Мессининг ватанида 46 млн аҳоли ва 16 та вазирлик бор экан. 68 млн аҳолиси бор Мбаппе юртида ҳам 16 та вазирлик бор экан. Буларда вазирликлар пеналти тепиб олишса бўлар экан.

Ўзбекистонда 36 млн аҳоли бор, кеча ярим кечаси аниқ бўлдики, энди бизда 21-та вазирлик бор экан.

Ҳа, бу Аргентина, Франция деганлари ҳали бизга етволаман дегунча анча қовун пишиғи бор.

Ўзбекистон тенгдур Ўзбекистонга. 🤣

@tentakminds
Киберфирибгарликнинг янгичаси чиқибди. Жуда ақлли тактика қўллабди лекин фирибгарлар.

Бир ёшнинг аккаунтига сиз юқоридаги каби огоҳлантириш келганмиш. Сир эмас, интернет фойдаланувчиларининг катта қисми интим характердаги сайтларга бир бор бўлса ҳам киради. Бу гормонал қизиқиш. Фирибгарлар эса, бундан соққа қилиш учун пайт пойлашади. Лекин бунинг тузоқ эканини сезиш қийин эмас.

Биринчидан, жарима Агробанк мижози бўлган жисмоний шахс картасига тўланмайди.
Иккинчидан, Ўзбекистонда онлайн жарималар домени su эмас uz бўлади.
Учинчидан, жарима тўлаш учун ҳеч қачон 24 соат талаб қўйилмайди ва контактларга хабар юбориш орқали таҳдид қилинмайди.
Тўртинчидан, жарима тўлаш талаби одатда иш кунларида, қўшимча равишда почта орқали ҳам келади.

Шундай экан, аввало шубҳали сайтларга кирманг. Қизиқиш устун келиб кирганингизда жарима келса, юқоридаги жиҳатларга эътибор беринг. Шарманда бўламан, деб қўрқманг ва ички ишларга мурожаат қилинг.

Бахтиёржон эса ИИБ дан таклифнома кутсинлар.
@tentakminds
Шовотча инновация.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шовот тумани ҳокими иситиш тизимини текшираётганида қўлини куйдириб олганмиш.

Сал пастроқ қилиб қўйсанглар бўлмайдими? Ахир бу қўллар яна қанча иссиқ нарсаларни ушлаб кўриши керак-ку.

@tentakminds
Ўқиш бошланиши мавзусига ўзим нуқта қўймасам бўлмайди шекилли.

Хуллас, агар ўқиш бугундан бошланадиган бўлса, бу ҳақда эртага хабар берилади.

Агар ўқиш 18-январда бошланадиган бўлса бу ҳақда албатта аввалдан, 19-январдан кейин хабардор қилинади.

Вазирлар, ҳокимлар гапирса дарров ишонаверманглар. Қачон таътил тугаса ўшанда ўқиш бошланади. Аниқ гап шу!

@tentakminds
Ростан ҳам шу нарса ўзи нимага керак?

@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Плати лети.

Узатаверсангиз тўсиқлар йўқолаверади, йўлингиз очилаверади.

Яхшиям бизда шундай эмас. 😉

@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйнанг хай она энни.

Кеча боласини олиб чиқиш учун туғруқхонага тракторда келган ота ҳақидаги видеони ҳамма кўрди а?

Шахсан мен шу боланинг қарорига олти кеттим. Олифталик қилмади. Понт учун қарз олиб "мерс" заказ қилмади. Хотини ҳам стилист олиб келасан, вечерни кўйлак олиб келасан, демади. Кўрпасига қараб оёқ узатди. Лекин, кўздаги қувонч, юздаги самимиятни қаранг. Булардаги орзу ҳавас ҳам ҳеч бир ўзбекдан кам эмас. Буни тракторни безатганидан билиш мумкин.

Болангнинг қадами қутлуғ, ризқи улуғ бўлсин! Баракалла, ўғил бола!

@tentakminds
Олдиданам ортиданам итариш!

Самарқанд ҳокимининг роса трендга чиққан видеосини кўриб, оғзининг таноби қочиб юрганлар, мана бу видео ва суратларниям бир кўришсин.

Бекорга ҳоким демаяпман. Қорасув маскани 117-уй аҳолиси унга бир неча бор мурожаат йўллашган. Лекин, натижа йўқ. "Агромир" ширкати эса харидорни сарлавҳадагидек қилгани учун жавоб бериши керак.

Ҳоким бува, шу масалагаям бир эътибор қаратсангиз. Пиар учун бўлсаям майли. Муаммо ҳал бўлса бўлди.

@tentakminds
Ошкент!

Бугундан бошлаб Тошкент шахар ҳокимлиги 16-январга қадар шу манзилларда ош тарқатаркан.

Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкинлиги айтилмоқда.

Мен бу рўйхатга камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимларини ҳам қўшган бўлардим. Ош егани эмас, пойтахтда қанча муҳтож борлигини тахминан бўлса ҳам ўрганиб, ҳисоботларни ишонарли қилиб ёзгани.

@tentakminds
TentakMinds
Олдиданам ортиданам итариш! Самарқанд ҳокимининг роса трендга чиққан видеосини кўриб, оғзининг таноби қочиб юрганлар, мана бу видео ва суратларниям бир кўришсин. Бекорга ҳоким демаяпман. Қорасув маскани 117-уй аҳолиси унга бир неча бор мурожаат йўллашган.…
Ушбу видео эълон қилинган заҳоти Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби мурожаат назоратга олинганини билдирди.

Бугун эса муаммо ечимига киришилгани акс этган фотоларни фуқаролар юборишди.

Лекин, яна бир гап. Масъуллардан келган видеода канализация қувуридан умуман ташлаш мумкин бўлмаган нарсалар чиққани кўрсатилган видео ҳам келди. Жинси шимдан тортиб памерсгача...

Оддий фаросатсизлик гоҳида катта муаммолар келтириб чиқаради. Истеъмолчи маданиятига амал қилайлик...

@tentakminds
Транспорт вазири:  Йўлкирадан ташқари рози бўлиб чойчақа берса етади-а?

Таълим вазири:  Боласини биринчи партага ўтказиш учун бир икки сўм берса ўша билан ойликларинг етади а?

Маданият вазири:  Сизларга ойлик нима керак?  Тўйлар бўлаверсин...

Мактабгача таълим вазири:  Ойликдан ташқари байрамларда совға салом оласизлар,  конверт келади,  етадида.

Молия вазири:  Энди сизларга ман ўргатишим шартмасдир...

Табиат вазири:  Табиатга етказган зарарини минимал ёзиб,  у йўғига атаганини берса етиб қолар?

Адлия вазири:  Никоҳ,  метрика,  эҳҳеэе,  ҳар қадамда суюнчи.  Яна бирортани зарарини ундириб берсанглар ку,  олам гулистон.

Ташқи ишлар вазири:  Соғлиқни сақлаш ходимларига мазза да...

Меҳнат вазири:  Четга ишга жўнатсанглар ўзи кўнглидан чиқариб беради ку барибир...

Ички ишлар вазири:  Қамалмаслик учун бор будини жон деб беради ку...

Камбағалликни қисқартириш вазири:  Бизларга иш кўпайтиряпти бошқа вазирликлар...

@tentakminds
2024/05/05 11:44:48
Back to Top
HTML Embed Code: