bakiroo
Энди ҳамма ўз вилоятида таксичилик қилади, бунақаси ўтган ёмон замондаям бўлмаган Дарёда бу ҳақдаги мақола кеча ҳам чиққан ва дарҳол 404 бўлиб қолганди. Аввало айтиш лозимки, Дарё билан суҳбатда бўлган Транспорт вазирлиги вакилининг "бу тартиб кеча ёки бугун…
Энди нима бўлади?
Бу қарор қайси ақл билан ва нима мақсадда қабул қилингани шахсан менга тушунарсиз. Хўп, энди нима бўлади?
Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўнминглаб Ўзбекистон фуқароларида бир неча вариантлар қолади:
1. Машинасини сотиб, Россияга мардикорликка кетиш.
2. Вилоятларга қайтиш ва ишсизлар ёки камбағаллар армиясини кўпайтириш.
3. Камида 5,5 млн.сўм пул сарфлаб ўз машинасини Тошкентлик қариндоши ёки таниши номига ўтказиш (Тошкент рақами учун), кейин ижарада ёки ишончномада таксичилик қилиш. Ўтган ёмон замонда юзминглаб ўзбекистонликлар Тошкент шаҳридаги ўз уйини бошқалар номига расмийлаштириб ва ижара шартномаси қилиб яшашига тўғри келарди. Худди шу бузуқ практика қайтмоқда. Масала хусусан, автомобиль рақамига оид бўлгани учун лобби айнан рақам қиролларидан чиққанмикан, деган гумон ҳам келади. Чунки охирги чора сифатида вилоятлик ҳайдовчилар Тошкент рақамларини олишга мажбур бўлишади.
Табиийки, пойтахтликлар вилоятликларни камситишга оид бу қарорнинг оқибатларини чўнтакларида сезишади. Такси нархлари ошади, йўналишсиз таксилар камаяди.

Энди нима бўлади? Бу қарор қайси ақл билан ва нима мақсадда қабул қилингани шахсан менга тушунарсиз. Хўп, энди нима бўлади? Энди Тошкент шаҳрида таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ўнминглаб Ўзбекистон фуқароларида бир неча вариантлар қолади: 1. Машинасини…
Конституцион судга мурожаат қилинадими?
Шахсан менинг фикримча, пойтахтда такси хизмати кўрсатишдан вилоятликларни четлатадиган ёки чекловни айланиб ўтиш учун қўшимча харажатга мажбурлайдиган бу расво талаб Конституция руҳи ва мундарижасига зид. Беҳзод Ҳошимов билан бу борада тўлиқ ҳамфикрман.
Конституцион судга мурожаат қилишнинг энг тез варианти сифатида парламент депутатлари орқали амалга оширилиши мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз, депутатлар орасида биронта мард чиқармикан?
Агарда вилоятлик таксистларнинг ҳуқуқи чекланишига кўз юмилса, эртага навбат вилоятлик новвойлар, вилоятлик ўқитувчилар ва ҳаммамизга етиб боради. Биз ўтган ёмон замонда бир кечада уйғониб туриб, 2016 йилга келиб қолмаганмиз.

Telegram
Iqtisodchi Kundaligi
Ijtimoiy tarmoqlarda yozilayotgan gaplar rost bo’lsa - Toshkentdagi tirbandliklar masalasini xato yo'l bilan yechmoqchi bo'lishyapti, shekilli. Muammo talabda, taklifda emas. Toshkentda ko’p avtomobillarga talab bor, ko’p odamlar esa bu talabni qondiradi.…
Йўлкира, бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ нархлари юқори даражада ошгани сезилмоқда
Вилоятлик таксичиларга нисбатан зараркунанда ва камситиш талаблари йўлкира ва ташиш нархларини янада кўтариши аниқ. Зараркунанда қарорларни кўпайтираверинглар. Сизларнинг кучингиз ожиз ва заифларга етади.
Май ойи якунлари билан сезилган инфляция 14,5%гача кўтарилган (+0,1%).
Пойтахт Тошкентда сезилган инфляция 18,5%га етган (+0,3%).
Аҳоли нархлари юқори даражада ўсган деб ҳисоблаган товар ва хизматлар ичида Электр ва табиий газ (сўралганларнинг 45%и), Бензин ва ёқилғи (39%), Йўлкира ва ташиш хизматларида (24%) кескин динамика кузатилган.

Ҳайит кунлари пойтахтда такси нархи кескин ошиб кетгани эсингиздами?
Вилоятлик таксичиларнинг ҳудудларга қайтиши ортидан ҳайит кунлари такси сони кескин камайиб, қимматлайди (нон билан ҳам шу вазият, агар сезсангиз). Энди буёғига, айниқса сентябрдан кейин ҳар куни шундай бўлади.
3 апрелгача лицензия олволган вилоятлик таксичилар ҳозирча ишлашмоқда (лицензия бир йилга берилади). Лекин ойма-ой вилоятлик таксичилар сони камайиб боради. Ёзги мавсумда бу унча сезилмаслиги мумкин, лекин сентябрдан кескин билинади.
Ўзи ҳудудлардан келаётган арзон ишчи кучи Тошкентда хизматлар бўйича нархларни ушлаб турган кам омиллардан бири, агар ягонаси бўлмаса.
Айни дамда 775 минг таксичидан қанчаси пойтахтда ишлаётган вилоятликлар экани, номаълум, лекин жуда катта қисми экани аниқ (менда ҳар тўрт чақирувдан учтасида вилоят машинаси келади).
Бу зараркунандаликдан қарор чиқарганларнинг ўзи зиён кўрмайди, чунки биз қора халқдан фарқли ўлароқ, улар малибуда ҳаракатланишади.

Fiskal tahlillar
#raqamlashtirish #ozini_ozi_band_qilish
Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni o‘sish dinamikasi
2025-yil 1-may holatiga oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar 5,1 mln nafardan oshdi. Bu o‘tgan yilning mos davriga nisbatan 66,4% ga (2,1 mln nafar) ortiq.
📊Oʻsish…

"Энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради"
Инфляцион жараёнларга энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирларини пасайтириш ва умумий инфляциянинг барқарор пасаювчи трендга ўтишини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани жорий, 14% даражасида қолдириш ҳақида қарор қилган.
Регуляторга кўра, иқтисодиётда ялпи талаб юқорилиги шароитида жорий энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради.
Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва иккиламчи таъсирларнинг нархларга оширувчи босимлари келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПРЕСС-РЕЛИЗ Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июндаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида…
Майли. Ҳали ҳам ўша кунги руҳиятдан чиқиб олиш қийин бўляпти… Жонли эфир, хурсанд халқ, супершоу, футбол – ҳаммаси бир жойда! “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” деганлари бежиз эмас. Яна кўп марта биз бунга гувоҳ бўлганмиз деймиз.
Ҳар бир зараркунанда қарор инфляцияни ошираверади
2026 йил якунига бориб, 2027 йилда ҳам, ҳатто 2030 йилда ҳам инфляция 5 фоиз даражага тушишига мен ишонмайман, атрофимда бу мақсадга эришилишига ишонадиган биронта одам йўқ. Нимага биласизларми?
Хусусан, зараркунанда қарорлар ортидан иқтисодиётга етказиладиган зарарлар, харажатлар, улар яратадиган хатарлар ва ноаниқликлар тўхтамаётгани туфайли. Ҳар бир зарар, ҳар бир харажат, ҳар бир хатар ва ноаниқлик нархни оширади, нархни пировардида истеъмолчи тўлайди. Монополиялар ва олигархларнинг лоббиси, импортга чекловлар, рақобатга қарши ҳаракатлар - буларнинг ҳаммаси зараркунанда қарорлар орқали материаллашади, монетизация бўлади.
Ҳатто Конституция нормаларини бир четга суриб қўяётган зараркунанда қарорларни тўхтатишга эса хоҳиш ҳам, ирода ҳам кўринаётгани йўқ.
Зараркунанда қарорларни тиювчи институционал тизим яралмас экан, биз юқори инфляция билан яшашга маҳкуммиз.

Хатарли сценарий реалликлари кўпроқ эҳтимолли кўринади
“Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг концептуал лойиҳаси асосий ва муқобил сценарийлари асосида ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, эҳтимоли…

Конституцион судга мурожаат қилинадими? Шахсан менинг фикримча, пойтахтда такси хизмати кўрсатишдан вилоятликларни четлатадиган ёки чекловни айланиб ўтиш учун қўшимча харажатга мажбурлайдиган бу расво талаб Конституция руҳи ва мундарижасига зид. Беҳзод Ҳошимов…
ХДП: йўналишсиз такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чекловлар конституцияга зид
Халқ демократик партияси такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чекловлар конституцияга зид эканини таъкидламоқда.
Партиянинг парламентдаги фракцияси бу бўйича транспорт вазиридан расмий тушунтириш сўраб сўров юборган.
Шунингдек, транспорт соҳасидаги муаммолар муҳокамаси доирасида вазир ҳукумат соатига чақирилгани айтилмоқда.
ХДПнинг дадил баёноти, рости, кутилмаган бўлди. Демак, соғлом ақл ишлаб кетишига умид йўқ эмас. Конституцияга қайтиш лозим.

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi
#Munosabat
❗️ Konstitutsiyaga zid bo‘lgan tartibni bekor qilish kerak
Toshkent shahrida yo‘nalishsiz taksi faoliyati bilan shug‘ullanishga oid joriy qilingan cheklov keng jamoatchilik tomonidan turli fikr va e’tirozlarga sabab bo‘lmoqda. Unga ko‘ra, endilikda…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Сергелида янги офисини очди – хизматлар энди автосалоннинг ўзида
2025 йил 10 июнь куни, Сергели туманидаги Drivers Village автосалонида Асакабанкнинг янги банк хизматлари офиси иш бошлади.
Бу ерда сиз:
✔️ Автокредит расмийлаштирасиз – машинага шу ерда эга чиқиш имконияти;
✔️ Истеъмол кредити оласиз – маълумотлар тезкор қайта ишланади;
✔️ Коммунал ва давлат тўловларини амалга оширасиз;
✔️ Банк карталари ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ барча хизматлардан фойдаланасиз.
Бошқача айтганда, сиз орзу қилган машинага йўл бир неча имзо ва бир неча дақиқалик мурожаат билан бошланади.
Нега бу муҳим?
Чунки вақт – қиммат. Аввал банк, кейин автосалон, яна қайтиб банкка бориш — буларнинг барчаси энди ўтмишда қолди.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Кичик ҳалқа йўли, Drivers Village автосалони биноси.
Автомобил танланг, кредитини шу ерда расмийлаштиринг – Асакабанк билан барчаси осонлашади!
Реклама

“Каттасиниям, кичигиниям қурамиз”
Росатом Ўзбекистонда кичик АЭС билан бирга катта АЭС ҳам қурмоқчи.
Қизиғи, бу ҳақда хабарлар яна шимолдагилар оғзидан чиқмоқда, худдики топшириқдек, худдики Ўзатом ижро учун қабул қилиши лозим бўлган вазифадек.
Эмишки қийматини тўлиқ Ўзбекистон молиялаштирадиган лойиҳа энди икки блокли катта АЭС ва икки блокли кичик АЭС қуришга ўзгарган (бир йил аввал режалар ўзгариб, 6 блокли кичик АЭСга дўнганди).

Махфийми ё шаффофми?
2024 йил.
Ахмедходжаев:
"АЭС қурилиши лойиҳаси қиймати махфий ва очиқланмайди".
2025 йил. Ахмедходжаев:
“Ҳа, бош пудратчи „Росатом“ бўлади, лекин, шунга қарамай, улар бизни қандайдир тарзда чеклашга уринишмаяпти. Биз ҳамма нарсани…

ХДП: йўналишсиз такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чекловлар конституцияга зид Халқ демократик партияси такси фаолиятига қўйилган ҳудудий чекловлар конституцияга зид эканини таъкидламоқда. Партиянинг парламентдаги фракцияси бу бўйича транспорт вазиридан…
Yandex'нинг ўнминглаб вилоятлик ҳайдовчилари ишсиз қолиши мумкин
Такси агрегати бозорининг асосий ўйинчиси Yandex Go'нинг Spot'га маълум қилишича, Yandex Taxi билан ҳамкорлик қилувчи ва Тошкент шаҳрида ишлайдиган, бошқа ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳайдовчилар сони 23 мингдан ортиқни ташкил этади.
Шунингдек, йил охиригача 48 мингдан ортиқ ҳайдовчининг лицензияси тугаши айтилган. Вилоятлик ҳайдовчиларнинг пойтахтда таксичилик қилишини чекловчи қарор лойиҳаси монополист компания билан муҳокама қилинганми, бунда компаниянинг позицияси қандай бўлган, аниқлик киритилмаган.
Millennium Taxi, My taxi ва Uklon каби фақат Тошкентда фаолият кўрсатувчи агрегаторларнинг ҳам вилоятлик таксистларга нисбатан жорий қилинган антиконституцион чекловларга муносабати ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.

Spot
«Порядок противоречит Конституции». Таксистам в Узбекистане запретили работать за пределами региона регистрации и соседних областей
НДПУ пригласила министра транспорта Илхома Махкамов в Олий Мажлис для разъяснений. В Yandex Go заявили, что около 13 тыс. водителей могут лишиться возможности работать в Ташкенте.
Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланди
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг бир қанча ҳарбий объектларига, хусусан, ядровий дастури билан боғлиқ маконларига зарба бера бошлаган.
Ҳужумлар оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саламий ҳалок бўлган. Шунингдек, Эрон қуролли кучлари қўмондони ўринбосари, икки ядрочи олим ва ўн нафар тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Эрон бунга жавоб қайтаришини билдирган.
Исроил осмони ёпилган. Теҳрон аэропортида қатновлар бекор қилинган.
Исроил армиясига кўра, Эронда бир неча кун ичида 15 та ядровий бомба яратиш учун етарли бойитилган уран мавжуд ва Исроил бу таҳдидга қарши чоралар кўриши керак бўлади.
Газета Исроил ва Эрон ОАВларига таяниб, тезкор маълумотлар тарқатмоқда.
Янги уруш ҳаракатлари фонида олтин 3445 (+65 доллар) долларгача, нефт 78 долларгача (+10 доллар) кескин қимматлаган.

Газета.uz
Исроил Эронга ҳужум бошлади (видео)
Исроил кучлари «Эрон режимининг давом этаётган тажовузига жавоб» сифатида унинг бир қанча ҳарбий объектларига, жумладан, ядровий дастури билан боғлиқларига зарба берди. Нетаньяҳу «мисли кўрилмаган» ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Теҳронда портлаш…
Элчихонамиз Исроилда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилмоқда
Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:
1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
• Электрон почта: [email protected]

ELCHIXONA🇺🇿🇮🇱 | Rasmiy kanal
Исроил Давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:…

Теҳрондаги элчихонамизнинг Эронда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаати
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади.
Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
22299780
22832025

Embassy of Uzbekistan in Iran
Эрон Ислом Републикасида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига…

Бузилган Бухоро учун сўров бўлмагач
Бир ярим йил аввал Туризм маркази қуриш важи билан, гарчи бошқа жойда қурилади, дея ваъда бериб, жамоатчиликни лақиллатиб алдашганига қарамай, Бухоронинг қоқ марказида бузиш ишлари бошланганида ҳокимтўрага нисбатан жиддий бир эътироз бўлмаганди. Ваҳоланки, ҳамма, бузиш устида турган ҳоким ҳам биларди, "сингапурлик инвесторда" қуришгаям, бузишгаям, компенсациягаям пул йўқ (ҳозир ҳам йўқ), бу пулни ўзбекистонликлар чўнтагидан турли қимматлаштирилган схемалар ёки бюджет субсидиялари орқали чиқариб бериш керак. "Бузавер, текислаб ташла, жавоб" деган сўзлар камера қаршисида янграши шарт эмас.
Энди орадан бир ярим йил ўтиб, ҳокимтўранинг «Бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан — ичидаги одами билан» деган топшириқларига ҳайрон бўлинмоқда.
Ҳар қандай жазосизлик янги ва янги жиноятларга йўл очади. Илгари имконли бўлмаган ноқонуний ҳаракатларни имконлига айлантиради. Шундай экан, агар Бухоро вилояти ҳокимига нисбатан қанақадир жавобгарлик ҳақида гап кетса ёки маҳкама очилгудек бўлса (бунга ишониш жуда қийин), ишни 1,5 йил аввалги бузди-буздилардан бошлаш керак бўлади.

Бузиб-қуришлар, кўчиришлар, компенсациялар кимнинг ҳисобидан?
Бухоронинг ҳокимтўрасига бир йил аввал айтилган "Бухоро туризм маркази аҳоли ва UNESCO рухсати билангина бошқа ерда қурилиши" ҳақидаги баёнотини эслатиш энди бефойда. Бухоро Туризм марказини шаҳар…

Бузилган Бухоро учун сўров бўлмагач Бир ярим йил аввал Туризм маркази қуриш важи билан, гарчи бошқа жойда қурилади, дея ваъда бериб, жамоатчиликни лақиллатиб алдашганига қарамай, Бухоронинг қоқ марказида бузиш ишлари бошланганида ҳокимтўрага нисбатан жиддий…
Ҳокимнинг сўзлари ҳиссиёт экан, худди шу каби гапларни фуқаро айтса нима бўларди?
“Топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган”, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Ажойиб.
Энди ўзингизга тасаввур қилинг, ҳокимнинг "Бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан…" қабилидаги қўрқитувчи буйруғига жавобан бино эгаси ҳиссиёт билан "суд қарорисиз бўлса, аввало сизнинг уйингизни бузиш, ичидаги одами билан кўмиш керак" деса нима бўларди. Неча дақиқа ўтиб мулкдор ҳибсга олинарди? Изолятордан соғ-омон чиқармиди? Судгача етиб борса, бўйнига неча йил илинарди?
Янги Ўзбекистонда ҳеч ким сайламаган ҳокимларнинг ҳақорат ва сўкишлари, калтак ва уришлари, қўрқитиш ва дағдағалари учун худди шу каби ҳолатларда фуқароларга қўлланиладиган жазо чоралари ишлатилганини мен ҳали кўрмадим. Бу кетишда кўрмасак ҳам керак.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
RADDIYA
Bugun ijtimoiy tarmoqlarda Buxoro viloyati hokimi tomonidan goʻyoki “xususiy bogʻchani buzib tashlash” kerakligi yuzasidan topshiriq berganligi haqidagi video tarqalib, keng muhokamaga sabab boʻlmoqda.
Holat yuzasidan quyidagilarni maʼlum qilamiz:…

Вилоятлик таксиларга қарши кураш ёлғиз юрадиган машиналар сонини оширади
Исроилнинг Эронга ҳужуми ёки Бухоро вилоят ҳокимининг бузиш чақириқлари шовқини вилоятлик таксичиларга қарши антиконституцион талабларни унутиб қолдиришга олиб келмаслиги керак (бу медиада кўп ишлатиладиган методичка бўлиб қолган).
Шундай экан, зараркунанда қарор токи бекор қилинмас экан, бу ҳақда ҳар куни ҳеч бўлмаса бир марта эслатиб туришга тўғри келади. Бугунга Yandex Uzbekistan GR директори Сардор Қодировнинг хавотирлари билан бўлишаман:
"2 апрелдан кучга кирган янги тартибга кўра, такси ҳайдовчилари фақат машинаси рўйхатдан ўтган вилоятда ёки унга туташ ҳудудларда ишлаши мумкин.
Яъни вилоятдаги таксист Тошкентда ишлай олмайди. Фақат пойтахтнинг ўзида 23 000 ҳайдовчи ишсиз қолиши мумкин.
Бу қарорга қандай асос келтирилганини тахмин қилингчи? Мантиқли жавобларни кутманг!
Тирбандликни камайтиради, дейишмоқда.
Аммо бу хато. Тошкент кўчаларида бир вақтда 900 мингга яқин машина, уларнинг атиги 12–30 минг таси - такси, 2 минг таси - автобус.
Такси - шахсий автомобилга нисбатан 3 баробар самаралироқ транспорт. Уни камайтириш тирбандликни эмас, ёлғиз юрадиган машиналар сонини оширади.
Такси - бу Ўзбекистонда биринчи марта тўлиқ рақамлаштирилган ва легаллаштирилган касб. Солиқ, назорат ва хавфсизлик бўйича реал ютуқ эди.
Энди эса энг очиқ ва “тоза” сектордан чекловлар бошланяпти. Бу - ўша ўша даврга қайтармасмикан бизани?"

Qarorlar soyasida
🚖 O‘zbekistonda 1 millionga yaqin haydovchi bor. Bu - ish o‘rni, barqaror daromad va yuz minglab odamlarni tirikchiligi.
2-apreldan kuchga kirgan yangi tartibga ko‘ra, taksi haydovchilari faqat mashinasi ro‘yxatdan o‘tgan viloyatda yoki unga tutash hududlarda…