Telegram Web Link
Риштонлик уста кулоллар томонидан Сўх туманида кулолчилик маркази ташкил этилди

Тарихий манбаларга кўра, миллий кулолчилик бир пайтлар Сўх туманидаги Қалъача, Ғазнов ва Тул маҳаллаларида ҳам ривожланган бўлиб, маҳаллий аҳоли ушбу ҳунар ортидан яхши даромад топган. Таҳлилларга кўра, Сўхнинг қизил тупроғидан сифатли кулолчилик маҳсулотларини тайёрлаш мумкин. Шу сабаб, тумандаги Тул маҳалла фуқаролар йиғинида кулолчилик маркази очилди.

Кулолчилик маркази очилиш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Рашиджон Аминов, бошқа мутасадди раҳбарлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар кулолчиликни ривожлантириш учун Сўх туманида кенг имкониятлар борлиги, асосийси, кулолчиликнинг тумандаги хом ашёси сифати жуда баландалигини таъкидлаб ўтдилар.

Кулолчилик санъати - миллий ҳунармандчиликнинг энг муҳим, шу билан бир қаторда қадимий тармоқларидан бири. Бугунги кунда мамлакатимизда бу санъат турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат! Кулолчилик марказининг очилиши нафақат ёшларни иш билан таъминлаш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришда, балки туман экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Тумандаги кулолчилик марказига риштонлик уста кулоллар жалб этилган ва “Мингбоши-керамик” корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов бошчилигидаги усталар маҳаллий аҳолига, айниқса ёшларга миллий кулолчиликнинг сир-асрорини ўргатмоқда.

Ушбу марказда ишлаб чиқарилётган уй-рузғор буюмлари нафақат ички бозорга балки жаҳон бозорига олиб кирилиши режалаштирилган. Айниқса, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни Қирғизистон Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, Сўх туманида ташкил этилган кулолчилик маркази 30 дан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга миллий ҳунармандчиликни ўргатишда муҳим аҳамият касб этади.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Сўх туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабига “Оби ҳаёт” келди!

Мактабимизнинг энг муҳим муаммоларидан бири ҳал бўлди. 8-сонли умумтаълим мактабимизга тоза ва соф ичимлик суви, “оби ҳаёт” олиб келинди. Бу эзгу иш янги ўқув йили арафасида фарзандларимизга муносиб туҳфа бўлади, десак, асло муболаға эмас.

Меҳнати сингган ҳар бир масъул шахсга, туман ҳокимлиги ва таълим соҳасидаги раҳбарларга миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда болажонларимиз соғлом муҳитда таҳсил олиш имконига эга бўладилар.

Бунёджон Шоматов – 8-сонли УЎТ мактаби ўқитувчиси

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
Жараён

Хабарингиз бор, бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармасининг ташаббуси билан мазкур корхонага янги маъмурий бино қурилмоқда. – Қурилиш ишлари корхонамиз ходимларининг ташаббуси билан, ҳашар йўли орқали бунёд этилаётир, - дейди корхона раҳбари Охонжон Охонжонов.

Бугун мазкур қурилиш майдонида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев корхона раҳбарияти билан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мазкур ҳудудда аҳоли учун дам олиш масканлари, болалар учун дам олиш жойлари, чўмилиш ҳовузи ва “яшил парк” ташкил этилиши юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tg-me.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram
2025/07/06 03:44:45
Back to Top
HTML Embed Code: