Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#murojaat #tahrirsiz

Шахсимизни сир тутинг илтимос.
Чортоқ туман Туғруқхона бўлими ходимларимиз.

Хозирда касалларимиз 90 дан ортиқ . Она бола хисобланса , 180 та дегани ўрта хисобда. Кундузи 3 та акушер гинеколог ишлайди. Тунги сменада эса 2 та . Буни кўряпсизларми? Агарда кечаси туғруқ ё оператция бўлса хамма ўша касал билан банд бўлса , бирон касал оғирлашса қаровсиз қолади. Энг катта муаммоларимиздан жойни кўряпсизларми? Бу СанПин нормаларига умуман зид шароитлардир. Т.Мўминов рахбаримизга неча марта айтилди. Қуруқ мажлисбозликдан нарига ўтилмаяпти. Бу холда бош врач чора кўрмаганидан сўнг албатта халқ тиббиётдан норози бўладида. Бош бошлайди , оёқ қадам ташлайди деб. Т.Мўминов келдию вазиятимиз баттар оғирлашди. Мана қай холга келиб қолдик. СЕС берган бир касал учун ажратилган кв метрга қаранг нечта одам ётибди. Илтимос , ССВ вазирлиги холатни тўғрилаш ва Т.Мўминовдек очкўз рахбар эмас , ситқидилдан она-болага жон куйдирадиган инсон бўлсин.

@tentakminds
🤬566👍148😢53😱27🤔5
TentakMinds
Ома устозлар кунида видеони маза қилиб кўрдик Шуҳрат Қўшақбoевич! Энди мана бу мурожаатгаям бир қараб қўйсалар. #tahrirsiz #Сув #Асака #мурожаат Ассалому алайкум. Мен Содиқов Муҳаммадсодиқ, Андижон вилояти, Асака тумани Улуғбек МФЙ Марғилоний кўчасида…
#натижа #инсонқадри

Каналда мурожаат чиқарилганидан 1 соат ўтиб, ҳамма ташкилотлар тўзиб Асака тумани, Улуғбек МФЙ Марғилоний кўчаси янги домга ёпирилиб келди.

Уларга битта савол: каналда муаммо чиқмагунча қаерда эдинглар, валломатлар?!
Тентакка раҳмат.
Андижон ҳокими келмади. Кемаса ҳам майли. Матмусаев деган сув ташкилот раҳбари ишларни бошлаворди.

Натижасини юбораман. Ҳозирча шу гаплар.
Қилинган ишлар: 1. Тоза ҳудуд ва Ободон ахлатларни олди. 2. Тиббиёт витамин тарқатди. 3. Ҳамма ташкилот подезларга рекламасини ёпиштирди.

#битта гап билан айтсак ташкилотлар раҳбарларига жон кирди, муболаға бўлмаса. Раҳмат, Тентак!
(Обуначидан)

Тентакнинг танқиди натижа берса икки қоп семиради. Мезза! 😜

@tentakminds
👍419😁70👏35😱5👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана энди тушундик, бажарамиз.

Бир куни деҳқонга раис иш буюрибди. Дехқон хўп дебди. Озгина вақт ўтгач, раис ишнинг натижасини сўрабди. Деҳқон ҳали қилмаганини айтибди.

3 марта шу хол такрорлангач, раис далага келиб дехқонни етти пушти, бирор аъзоси қолмай "обод" қилибди.

Ҳақоратларни эшитган деҳқон:
- Бўлди раис, мана энди аниқ топшириқ бўлди. Бажарамиз, деямуш.

Юқоридаги видеомурожаатда Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповнинг устидан молия вазири Тимур Ишметовга шикоят қилиняпти.

@tentakminds
👍170🤔22😁18👏14🤬10👎7
Ҳаааааан гбджжж-6

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани. Кўчанинг номини айтсам думалаб қоласиз. 🤣
Мустақиллик!

Бу ерда ўхшаган ягона нарса - велосипеднинг расми. 😅👍

@tentakminds
😁507👍70😢21🤔14🤬12👎11👏11😱8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун - энг қонли кун.

Тарихчилар 4- октябрни Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаётидаги энг қонли кун, деб аташади.

1938-йил айнан бугун СССР олий суди ҳарбий коллегияси ўзбекистонлик 507 сиёсий маҳбусни отув ҳукмини ижро этган.

Улар орасида ўзбек адабиёти классиклари, жадид боболаримиз - Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон ва Абдурауф Фитрат ҳам бор эди.

Янги Ўзбекистонда Сталин террори қурбонлари хотираси кунини ёдга олармикинмиз?

(девор сурати @inkuzart)

@tentakminds
😢491👍106🤬12😱11👎9👏5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Портлабди

Ҳозиргина Чирчиқ шаҳридаги комбинатда портлаш юз бергани айтилмоқда. Портлаш кучидан деразалар ларзага келибди.

Бошқа тафсилотлар маълум эмас.

@tentakminds
🤔144👍41😢40😱23😁7
Энди тушундим.

Бола деразадан тушиб кетиши, боғчадан чиқиб каналда оқиб кетиши, уйқу соатида соғлиги ёмонлашуви сабабини энди тушунгандайман. Тарбиячи ходимлар "муҳимроқ" ишларга мажбурланганидан кейин нима кутиш керак? 😞

Чилонзордаги 561- боғчадаги бу ҳолат бошқа боғчаларда йўқ деб ўйлайсизми? Пойтахтнинг марказида шундай бўлса, чекка жойларда нима аҳвол экан-а?

Билишимча, ҳар бир мактабгача таълим муассасасида бунақа ишларни бажарадиган ходим бўлиши керак. Агар шундай бўлса ё унинг маоши кам, ё қоғозда бор-у, маош бошқа ёққа кетади.

Ҳозир масъуллар ўпкасини қўлтиқлаб шу боғчага чопади. Боғча маъмуриятини ишдан қолдиради. Эски тузум асорати бу. Ўша ерда ВАҚТИНЧА нимадир ўзгарар. Лекин тизим ўзгармайди. Тизимни ўзгартириш керак. Тозалаш керак.

(Суратлар кеча олинган)

@tentakminds
👍368🤬105😢30👎14🤔8👏7😁4
Тўхтаб ўтадиям да. Керак бўлса самолёт ҳам қўниб ўтади.

Маълумот учун, Даштобод шаҳарчаси Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган. 😉

@tentakminds
😁865👍79🤬45👎29🤔29👏8😱3
TentakMinds
Энди тушундим. Бола деразадан тушиб кетиши, боғчадан чиқиб каналда оқиб кетиши, уйқу соатида соғлиги ёмонлашуви сабабини энди тушунгандайман. Тарбиячи ходимлар "муҳимроқ" ишларга мажбурланганидан кейин нима кутиш керак? 😞 Чилонзордаги 561- боғчадаги бу ҳолат…
Мана бу пост бўйича Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси муносабат билдирибди:

Avvalo beparvo bo‘lmagan yo‘lovchimizga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

Ta’lim tashkilotida ikki nafar supuruvchi faoliyati yuritadi. Foto lavhalardagi tarbiyachi yordamchilar, lavozim yo‘riqnomalariga ko‘ra,  bolalar sayrga chiqqunlariga qadar, o‘zlariga tegishli bo‘lgan, bolalar o‘yin maydonchalarini tartibga soladilar. Bu vaqtda tarbiyalanuvchilar yolg‘iz emas, balki tarbiyachi va boshqa pedagoglar bilan ta’lim jarayonida bo‘ladilar.

561-sonli DMTTda bolalar bilan bog‘liq baxtsiz xodisa ro‘y bermagan.

Toshkent shahar Maktabgacha taʼlim Bosh boshqarmasi Axborot xizmati.

Мен айрим матбуот котибларининг ўз ишига лойиқлигига шубҳа қиламан. Оёқ деса туёқ деб тушунади. Аввало, менинг постимда болалар қаровсиз қолган, дейилмаган.

Иккинчидан, мен битта боғча мисолида тизимдаги муаммога эътибор қаратдим. Фақат шу ерда шунақа, демадим. Бундай фикримга етарли далилларим бор. Хуллас мен боғдан, булар тоғдан келяпти.

Ўзи матбуот котибларигаям осонмас. Котиблик қилсинми, адвокатлик қилсинми?

Хуллас, толк йўқ... Болаларнинг овқатдан тез тез заҳарланиши ҳақида ҳам материал тайёрлаяпман. Бу вазиятдан ҳам тизим "оппоқ" бўлиб чиқиб кетиб, охирида ота-оналар айбдор бўлиб чиқса ҳеч ажабланмайман.

@tentakminds
👏241👍133😁54🤬18👎16😢14😱6
Бир дарахт бўлган экан, бир дарахт бўлмаган экан.

Нукусдаги юридик факультет ёнидаги кўча.

@tentakminds
🤬313😁113👍39😢25👎14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#murojaat #insonqadri #tahrirsiz

Буюк орзулар ила етти пирлар зиёратига отландик. Олис манзилга уловимизда юртимиз автомобиль йўллари бўйлаб яйраб етиб бордик.

Фақатгина сафар таъсуротларимизни биргина нарса хиралаштирди.  У ҳам бўлса Ғиждувон туманидан Шофиркон туманига ва Вобкент туманига борадиран текис асфальт йўлларга одимига ётиқ полициячиларни (асфальт тўсиқлар) қилиб ташлабдилар, уларнинг сон саноғи йўқ.

Бу шароитда саёҳатга чиққан ҳар қандай автойўловчининг тинкаси қуриб кетаркан.

Менимча бундай тўсиқлар қонун билан таъқиқланди шекилли?! Лекин бу таъқиқ бу ерда сира ҳам сезилмади. Йўлларимиздан бир юрган одам қайта келмасин дейдиларми?! Қайси тил билан яқинларимизга у ёқларнинг йўлини ҳавас қилманглар деймиз?

(Обуначидан)

Сиз ку шаҳар ташқарисида юрибсиз. Бухоро шаҳрига кириб кўринг қадамда дўнглик. Эгаси йўқ шаҳарнинг. Истаган одам уйининг олдини дўнглаб қўйган.

Ундан кўра ўша жойга тезлик чеклови ва камера қўйиб қўйса, ҳам хазинага тушум бўлади. Ҳам икки марта штраф тўласа, учинчи марта қисиииииб ўтади.

@tentakminds
👍444😁81🤬23👎13😢7👏4🤔2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болага ки(тоб)слород беринг.

Агар шу йўлдан бирор пошшо ўтгудек бўлса ҳолат қандай бўларкин а?

Болалик ҳам пошшолик, деган таъриф ҳали ҳам ўз кучидами ё истеъмолдан чиқиб кеттими?

Видеода Тошкент вилояти, Зангиота тумани, 44-мактаб ёнидаги ҳолат.

Дарвоқе, бугун дунёда мактабгача хавфсиз йўл куни экан...

@tentakminds
🤬263👍83😁52😢28👎5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат #таҳрирсиз #инсонқадри

Ассалому алайкум, Тентак оға, ҳеч Андижонга йўлингиз тушмайдими? Келсангиз АДУ деган олийгоҳгаям бир назар солишларига қараб берсангиз яхши бўлармиди?

Ўқишимиз ўзи нима бўляптию, проректор Ҳамрақулов билан замдеканлар, тюторларимиз фақат битта нарсани, рўмол, соқолни қувлаб кун ўтказишяпти...

Ҳаттоки талабалар турар жойида фақатгина қизлар яшашини ҳисобга олсак, у ерда қизлар очилиб юришларини талаб қиляпти...

Нима қилайлик? кимга чиқайлик? Ўзи бахайбат, гавдали, гапирганда тупук сачратиб гапириб қолса қўрқиб кетамиз, шу Ҳамрақуловдан...яна филология фанлари номзодимиш.. бизни адабиёт муаллимларимиз одоб-аҳлоқда бизга намуна бўлишганди...яна билмадим...

@tentakminds
👍436🤬239😁75👎27😢25😱21🤔15👏8
Юқоридаги шиорни ўқинг. Агар таъсир қилмаса пастдагиси аниқ таъсир қилади. 😁

@tentakminds
😁1.02K👍91😢33🤬25👎13🤔12👏10😱9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат авторитар давлатларда бўладиган ҳолатлардан бири барча бирдай олампаноҳни табриклайди, унга мақтовлар ёғдиришади, олампаноҳ эса ўз яқинлари билан халқнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш билан машғул бўлади.

Ҳеч бир демократик жамиятда мана шундай манзарани кўрмайсиз, чунки демократик жамиятларда шахсга сиғиниш, уни улуғлаш, кўкларга кўтариш жуда аянчли оқибатларга олиб келишини одамлар аллақачон тушуниб бўлишган.

Бунинг яққол мисолини Путин Россияни қай аҳволга олиб келганидан ҳам билиш мумкин.

@tentakminds
👍468👎159🤬69😁50😢24🤔23😱17👏13
2025/07/12 16:49:07
Back to Top
HTML Embed Code: