Имом Ғаззолий насиҳатлари:
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг;
- Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг;
яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Хеч кимни алдаманг, масхараламанг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ихлос сурасининг фазилати

Сирдарё вилояти бош имом-хатиби.
Ҳабибуллоҳ ЗОКИРОВ

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, дедилар».

Имом Табароний ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Умрнинг қадри.

Инсон умри чекланган. У маълум йиллар, маълум ойлар, кунлар, соатлар, дақиқалар, борингки, маълум лаҳзалардан иборат. Шундай экан, ўтаётган ҳар бир онимизнинг қадрига етмасак, вақт ҳамиша бизнинг зараримизга ишлайди.

Набий (алоайҳиссалом) марҳамат қилиб, дедилар:
“Икки буюк неъмат борки, кўп одамлар улар борасида алданиб, чув тушиб қоладилар. Улар: сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақтдир”.

Батафсил:👇
https://sirdaryomuslim.uz/1118-2/

Ёрбеков Абдурауф.   
Ховос тумани “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом хатиби


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
​​#Намоз_вақтлари
Чоршанба 15 май  2024
6 - Зулқаъда 1445

Тошкент шаҳри учун:

Тонг     - 03:29
Қуёш    - 05:04
Пешин - 12:24
Аср       - 17:27
Шом     - 19:37
Хуфтон - 21:08

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+10), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
МУАЛЛИМ ИЛМ МАЖЛИСИНИ ТАНЛАЙДИ

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқиб, масжидга кирдилар ва у ерда икки гуруҳга дуч келдилар: бири, Қуръон ўқиб, Аллоҳ таолога дуо қилишса, иккинчиси, илм ўрганиб, уни таълим беришарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаммалари яхшилик узрадир. Булар Қуръон ўқиб, Аллоҳга дуо қилишмоқда, Аллоҳ хоҳласа (улар сўраган нарсани) беради ёки хоҳласа (ундан) уларни маҳрум қилади. Мана булар эса илм ўрганиб, уни таълим беришмоқда. Мен фақат муаллим қилиб юборилганман, дедилар-да, уларнинг мажлисига қўшилдилар”».

Имом Ибн Можа ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амалларимизни ихлос билан қилайлик

Рўзибек Абдунабиев
Ховос тумани “Саъду Саид” жоме масжиди имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Фуқаролар мурожаати тингланмоқда!

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан вакилликка турли саволлар билан мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтди.

Вилоятимиз бўйлаб масжидларда имом-хатиблар томонидан  фуқароларни қабул қилиш жараёнлари давом этмоқда.


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
ҲАҚ СЎЗГА ЖУРЪАТ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифаликни қабул қилар экан:
– Ким менда бирор нотўғри ишни кўрса, тўғрилаб қўйсин, – деди.
Бу сўзни эшитиб одамлар ичида анчагина обрўга эга, сўзига ҳамма қулоқ соладиган бир киши ўрнидан туриб:
– Аллоҳга қасамки, агар сендан бирор ҳақсизликни кўриб қолсак, уни қиличнинг тиғи билан тўғрилаб қўйгаймиз! – деди.
Умар розияллоҳу анҳу хурсанд бўлиб:
– Аллоҳга ҳамдлар айтурманки, Муҳаммад умматидан Умарни қилич билан тўғрилаб қўйгувчи инсонни чиқариб қўйибди! – деди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик ва осойишталик - олий неъмат

Алижон ЭРАЛИЕВ
Боёвут тумани “Тавба”
жоме масжиди имом-хатиби.


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
⚡️Guliston shahrida «Jaholatga qarshi maʼrifat» mavzusi doirasida ochiq muloqot boʻlib oʻtdi.

▪️BATAFSIL 👈🏻

➡️ Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
2024/05/15 17:19:14
Back to Top
HTML Embed Code: