Forwarded from Uzb_Meteo
"Космо_мониторинг" канали муаллифи Бойсундаги М—25 газ конидан отилиб чиқаётган газ ёниши ортидан атмофера ҳавоси таркибида олтингигурд диоксид консентрацияси "қизил" хавф дарасига етганига эътибор қаратган.
28 май ҳолатига М—25 газ конидан "фонтанланиб" отилиб чиқаётган газ ёниши ҳавода космик йўлдош дастурий маҳсулотлари асосида қизил хавф даражасига етганини кўрсатган.
Ҳозиргача расмийлар Бойсун газ конларидан отилиб чиққан газ (ёниш ва ёнмаслиги) сабаб ҳавода турли кимёвий ифлосланишнинг ортиш ёки камайиши билан боғлиқ маълумотларни деярли очиқламаган.

Аҳоли омонатлари қолдиғи ўсишдан деярли тўхтаган
Апрель ойида банкларнинг умумий депозит портфели 13,2 трлн.сўмга ўсиб, 339,2 трлн.сўмга етган. Лекин ўсишнинг 12,5 трлн.сўми корпоратив депозитларга тўғри келган.
Аҳоли омонатлари эса атига 0,7 трлн.сўмга кўпайган ва 1 май ҳолатига 129,9 трлн.сўмга етган. Солиштириш учун, омонатлар фоиз ставкалари кескин тушириб юборилишидан олдин, март ойида омонатлар қолдиғи 5,3 трлн.сўмга ўсганди. Умуман олганда, 18та банкда, шундан 5таси давлат банки, омонат қолдиғини қисқариши ёки ўсмагани қайд этилган.
Омонатлар қолдиғининг энг кўп қисқариши Ипотекабанк (-440 млрд.сўм), ОФБ (-147 млрд.сўм) ва Халқ банкида (-105 млрд.сўм) қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тижорат банкларининг кредит ва депозитлари тўғрисида 2025 йил 1 май ҳолатига маълумот
Youtube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига $30-50 млн.га ошириши мумкин
Бу рақамни айтайлик, Ўзбекистон тери ёки сут маҳсулотлари экспортидан олаётган даромадлар ҳажми билан солиштирса бўлади.
"Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube Ўзбекистонда монетизация қилиниши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига $30-50 млн.га етиши мумкин. Янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади (креатив иқтисодиёт бўйича катта режалар қўйилаётганига қарамай, амалда сўз эркинлиги коридорлари торайиши ҳисобига унинг тобора биқиқлашуви юз бермоқда).
Ҳозирда, Youtube'нинг ўзбек сегментида контент яратувчиларда харажат бор, лекин платформадан олинадиган бевосита даромад йўқ (минтақада фақат Қозоғистонда монетизация очиқ). Монетизация очилиши миллий контент учун фақат давлат маблағлари эмас, реклама даромадларини йўналтириш, сифатни ошириш ва бойитиш имкониятларини очган бўларди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ўтган 2024 йилда 2,1 трлн.сўмни ташкил этган, 29% - рақамли рекламага тўғри келади (20% - ташқи реклама, 51% - телерекламалар). Лекин бу фақат ичкаридаги транзакциялар ҳисобига. Реклама экспорти деярли йўқ (импорт бор ва йилдан йилга ошмоқда).

Telegram
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
📺 Ютуб платформасининг Ўзбекистонда реклама даромади кўриш (монетизация) хизмати ёқилиши таҳлили
Ютуб монетизацияси 108 та давлатда ёқилган бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда мавжуд.
™️ Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасига оид 9,6…

bakiroo
Youtube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига $30-50 млн.га ошириши мумкин Бу рақамни айтайлик, Ўзбекистон тери ёки сут маҳсулотлари экспортидан олаётган даромадлар ҳажми билан солиштирса бўлади. "Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube…
Бозор кўлами қандай?
Ўзбекистонда 26 мингдан ортиқ фаол видеоблогерлар мавжуд ва улардан:
1000 нафари катта блогерлар (100 мингдан ортиқ обуначи);
5000 нафар ўрта блогерлар (10−100 минг обуначи);
20 минг нафар кичик блогерлар (1−10 минг обуначи).
Агар 1000 та кўриш учун ўртача CPM (реклама тўлови) $0,8 — $1,4 деб олинадиган бўлса ва йиллик умумий кўришлар сони 36 миллиардни ташкил этса, жами даромад $28,8 млн — $50,4 млн оралиғида бўлиши мумкин. Таққослаш учун: АҚШда CPM $5 — $15, Қозоғистонда $0,8 — $2 атрофида.
«Бу Ўзбекистонда блогерлик фаолияти бозорининг ўсиш салоҳияти юқори эканини ва рақобат даражаси нисбатан пастлигини кўрсатади. Натижада бу соҳани институционал ривожлантириш, ёшларни рақамли иқтисодиётга жалб қилиш ва контент-креатив соҳасига сармояларни жалб этиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади», — деб ҳисоблайди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Feruz Rahimov
YouTube монетизацияси ҳақидаги мақоламнинг тўлиқ версияси:
https://telegra.ph/YUtub-platformasining-%D0%8Ezbekistonda-reklama-daromadi-k%D1%9Erish-monetizaciya-hizmati-yo%D2%9Bilishi-ta%D2%B3lili-05-30
@feruzrahim

Хабарингиз бор, банклар омонатлар бўйича ставкаси пасайтирган эди. Қаерда юқорироқ даромад олиш мумкин?
Ҳозирги кундаги энг манфаатли таклифлардан бири IMAN’дa. IMAN пулларингизни Ислом молияси қоидалари асосида кўпайтиришга ёрдам беради.
Икки хил инвестицион таклиф бор:
- Савдо фонди – йилига 27% гача сўмда.
- Тижорий кўчмас мулк фонди – йилига 18% гача АҚШ долларида.
Сиз инвестиция киритасиз. IMAN электроника ва маиший техника насия савдоси ёки кўчмас мулк харидига инвестицияни йўналтиради. Сотув ёки бино ижарасидан олган даромаднинг улушини инвесторларга фойда сифатида тақдим этади.
IMAN аллақачон 55 мамлакатдан 50 000 дан ортиқ сармоядорга эга ва ҳозирда 15 миллион доллардан ортиқ маблағни бошқаради. Дунё бўйича Исломий финтеклар ТОП-30 лигидан жой олган.
Барча киритиладиган инвестициялар ички риск резерви билан ҳимояланган.
IMANUM иловасини юклаб инвестиция киритинг ва йилига ~27% гача даромад олишни бошланг.
Илова учун ҳавола
Телеграм канал
Реклама

Рейтинглар ёмонлашаётгани эмас, эркинликлар қисқараётгани ташвишга солиши керак
Чунки эркинликларни кенгайтиришда давом этиш асл мақсад бўлса, рейтинглар бюрократик топшириқларсиз ҳам ўз-ўзидан яхшиланаверади.
Сенатнинг ўтаётган ҳафтадаги мажлисида устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистоннинг ўрни кўриб чиқилган. Ëзилишича, 2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тасида ҳолат ўзгармасдан қолди, 2 таси бўйича эса натижалар ҳали эълон қилинмаган (шунда, 6таси ёмонлашганми?).
Сенат хабарида айрим рейтинг ва индексларда пасайиш ҳолатлари ҳақида айтилиб, айрим соҳалардаги коррупция ҳолатлари, қонунларга риоя этишдаги муаммолар, матбуот эркинлигига оид камчиликлар мамлакатнинг рейтинглардаги мавқеига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган.
Маълумот учун, ўтган йили Сенат Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини ва мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаган. Рўйхатга хусусан, Иқтисодий эркинлик индекси, Коррупцияни қабул қилиш индекси, Матбуот эркинлиги индекси кабилар киритилган. Масалан, Матбуот эркинлиги индексида 2026 йилда 39 балл, 2030 йилда эса 43 баллгача кўтариш вазифаси қўйилган. 2025 йил индексида Ўзбекистон 148-ўринда қолган бўлсада, тўпланган балл 35,24гача камайган (2022 йилдан кейин аҳволимиз фақат ёмонлашиб бормоқда).

rsf.org
Index
RSF's World Press Freedom Index aims to compare the level of press freedom enjoyed by journalists and media in 180 countries and territories.
Агробанк сувдан самарали фойдаланиш бўйича янги “Сув китоб" тўпламини тақдим этди
Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича яна бир муҳим қадам ташланди. “Агробанк” экотизимидаги “Agrobooks” лойиҳаси доирасида “Сув китоб” номли янги амалий қўлланмалар тўплами чоп этилди.
Бу ташаббус Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган методик қўлланмаларни яратиш ва уларни кенг аудиторияга етказиш бўйича берилган топшириқлар асосида амалга оширилди. Дастлабки босқичда 100 та амалий қўлланмадан иборат тўплам яратилган бўлса, энди бу ташаббус “Сув китоб” лойиҳаси билан давом эттирилмоқда.
Янги тўплам 30 та қўлланмани ўз ичига олади ва сувдан самарали фойдаланиш бўйича фермерлар, деҳқонлар ҳамда соҳа мутахассислари учун йўриқномалар беради. Мазкур тўплам Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар малакали мутахассис иштирокида тайёрланган.
Қайд этиш керакки, тўплам нафақат босма шаклда, балки видео, аудио ва электрон форматда ҳам тақдим этилади. Шу орқали 2025-йил охиригача барча ҳудудлардаги фермерларга бепул етказилиши режалаштирилган.
Лойиҳани тайёрлашда олимлар, ўқитувчи ва тажрибали мутахассислар жалб қилинган. “Сув текин эмас!” деган шиор асосида тайёрланган бу тўплам қишлоқ хўжалигида сув тежамкорлигига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини эслатади.

Депозиторлар бўйича концентрация хавфи юқорилигича қолмоқда
Марказий банк Молиявий барқарорлик шарҳида тижорат банкларида йирик депозиторларга қарамлик юқорилигича қолаётганига эътибор қаратган.
Регуляторга кўра, тижорат банкларида депозиторлар бўйича концентрация хавфи юқори шаклланган. 2024 йил якунига кўра, миллий валютадаги депозитлар қолдиғи 231,2 трлн сўмни ташкил этиб, хорижий валютада жалб этилган депозитлар қолдиғига нисбатан 3 марта кўпроқни ташкил этган. Жами депозитлар таркибида энг йирик депозиторларнинг улуши кўплаб тижорат банкларида юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Хусусан, 2024 йил якунида жами миллий валютадаги депозитлар таркибида энг йирик депозиторнинг улуши банк тизими бўйича ўртача 22 фоизни, энг йирик бешта депозиторларнинг улуши эса 36 фоизни ташкил этган. Хорижий валютада эса энг йирик битта ва бешта депозиторлар бўйича ушбу кўрсаткич мос равишда 35 ва 55 фоиз даражасида шаклланмоқда.
Энг йирик депозиторларнинг ўз маблағларини қайтариб олиш фарази асосидаги стресс-тест натижалари банк тизимида ликвидлилик билан боғлиқ хавотирларни уйғотади. 2025 йил
якунига кўра, ҳар бир банк бўйича энг йирик депозитор томонидан жойлаштирилган депозит маблағларини банклардан қайтариб олиниши оқибатида кўплаб банкларда ҳам миллий, ҳам хорижий валюталарда ликвидлилик муаммолари юзага келиши мумкин. Ушбу ҳолат банк тизимида депозиторлар бўйича концентрация хавфи юқори эканлиги билан изоҳланади.

Инфляция май ойида кескин тезлашган
Май ойида ойлик инфляция 1,5%ни ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисбига йиллик инфляция 8,7%гача тушган.
Ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқатлар 1,7%га, хизматлар 5,7%га қимматлаган.
Ҳудудлар қирқимида энг юқори инфляция Фарғона вилоятида қайд этилган (2,2%).
Энерготоварлардан электр энергияси 18,8%га, тармоқ газ 39,2%га, суюлтирилган газ 25,0%га, метан 27,0%га қимматлаган. Иккита вилоятда тарифлар ошгани ҳисобига совуқ сув 10,2%га ошган (бу бошланиши).
Гўшт қимматлашишда давом этмоқда (+0,8%). Ўсимлик ёғи 4,0%га, шакар 2,2%га ошган. Тийиқсиз мобиль алоқа компаниялари тил бириктирган ҳолда нархларни оширишда давом этишмоқда (+2,9%).

Ойлик, пенсия ва нафақаларнинг ошишидан дарак йўқ
Охирги марта индексация амалга оширилган сентябрдан буён жамланган расмий инфляция 8,5%дан кўпроқни ташкил этмоқда.
Энерготоварларнинг қимматлашиши энг аввало кам даромадли ижтимоий қатламга зарба беришда давом этмоқда (ўқитувчилар, дўхтирлар, пенсионер ва нафақачилар).
Хусусан, май ойидаги ошишларда электр энергияси нархи ўртача 18,8 %га ошган бўлса, кам истеъмол қилувчилар учун нархлар 33,3%га қимматлади. Тармоқ газ ўртача 39,2%га ошган бўлса, кам истеъмол қилувчилар учун тарифлар 58,3%гача қимматлаган.
Нима учун ижтимоий қатлам антиреформага айланиб кетган ошди-ошдиларга ижирғанаётгани, реформа деган сўздан хафсаласи пир бўлгани тушунарли бўлса керак.
Шунча ошди-ошдига қарамай шонли энергетикани сўриб ётган ўғри олигархияни субсидиялаш тўхтагани йўқ, ўзи энергореформадан бош ғоя ўша ўғриларни субсидиялашдан тўхтатиб, ўқитувчилар, дўхтир ва пенсионерлар фойдасига қайта тақсимлаш, яъни ижтимоий қатламнинг даромадларини ошириш бўлиши кераклигини ҳозир антиислоҳотчилар эсга олгиси келмайди.
Ëдда тутиш керакки, бир марта алданган халқ қайтиб бошқа ишонмайди.

Қимматлаётган гўшт, ёғ ва сабзи палов нархини оширишда давом этмоқда
Май ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида палов қимматлашишда давом этган.
Ошнинг қимматлашишини нархи ошаётган гўшт, ёғ, сабзи ва нўхат белгилаб берган.
Энг қиммат гўшт ҳалиям Фарғонада. Килоси 108 035 сўм.
Энг қиммат ёғ (литри 23 838 сўм) ва энг қиммат сабзи (килоси 7 821 сўм) Тошкентда. Нўхатнинг энг қиммати Бухорода (килоси 27 773 сўм).
Шундай қилиб, ошнинг энг қиммати ҳалиям Тошкентда. Пойтахтда 1 кило палов 114 555 сўмга айланади (ўтган ойга нисбатан 2 091 сўмга ёки 1,9%га қимматлаган).
Ош пиширишда ишлатиладиган ўтин, газ ёки пропан нархи яна инобатда олинмаган.

stat.uz
O‘zbekiston Respublikasi hududlari kesimida palovga ishlatiladigan mahsulotlarning o‘rtacha narxlari to‘g‘risida MA’LUMOT
statistika, Milliy statistika qo‘mitasi, O‘zbekiston Respublikasi Milliy statistika qo‘mitasi, Uzstat, статистика, Национальный комитет по статистике, Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике, НацКомСтат, Узстат, Миллий статистика қўмитаси…
Криминал рейтингда ҳоким ёрдамчиларига маҳалла банкирлари рақобат қила бошлаган
Медиа ва тармоқда "ҳоким ёрдамчиси" деб ёзсангиз, "ушланди", "қўлга тушди", "еб кетди" каби криминал мазмундаги хабарлар чиқиб келади. Аниқроқ айтганда, ҳоким ёрдамчилари 3-4 йилдан бери бу борада етакчиликни ҳеч кимга, ҳаттоки "замҳокимларгаям" бермай келишаётганди.
Ниҳоят уларга криминал рейтингда маҳалла банкирлари тимсолидаги рақобатчилар топилганга ўхшайди.
Ўзбекистон туманидаги маҳалла банкири банк хизматлари маркази бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
Худди шу туманда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Яна ҳоким ёрдамчилари ҳақида
Пайдо бўлганининг учинчи йилига келганида ҳоким ёрдамчилари яна бир бор, бу сафар учинчи марта вазирлик бўйсунувини ўзгартирмоқда.
Аввалроқ, шу йил ёзда камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ вазифалар ижтимоий ҳимоя тизимига…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мираки оҳанграбога айланадими?
Миракида кичик ва ўрта бизнес мавзусида халқаро конференция ўтказилибди. Жойнинг ўзи қизиқ: Шаҳрисабздан 20-25 дақиқалик узоқда, тарихий, лекин чекка ҳудуд. Айни шу ерда халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда маҳаллий тадбиркорлар йиғилгани, менимча, ҳам рамзий, ҳам амалий қадам.
Кичик бизнес уюшмаси раҳбари Камола Мирзалиева буни ўз кўзи билан кўрганини айтяпти: “1 йил аввал бу ерда ҳатто конференция ўтказишни ҳам ўйламасдик, ҳозир эса банклар қурган меҳмонхонада халқаро ташкилотлар иштирокидаги конференциядамиз”, — дейди у. Бу сўзларда ҳақиқат бор, лекин шу билан бирга савол ҳам туғилади: бундай инфратузилма ўзини қанчалик оқлайди?
Чекка ҳудудда тадбиркорлик муҳитини яратиш шунчаки маблағ ажратиш эмас. Бу — реал талаб, савдо муҳити, кадрлар ва ишбилармонлик маданиятини шакллантириш дейиш мумкин. Конференция давомида айнан мана шу масалалар муҳокама қилинаётгани қувонарли, лекин натижаси амалиётда ҳам кўриниши керак.

Юқори инфляция хатари иккинчи ўринга чиққан
Марказий банкнинг Ўзбекистон молия тизимида юзага келиши мумкин бўлган тизимли хатарлар бўйича навбатдаги сўровномасида Геосиёсий хатарлар (53%) биринчи ўринда қолмоқда.
Юқори инфляция хавотирлари (37%) эса иккинчи ўринга чиққан. Ярим йил аввалги сўровномада Инфляция асосий хатарлар қаторида тўртинчи ўринда саналганди.
Тизимли хатарлар рўйхатида кейинги ўринларни валюта курсининг кескин ўзгариши (35%), аҳоли қарз юкининг ортиши (29%), кредит хатарлари (27%) ва кибер ҳужумлар (24%) эгаллаган.

Халқ томон юриш
Кичик бизнес уюшмаси ҳудудларга чиқяпти. Бу галги манзил — Наманган.
Айни пайтда у ерда жонли мулоқот кетяпти: тадбиркорлар тўғридан-тўғри солиқ, божхона, банк, ҳатто ҳокимгача савол беряпти.
Кичик бизнес уюшмаси қоғозга қараб эмас, халқ ичида — жойларда тинглаб, амалий иш олиб боряпти.
Мулоқот жонли эфирда. Гаплар ҳам жонли, саволлар ҳам. Ҳеч ким “кейин жавоб берамиз” демаяпти. Ҳозир шу ерда, ҳозир гаплашиляпти.
Йиғилишни тўғридан-тўғри YouTube орқали томоша қилишингиз мумкин.

Талимаржон станцияси сотилдими? Станцияга илинган 700 млн.долларлик кредитни ким ёпади?
Бундан 3 йил аввал Талимаржон иссиқ электр станцияси 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов (240 млн.доллар) ҳамда илгари станция учун жалб қилинган 700 миллион долларлик кредитларни тўлаш шартларида амирликларнинг Mubadala ва TAQA компанияларига берилгани эълон қилинганди.
Ўтган ҳафтада хорижий нашрларда Mubadala ва Абу-Даби Миллий Энергия Компанияси (TAQA) Ўзбекистондаги Талимаржон электр комплексида 875 мегаваттлик газ турбинали комбинирланган циклли электр станциясини сотиб олиш якунлангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди .
Ëзилишича, бунинг учун Talimarjan Power Plant 1 компанияси ташкил этилган ва компания акцияларининг 40 фоизи Mubadala'га, 40 фоизи TAQAга, 20 фоизи эса "Talimarjan Issiqlik Elektr Stansiyasi" АЖга тегишли бўлади (очиқ маълумотларга кўра Talimarjan Power Plant 1 2023 йил 1 мартда 109,7 млн.сўмлик устав капитал билан тузилган ва унга Россиядаги электр станцияларида ишлаган Сергей Тазин раҳбарлик қилади).
Ушбу объектни бошқариш учун Talimarjan Operations & Maintenance LLC компанияси ташкил этилиб, унда ҳам улушлар юқоридаги улушларда тақсимланган.
Шунингдек, Ўзэнергосотиш Talimarjan Power Plant 1 станциясидан 25 йил давомида электр энергияси кафолатланган тарзда сотиб олинади.
Ўзбекистондаги энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бири билан боғлиқ мазкур битим ва унинг шартлари ҳақида на Энергетика вазирлиги, на Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бирон маълумот тарқатгани йўқ.
Тузилган битим бўйича саволлар жуда кўп. Гап 1 700 МВт қувватли бутун Талимаржон станцияси сотилгани ҳақида кетаяптими ёки унинг улкан қарз ҳисобига бир неча йиллардан бери туя гўшти еб, таъмири охирига етмаётган ва ҳатто Давлат раҳбари томонидан қаттиқ танқид қилинган навбати ҳақида кетаяптими, тушуниш қийин.
700 млн.долларлик қарз нима бўлади? Мақсадли ишлатилгани ёки совурилгани текширилиши лозим бўлган мазкур қарз кимнинг бўйнида қолади? Инвесторлар тўлайдими?
Ë 3 йил аввалги шартлар бир думалаб ўзгариб кетдими?
Гўёки янги станция дейилаётган Talimarjan Power Plant 1 станциясидан 25 йил давомида электр энергиясини қанчадан сотиб оламиз ва нима учун кафолатланган харид шарти қўшилди ўзи?

Талимаржон ИЭС Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлар тақдирини такрорламайдими?
Талимаржон ИЭС хусусийлаштирилдими ёки ишончли бошқарувга топширилдими, деб савол бермоқда Давлетовуз.
Унинг хавотирларида жон бор. Чунки яқин ўтмишимизда муҳим энергоактивларни ишончли…

10та иссиқлик электр станцияси қандай шартларда сотилади?
Талимаржон ИЭСнинг кафолатли харид шартларида сотилгани қолган станцияларни “хусусийлаштиришда” ҳам қўлланиладими, деган савол туғдиради. Унда эркин улгуржи бозорга қачон етамиз, тарифлар ошишда давом этаверадими?
Ўзбекистондаги давлат қўлидаги иссиқлик электр станцияларни сотиш учун жуда қисқа муддат белгиланган, уларнинг ҳаммаси йил охиригача сотувга чиқарилиши керак.
Шунингдек, станцияларни хусусийлаштиришда уларга ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори кафолатланиши ҳам кўзда тутилган.

🔷 Офис ва бизнес учун керакли барча буюмлар – бир жойда!
🔹 Open Market бизнес учун харид жараёнини осонлаштиради:
✓ Ишончли ҳамкорлар рўйхати.
✓ Керакли маҳсулотларни тезкор қидириш тизими.
✓ Буюртмани осон расмийлаштириш.
✓ Тўлов банк ҳисоби орқали – фақат юридик шахслар учун.
✓ E-ИМЗО ёрдамида ҳужжатларни электрон имзолаш.
✓ Didox билан интеграция.
⏳ Аввал кўп вақт олган жараёнлар, энди бир неча дақиқаларда ўз ечимини топади.
➡️ Open Market'да бизнес учун харид қилишни ҳозироқ бошланг!
📲 +998 78 333 1550
💻 Open-Market.uz
📱 Telegram | 📱 LinkedIn | 📱 Instagram | 📱 Facebook
реклама

Қимматлашган тарифлар аҳолининг электр энергияси истеъмолини 10 фоиздан кўпга камайтирган
Иқтисодий тақиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, 2024 йил май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд кВт/соатга (-10,6%) қисқарган.
Илгари ойига 10 минг кВт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилган уй хўжаликлари сони айниқса сезиларли даражада камайган. 2023 йилда бундай уй хўжаликларининг сони 80 мингга яқин бўлган бўлса, 2024 йилда бундай истеъмолчилар сони 15 мингтага тушган.
Ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган абонентлар улуши 2023 йилда 71%ни ва 2024 йилда 72%ни ташкил этиб, барқарорлигича қолган.

Center for Economic Research and Reforms
⚡️Тарифларни эркинлаштириш орқали энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш
Тадқиқотда республиканинг барча ҳудудларидан 3,5 мингта уй хўжаликлари иштирок этди. Шунингдек, 3,5 миллион табиий газ ва 8 миллион электр энергияси абонентларининг…