Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Бўстон маҳалласидаги мавжуд муаммоларни ўрганди


Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳридаги Бўстон маҳалласига ташриф буюрди. Ташриф давомида маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳолати ўрганилди.

Текширув чоғида йўллар ва йўлакчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилмагани, болалар майдончаси ва ўтирғичлар етишмаслиги, шунингдек, ёритиш чироқларининг ўрнатилмагани бўйича масъулларга қатъий танқидлар билдирилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан пиёдалар йўлакларининг эгаллаб олингани ҳам қонуний ва шахсан вилоят раҳбарининг эътирозига сабаб бўлди.

Ташриф давомида маҳалла ҳудудида жойлашган поликлиника биноси ҳам кўздан кечирилди ва бу борадаги ишларнинг самарадорлиги юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳаллади ўрганиш натижаларига кўра, вилоят раҳбари томонидан қатор аниқ топшириқлар берилди. Жумладан, 10 кун муддатда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратиш бўйича масъуллар зиммасига вазифалар юклатилди.

Муддат тугагач, вилоят раҳбари маҳаллага яна ташриф буюриб, бажарилган ишлар ҳолатини шахсан ўрганиши маълум қилинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам повышения безопасности и улучшения инфраструктуры дорожного движения, а также снижения заторов на дорогах.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР_ТАСВИРЛАР
ДХХ: Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора ушланди..😨

Давлат ишида ишлайдиган яқинларга жўнатиб қўямиз..) Эҳтиёт бўлишсин..

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Sirdaryo Live | расмий канал
#ТЕЗКОР_ТАСВИРЛАР ДХХ: Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора ушланди..😨 Давлат ишида ишлайдиган яқинларга жўнатиб қўямиз..) Эҳтиёт бўлишсин.. РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ Telegram | Facebook | Instagram | Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди навбат Прокурор ўринбосарига

ДХХ Гулистон шаҳар прокурори ўринбосарини пора билан қўлга олди

У тезкор тадбирда, 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга тушди.


Давлат ишида ишловчи танишларни огоҳлантиринг. ДХХ порахўрликка қарши астойдил "бел боғлаган".

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Айни пайтда Эркинжон Турдимов Хитой Халқ Республикасининг Чжэцзян музофоти делегацияси билан учрашув ўтказмоқда...

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💖 Гулистон давлат педагогика институти— талабалар келажагига масъулият билан ёндашаётган етакчи таълим муассасаларидан бири!

Институтда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ҳамда “Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчи ёшлар учун “Бизнес-марафон” тадбири ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади — битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишбилармонлик ва касбий йўналишларга йўналтиришдан иборат бўлди.

Гулистон давлат педагогика институти ёшларга фақат таълим эмас, балки ҳаётий йўл танлашда ҳам кўмак бераётган замонавий, масъулиятли олийгоҳ сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💥Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг
бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди


➡️Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб мавқеидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмаганлиги натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.

💸Сўнгра Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва муқаддам МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади.

⚡️Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

🔽Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида "ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ"

Барча ҳаракат иштирокчиларидан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича

Ҳайдовчи сифатида ўз мажбуриятларингизни биласизми?

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокимлигида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди


Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видео селектор шаклида ўқув семинари бўлиб ўтди.

📊 Семинарда “Ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)” мавзусида кенг тушунча ва аниқ кўрсаткичлар бўйича маълумотлар берилди.

🎯 Тадбирнинг асосий мақсади — ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашда замонавий ёндашувни жорий этиш, иш самарадорлигини ошириш ва масъулиятни аниқ мезонлар асосида белгилашдан иборат.

👥 Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти, ташкилот ва идоралар мутасаддилари фаол иштирок этди.

📈 Бундай ўқувлар раҳбарлар ўртасида натижадорлик ва ҳисобдорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Э ʼ Л О Н !


Азиз боёвутликлар!

Жорий йилнинг 12 июль куни соат 08:00 дан бошлаб Боёвут тумани Марказ маҳалласида жойлашган истироҳат боғида Боёвут тумани аҳолиси учун вилоят раҳбари Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

📍 Манзил: Боёвут тумани, Марказ маҳалласида жойлашган истироҳат боғи.

📞 Маълумот учун телефонлар:

(67) 225-49-32

(67) 225-40-90.

————

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Уважаемые жители Баяутского района!

12 июля 2025 года с 08:00 в парке отдыха, расположенном в махалле «Марказ» Баяутского района, состоится выездной прием граждан и.о. хокима Сырдарьинской области Эркинжона Турдимова.

Если у вас есть обращения, вопросы или предложения, вы можете лично озвучить их в ходе встречи.

📍 Место проведения: парк отдыха, махалля «Марказ», Баяутский район.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан:

▪️Юлдашев Чингиз Пекинзода — Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори;

▪️Холмуродов Ҳамдам Алламурадович — Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори этиб тайинланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя остида ўтказилади.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
📣 СИРДАРЁ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ БИТИРУВЧИЛАРИГА "ДИПЛОМ БЕРИШ МАРОСИМИ" ЎТКАЗИЛДИ

🗓 Жорий йилнинг 10 июль куни Сирдарё юридик техникумида 2024/2025 ўқув йилининг битирувчиларига диплом топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди.

🎉 Тадбрида Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари Ҳ. Эргашев ҳамда Сирдарё вилояти олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси ходими А. Умаралиев шу билан бир қаторда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Сўзга чиқганлар томонидан битирувчиларга келгусидаги ишларига муваффақият ва зафарлар билдирилди.

📍Маълумот ўрнида 2024/2025 ўқув йилида Сирдарё юридик техникумини 92 нафар ўқувчилар тамомлади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар

Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Жумладан, газ баллонларнинг фойдаланиш муддати 15 йил ёки 15000 маротаба газ қуйиш деб белгиланган бўлсада, аммо, уни сақлаш ва ишлатиш шароитидан келиб чиқиб, бу муддат камроқ бўлиши мумкин.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида жойларда бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Гулистон шаҳарлараро қўриқлаш бўлими томонидан Гулистон шаҳрининг «Аҳиллик» МФЙда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида ҳудуддаги фуқароларга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилиб, жиноятчиликни олдини олиш борасида фуқаролар хонадонларини қўриққа олиш чоралари кўрилмоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
2025/07/13 05:02:01
Back to Top
HTML Embed Code: