Telegram Web Link
«Ўтган кунларда қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар».

Ҳаққо сураси, 24–оят

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ:
«Бу оят рўзадорлар ҳақида нозил булган»,

деганлар.

@talababiz
Агар одамлар ўз динига дунёсига қўйган ихлоси, унга бўлган қизиқиши ва уринишларининг ярмини бағишлашганида эди, улар орасида мункар (гуноҳ) амаллар байроқ тиклашга бир қарич ер ҳам тополмас эди.
Лекин, Аллоҳ таоло айтганидек:
«Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар. Ва охират (куни)ни эса тарк қилурсизлар (яъни, Охират учун амал қилмайсизлар)!».
Қиёмат сураси, 20, 21–оятлар

Шайх Абдулазиз Торифий

@talababiz
👍3
Forwarded from TALABA
МАБРУР ҲАЖ


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мабрур ҳажнинг (яъни, аҳкомлари тўлиқ адо этилган ва ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган ҳажнинг) мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти 

Уламолар адо этилган ҳаж амали ҳажжи мабрур бўлиши учун унда бешта сифат топилиши керак дейдилар:
Биринчиси: Ихлос билан бўлиши. Ҳаж амалини фақатгина Аллоҳ учун адо этиши.
Яъни, риё–хўжакўрсинликдан холи бўлиши.
Иккинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларига мувофиқ бўлиши. Яъни, у зот қандай ҳаж қилган бўлсалар шундай адо этишлик. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳаж амалларингизни мендан ўрганинглар», дедилар.
Демак, ҳаж амалига отланган одамлар бу амалнинг аҳкомларини ўқиб ўрганмоқлари даркор.

Учинчиси: Ҳаж амалини адо этаётган киши умумий ва хос бўлган вожиб амалларни қоим қилиши.
Умумий вожиботлардан мақсад: ҳаж қилувчи бўлсин, ҳаж қилмаётган одам бўлсин ҳаммага тегишли бўлган вожиб амаллар: беш вақт намоз, амри маъруф ва наҳйи мункар каби.
Хос бўлган вожиботлардан мурод:
Ҳаж қилувчи одамга тегишли бўлган вожиб амаллар: Арафада туриш (рукн), Муздалифада тунаш, ташриқ кунлари Минода қолишлик каби.

Тўртинчиси: Умумий ва хос бўлган ҳаром амаллардан четланиши.
Умумий ҳаром амаллардан мақсад:
Ҳаж қилувчи одамга ва бошқаларга қўл уриши ҳаром бўлган амаллар: ғийбат, ёлғон каби.
Хос бўлган ҳаром амалдан мақсад:
Ҳаж қилаётган одамга тегишли бўлган амаллар: эҳром вақтида соч олдириш, хушбўй нарса ишлатиш каби.

Бешинчиси: Бу амални ҳалол топилган мол билан адо этиши. Чунки, Аллоҳ таоло пок Зотдир ва фақатгина пок амални қабул қилади.


www.tg-me.com/talababiz
#қурбонлик
#зулҳижжа_ойи

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Қачонки зулҳижжанинг ҳилолини кўрсангизлар ва сизлардан бирингиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, соч-соқоли ва тирноқларини олишдан тийилсин".

Имом Муслим ривояти

Бугунги сана: Зулқаъданинг 28–куни, ҳижрий 1446–йил.

www.tg-me.com/talababiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зулҳижжанинг_ўн_кунлиги
#такбир

اللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبر اللهُ أكبر، ولله الحَمْد.

«Ибн Умар ва Абу Ҳурайра — розияллоҳу анҳумлар — бу ўн кунликда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) бозорга чиқиб такбир айтишар ва уларга эргашиб одамлар ҳам такбир айтишар эди».

Имом Бухорий таълиқ ила ривоят қилган 2 | 20

Тобеъинлардан бўлган Маймун Ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Аввалги одамларни (яъни, саҳоба ва тобеъинларни) гувоҳи бўлдим, улар бу ўн кунликда такбир айтар эдилар. Мен бу такбирларни кўплигидан ҳатто тўлқинларга ўхшатиб юборардим».

www.tg-me.com/talababiz
👍2
Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ имом Моликдан ривоят қиладики, у зот бир кун ўзининг устози шайх Робиънинг ҳузурларига кирди ва шайхни йиғлаётган ҳолда кўрди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ у зотдан:
– Сизни нима йиғлатди, бирон мусибат келдими? – деб сўради.

Имом Робиъ раҳимаҳуллоҳ:
— Йўқ. Лекин илмсиз инсондан фатво сўраладиган бўлди, Ислом динида жуда катта фалокат содир бўлди. Ҳозир фатво бераётганларнинг баъзилари ўғрилардан ҳам кўпроқ қамоққа лойиқдир – дея жавоб қилди.

Ибн Абдулбаррнинг "Тамҳид", китобидан (3-жилд, 5-бет).

www.tg-me.com/talababiz
2
Forwarded from TALABA
اللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبر اللهُ أكبر، ولله الحَمْد.

Хаттобий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Бу кунларда (яъни, зулҳижжанинг ўн кунида) такбир айтилишидан ҳикмат, жоҳилият даврида мушриклар бу кунларда ўз олиҳаларига қурбонлик қилишар эди. Шунга ҳам, қурбонлик Аллоҳга хос амал экани ва қурбонлик У Зотнинг номигагина сўйилиши керак эканига ишора ўлароқ такбир машруъ қилинди».
Манба: (فتح الباري 2/535)

www.tg-me.com/talababiz
#арафа_куни
#рўза

Эртага зулҳижжанинг 9–куни, яъни арафа куни.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади”, деганлар.

Имом Муслим ривояти

Арафа рўзаси қандай қилиб кейинги йилни гуноҳларини каффорат қилади?

Зайнуддин Мановий айтади:
Бунинг маъноси:
1. Аллоҳ таоло уни келгуси йилда гуноҳ қилишдан асрайди.
2. Ёки уни гуноҳларига каффорат бўладиган даражада ажри савоб беради.
3. Ёки ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилса кечирилади.

Манба: (فيض القدير 230/4)

www.tg-me.com/talababiz
1
Forwarded from TALABA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни дуолар ижобат бўладиган кун. Салафи солиҳинлар нимайки эҳтиёжлари бўлса, сўраб дуо қилишни арафа кунига олиб қўйишар экан. Аллоҳ таолодан бизни ўз раҳматидан маҳрум қилмаслигини сўраймиз.


www.tg-me.com/talababiz
«Аллоҳ таоло бир золимдан бошқа бир золим билан интиқом олиб жазолайди. Сўнг, уларнинг ҳар иккаласини жазога тортади».

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ


( الجامع لمسائل المدونة، 6/238)

www.tg-me.com/talababiz
2👍1
Аллоҳни танитиш энг олий тарбия


«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир».
Луқмон сураси, 13–оят

Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳали ёш болакай Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога таълим бериб айтдиларки:
«Эй болакай! Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин — Аллоҳ таоло сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла — У Зотни қаршингда топасан».
Термизий ривояти

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кимки фарзанд тарбиясида Аллоҳ таолонинг ҳақларига бепарво бўлса, келажакда фарзандлар ҳам ота-онасига нисбатан Аллоҳнинг ҳақларини унутишлари ҳеч гап эмас».

www.tg-me.com/talababiz
2
Бугун муҳаррам ойининг 2–куни, ҳижрий 1447–йил.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза—Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз—тунги намоздир».
Имом Муслим ривояти

Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«(Салафи солиҳинлар) учта ўн кунликни улуғлашар эди:
1. Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги
3. Муҳаррам ойининг аввалги ўн кунлиги».

(Латоифул маъориф)

www.tg-me.com/talababiz
2
Ошуро рўзасига оид


▪️Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ошуро кунининг рўзаси — Аллоҳдан умид қиламанки, ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади», дедилар. Муслим ривояти

▪️Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадалик даврида ошуро куни рўза тутганлар. Сўнг, Мадинага келиб ҳам тутдилар ва рўза тутишликка тарғиб ҳам қилдилар. Яна, бу кунни бошқа кунлардан афзалроқ кўрар эдилар.

▪️Аҳли илмлар айтадики:
«Ошуро рўзаси уч хил суратда бўлади:
1. Ошуро кунидагина рўза тутиш.
2. Ошуро кунига қўшиб бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутиш.
3. Ошуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин ҳам тутишлик».


▪️Ошуро (яъни, муҳаррам ойининг 10–чи ) кунидагина рўза тутишлик макруҳ эмас. Лекин, 9–муҳаррам ёки 11–муҳаррам кунини қўшиб тутишлик афзал ва муҳаррам ойининг тўққизинчи кунини қўшиб тутишлик ўн бири куни рўза тутгандан афзалроқ.

Ошуро куни 5–июл, яъни шанба куни.

www.tg-me.com/talababiz
👍1
Зулм қиёмат куни зулматдир.


Ҳадисда шундай келади:
«Мазлумнинг дуосидан сақлангин, зеро, у билан Аллоҳнинг ўртасида бирон парда-тўсиқ йўқдир».
Бухорий ва Муслим ривояти

«Ҳар қандай мазлум инсон унга зулм қилган золимни дуоибад қилишни қанчадир вақтга унутиши мумкин. Фақатгина, ноҳақ қамалган маҳбус бундан мустасно. У токи кишанлари ечилгунича кечаю кундуз осмоннинг эшигини қоқаверади».

Шайх Абдулазиз Торифий
🔥1
Асарда шундай келади:
«Агар бир тоғ бошқа бир тоғга зулм қилса, Аллоҳ таоло ўша тажовуз қилувчи тоғни майдалаб юборар эди».
(ذم البغي لابن أبي الدنيا، 45)

Аллоҳ таоло зулм қилувчи гарчи тоғ бўлса ҳам золимни йўқ қилади. Энди бир шахс ёки давлатнинг зулми жавобсиз қолади деб ўйлайсизми?!
Шайх Абдулазиз Торифий

«Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос».
Иброҳим сураси, 42–оят
TALABA
Жума куни қилинадиган амалларнинг энг яхшиси Расулуллоҳга саловат айтишдир. Чунки, кунларнинг энг яхшиси жума куни ва пайғамбарларнинг энг афзали эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. اللهم صل وسلم على نبينا محمد www.tg-me.com/talababiz
«Ота-онам сизга фидо бўлсин, мен қай ҳолатдаману сиз қандай улуғ ҳолатда экансиз».


Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни жойларидан тополмадим. У зот балки аёлларидан бирининг ҳузурига кетган бўлсалар керак, деб ўйладим. Кейин уларни қидириб чиқдим, сўнг ортга қайтдим. Қарасам, у зот рукуъ ёки сажда ҳолатида бундай дея дуо қилаётган эканлар:
سبحانك الله وبحمدك، لا إله إلا أنت
(Маъноси: Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамду ҳидоятинг ила тасбеҳ айтаман. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ).
Шунда дедим: Ота-онам сизга фидо бўлсин, мен қай ҳолатдаману сиз қандай улуғ ҳолатда экансиз».


Имом Муслим ривояти

صلى الله عليه وسلم

Ҳадисдан олинадиган баъзи фойдалар:


▪️Юқорида зикр қилинган дуони рукуъ ва саждада айтиш суннат экани.

▪️Рукуъ ҳолатида ҳам дуо қилиш жоиз экани (Оиша розияллоҳу анҳодан келган бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъда ҳам мағфират сўраб дуо қилганлари ворид бўлган).

▪️Рукуъ ва саждада овозни бироз чиқариш жоиз экани ва бу намозни бузмаслиги, бўлиб ҳам биронта сабаб бўлса: таълим бериш ёки беихтиёр овоз кўтарилиши каби, ваҳоказо(шарти: ёнидаги намозхонларга озор бермаслиги лозим).

▪️Аёллар ўртасида рашк бўлиши табиий ҳолат экани (лекин, рашк сабабли ҳаром бўлган ишга қўл ўришдан ёки ҳаром сўзни айтишдан тийилиш лозим).

Валлоҳу аълам.
Аёл.


1.
Унга саҳналарда қўшиқ куйлашга рухсат бердилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло аёл кишини азон ва иқомат айтишдан ман қилган эди, бу ҳам бўлса унинг нозиклиги ва ор-номусини сақлаш учун.

2. Унга театр саҳналарида роль ижро этишга рухсат беришди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ундан жума ва жамоат намозларига боришни талаб қилмади, унинг нафислиги ва иффатини асраш учун.

3. Уни Олимпиада ва мусобақаларда "қаҳрамон" қилишди. Аллоҳ таоло эса унга Сафо ва Марва ўртасида югуришни ҳам ман қилди, ор-номуси ва ҳаёсини сақлаши учун.

4. Уни ҳеч қандай маҳрамсиз саёҳатлар, тадбирларга чиқаришди... Ҳолбуки, Аллоҳ таоло унга маҳрамсиз Исломнинг рукнларидан бири бўлмиш Ҳаҗ амалини қилишни ҳам ман қилди, унинг иффатини асраш учун.

5. Уни спорт ўйинларини томоша қилишга, жамоаларни қарсак чалиб қўллаб-қувватлашга чиқаришди. Ҳолбуки, Аллоҳ унга динини ҳимояси учун жиҳодга чиқишни ҳам вожиб қилмади, унинг назокати ва иффатини сақлаш учун.

6. Уни уйидан хушбўй ифорлар билан, зийнатларини кўрсатиб, сунъий гўзаллик воситаларини сўртиб кўчага чиқардилар. Ҳолбуки, Аллоҳ унга зийнатининг яширин қисмларини билдирмасликни буюрди, ҳатто, Аллоҳ унга оёғига таққан тақинчоғини шилдиратиб юриб, одамлар унинг яширин зийнатидан хабардор бўлиб қолмаслиги учун бундай қилмасликни буюрди.

Улар аёлга эркинликни истамадилар, аксинча улар унга "эркин" ҳолда етишишни хоҳлашди.

«Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Шаҳватларига эргашган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар».
Нисо сураси, 27-оят


www.tg-me.com/talababiz
👍1
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Фавоид” китобида бандага фойда бермайдиган ўнта нарсани санаб ўтиб, улардан эҳтиёт бўлишга ундайдилар. У зот айтадилар:

Фойда бермайдиган ўнта нарса:

1. Амал қилинмаган илм.

2. Ихлосдан холи ва Расулуллоҳ ﷺ суннатига мувофиқ бўлмаган амал.

3. Аллоҳ йўлида сарфланмаган мол — эгаси ундан на бу дунёда баҳра кўради ва на охиратга олдиндан юборади.

4. Аллоҳ муҳаббатидан, Унга яқинлашиш иштиёқидан ва Унинг зикри билан таскин топишдан маҳрум қолган қалб.

5. Аллоҳ таолога тоат–ибодатдан тўхтаб қолган бадан.

6. Аллоҳнинг розилигини олиш ва буйруқларига бўйсунишга ундамайдиган муҳаббат.
(Яъни, амалсиз фақат даъводан иборат бўлган муҳаббат).

7. Зое кетган вақт — уни қазо амалларини қоплаш ёки фазилатли амал билан тўлдириш ўрнига бекорга ўтказилган вақт.

8. Фойда бермайдиган нарсалар устида тафаккур қилиш.

9. Сени Аллоҳга яқин қилмайдиган ва дунёда ҳам фойда бермайдиган кимсага хизмат кўрсатишинг.

10. Қудрати ўз қўлида бўлмаган, на фойда, на зарар, на ҳаёт, на ўлим ва на тирилтиришга эга бўлган кишидан қўрқишинг ва умид қилишинг.

«Буларнинг энг ёмони — иккита йўқотиш бўлиб, улар ҳар қандай йўқотишнинг асосидир: қалб ва вақтни зое қилиш. Қалбни зое қилиш — дунёни охиратдан афзал ва устун қўйишдан, вақтни зое қилиш эса узоқ орзу-ҳавасдан келиб чиқади».

www.tg-me.com/talababiz
Алҳамдулиллаҳ


Одамлар ҳеч кимни юксалтиришга ҳам, обрўсизлантиришга ҳам эга эмаслар. Салафлардан келган хабарларда Ибн Таббоънинг қуйидаги сўзи бор: «Вакиъ Ҳушаймни обрўсизлантириб қулатишга, Алий ибн Осимни мартабасини кўтаришга ҳаракат қилди ва шундай дер эди: «Илм мажлислари Алий ибн Осимгагина тегишли».
Сўнг Ибн Таббоъ айтади: «Бу Аллоҳнинг қўлидаги иш экан: Охир оқибат Алий қулатилди, Ҳушаймнинг мартабаси юксак бўлди».
Агар бу каби кимсаларнинг дунёдаги ҳолати шу бўлса, охиратда бирор нарсага эгалик қилолмайдилар.

Шайх Солиҳ Усоймий ҳафизаҳуллоҳ
👍1
Бугун кечаси — Аллоҳнинг изни билан — ой тутилиши кутилмоқда.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бирор кишининг ўлими туфайли ҳам, ҳаёти туфайли ҳам тутилмайди. Қачон уларни (бу ҳолда) кўрсангиз, то очилиб кетгунча намоз ўқинг ва Аллоҳга дуо қилинг».
#ҳадис

▪️Демак, ҳадисга биноан агар ой тутилишига гувоҳ бўлинса хусуф намозини ўқиш машруъ бўлиб ҳисобланади.
Хусуф намозини жамоат билан ўқишлик афзал. Имкон бўлмаган ҳолда якка ўқишлик жоиз дейди уламолар.
(Хусуф намознинг сифатини батафсил изоҳда қолдираман).

▪️Яна, ой ёки қуёш тутилган вақтда истиғфорни кўпайтириш, садақа қилиш, қуръон тиловати ва дуони кўпайтириш даркор. Бу амаллар ҳам ҳадисларда ворид бўлган.

▪️Қолаверса, қуёшнинг тутилиши ва шу каби аломатлар бизга қуёш мағрибдан чиқадиган ва тавбалар қабул қилинмайдиган кунни эслатиши керак, Аллоҳ таоло айтади:
«Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас».
Анъом сураси 158-оят

«Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан аввал тавба қилса, Аллоҳ таоло уни тавбасини қабул қилади».
Муслим ривояти

Бугунги сана:15/03/1447

www.tg-me.com/talababiz
👍1
2025/10/27 02:04:24
Back to Top
HTML Embed Code: