Telegram Web Link
Ўзбекистон учун дастлабки чақириқ таълимнинг муҳимлиги ҳақида бўлади”

Газета Чикаго университети профессори, иқтисодчи Стивен Дурлоф билан интервью ташкил этган. Иқтибослар:

Танлов ҳақида

“Болалар келиб чиқишидан қатъи назар, турли хил ҳаёт йўлларидан кета олиши керак. Улар қайси йўлни танлаши ўзига боғлиқ, лекин асосий нуқта шуки, уларда танлаш имконияти бўлиши лозим.
Инсонларнинг танловлари улар қандай таълим олганига жуда боғлиқ. Бу фақат қайси ишда ишлашингизни ҳал қилмайди”

Сегрегация ҳақида

“Мен ўз тадқиқотларимда, ёзганларимда қайта-қайта учраб турадиган ва ноҳақ тенгсизликни ифодалайдиган сўз бу — сегрегация. Аҳолининг бир қисми бошқалардан узилиб қолса ва бир хил имкониятларга эга бўлмаса, бу жуда узоқ давом этувчи тенгсизликларни келтириб чиқаради. Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий беқарорликка сабаб бўлади”.

Ижтимоий шартнома ҳақида

“Ижтимоий ва сиёсий барқарорлик эса ижтимоий шартноманинг қай даражада бажарилишига боғлиқ. Агар одамларнинг кўпчилиги ўзи муносиб бўлган нарсага эриша олмаётганини ҳис қилса, жамиятда имкониятлар эшиклари ёпиб қўйилган бўлса, бу турдаги тенгсизликлар беқарорлик ва тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин”
Авиачипталар нархи туширилдими ёки "туширдик" дея яна оширилдими?

Охирги 3 ойда маҳаллий қатновлар учун чипталар нархи 1,74 карра ошиб, қиммат ёки ўзи йўқ чипталар муаммосини Давлат раҳбари танқид қилгач, монополист ота-бола — Ўзбекистон ҳаво йўллари ва унинг шўъбаси Silk avia нархлар арзонлашгани ҳақида баёнот бермоқда.

Масалан, ҳавошкага ишонилса, Урганчга иқтисодий классда 512 минг сўмдан учиб кетиш мумкин эмиш. Лекин Урганчга 512 минг сўмлик тугул, 22 майга қадар иқтисодий классга билет умуман йўқ (22 майга бори 959 минг сўмдан бошланади). Лекин марҳамат қилиб, 1,9 млн.сўмдан бизнес классга билет олишингиз мумкин (Нукусгаям шу аҳвол). Ажойиб-а?

Ëки Silk avia дегич лоукостер бўлмаган лоукостеримиз Андижонга 306 сўмдан билет сотамиз деяпти. Лекин бор билет 2,4 карра қиммат, 725 минг сўмдан (Қаршигаям шу аҳвол).

Ҳурматли монополист ота-болалар, нархларни "туширдик" деб яна оширдингларми? Янги методичка шунақами? Балки Рақобат қўмитаси "нархларни туширдик" деб номланган янги манипуляцияни ўрганиб кўрар?!
Ишончли тур агентлик излаяпсизми?!
7 йил юқори даражада хизмат кўрсатиш! 10 минглаб сайёҳлар! CENTRAL TURнинг 11та филиали хизматингизда!


CENTRAL TUR ёз мавсумида жозибали йўналишлар ва актуал нархлар ҳақида маълумот беради, бу эса тажриба ва ишончли эканлигини тасдиқлайди:

- Анталия — барчаси 10,3 миллион сўмдан бошланади;
- Вьетнам — 4,5 миллион сўмдан;
- Шарм эл Шейх — 4,5 миллион сўмдан;
- Черногория — 9,5 миллион сўмдан.


Бундан ташқари, Мальдив оролларида дам олиш нархи 12.9 миллион сўмдан, самолёт чиптаси билан, Дубайда эса 4,5 миллион сўмдан бошланади, ҳар хил шаҳарлардан парвозлар билан.

Барча турларни кўриш учун: CENTRAL TUR

Реклама
bakiroo
Авиачипталар нархи туширилдими ёки "туширдик" дея яна оширилдими? Охирги 3 ойда маҳаллий қатновлар учун чипталар нархи 1,74 карра ошиб, қиммат ёки ўзи йўқ чипталар муаммосини Давлат раҳбари танқид қилгач, монополист ота-бола — Ўзбекистон ҳаво йўллари ва унинг…
Рақобат қўмитаси қимматлаштирилган авиаёқилғи муаммосини ўрганадими?

“Чипталарни арзонлаштирдик” деган манипуляция ва бир марталик фокуслар муаммонинг ечими эмас. Эртага топшириқ эсдан чиқиши билан яна ҳаммаси ўзининг эски ҳолига қайтади.

Шунинг учун муаммонинг илдизига эътибор қаратиш керак. Маҳаллий қатновларда Қиммат авиачипта ёки маҳаллий қатновларга рағбат йўқлиги бу қимматлаштирилган авиаёқилғининг ҳосиласи. Афсуски, ота-бола монополист тугул, хусусий авиакомпаниялар ҳам бу ҳақида гапирмайди. Аниқроғи гапира олмайди. Боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишлари мумкин.

Шунинг учун бу муаммони Рақобат қўмитаси ўрганиши, авиаёқилғи таъминотида янги, рақобатли тизимни яратиш тўғрисида хулосалар бериши керак бўлади. Рақобат қўмитаси, шунингдек, субсидияларнинг ишлатилиши бўйича ҳам ўрганишлар ўтказса, нур устига аъло нур бўларди. Чунки, биз билмаймиз, балки субсидиялар худди газ билан бўлгани сингари, ўзи сунъий қимматлаштирилган авиачипталар сабабчисининг чўнтагига кетаётгандир?
Forwarded from Prof. Sherzod
Япония ва мигрантлар

2008 йилда Японияга магистратурага ўқишга борганимда, кичкина университет шаҳарчамиздаги япон талабалар велосипедларини деярли қулфламаслигига ҳайрон қолардим. Кўп жойларда дарс ё ётоқхонасига киришда калити билан қолдириб кетишарди.

Кейин чет эллик талабалар, айниқса бизнинг минтақадан талабалар кўпайгани сари, велосипед ўғирликлари ҳам кўпая борди.

Бу ўғирлик ва бошқа майда бузилишларнинг кўпи чет элликлар Япониядаги ишонч маданиятини тушунмасликлари, ҳурмат қилмасликлари сабаб кўпайди. Бу ишончни япон жамиятида мавжуд ёзилмаган келишувга қиёслаш мумкин—аксарият одам бировнинг нарсасига хиёнат қилмайди.

Қайсидир маънода, четдан келганлардан буни билиш ва тушунишни тўлиқ кутиш ҳам нотўғридир, чунки бундай ишонч даражаси бошқа жойда йўқ. Тараққий топган Европада, масалан Амстердамда, велосипедингиз калитини қулфида қолдириб кўринг ва неча дақиқа ичида олиб кетилишини кўриш учун соатингизга қараб туринг. Дунё илми ўчоқларидан бўлган Кембрижда коллежим дарвозаси олдида велосипедимни олиб кетишган.

Ўтган 17 йил ичида Японияда нафақат чет эллик талабалар, балки муҳожир ишчилар сони кўпайди. Чет элликлар билан мулоқот қилиб ўрганмаган жамият буларни тушуниш билан қабул қилсада, сенсация яратишга ўч ОАВ чет элликлар қилган қоида бузишлар ва жиноятлар ҳақида баралла гапира бошлашди.

Одатда шундай бўлади—иш ё ўқиш учун борган муҳожирларнинг аксарияти қонун-қоидага риоя қилади, аммо 1-2та қурт тушган олма бутун ҳосилни булғаганидек, битта яримта бузғунчи ё жиноятчи бутун халқни ёмонотлиқ қилади. Шу кунларда Токиода беш нафар ватандошимиз ҳибсга олингани ҳақидаги хабар кўп муҳокама бўляпти. Япон медиасига кўра, бу ёш йигитлар шаҳар аҳолиси дам олиб, айланадиган жума-шанба кунлари Токионинг гавжум кўчаларида ширакайф японларнинг ҳамёнларини ўғирлашган. Қаршилик кўрсатганларни эса дўппослашган ҳам (жиноятчилар орасида мусобақаларда қатнашган спортчи йигитлар бор экан). Ўғирланган кредит карталарга айфон ва бошқа нарсалар сотиб олиб, қайта сотиб, $50,000дан ортиқ маблағни ўзлаштиришган ҳам.

Журналист Головнин ўз каналида Японияда авж олаётган киссавурлар мафияси ҳақида ёзибди. Унга кўра, жануби-шарқий осиёлик (асосан виетнамлик) майда ўғрилар Японияга келиб, бу ердаги дўкондору савдогарларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, катта миқдордаги нарсаларни ўмараётган экан.

Чет элликларга кўп ишонавермайдиганлар бундай воқеаларни кўриб, "Ана кўрдиларингми, чет элликларни киритиш керакмас ўзи!" дейиши аниқ.

Япония ва бошқа давлатларга визага ҳужжат топширувчиларга нисбатан ишончсизлик эса ортади.

Япония ҳам, Ғарб давлатлари ҳам, аслида муҳожирларга муҳтож. "Шарқий назар" подкастимизда кўп таъкидлаганимиздек, Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда: ҳозирда у ерда бир аёлга 1.2 нафардан фарзанд тўғри келади (аҳоли ўсиши учун бу кўрсаткич камида 2.1га тенг бўлиши керак). Шу сабаб, чет элликлар келмасин деб, ўнгчиларга кўп овоз бераётган Европа ҳам, бегоналарни суявермайдиган японлар ҳам охир-оқибат муҳожирлар ортишига кўника боришга мажбур.

Айни пайтда, уларнинг ҳукуматлари бу муҳожирларнинг жамиятга интеграциялашувида ёрдам беришлари керак бўлади.

Шу билан бирга, четга чиқаётганлар ҳам қонун-қоидага риоя қилиб, борган жойининг тилини, маданиятини, урф-одатини ўрганиб, маҳаллий аҳоли ва уларнинг маданиятига ҳурмат билан ёндашиб яшаса, ҳаммага яхши бўлади.

#МенБилганЯпония #иммиграция

@profsherzod
Олтин нархларининг ошиши фонида НКМК қарзларини оширмоқда

Ўзбекистоннинг олтин тожи Навоий кон металлургия комбинати Лондон фонд биржасида навбатдаги еврооблигацияларни жойлаштирган. Янги қарз миқдори 500 млн.доллар. Муддати 5 йил, ставкаси 6,75%дан.

Бу компания бондларининг учинчи чиқарилуви. Ўтган йили ҳам еврооблигациялар орқали октябрда 4 йил (6,70%) ва 7 йилга (6,95%) 500 млн.доллардан, жами 1 млрд.долларлик қарз жалб қилинганди.

НКМК баёнотига кўра, янги қарзлар эски қарзларни қайта молиялаштиришга йўналтирилади

Ўтган 2024 йилда олтин нархларининг кескин ошишда давом этганига қарамай НКМК қарзлари ошишдан тўхтамаган. Молиявий ҳисоботларга кўра, йил давомида НКМКнинг қарз портфели 2,3 млрд.доллардан 2,5 млрд.долларгача етган. Қарзларнинг ўртача тортилган ставкаси 8,81%ни ташкил этган.

Компания 2025 йилда ҳам қарзлар жамғаришда давом этмоқда. Олтин нархлари юқорилигида НКМК канали орқали янги ва янги қарзлар олиш гўёки жозибали йўл туюлиши мумкин. Лекин инобатга олиш лозимки, сотиш харажатлари, таркиби очилмаган маъмурий, молиявий ва бошқа харажатлар, шунингдек, солиқ юки юқори суръатда ошмоқда. Энергетикада бўлгани сингари таннархнинг ошириш методичкаси НКМК мисолида ишламайди, чунки олтин ташқи, рақобатли бозорда сотилади, газ сингари таннархни шишириб тарифлар орқали ўзбекистонликлар бўйнига илдириб юбориб бўлмайди. НКМК мисолидаги қарзга ботириш сценарийлари бўғзигача қарзга ботирилган Ўзбекнефтегаз ёки Темир йўлларига қўлланилган схемаларнинг оқибати каби бўлмайди. Умид шуки, кимдир буни тушунмоқда.

Йирик қарз олувчилар учун алоҳида нормалар тезроқ ишлаб чиқилиши керак.
bakiroo
Олтин нархларининг ошиши фонида НКМК қарзларини оширмоқда Ўзбекистоннинг олтин тожи Навоий кон металлургия комбинати Лондон фонд биржасида навбатдаги еврооблигацияларни жойлаштирган. Янги қарз миқдори 500 млн.доллар. Муддати 5 йил, ставкаси 6,75%дан. Бу…
НКМК 2024 йилда 7,2 млрд.доллардан кўпроқ олтин сотган

НКМК ўтган 2024 йилда Марказий банкка 7 258 млн.долларлик олтин сотган. Бу 2023 йилдагидан (5 708 млн.доллар) 27 фоизга кўп.

Маълумот учун, Марказий банк НКМКдан ташқари яна ОКМКдан ҳам бир неча юз миллион долларлик олтин сотиб олади. Ўтган 2024 йилда Ўзбекистон 7 480,6 млн.долларлик олтин экспорт қилган. Марказий банк захираларидаги олтиннинг физик ҳажми 306 минг унцияга кўпайган.

Айни пайтда Компаниянинг Конлар ва фойдали қазилмаларга бўлган ҳуқуқларининг қиймати юқори суръатда камайишда давом этмоқда ва ўтган йил давомида 3 529 млн.доллардан 3 044 млн.долларгача тушган (2022 йил якунлари бўйича 4 007 млн.доллар эди).
Сунъий  равишда авиачипталарни савдога чиқармаслик жазоланади

Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан сунъий  равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдирмоқда.

Қўмита ҳаво транспортида йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳити ҳолатини яхшилаш, авиа чипта нархларини мақбуллаштириш, авиа ташиш соҳасида, шу жумладан ички йўналишларда йўловчи ташиш ҳамда авиа ёқилғи билан таъминлашда хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш ва тенг шартлар яратиш бўйича таклифлар киритилганини маълум қилган.

Антимонополия органи ҳаво транспортида истеъмолчилар манфаати йўлида монополистик занжирларга қарши қаттиқ, узвий ва доимий ҳаракатларни бошлагани хурсанд қилади.
bakiroo
ТТЗгача метро ерусти ва ерости бўлади Транспорт вазири: “Пушкин“ метро бекатидан “Салар“ темир йўл бекатигача траволатор орқали ёпиқ ўтиш йўли бўлади. Сўнгра ер усти метроси электропоезд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, Акушерлик ва гинекология институти томонга…
Ферузага’ча ер юзаси бўйлаб

Давлат раҳбарига тақдим этилган янги таклифга кўра, ТТЗга борадиган метро лойиҳасини 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.

Феруза’дан ТТЗгача метро йўли қай тарзда, ер ости ё ер усти бўлиши ҳақида бу сафар қўшимча маълумот берилмаган.

2 ой аввалги Транспорт вазирининг тақдимотида Пушкин бекатидан ТТЗга борадиган метро йўли ер усти ва ер остидан ўтиши айтилганди.
Иқлим ўзгаришлари натижалари банк хатарларига қандай таъсир кўрсатади?

Ўзбекистон иқлим ўзгаришларини тобора кучлироқ ва чуқурроқ ҳис этмоқда. Табиийки, қишлоқ хўжалигидан хизматлар соҳасигача бўлган сегментлардаги салбий оқибатлар таъсири банк тизимига бевосита ва билвосита канализация қилинади.

Марказий банк ишлаб чиққан “2025–2027 йилларга мўлжалланган банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш ва назорат қилиш стратегияси" иқлим ўзгаришларига оид хавфларни баҳолаш ва уларнинг банк тизимига таъсирини юмшатиш борасидаги ўрта муддатли вазифа ва мақсадларни жамлаган.

Стратегия доирасида хусусан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш бўйича зарур меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш ва банкларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳам назарда тутилган.
“Ошди-ошди” навбати Humo ва Uzcard комиссияларини оширишга келдими?

Стратегик ислоҳотлар агентлигида ўтган бир қатор компаниялар вакиллари билан учрашувда ғалати таклифлар янграган (компаниялар номи келтирилмаган).

Ёзилишича, учрашувда хусусан, миллий тўлов операторлари комиссияларининг амалдаги тузилмаси банклар рағбатига қандай таъсир қилаётгани ҳам муҳокама қилинган. Эмишки, банклар учун миллий тўлов тизимларидаги операциялар бўйича мукофотлаш шартлари халқаро тўлов тизимларига нисбатан камроқ экани сабабли банкларнинг турли тўлов ечимларини илгари суришдаги устувор йўналишларига таъсир кўрсатмоқда экан. Миллий тўловлар тизимларининг (иккиси ҳам ўзбекча усулларда “хусусийлаштирилган” Humo ва Uzcard) айнан қайси комиссиялари камроқ эканига ва бу ҳолат қайси ечимларга ҳалақит қилаётганига ҳеч қандай аниқлик киритилмаган (масалан, Uzcard қанақа суммага “хусусийлаштирилгани ва қанча фойда олаётганига бир қизиқиб кўрилса бўлади).

Ҳали юмалоқ-ёстиқ қилиб хусусийлаштирилмасиданоқ, “бирон олигарх Humo'нинг эгаллаб мақсадига етса, тарифлар аждарҳо тарифларга айланиши аниқлиги ҳақида ўтган йилиёқ хавотирлар билдирган эдик. Тўлов тизимларининг комиссиялари ошса (эквайринг, р2р, нақд ечиш каби), банклар автоматик равишда хизматлар нархини кўтаради ёки бошқа хизматлари нархига қўшиб юборади.

Умид қиламизки, ҳурматли агентлик мазкур муҳокама бўйича батафсилроқ маълумот беради ва албатта, Ўзбекистон халқи навбатдаги “ошди-ошди” таклифлар кимлардан чиқаётганини ҳам билишга ҳақли.
bakiroo
“Ошди-ошди” навбати Humo ва Uzcard комиссияларини оширишга келдими? Стратегик ислоҳотлар агентлигида ўтган бир қатор компаниялар вакиллари билан учрашувда ғалати таклифлар янграган (компаниялар номи келтирилмаган). Ёзилишича, учрашувда хусусан, миллий тўлов…
Соққани бос, соққани: Humo тарифларни оширади

Ўзбекча “хусусийлаштирилган” Humo тарифларини оширади. Катта эҳтимол, бўлиб тўлашга (сопини ўзидан чиқариб) берилган ва ҳатто давлатга тегишли дивидендлари ечилмаган Humo учун ҳисоб-китоблар ҳалиям якунланмаган (Давактив аффилланган шахслар қаторида турипти)

Энди қолганиниям биз оширилган тарифлар билан тўлаб берамиз. Мана шунақа фокус. Қойилмисиз?
Яндексдан таклиф олинаётгани ғалати эмасми?

Агентликнинг ўчириб юборилган постига қараганда, “миллий тўлов тизимларидаги операциялар бўйича мукофотлаш шартлари халқаро тўлов тизимларига нисбатан камроқ экани” муҳокама қилинган учрашув Ўзбекистонда беш йил давомида рўйхатдан ўтмай ва солиқ тўламай ишлаган Яндекс раҳбарияти билан ўтказилган. Spot учрашув ҳақидаги пост агентлик каналидан ўчирилиб, Яндекс номи олиб ташланиб, қайта жойланганига эътибор қаратган.

Қизиқ томони, Яндекс билан учрашувда норасмий йўллар билан олиб кирилган маҳсулотлар кўпинча маркетплейсларда тақдим этилган маҳсулотларга нисбатан арзонроқ нархда сотилаётгани, шу сабабли норасмий импорт устидан назоратни кучайтириш ҳам таклиф этилган.

Норасмий импорт дейилганда айнан қай кўринишдаги импорт назарда тутилгани ё қандай қўшимча назорат ўрнатилиши кераклиги ёки нима учун айнан Яндексдан таклифлар олинаётгани номаълум.
Bir qaroringiz – kelajagingiz taqdirini belgilaydi!

Dunyo bozorida raqobatlasha oladigan mutaxassis bo'lishni xohlaysizmi?

TOBB ETÜ Tashkent sizga ta’lim va tajriba uyg‘unligida o‘qish imkoniyatini taqdim etadi.

📢TOBB ETÜ Tashkentda 2025-2026 o‘quv yili uchun qabul boshlandi!

Sizni nimalar kutmoqda !
• Xalqaro standartlarga asoslangan ta'lim
• Davlat va universitet grantlari
• 3 ta tilni mukammal bilish
• Turkiyada kooperativ ta’lim va amaliyot
• Bitirgandan so'ng xalqaro darajadagi kompaniyalarda ishlash imkoniyati

📥 Hoziroq ariza topshiring: LINK

Bog‘lanish uchun:

📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Reklama
Алдагани яна шўрпешона ўзбек яхшими? Cobalt Midnight’ни навбатсиз олиш мумкин, лекин янада қиммат

“Расмий нархи 155,2 миллион сўм бўлган Midnight лақабли Cobalt баъзи автосалонларда энди 167 миллион сўмдан сотилмоқда”. Бу нарх автомобилни навбатсиз олиш имкониятини тақдим этади, дейилмоқда.

Avtostrada’нинг ёзишича, бундай савдо механизми UzAuto Motors’нинг янги тизими туфайли пайдо бўлган. Унга кўра, автосалонлар энди автомобилларни заводдан сотиб олиб, нархни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлишган.

Эмишки, энди дилерлар “бозордаги спекулянтларга рақобатчи сифатида майдонга тушиб”, мижозларга икки хил шартни таклиф қилиши мумкин:
Арзон, лекин узоқ кутиладиган вариант – давлат нархида, лекин камида 6 ой кутиш шарти билан.
Тез ва қиммат вариант – бозор нархида, лекин навбатсиз.

Бир қарашда гўёки жозибали кўрсатилаётган бу механизм аслида навбатдаги алдов. Чунки “Арзон, лекин узоқ кутиладиган вариант – давлат нархида, лекин камида 6 ой кутиш шарти билан” варианти амалда йўқ. Ва ўзи йўқ бу вариант арзон ҳам эмас, 7 ой аввал фарасини қорайтириб, 7,3 млн.сўмга қимматлаштирилган Cobalt’нинг ўзгинаси учун очиқ контрактация мавжуд эмас. Хуллас, тўлиқ бўлмаган 7 ойда Cobalt нархи 19,1 млн.сўмга ошириб олинмоқда.

Бунақа махинация тиювчиси йўқ очофат монополист томонидан танловсиз таланаётган шўрпешона ўзбекистонликлар устидангина ўтказилиши мумкин.
Пул ўтказмалари ҳозирча прогноздан юқорироқ ўсмоқда

2025 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга хориждан амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми 32 фоизга ўсиб, 3,3 млрд.долларни ташкил қилган (ўтган йилнинг шу даврида 2,5 млрд.доллар).
Юқори ўсиш асосий савдо ҳамкор мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланиши ҳамда меҳнат ҳақи юқорироқ давлатларга мигрантлар оқимининг ошиши билан изоҳланмоқда.

2025 йил учун прогнозларда халқаро пул ўтказмаларидан тушумлар ҳажмининг ўсиши 10-12 фоиз даражасида прогноз қилинган эди, кейин прогноз 15-18 фоизгача оширилган.
Гўшт нархи нега ўсмоқда?

Марказий банк шарҳида охирги ойларда юқори суръатда қимматлашишда давом этаётган гўшт нархи масаласига ҳам тўхталинган.

Регуляторга кўра, қўшни мамлакатлардаги гўшт экспортига қўйилган чекловлар натижасида гўшт таклифининг камайиши, шунингдек, импорт нархларининг ошгани ички нархларнинг ҳам ўзгаришига сабаб бўлган.

Қозоғистон ва Қирғизистон томонининг қорамол ва майда чорва экспортига оид киритган тақиқлари ҳақида аввал ҳам ёзган эдик.

Шунга қарамай, гўшт импорти йил-йил кесимида ҳам, ой-ой кесимида ҳам ортишда давом этмоқда.

Инобатга олиш лозимки, гўшт нархи бир кунда ошиб қолмагани сингари, бир кунда барқарорлашиб қолмайди. Ўзбекистонда гўшт ва сут етиштиришнинг туб муаммолари бир марталик сеҳрли қарорлар билан ҳал бўлмаслиги, сегмент серхаражат, сермеҳнат ва иқтисодий самарадорлиги паст бўлган натурал хўжаликларга боғлиқ бўлиб қолаётганлиги, охирги саккиз йилда айнан натурал хўжаликлар имтиёзли кредитлар ажратилгани ва бу бозорда спекулятив ва тескари натижаларга олиб келгани, гўшт (сут ҳам) ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва таннархни пасайтириш саноат усулида ишлайдиган йирик хўжаликлар воситасидагина имконли бўлиши ва албатта, қишлоқ хўжалигида ер ва давлат харидига оид эскирган қоидаларни ислоҳ қилиш орқалигина ечилиши тушунилиши керак.
2025/07/13 17:07:05
Back to Top
HTML Embed Code: