Telegram Web Link
Давлат раҳбари газлашмаган ҳудудлар дардини кўтарди

Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилаётгани, айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқлигини қаттиқ танқид қилган:

“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”.

Охирги 15 ой ичида газлашмаган ҳудудларда тарифлар 1 120 сўмдан 2 000 сўмгача 78,5%га қимматлади. Гўёки тизимдаги майда ўғрилар ушланиб (бункерлар кампанияси эсингиздадир), жазоланди, айримлари қамалди. Тепада эса, олиш бошида, тақсимотда ҳеч нарса ўзгармай қолди (газсиз, газдан узилган ва узилаётган аҳолининг ўсиши давом этаяпти, лекин лимитнинг шунга мувофиқ ўсишидан дарак йўқ). Аҳвол яхшиланиш ўрнига, тобора ёмонлашиб бормоқда. Илгари 35 кунда кеп турган суюлтирилган газдан энди ойлаб дарак бўлмаслиги оддий ҳолга айланди. Аҳолининг эътирози ўринли: ҳеч нарса ўзгармай қайтанга орқага кетган бўлса, нарх нима учун ошди ўзи?

Шунинг учун, газлашмаган ҳудудлардаги аҳолини ойлаб маҳтал қилгандан кўра, балки Энергетика вазири ваъда қилган, лекин эсдан чиқарган электр энергиясига 50 фоизлик чегирма механизмини ишга тушириш тўғри бўлар?

Агар газлашмаган ҳудудларга электр энергияси учун 50%лик чегирма берилса ва бу қонун билан кафолатланса, аҳолига бераяпмиз деб ҳаммани алдаб, аслида турли махинациялар билан қўлга, норасмий иқтисодиётга чиқиб кетаётган суюлтирилган газни шаффоф ва очиқ йўл билан бозорга берган афзал эмасми?
Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш!

Давлат раҳбари спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози бўлаётганини таъкидлаб, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётганини танқид қилмоқда.

Охирги йилларда маҳалла ва кварталлар орасида бир қарич ер бўлса ҳам топиб, сотиш ҳокимларнинг асосий бизнес машғулотига айланиб бўлган. Пойтахт ва вилоят марказларида юрсангиз, маҳаллаларнинг яшил ҳудудлари ўрнига, кўп қаватли аҳоли уйлари орасида қўнқайтириб барпо этилган, қарор бўйича аввал бошида парковка, кам қаватли ёшлар маркази ёки маҳалла гузари учун ажратилган, амалда кўп қаватли офис ва бизнес-марказларига айланиб кетган биноларни кўришингиз мумкин. Ҳеч ким, бирон бир назорат ташкилоти бу ерлар қарор чиққанда нима мақсадда ажратилганди, деб сўрамайди, қандай қилиб ўзгариб кетди, деб таҳлил ҳам қилмайди, чора ҳам кўрмайди.

Афсуски, бу қийшиқ, антиижтимоий ва ғирт коррупцион амалиёт тўхтаётгани йўқ. Шу йил бошидан маҳалла марказлари қуриш баҳона янги тўлқин билан давом этмоқда.
Янги уй-жой сотишда нақдсиз тўловларга ўтишни Ўзбекистон режалаштирганди, Қозоғистон эса амалга оширмоқда

Қозоғистон Сенати янги уй-жойларни фақат нақдсиз тўловлар ҳисобига сотиб олиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қонунчиликка киритмоқда (қонунчиликка ўзгартиришлар лойиҳа пайтидан қандай ўзгариб боргани ва бунинг очиқлигига эътибор қаратинг, қонунлар йўқолиб қоладиган ёки имзолангунча ўзгариб кетадиган маконимизда биз бу ҳақда ҳалиям орзу қиламиз).

Шундай қилиб, энди Қозоғистонда янги уй-жойларни нақд пулга сотиш тақиқланади, улуш киритиш асосидаги битимлар ягона тизимга киритилади, улушдорлар жалб қилиш бўйича реклама қилиш тақиқланади, токи бу ҳақда рухсат олинмагунча, ҳокимликлар қурилишнинг барча босқичларида улушдорларнинг маблағи жалб қилиниши қонунийлигини назорат қилиб боради.

Улушдорлик асосида маблағ жалб қилиш учун қурувчининг камида 3 йиллик тажрибаси, камида 100та квартирани топширган бўлиши ва камида 100 000 БҲМ (800 000 доллар атрофида) миқдорида ўз капиталига эга бўлиши талаб қилинади.

Бир ярим йил аввал Ўзбекистонда нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўмлик (ўшандаги БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш, хусусан, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда нақдсиз тўловларни жорий этиш режалари эълон қилинганди. Лекин режалар режалигича қолиб кетган. Балки коррупционерлар ҳалигача ўғирлаган пулларини қурилишда ювиб улгуришмаган ва қопда пул ташишни ўзларининг севимли машғулоти деб билишади. 2018 йилдан буён амалдорлар даромадлари ва мулкларини декларациялаш бўйича қонун қабул қилишни охирига етказа олмаётган ва ҳар йили бир баҳона билан кейинга сурадиганлардан яна нима кутиш мумкин?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк қошида "Asaka Finance Garant” микромолия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

2025 йил 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган "Asaka Finance Garant" Микромолия Ташкилоти МЧЖнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Микромолия ташкилотининг асосий мақсади — кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, жисмоний шахсларга замонавий ва қулай молиявий хизматлар кўрсатишдир.

“Asaka Finance Garant” микромолия ташкилоти томонидан жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматлари таклиф этилади. Жисмоний шахслар учун кредит миқдори 5 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача, юридик шахслар учун эса 300 миллион сўмгача миқдорда нақд ва нақдсиз микрокредит ва микроқарзлар ажратилади.

Яқин келажакда ташкилот ўз фаолиятини янада кенгайтириш, барча ҳудудларда филиаллар очиш, онлайн микрокредитлар бериш ва хорижий инвестицияларни жалб этишни мақсад қилган.

Манба | Реклама
Транспортимиз энергетикамизнинг заиф эгизаги

Бардоши йўқ. Иккиси бир бўлса, янаям бардошсизга айланади.

Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли рельсларда ҳарорат кўтарилиши сабабли шаҳарлараро поездлар ҳаракати тезлиги чекланади (июнь учун одатий ҳарорат аномал иссиқми?). «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясига кўра, бу чекловлар биз учун, бизнинг хавфсизлигимиз учун.

Лекин бу ҳаммаси эмас.

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиришмоқда. Бу эртага нега поездларда кондиционерлар ишламаяпти дея айюҳаннос солмаслигимиз учун.

Темирйўлчилар ҳаракат тезлиги пасайиши ва кондиционерлар ишламаслиги учун йўловчиларга компенсация берилиши ёки осмон нархлардан чегирма бериши ҳақида маълум қилишмаган. Уларга ҳамма нарса мумкин, биз истеъмолчиларга ҳеч нарса мумкинмас.
Поездларда кондиционер ишламаса, йўловчига компенсация тўланиши керак!

Буни мен ўйлаб топмаганман.

Рақобат қўмитаси эълон қилган тартибга кўра, поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совитиш тизимлари ишламагани бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўтадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламагани учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилиши лозим.

Ҳар йили ёз келди дегунча Ўзбекистон поездлари совутиш тизими ишламаслиги йўловчиларнинг муаммосига айланади. Ва темир йўлчиларнинг раҳбарлари ҳар йили вагонларнинг совутиш тизимини тузатамиз дея қасам ичишади. Мана ўтган йилгиси: "Поездлар тўхтаб турганида ҳам кондиционер ўчмайдиган бўлади".

Кимдир буларга ваъдаларини эслатадими? Маблағларнинг мақсадли сарфланиши ўрганиладими? Нега 21-асрда вагонларда совутиш тизими ишламаслиги керак? Пўрим кабинетингизда ёки ўзингиз учун махсус жиҳозланган вагонларингизда кондиционер ишламаса, қанча чидайсизлар, жаноблар?

Ва ўзи поездлар кечикиши учун ҳам қаттиқ жарималар белгилаш пайти келган. Иссиқ ҳарорат баҳона бўлмаслиги керак, йўллар, вагонлар, инфратузилма фавқулодда иссиққа, 50-60 градусга мўлжаллаб қурилиши керак эмасми? Қани кўтаринглар стандартларни! Қачонгача буларнинг ношудлиги учун истеъмолчи зиён кўриши керак?
Чилонзорда свет ва сув муаммо бўлмайди

Кечаги тақдимотларда Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилиши режалаштирилаётгани ҳам эълон қилинган. Қайд этилишича, бу орқали шу ҳудуддаги бўлажак лойиҳалар учун қўшимча қувват пайдо бўлади, ҳозирги тармоқларга юклама тушмайди.

Шунингдек, Чилонзорда 20 минг метр куб сиғимга эга сув резервуари барпо этилиши мўлжалланган. Натижада Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туманларида ичимлик суви таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Кунига қарийб 8 минг киловатт соат электр тежалади.

Маҳалла ва кварталлар ичидаги қурилишлар, янги уй-жойлар пойтахтнинг аҳолиси зич туманлари инфратузилмасига босимни йилдан-йилга оширмоқда. Масалан, чилонзорликлар қиш ва ёзда свет ва сув тез-тез ўчишидан, яна ёзда юқори қаватларда сув босими пастлигидан кўп шикоят қилувчилар ҳисобланишади.
Sea Breeze Uzbekistan курортининг оқова сувлари экологик назорат остида бўлади

Agalarov Development компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган тўрт фаслли Sea Breeze Uzbekistan дам олиш маскани лойиҳаси доирасида оқова сувлар Чорвоқ сув омборига оқизилмаслиги маълум қилинди.

Компания расмий сайтида берилган маълумотга кўра, оқова сувлар Чирчиқдаги махсус тозалаш иншоотларига йўналтирилиши кўриб чиқилмоқда ва бу йўналишда техник ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳа доирасида экологик хавфсизликни таъминлаш давлат идоралари томонидан қатъий назоратга олинган. Ҳозирда Чорвоқ соҳилида қурилиш ишлари бошланмаган — ҳудудни тозалаш ва чиқиндиларни йиғиш ишлари амалга оширилмоқда.

Компаниянинг расмий баёнотида таъкидланишича, экологик экспертиза якунланмагунча ҳеч қандай қурилиш ишлари бошланмайди.

Шунингдек, лойиҳа ижросини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистоннинг етакчи меъморлари, муҳандислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида жамоатчилик муҳокамалари ўтказиш режалаштирилган.
Километри 8 млн.доллар

Дўстлик бекатидан бошланиб Янги Тошкентга элтадиган метро йўли лойиҳаси Туркиянинг Doğuş Holding компанияси билан биргаликда ер ости ва ер усти технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Компания Туркияда, шунингдек, София (Болгария) ва Мумбайда (Ҳиндистон) метро линияларини қуришда иштирок этган.

Ёзилишича, Ер ости участкасининг бир километри (тоннелларни монолит усулида қуриш) тахминан 8 млн долларга баҳоланмоқда. 9 та бекатдан иборат линиянинг узунлиги 21 кмни ташкил этади.

Янги метро линиясида бутун саёҳат давомийлиги минимал 6 дақиқалик интервал билан 24 дақиқани ташкил этиши кутилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳмут Орҳан Самарқандда: бир кечалик шоу ортидаги туризм ва иқтисодий фаоллик

3 июль куни “Silk Road Samarkand” амфитеатрида туркиялик ди-джей Маҳмут Орҳан концерти бўлиб ўтади. Унинг Youtube’даги машҳур композицияларидан бири 500 миллион мартадан зиёд кўрилган. Шу боис, бу тадбирга нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет эллик меҳмонлар ҳам қизиқиш билдириши кутиляпти.

Бундай тадбирлар шаҳарга келадиган меҳмонлар сонини оширади ва бу меҳмонхона, кафе, ресторан, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва транспорт хизматларига бўлган талабни кучайтиради.

Тадбир Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Ушбу ташаббус орқали маҳаллий тадбиркорлар учун туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги имкониятлар яратиш, Самарқанддаги бизнес муҳитини фаоллаштириш кўзда тутилган.

Чипталарни iTicket.uz орқали харид қилиш мумкин.
Ўзбекистон аҳолиси табиий ўсишиши секинлашаверади, лекин камида 2079 йилгача давом этади

Миркомил Холбоев БМТ прогнозларига таяниб, Ўзбекистонда туғилиш даражаси ҳозирги 3,49дан кейинги 30 йилда 2,46 гача пасайишини, фақат 2079 йилдан кейингина 2,1 дан (яъни аҳолининг ўрнини босиш даражасидан) пастга тушиши ҳақида ёзмоқда.

Шунингдек, туғилиш даражаси Туркманистонда 2053 йилда, Қирғизистонда 2061 йилда, Тожикистонда 2068 йилда ҳамда Қозоғистонда 2075 йилда  тикланиш даражасидан пастга тушиши прогноз қилинмоқда.

Фертиллик даражаси, яъни бир аёлга тўғри келадиган туғиш кўрсаткичи 2,1дан тушмаса, аҳлли табиий ўсиши давом этаверади.

Айни пайтда туғилиш сони бўйича 2023 йилда қайд этилган рекорд (977 минг) такрорланмаслиги эҳтимоли мавжуд (оптимистик прогнозларда туғилиш сони бўйича янги рекордлар яна тикланади)
2025 йил 13 июнь куни Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарган эди.

Ушбу ижобий ўзгариш ортидан Агробанкнинг халқаро рейтинги ҳам оширилиб, банкнинг молиявий барқарорлиги эътироф этилди.
Пойтахтликлар Тошкент тумани деярли ҳар куни ҳис қиладиган ҳолатни бошдан ўтказмоқда

Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолгани тармоқларда блекаут дея баҳоланди. Лекин ростини айтиш керак, бу кўламига кўра тизимли ва занжирли блекаут эмас, ҳатто бугун ва эрта яна қайта такрорланса ҳам.

Айни пайтда пойтахтнинг шундоқ биқинидаги Тошкент тумани йиллар давомида шундай оғир энергетик режимда яшамоқда. Фақат туманнинг шовқини ОАВга, ОАВ орқали қарор қабул қилувчиларга етиб бормайди холос. Табиийки, эътибор ҳам берилмайди. Масалан, кеча туманда 6, айрим маҳалла ва ҳудудларда 7 соатгача свет бўлгани йўқ. Ва анчадан буён биринчи марта Энергетика вазирлиги Тошкент туманидаги узилишлар ҳақида тан олиб ёзди.

Энергетика ниҳоят генерация қилишни ўрганди, лекин тақсимот, тизимнинг бардошлилигини сақлаш ва таъминлашда ҳали жуда кўп иш қилиниши керак (мисли кўрилмаган маблағлар ажратилаяпти лекин). Унгача янги Ўзбекистон фасади пойтахт минус 5 даражали “аномал” совуқда ҳам, + 38 даражали “аномал” иссиқда ҳам Тошкент туманига айланиб қолаверади.
Энергожаноблар, ўзингизга ўзингиз раддия берасизми?

Ижтимоий тармоқларда “Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолди” мазмунида эълон қилинган маълумот асоссиз, дея раддия бермоқда Энергетика вазирлиги.

Вазирликка кўра, таъминот бир ярим соат ичида тикланган. Авариягача ва авариядан кейин ҳам 3-4 соатлаб узилишлар юз бергани ва бугун ҳам давом этаётгани ҳақида лом-лим дейилмаган. Бунинг учун тармоқларга бирров қаралса кифоя бўларди.

Дарвоқе, вазирлик Тошкент туманида кечаги нечанчидир марта юз берган авария неча соатда бартараф этилганини ҳали ёзгани йўқ. Балки туманда айни дамда яна авария юз бергани учун айтишга уялишган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«MINEX Central Asia 2025» форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!

ТМК Сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири — «MINEX Central Asia 2025» форумида иштирок этишга таклиф қилади.

Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.

📍 Агар Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу Форум айнан Сиз учун!

📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com/ru/registracziya-slushatelej-foruma-minex-central-asia-2025/

ТМК Сизни «MINEX Central Asia 2025» форумида кутмоқда!


Реклама
Сиз-чи?

Мана шунақа каналларни яхши кўраман. Сиз-чи? Сизга ҳам ёқадими?

Ҳа, Ўзбекистонда факторинг бозори гуркираб ўса бошлагани ҳақида очиқ шарҳ ва батафсил ҳисоботлар лозим ва лобуд.

Айни пайтда янги ва кичик тадбиркорларни факторингдан фойдаланишга бу етарли эмас.

Барча имкониятлар Халққа томон юриш, Халқ тилида тушунтириш, Халқни қувватлашда!
bakiroo
Пойтахтликлар Тошкент тумани деярли ҳар куни ҳис қиладиган ҳолатни бошдан ўтказмоқда Кеча пойтахтнинг учта тумани уч соатгача светсиз қолгани тармоқларда блекаут дея баҳоланди. Лекин ростини айтиш керак, бу кўламига кўра тизимли ва занжирли блекаут эмас,…
Нима учун уч соатдан ортиғи ортиқ?

Уч йилча аввал Энергетика вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири айтганди: свет ҳамманикида ўчади, менкидаям ўчади, қариндошларимникидаям ўчади. Уларга узилиш уч соатдан кўпга чўзилиб кетмаса, мени безовта қилманглар дейман.

Шундан бери мен ҳам кун давомида бир марталик ёки кетма-кет ўчишлар 3 соатдан ошсагина, тармоқда ёзаман. Чунки бу пайтга келиб очиқ мурожаатдан бошқа чора ҳам қолмайди. Қандай кўринишда ва кимга мурожаат қилишингиздан ташқари алдайверишади, тўғри гапиришмайди, ҳеч қурса аниқ маълумот беришмайди. Тизимда энг кенг тарқалган касаллик бу истеъмолчини мижоз сифатида кўрмаслик, унинг ҳақига ҳурматсизлик ва ҳуқуқига беписандлик, деб биламан.

Шунинг учун ҳозирда Тошкентдаги Курбановдан тортиб қишлоқдаги ҳеч ким танимайдиган энергоистеъмолчигача фақат бир йўл қолган: тармоққа мурожаат ва жамоатчиликка аппеляция. Тўғри, ҳар доим ҳам самарали эмас, лекин қолган қонуний чоралардан умуман наф қолмаганку.
2025/07/06 08:18:46
Back to Top
HTML Embed Code: