ҳақида махсус саҳифа;

🔷 Олис қишлоқ обод бўлади;

🔷 "Каркидон" сайёҳларни чорлайди;

🔷 Қишлоқ эмас шаҳар дейсиз;

🔷 Ишсизликдан ҳоли маҳалла;

🔷 Ўзбекистон фуқаролари энди четда ёлғиз қолмайди;

🔷Биз билган ва билмаган ҳақиқатлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ҳурматли фарғоналиклар!

☑️ Сиз яшаётган маҳаллада муаммо борми? Унда биз сизга ёрдам бериш ҳаракатидамиз!


✔️ Сиз маҳаллангиздаги қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қолдиришингиз мумкин:

- ободонлаштириш;
- ҳуқуқбузарлик;
- ширкат фаолияти;
- жамоат транспорти;
- йўл инфратузилмаси;
- коммунал соҳа;
- экология;

- санитария.


☝🏻Агар Сизнинг маҳаллангизда шу каби муаммолар бўлса "Менинг Фарғонам" (my.fergana.uz) интерактив порталига юборинг!

❗️ Эътибор қилинг!

⛔️ Порталга қуйидаги муаммоларни юбориш мумкин эмас:
- тиббий масала;
- моддий ёрдам;
- оилавий (шахсий) масалалар қабул қилинмайди.


👉🏻Android платформаси орқали юбориш учун илова.

👉🏻
IOS платформаси орқали юбориш учун илова

👉🏻
Телеграм бот орқали юбориш.

🤝 Биз Сизнинг маҳаллангиз ободлиги учун қайғурамиз!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/13 04:56:32
Back to Top
HTML Embed Code: