Telegram Web Link
#tentakkamurojaat

Сирдарё вилоят ва туман-шахар прокуратура ходимлари мажбурий мехнатга жалб килинмокда, вилоят рахбари таъбири буйича давлат рахбари томонидан белгиланган 4 кунлик дам олиш кунлари факат фукаролар учун экан, ходимларни оиласи йукми, улар ходим булса уларни оила аъзолари фукаро эмасми? Шуни ёритиб беринг, 2 сентябрдан иш куни белгиланган.

@tentakminds изоҳи: Вилоят раҳбари деганда вилоят прокурори назарда тутилмоқда. Бошқа вилоятларда ҳам вазият шунақа дейилмоқда.
👍5
Хўш? Чироқ ўчмаяптими энди?

@tentakminds
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қулликни тан олмайдиган, ҳурфикрлик тарафдори бўлганлар ўзлари яшаган жамият томонидан доим ҳам суйилавермаслар.

Жадид боболар ҳаёти бунга мисол. Уларнинг ғами мансаб эмас, миллат эди. Моддият эмас, маърифат эди.

Ундайлар ҳозир ҳам бор. Фақат уларни бир аср кейинги авлод улуғлагай...

(Байрам томошасида энг ёққани шу жойи бўлди.)

@tentakminds
👍8
https://drive.google.com/file/d/1G9tDIvFucx2UrFbizd_VxxOQc1voc7Aw/view

Супер контракт миқдорлари 10% га камайтирилибди.

@tentakminds
👍5🤬1
Ҳозир мана бунақа муаммолар кўпайиб кетди, жамият бунга жим қараб турмаслиги керак. Водийда ҳам яқинда шундай ҳолатда бир ўқишга кира олмаган абитуриент ўзини осганлиги айтилмоқда.

Биз диплом ололмаслик ёки университетга кира олмасликни фожиа даражасига кўтармаслигимиз керак.

@tentakminds
👍6😢1
Шўринг қурсин ўқитувчи-2

Бор экану, йўқ экан. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ томонда бир ўқитувчи бўлган экан.

Ўқитувчи ер чопибди;
Ўқитувчи ремонт қилибди;
Ўқитувчи дарахт оқлапти;
Ўқитувчи қоғоз тўлдирипти;
Ўқитувчи калтак ебди;
Ўқитувчи ҳақорат эшитибди;

Оқибатда, аттестациядан ўтолмапти... Шу билан таълим чиққан жойига кирибди.

@tentakminds
😢11👍1
Текин ош томоқ йиртар.

Дарсликлар нархи бўйича хулосаларим:

Хуллас, энди секин секин ҳар нарса учун тўлов борлигига кўникишимиз керакка ўхшайди. Бу билан дарсликлар учун тўловни оқламоқчи эмасман. Таълим коррупция учун энг қулай соҳалардан бири бўлиб қолаверади.

Дарслик арзон ҳам, текин ҳам бўлмайди! Дод-войдан фойда йўқ. Агар шу пулдан ўқитувчининг ойлиги ҳеч бўлмаса 500$ бўлса мен жон деб тўлайман. Энди вазиятдан чиқиш учун бир неча тентакча лайфхак:

- Ошна-оғайни ёки дугоналар билан битта "ўтириш"дан воз кечасиз.
- Тўй қиламан, деб йиғаётган дўллирнинг биттасини майдалайсиз. Тўй ош, қиз базм, "вечер" эмас, битта базм билан ўтса ҳам қабул бўлади. 500 эмас 200 киши билан ўтказинг. Барибир ҳаммани рози қилолмайсиз. Китоб пулига талашгунча фонограмма қилиб 300$ олиб кетадиган артист билан талашинг.
- Дўкондан кешбекли чек сўранг, ўшани йиғсангизам китоб пули чиқади.
... Бунақа ечимларни 100 лаб келтиришим мумкин. Болангизга сарфласангиз қайтади, одамларга эмас.

@tentakminds
👍12
Дарсликлар ижараси бекор бўлгани айтилаяпти. Энди ундан ноқонуний соққа қилиш баттар кўпаяди.

Ваколати етган ҳам, етмаган ҳам популистлик қилиб шу ҳақда гапириб қолди.

Жамоатчилик фикри - қудратли қурол! Лекин, текин китобнинг янгиси чиқмайди. Увадаси чиққунча ишлатилади. Иккинчидан, бизга текиндай кўрсатилган ишнинг тагида катта коррупциялар авж олади. Охир оқибат, ҳар қандай йўл билан унинг ўрни яна оддий халқ ҳисобига тўлдирилади.

Дарсликка ижара тўлашдан қочиб эртага китобнинг ксерокопиясини чиқартириб берамиз боламизга.

Мени айтди, дейсизлар.

@tentakminds
👍4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турар жой учун "кураш"

Манзил: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Ҳозир жой қидириш ўрнига шу видеони олган талабани қидириш бошланади.

@tentakminds
😱3👍1
"НАРХОЗ" алоқада.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ходимининг айтишича юқоридаги ҳолат эрталаб кузатилган. Ҳозир хаммаси рисоладагидек, ҳамма бахтли саодатли экан.

Қани Нархоооз! Овозила эшитилмаёптииии!

Айтганча, видеога олган талаба ҳам таъқибга олинмас экан. Қўрқма братишка

@tentakminds сен билан.
👍6
Кўкрагингни тут!

Бир бало аълочиси, алламбало фидойиси, палон ҳурмати, пистон жонкуяри...

Кўпайиб кетмадими? Аввал ку бунақа нарсаларни давлат таъсис қиларди. Ҳозир МФЙлар ҳам ўзига ўзи чиқариб ўзига ўзи тақиб қўйяпти.

Янги, янги деймиз-у, эскича қарашлардан, ўта примитив ишлардан воз кечолмаймиз. Алтернатив ўйлашга онгимиз етмайди.

Тағин "кўкрак нишони" дейишига олти кетаман буларнинг. Нима бошқа ергаям нишон тақиладими? Қўйиб берса "қорин нишони", "киндик нишони", " ... нишони" ҳам забт этилади шекилли бу кетишда.

Хуллас, оддий одам қолмади. Ҳамманинг кўкрагига қандайдир "нишон" босилди.

@tentakminds
🤣10👍5
Ойликни қара Карл! 😳

Ставкани кўриб вошшм ишлам калламай қолди.

Мен тентак бўлмасам тарих ўқитувчиси бўлмай тентаклик қилиб юрармидим. 🤦‍♂

@tentakminds
🤣16👍2🤔2
Бировни тентакка чиқариш усули ёхуд "олабўжи" ясаш санъати.

Ўқиш давримизда тарихдан имтиҳон бўладиган куни ҳеч ким тайёрланмагани сабабли бир найранг ўйлаб топганмиз. Тарих ўқитувчисининг кириб келадиган йўлида ҳар жойда турган синфдошлар у билан сўрашиб, нега кайфияти йўқлиги, ранги оқаргани, бетоблиги ҳақида хавотир билан савол беради.

Ишонасизми, бу иш берган. Туппа тузук ўқитувчи бизнинг соатгача қолмай, мазам йўқ деб директордан рухсат сўраб кетган. Биз имтиҳондан қутулиб мақсадимизга етганмиз.

Жамоатчилик фикрини шакллантиришда ҳам бундай найранглардан фойдаланилади. Бу ҳатто судларга ҳам таъсир кўрсата оладиган усул. Судлар эса бунга чалғимай адолатга таяниб, мустақил иш юритиши керак.

- Улар жуда катта одамлар, тинчгина берворган маъқул.
- Улар "оила"га яқин. Барибир олиб қўяди.
- Бермасанг текширув ташлаб ўзингни қаматворишади.

Юқоридаги ибораларни эшитмаганлар бўлмаса керак. Айниқса бизнес доираси вакиллари орасида.

Human.uz ушбу ҳолатга эътибор қаратиб кўпларнинг юзини очиб ташлабди.

@tentakminds

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=CjmEPoyzuOM
👍5
Пахта мавсуми очиқ!

Пахта териш мавсумини назарда тутяпман. Пахта қўйиш эса мавсум танламайди. Йил давомида ВИП!

Мана бу палатка Сирдарёнинг Сардоба туманида мухтарам теримчилар учун тикилибди. Ҳашамату фасоҳатни қаранг. Оёқларига чанг юқмасин деб шағал йўлаклар, қаерда яшаётгани ва кимлигини ҳис қилиши учун шиорлар. Бай, бай, бай.

Айниқса маънавият хонасини айтмайсизми? Кундуз куни ичидан нуру зиё таралади-я!

Вей, бунақа мафкуравий услублар собиқ шўроларнинг муқаддас руҳини қанчалар шод айлагай.

Айтганча, бу йил ТЕРИЛГАН пахта учун 1500 сўм ҳақ белгиланибди. ҚЎЙИЛАДИГАН пахта эса ҳалиям бебаҳолигича қолаётир.

@tentakminds
👍6😁5😢3
Тошкент шаҳар ҳокими бўлганимда шу икки бинога тегишли хоналарга талабаларни жойлаштирардим. Ҳеч бўлмаса турар жой муаммоси ҳал бўлганича. Ҳеч бўлмаса коммунал тўловлари чиқиб турарди.

Дарслик, таълим деб "нажоткор" ролини қойилмақом ижро этганлар, нега бу масалада жим?

Бу ишда пул камлиги учун уларни жалб қилмаяптими? Ахир, талабаларнинг турар жой муаммоси хақида ҳам дарсликдан кам бонг урилмаяпти-ку!

@tentakminds
👍9👎1
Ваш инсайдский фото принят и поставилский на тентакский канала. 👨‍🎓

@tentakminds
😁13😱11🔥7😢4👏3👍1🤔1
53% га скамейка?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири:
- Айни пайтда турар жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47%и ётоқхона билан таъминланган.
Талабалар турар-жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ.

Тентак:
- Раҳмат! Буюк раҳмат! Анча тасалли бердингиз! Бу иш осон эмаслигини ҳам, тўлиқ сизга боғлиқ эмаслигини ҳам биламиз. Маълумот берганингиз жуда яхши. Лекин, қолган 53% ни нима қиламиз?

@tentakminds
👍12
Шўринг қурсин ўқитувчи-3

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида "мажбурий обуна" тантанали равишда очиқ деб эълон қилинди.

Унда айниқса тарбиячи ва ўқитувчилар уюшқоқлик кўрсатиб, Янги Ўзбекистоннинг "Золотая долина" номли рус тилидаги нашрларига обуна қилинмоқдалар.

Албатта, бу хайрли ташаббус остида халқимизнинг маънавияти ва маърифатини ўстириш каби эзгу мақсад мужассам.

@tentakminds
"Сусамбил-24" канали учун махсус
🤬11😁4👏3👍2🔥2😢2
2025/07/14 13:42:44
Back to Top
HTML Embed Code: