Telegram Web Link
Инсон танасидаги қурт ва паразитлар.
Инсон танасидаги қурт ва паразитларни даволаш

©Дилдора
Табиб

@tabobatsavollar
Илонсимон гижжаларни даволаш учун:

1.Таркиб
– Девортаги ўти 4гр
– Ёввойи зира 4гр

2.Таркиб
– Эрмон ўти 20гр
– Ялпиз 20гр
– Қист 20гр
– Тоғрайхон 20гр
– Арпабодиён 20гр
– Каклик ўти 20гр

3.Таркиб
– Андиз 20гр
– Дастарбош 20гр
– Хурф 20гр
– Кантарон 20гр
– Сельдерь уруғи 20гр

Қовоқ уруғсимон ғижжалар учун:

1.Таркиб
– Қист 20гр
– Тут 20гр
– Сабр 10гр
– Андиз 20гр

Майда қуртларга тадбир:

Ёшга қараб тузли сув билан клизма қилинади:
1 ёш учун 100гр
2 ёш учун 200гр
3 ёш учун 300гр
10 ёшдан 1литр
Катталар учун 1,5-2 литр

1.Таркиб
– Кантаро 20гр
– Далачой 20гр
– Зуфо 20гр
– Эрмон ўти 20гр

2.Таркиб
– Анор пўчоғи 30гр
– Эрмон ўти 30гр
– Дастарбош 30гр

@tabobatsavollar
ВАРИКОЗ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ ШАРТМИ?

@tabobatsavollar 24-савол

Ассалому алайкум! 1.Варикоз касаллиги қандай касаллик? 2.Варикоз касаллигини даволаш шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1.Варикоз касаллигида – оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик ўзгаришлар кузатилади. 2. Шарт. Касаллик деярли безовта қилмайди (айрим ҳолатларда, кечга оёқ толиши кузатилади). Лекин асоратлари ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖЕНСКИЙДА ШАБАДАЛАШ

@tabobatsavollar 25-савол

Ассалому алайкум! Мен 33 ёшдаман. Женскийда шабадалаш бор. Ғалати сассиқ ведилини келаябди. Қайдай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало соғлом турмуш тарзини шакллантиринг. Ширинлик ва пишириқларни тўхтатинг. Версал 10 мл *2 маҳал вагинал юборинг. Макс фем тампонига облепиха аралаштириб қўйинг. Қуст ва Макс фем маъжуни ичиш. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
УМУМАН ТУЗ ЕМАСЛИК ЯХШИМИ?

@tabobatsavollar 26-савол

Ассалому алайкум! Овқатга туз солмай пиширса нима булади? Умуман туз емаса нимага олиб келади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Умуман туз емаслик ҳам яхши эмас. Сабаби сув туз алмашинувига зарар етиши мумкин. Бундан ташқари тузсиз таом бемазароқ бўлади. Бу эса ҳазмга зиён етказади. Имкон қадар камроқ ейиш керак. Лекин баъзи касалликларда мутлоқ овқатга тузни тақиқлаймиз. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПИЩЕВАЯ АЛЛЕРГИЯ

@tabobatsavollar 27-савол

Ассалому алайкум! 7 ёш болада пищевая аллергияси бор. Ичи қотади. 1.5 ой уйда ўтириб қолганидан бери қўл кафтлари терлашни бошлади. Ҳатто шамоллаб қолганда ҳам доим табиий йўллар билан даволашга ҳаракат қиламан. Нима маслаҳат берасиз табиий бўлган қанақа дори ичирсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало аллергия сабабини йўқотиш керак. Қўшимча соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ошқозон ичакни тозалаш керак. Маҳсулотлардан:
Нури Сафо, Алафер, Иммунтиб, седана ёғи. Бедана тухум илитиб беринг. Пўчоғини майдалаб ичиринг. Чумчуқ, каптар гўштидан овқатлар, янги лавлаги, сабзи, олма соки беринг. Спорт билан шуғуллансин. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ИБН СИНОНИНГ КИТОБИНИ СЎЗЛАРИНИ ТУШУНМАЯБМАН

@tabobatsavollar 28-савол

Ассалому алайкум! Ибн Синонинг китоби бийича ўзим уйда дарс қиляпман, лекин кўпчилик сўзларини тушунмаяпман, шуни қандай қилиб тушунсам булади, бирор бир китоб ёки сайтлар борми? 2.Сизларда ўқув курслари борми? 3.Табобатни ўрганиш учун маълумот ҳам бўлиш керакми? 4.Қаерда? Неччи ой? Сертификат бериладими? Иложи бўлса программаси ҳам айтсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Устоз билан ўқинг. Акс ҳолда тушунмайсиз. Бу китобни қайта-қайта ўқиш керак. Ана шунда янги қирралари очилади. 2.Бор. 3.Мактаб программасини билиш керак. Ҳеч бўлмаса юрак ва буйракни ажратиш керак. 4.Сертификат берилади. Ўқиш муддати энг ками 2 ой. Программаси қисқача:
Мизож, хилт таълимоти, унсурлар, табибни вазифалари, ҳижома ва зулук билан ишлаш. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҲАЗМ ҚИЛА ОЛМАСЛИКНИ ҚАНДАЙ БИЛСА БЎЛАДИ?

@tabobatsavollar 29-савол

Ассалому алайкум! Бу гуруҳда соғлом турмуш тарзига амал қилувчилар жамлангани мени хурсанд қилди, балким саволларимга жавоб топарман.
1.Ўсимлик ёғидан қайси бирини овқатга ишлатиш яхши? (Ўзбекона таомларимизга мос келадиган, зарарсиз). Пахта ёғи зарарлими фойдалими?
2.
Сут ва сут маҳсулотларини ҳазм қила олмасликни қандай билса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайси ёғни танлаш бу мизожингизга ва одатингизга боғлиқ. Ҳамма ёғни фойдали ва зарарли тамонлари бор. 2. Белгилари: Оғиздан сув оқиши, беҳоллик, ланжлик, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил беҳузур бўлиши, ич кетиши, тилни оқ караш билан қопланиши. Сут ва унинг маҳсулотларини ҳазм қила олмаслик белгилари аксар балғам мизожларда учрайди (мизожни совуқлиги ва сут маҳсулотлардаги совуқликни мос тушмаслиги сабаб). Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАФТАДА БИР-ИККИ МАРОТАБА БУРУН ҚОНАШИ ЗАРАРЛИ ЭМАСМИ?

@tabobatsavollar 30-савол

Ассалому алайкум! Мени фарзандим 10 ёшда бир ҳафтадан бери бурни бекилиб, бир-икки марта қонаяпти нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бу табиий ҳол бўлиши мумкин. Қон томир юза жойлашган бўлса ҳам қонаши мумкин. Шунингдек, бемор сафро ёки қон мизож бўлса ва иссиқлик маҳсулотлар кўп истеъмол қилса (айниқса баҳор ва ёзда) бурун қонаши мумкин. Лекин баъзи касалликларда ҳам бурунни тез-тез қонаши кузатилади. Тавсиямиз қон суюқ, қуюқлигини ва тромбоцитлар миқдорини текширтиринг, иссиқлик таомлардан сақланинг. Лор шифокорга учранг. Қўшимча, аскорутин 1 таб* 3 маҳал, кунжут ва кальций. Қичитқи ўти ва бўймадарон дамлаб ичиринг. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТИРНОҒНИ ТИШЛАШ

@tabobatsavollar 31-савол

Ассалому алайкум! 3 ёшли қизим тирноғини тишлаяпти бу нимани белгиси? Нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу кўп нарсадан бўлиши мумкин. Гижжадан, витамин етишмовчиликдан, асабийликдан, моддалар алмашинувини бузилишидан ва ҳ.к. Қабулимизга олиб келсангиз аниқлаймиз иншааллоҳ. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
МИОПИЯ

@tabobatsavollar 32-савол

Ассалому алайкум! Халқ табобатида миопияга қанақа даво кулинади

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!
Миопияга фақат кўз машқлари сезиларли ёрдам беради. Қўшимча Омега 3, зулук курси тавсия этаман. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
КЎП КЕКИРИШЛИК

@tabobatsavollar 33-савол

Ассалому алайкум! Кўп кекиришлик, сафрога қандай дорини тавсия қиласизлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўп кекиришда аввало тартибли, табиий овқатланиш керак. Овқатни секин чайнаб ейиш, суннатга мувофиқ ошқозонни 3/1ни ҳаво учун ажратиш лозим.
Кекириш асосан жигар, ўт пуфаги, юрак-қон томир хасталикларида, юрак ишемияси ҳамда миокард инфарктида кўп кекириш рўй беради. Шу билан бирга қизилўнгач чурраси, меъда ва ўн икки бармоқли яраси, ошқозон ости бези ва ўт йўлидаги муаммоларда ҳам кузатилади. Агар бу ўт қопи билан боғлиқ бўлса бўзноч, қичитқи, укроп, кашнич, сачратқи, макка попуги дамламалари, ростаропша, седана, сариқ ҳалила, занжабил, куркумани асалли қоришма шаклида истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асабни тинчлантиришга, ични қотирмасликга ҳаракат қилиш лозим. Маҳсулотларимиздан Гепатодел, Реванчин, Невросон тавсия қиламиз. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ВАГИНОЗ

@tabobatsavollar 34-савол

Ассалому алайкум! Мени ёшим 39 да. Гинеколог анализимга қараб вагинозга свеча ёзганди лекин ёрдам бермади. Қичишиш бошланди илтимос ёрдам беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Вагинозни сабабини йўқотиш керак. Замбуруғлар билан курашишда биринчи ширинлик ва пишириқлардан, бўкиб ейиш, аралаш ейиш, хамир овқатлардан газли ичимликлардан 100% тийилиш керак. Сабаби булар организмда кислотали муҳитни шакллантиради. Қондаги қанд миқдорини текширтиринг. Қўшимча исириқли сувда ванна, нистатин ёки фуцис мазида тампон. Каматиб, Версал, Макс Фем. Шунингдек, даволанишда турмуш ўртоғингизни ҳам жалб қилиш керак. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
РЕВМАТИЗМ

@tabobatsavollar 35-савол

Ассалому алайкум! Ревматизмга нима дорини тавсия қиласиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда соғлом турмуш тарзини шакллантириш. Жигар тозалови, очлик курси. Асалари чақтириб даволаниш, зулук курси. Маҳсулотлардан Нури Сафо, Артротиб креми ва маъжуни, Гепатодел, Аспидел. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ОЧ ҚОЛСАМ ЯХШИ БЎЛАМАН ЛЕКИН ОЗИБ КЕТДИМ

@tabobatsavollar 36-савол

Ассалому алайкум! Савдога очликни тасири борми? Овқатдан сўнг бошимда кон яхши айланмаслигини сезаман, оч қолсам яхши бўламан лекин озиб кетдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Очлик барча ғайритабиий хилтларни етилтиради. Лекин очликдан сўнг ёки очлик даврида шу хилтларни сурувчи гиёҳлар берилса яхши натижа беради. Ҳамма нарсани ҳам меъёри яхши. Очликни ҳам тўғри ва меъёрда олиб бориш керак. Чунки баданни янада қуриши савдони кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
РЎЗА ТУТГАН КУНИ КЎЗИ ОСТИ ШИШИБ ҚОЛСА

@tabobatsavollar 37-савол

Ассалому алайкум! 6 ёшли қизим рамазон бошлангандан бери 3-4 марта рўза тутди. Аҳволи яхши, фақат рўза тутган куни кўз ости осилиб қоляпти. Бу нимадан бўлиши мумкин? Ўзимда ҳам шунақа.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу жуда кўп инсонларда кузатиляпти. Бунга сабаб кечаси суюқлик истеъмолини кўплиги (рамазонда табиий ҳолат).Бу маълум даражада бунга одатланмаган буйракка ортиқча юклама бўлиб саҳарликдан сўнг ухлаб қолингач буйрак етарли суюқликни чиқара олмаслиги сабаб кўз остида шиш пайдо бўлади. Кун давомида бу тарқаб кетади. Буни қўрқинчли жойи йўқ. Агар бу ҳолат рамазондан кейин ҳам давом этса, маълум текширувлар қилиниб, даволаниш керак. Акс ҳолда бунга ортиқча зарурат йўқ. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПЎПАНАК НОН

@tabobatsavollar 38-савол

Ассалому алайкум! Пўпанак нон соғлиққа зарарлими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, табиий антибиотик, артиб ейилаверади. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ИММУНИТЕТИ ПАСТ

@tabobatsavollar 39-савол

Ассалому алайкум! Мени қизим 14 ёшда иммунитети пас бугун рўза тутганди. Ифторликдан сўнг иситмаси чиқиб ангинаси шишган, ҳолсизланяпти, овқат емаяпти. Нима қилса булади? Жавоб учун раҳмат!


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта қизингизни шифокорга олиб боринг.
Ангина сабаби кўпроқ инфекция билан боғлиқ. Шунингдек, саҳарлик ёки ифторликда чанқаб туриб совуқ сув ичиш, аралаш овқатланиш, ич қотиши, совуқ қотиш, етарли миқдорда суюқлик ва озуқаларни қабул қилмаслик муртак безларида инфекцион омилни ривожланишига шароит яратиб беради.
Уй шароитида бир қошиқ табиий олма ёки узум сиркасини бир пиёла илиқ сувга аралаштириб тез-тез ғарғара қилиш; мойчечак, тирноқгул, чучукмия илдизини дамлаб ичиш;
Сувга ичимлик содаси ва туз аралаштириб томоқни чайиш;
Етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш;
Ширинлик ва шакар маҳсулотларидан тийилиш;
Бадан ва бўйин соҳасига ичимлик содасини сувда эритиб суртишни тавсия қиламиз.
Маҳсулотларимиздан Йуптал Плюс, Версал, Қусти Тиб ичсин. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЭМИЗИКЛИ АЁЛ ОЧЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

@tabobatsavollar 40-савол

Ассалому алайкум! Мен эмизиклиман. Ин шаа Аллоҳ ҳайитдан сўнг очлик қилмоқчиман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эмизикли аёлларга 3 кунлик очликдан узоғига тавсия бермайман. Сабаби организмдаги ахлатлар сут орқали чиқиб, болани заҳарлаши мумкин. Валлаҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПСОРИАЗДА ҲИЖОМА ҚИЛДИРСА ЯХШИМИ ЁКИ ЗУЛУК?

@tabobatsavollar 41-савол

Ассалому алайкум! Менда псориаз бор, ҳижома қилдирмоқчиман.


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Псориазда ҳижомадан зулук афзал. Шунингдек, олтингугуртли ваннадан фойдаланинг. Валлоҳу аълам.

«Тиб аҳли» жамоаси

Манба

➡️ Каналга уланиш
2024/05/29 04:26:15
Back to Top
HTML Embed Code: