Telegram Web Link
Forwarded from Mirkonomika
bakiroo
2030 йилга бориб, Ўзбекистон барибир собиқ совет ҳудудидаги энг камбағал 3 мамлакатдан бири бўлиб қолаверади
ХВЖ прогнозларида бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. Доллардаги жон бошига даромадларнинг ўсишида прогнозлар мамлакатимиз учун нисбатан оптимистик шакллантирилган. Хусусан, 2025-2030 йилларда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 10,8 фоизни ташкил этиб, Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори бўлиши прогноз қилинмоқда. Бошқа томондан Қирғизистон бўйича прогнозлар анча пессимистик шакллантирилган. 2025-2030 йилларда Қирғизистонда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 6,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Таққослаш учун пандемиядан кейинги даврда мамлакатимизда жон бошига даромаднинг ўртача ўсиши 12,3 фоизни ташкил этган бўлса, Қирғизистонда бу кўрсаткич 18,3 фоиз бўлган. Яъни ҳозирги шарт-шароитларда Қирғизистонда даромадлар ўсишинг уч баробар секинлашишини прогноз қилиш учун қандайдир жиддий сабаб керак. Менимча, ундай сабаб ҳозирча мавжуд эмас.

Прогноз қилинаётган давр учун пандемиядан кейинги ўртача ўсиш сақланиб қолади деб фараз қилсак, Қирғизистонда жон бошига даромадлар 2028 йилга бориб мамлакатимизни қувиб ўтиши мумкин.

Агар шундай бўлса, 2030 йилда мамлакатимиз собиқ иттифоқдаги энг паст  даромадли учта давлатдан бири эмас балки иккита давлатдан бири бўлиб қолади. Чунки Қирғизистон даромадлар бўйича биздан ўтиб кетган бўлади.

@Mirkonomika
Қиш яқинлашгани сари газ қазиб олиш қисқариши тобора тезлашмоқда

Сентябрда қазиб олинган газ ҳажми 3,3 млрд.кубгача тушиб кетган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 300 млн.куб кам. Йил бошидан буён қисқариш 1,5 млрд.кубдан ошган, тенденция сақланса, йил якуни билан қисқариш 2 млрд.кубдан сал кўпроқ бўлади.

Шунингдек, нефть қазиб олиш 55,6 минг тоннагача (-1,5 минг тонна), газ конденсати 86,2 минг тоннагача (-7,5 минг тонна) қисқарган.

Бензин ишлаб чиқариш 114,2 минг тоннагача (+14,5 минг тонна), дизель ёқилғиси эса 89,4 минг тоннагача (+3,9 минг тонна) ошган. Лекин дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учинчи ойдирки, қисқаришдан тўхтаётгани йўқ.

Электр энергияси генерацияси 6 127,5 млн. кВт.соатдан иборат бўлган (+520 млн. кВт.соат). Сентябрдаги генерациянинг 36%и янги станцияларда амалга оширилган.
Сентябрда газ импорти каррасига қисқарган, олтин импорти эса каррасига ошган

Ўзбекистон сентябрь ойида 46,4 млн.долларлик газ импорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,72 карра кам. Аввалроқ шимол эмиссарлари Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошираётганини иддао қилишган эди.

Газ қазиб олиш кескин қисқараётганига қарамай, экспортни тўхтатиш ҳақида зиғирча ўйланилаётгани йўқ. Ойлик газ экспорти ҳажми 51,5 млн.доллардан иборат бўлган. Бошқача айтганда, сентябрь ойида Ўзбекистон яна соф газ экспортчисига айланган.

Йил бошидан буён жами 932,3 млн.долларлик газ импорт қилинган, жами 546,2 млн долларлик газ экспорт бўлган.

Сентябрь статистикасида кўпчилик олтин экспорти қарийб 1,5 млрд.долларни ташкил этганига ва йил бошидан буён экспорт қилинган олтин 9,9 млрд.долларга етганига эътибор қаратган бўлиши мумкин. Лекин ўтган ойда Ўзбекистон олтин импортини ҳам кескин оширган. Ой давомида 79,6 млн.долларлик олтин импорт қилинган (йил бошидан буён 229,7 млн.доллар).

Сентябрда яна хизматлар экспорти кескин ошгани эътиборга молиқ. Ой давомида жами 1 054,2 млн.долларлик хизматлар экспорти юз берган, шунинг қарийб ярми туризм ҳисобидан (516,7 млн.доллар).

Ой давомида жами 379,7 млн.доллралик (йил бошидан 2 557,6 млн.долларлик) автомобиллар импорт қилинган. Шу сумманинг қарийб ярми эҳтиёт қисмларга тўғри келади. Яъни чайқовчи монополистлар тарафидан автомобилларни "запчасть кўринишида" импорт қилиш тобора ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Россиядан нефть ва бензин олишни тўхтатадими?

Трамп ҳокимиятга келгандан буён биринчи марта АҚШ Молия вазирлиги "Rosneft" ва "Lukoil”, уларнинг таркибидаги 30дан ортиқ шўъба корхоналарини санкцион рўйхатга қўшди. Rosneft ва Lukoil Россия нефтининг 60%дан кўпини қазиб олади, учдан икки қисм нефть шу икки компанияга тегишли заводларда қайта ишланади. Компаниялар тушумининг мутлақ катта қисми ташқи сотувларга тўғри келади.

Энди SDN рўйхатга қўшилган компаниялар билан битимлар ва транзакциялар бир ой ичида тўхтатилиши, янгилари АҚШ Молия вазирлиги лицензияси билан амалга оширилиши лозим. Молия вазирлиги Озарбойжон ва Қозоғистондаги халқаро лойиҳалар учун муддатсиз лицензиялар берган.

Ўзбекистон Rosneft ва Lukoil’дан катта миқдорда нефть ва бензин сотиб олади, уруш бошлангач, савдо ҳажми фақат ошиб борган (бундай қарамлик оғир оқибатлар келтиришини билган ҳолда). Шунингдек, Lukoil Ўзбекистондаги иккинчи газ қазиб олувчи компания ҳисобланади. Пропан ишлаб чиқарувчи монополист ҳам. Компания бир неча ёқилғи қуйиш шохобчаларини очган.
Банкларнинг хорижий кредитлари ҳам валюта таклифини ошириб, сўмни мустаҳкамламоқда

2025 йилнинг 9 ойида хорижий валюта таклифи хорижий валютага талабдан бироз тезроқ суръатда ошган. Бу ҳали олтин хариди билан боғланган стерилизация операцияларини ҳисобга олмаганда (9 ойда 9 899,8 млн.долларлик олтин экспорт қилинган, талаб ва таклиф фарқи эса 8 275 млн.долларни ташкил этган).

Ўтган даврда тижорат банклари 6,3 млрд долларлик валюта маблағларини хорижий кредитлар ҳисобидан сотишган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд.доллар ёки 61%га кўп. Яъни сўмнинг мустаҳкамланиши хорижий кредитлар ҳисобилан валюта маблағларининг сотилиши эвазига ҳам юз бермоқда.

Ҳисоботга кўра, халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатимизга 13,9 млрд доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушгани бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,7 млрд
доллар) ва 2023 йилга нисбатан 66 фоизга (5,5 млрд доллар) ошган. Мазкур маблағларнинг қанча қисми товар-хизматлар учун ҳисоб-китоблар ва мокки савдоси (кулранг экспорт) хусусиятига эга экани тўғрисида баҳолашлар керак бўлади. Чунки пул ўтказмаларининг ўсиши фақат меҳнат мигрантларининг трансфертлари ҳисобига юз бераётгани йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифохонадаги энг муҳим жараёнлардан бири — стерилизация. Аммо бу жараённи хусусий компанияга топшириш, яъни аутсорсинг орқали бажариш қанчалик хавфсиз?

Жарроҳлик бўлими, туғуруқхона ёки қон билан ишлайдиган ҳар қандай бўлимда стерилизация сифатсиз бажарилса, натижаси фожиали бўлиши мумкин. Гап инсон ҳаёти ҳақида кетяпти.

ХДП депутати Қизилгул Қосимова Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровга депутатлик сўрови йўллаб, шифохоналардаги зарарсизлантириш хизматларини аутсорсингга бериш амалиёти, унинг самарадорлиги, назорат тизими ва жавобгарлик масалаларини кўтарибди.

ХДП охирги пайтларда жамиятда муҳим ва баҳсли масалалар бўйича мунтазам фикр билдириб келмоқда. Партия муаммоларни муҳокама қилиш, жавобгарлик ва очиқлик талабгори бўлаётгани барибир яхши.

Мутахассислар, фаолларгина эмас, сиёсий фикрлар хилма-хиллиги — жамият ривожининг асосий белгиси. Бир томоннинг сўзи эмас, кўп томоннинг муҳокамаси ечим олиб келади.

Соғлом муҳокама ва очиқ позиция тизимни тузатишнинг энг тўғри йўли.
Туғилиш еттинчи чорак кетма-кет қисқармоқда

Аҳолиси 38 млн.дан ошган Ўзбекистонда ўтган 9 ойда 664,6 минг туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,3 мингга кам, 2023 йил шу даври максимумларига нисбатан эса 52,3 минг кам бола туғилган. Статқўм фертиллик даражасини ҳам эълон қилиб борса бўларди (муқобил ҳисоботларга кўра, фертиллик даражаси 3,45дан 3,20гача тушган).

2025 йилнинг учинчи чорагида 259,1 минг туғилиш қайд этилган (ўтган йилнинг 3- чорагида 274,0 минг, 2023 йил 3- чорагида 282,3 минг, Бундан камроқ бола пандемия даври, 2020 йил учинчи чорагида туғилган — 249,5 минг). Туғилишнинг камайиши 2024 йилнинг 1- чорагида бошланган бўлиб, еттинчи чорак кетма-кет давом этмоқда. Туғилиш суръатини қишлоқ жойлар бироз ушлаб турипти, шаҳардаги туғилиш улуши чоракма-чорак қисқармоқда.

9 ойда ўлим сони 132,2 мингга етган (бундан кўпроқ ўлим пандемия тегишли даврида кузатилган, лекин 2020 йилда чорак ҳисоботларида ўлим статистикаси берилмаган). Болалар ва оналар ўлими статистикаси алоҳида очиб борилса бўларди (ҳамманинг эсидан чиқиб қолган Барқарор ривожланиш дастури вазифаларига киради).

Аҳолининг энг юқори ўсиш суръати гарчи секинлашаётган бўлсада, Сурхондарёда сақланмоқда (2,3%). Энг секин ўсиш суръати Қорақалпоғистонда (1,2%).

Тузилган никоҳлар сони нолинчи йиллар даражасигача тушиб кетган (177,0 минг) ва камида 15 йиллик минимумни янгилаган (очиқ чораклик маълумотлар йўқ).

Ажралишлар сони бироз ошган (35,4 минг), лекин бу реал картинани акс эттирмайди.

Ички миграцияда энг кўп кўчиб кетиш ҳам (58 782), энг кўп кўчиб келиш (74 233) ҳам Тошкент шаҳрига оид. Четга кўчиб кетишда Тошкент вилояти етакчи бўлиб турипти (1 906).

P.S. Фертиллик кўрсаткичи SIAT платформаси маълумотига кўра, 2023 йил максимуми 3,48дан 2024 йил якуни бўйича 3.38га тушган экан.
2025 йил қандай якунланади?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк расмийларига кўра:

Йил якуни бўйича 7 фоиз атрофидаги иқтисодий ўсиш кутилмоқда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса 3500 доллардан ошиши прогноз қилинмоқда.

2025 йилда инфляция даражасини 8 фоиз атрофида сақлаб қолиш мўлжалланмоқда.

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги мақсадли кўрсаткич — ЯИМнинг 3 фоизи даражасида бўлади.

Жорий ҳисоб тақчиллиги ЯИМнинг 3,5−4 фоизигача пасайиши кутилмоқда.
bakiroo
2025 йил қандай якунланади? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк расмийларига кўра: Йил якуни бўйича 7 фоиз атрофидаги иқтисодий ўсиш кутилмоқда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот эса 3500 доллардан ошиши прогноз қилинмоқда. 2025 йилда инфляция…
Эшик қоқаётган иқтисодий келажак қандай бўлади?

2030 йилга келиб BBB+ инвестицион кредит рейтингига эришиш мақсад қилинган (Ҳозир BB+).

2028 йил охиригача 29 та йирик давлат корхонасини (UzAuto Motors, UMS, Ўзметкомбинат, Навоийазот, электр станциялари ва бошқалар) хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.

Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштиришнинг 2026−2030 йилларга мўлжалланган стратегияси жорий йил охиригача тасдиқланади.

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда 75 фоизгача акцияларни жойлаштириш имкониятини назарда тутувчи икки томонлама листингни тайёрламоқда.

Энергетика, қурилиш, саноат, транспорт, телекоммуникация, суғурта ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олган очиқ савдоларда сотиладиган 150 дан ортиқ акциялар пакети рўйхати тасдиқланган.

Кузатув кенгашларида мустақил директорлар улуши 50 фоизга етказилади.

Базель III стандартларини тўлиқ жорий этиш 2028 йил охиригача, МҲХСга ўтиш эса 2027 йил охиригача режалаштирилган.

Асосий ставкани «бозор учун аниқ ва ишончли сигнал»га айлантириш режалаштирилган. Регулятор асосий ставка кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларига, шунингдек, банклар, инвесторлар ва корхоналарнинг хатти-ҳаракатларига чинакамига таъсир кўрсатишини истайди.

Истеъмолчилар ҳимоясини таъминлайдиган buy-now-pay-later сегментини тартибга солиш меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.

Яқин келажакда исломий молиялаштириш бўйича янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон банклари ва компаниялари ЕИ санкциялари пакетида йўқ

Босқинчи Россиянинг Истина кредит ташкилоти, Земский Банк, Альфа-банк, МТС банк ва Абсолют Банк'и, ВТБ ва Сбернинг Беларус ва Хитойдаги шўъбалари, Мир тўлов тизими, СБП ва Payeer тизими, А7А5 стейблкоини, Беларуснинг БелВЭБ ва Белгазпромбанк билан бир қаторда Қирғизистоннинг Tolubay, Eurasian Savings Bank, Grinex криптобиржаси, Тожикистоннинг Dushanbe City Bank, Spitamen Bank, Commerzbank of Tajikistan, ВТБнинг Қозоғистондаги шўъба банки кабилар Евроиттифоқнинг 19- санкциялар пакетига кирган. Аввалроқ, 1,5 ой муқаддам Марказий Осиёнинг қатор банклари ва криптобиржалари санкцион рўйхатга қўшилиши мумкинлиги ҳақида сиздиргилар пайдо бўлганди.

Шунингдек, Евроиттифоқ қурол-яроғ ишлаб чиқаришда ва урушни қўллашда гумон қилинаётган қатор махсус иқтисодий зоналар, хусусан, машҳур Сколково, Алабуга, Иннополис, Технополис каби тузилмалар билан битимлар тузишни тақиқлаган.

Санкцион рўйхат жами 45 та компанияни қамраб олган. Унда ўзбек банклари ва компаниялари йўқлиги Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи билан икки томонлама манфаатли ва чуқур ўйланган сиёсатининг ютуқларидан бири деб ҳисобласа бўлади.
Тошкентда жамоат транспорти ҳам, иссиқ сув (иситиш) тизими ҳам триллионлаб бюджет ўзлаштирадиган каналга айланиб бўлган

Бюджет тақсимловчилар автобусда юрмайди, иссиқ сув ўрнига занглаган сув тушадиган домларда яшамайди.

Пойтахт автобусларида интервалларга амал қилинмаслиги бўйича гапирилмаган гап қолмади (брутто шартномалар орқали триллионлаб пул ўзлаштирилмоқда).

Субсидияхўрга айланган, ҳам аждарҳо тарифлар билан пойтахтликларни қоқиштираётган севимли ҳамкор Veolia саройда яшаётган каттаконларга ёқса бўлди-да, занглаган сув учун иссиқ сув тарифида пул тўлаётган тошкентликлар билан нима иши бор?

Қолаверса, бюджет шаффофлигини таъминлаш вазифалари аллақачон унутилган бўлса.
Кредит қўйилмаларининг ўсиши яна секинлашмоқда (корпоратив кредитлаш қисқарган)

Банклар кредит қўйилмаларининг йиллик ўсиши 13%гача секинлашган. Кредитлашнинг секинлашишда узвий давом этиши ялпи талабни тияди ва инфляцияни секинлашишига ҳисса қўшади.

Сентябрда кредит қўйилмалари 1,2 трлн.сўмга ўсган, бунда чакана кредитлар қолдиғи 3,2 трлн.сўмга кўпайган бўлса, корпоратив кредитлар қолдиғи 2,0 трлн.сўмга камайган.

Чакана кредитлашда асосий маҳсулот микроқарзлар бўлиб қолмоқда (+1,5 трлн.сўм). Ипотеканинг ўсиши 900 млрд.сўмгача секинлашган бўлса, сентябрда мавсумий равишда таълим кредитларини молиялаштириш ўсган (+401 млрд.сўм).

Банклар қирқимида Ўзсаноатқурилишбанк (-1,4 трлн.сўм), Миллий банк (-774 млрд.сўм) ва Ипотекабанкда (-654 млрд.сўм) кредит қолдиқлари кескин камайган бўлса, Агробанк (+1,1 трлн.сўм), Халқ банки (+637 млрд.сўм) ва Ҳамкорбанкда (+574 млрд.сўм) юқори ўсиш давом этмоқда.

Кучли рақобатга қарамай, янги банклардан Ҳаётбанк (+221 млрд.сўм), Апексбанк (+115 млрд.сўм) ва Опенбанк (+79 млрд.сўм) кредит қўйилмаларини фаол ўстиришни бошлаган.

Ой давомида, чорак якуни бўлгани учун, бюрократик анъанага кўра муаммоли кредитлар қолдиғи сезиларли камайтирилган. 1 октябрь ҳолатига NPL қолдиғи 21,3 трлн.сўмни (-541 млрд.сўм) ва улуши 3,7%ни ташкил этмоқда. Муаммоли кредитларни сезиларли даражада камайтирган банклар орасида Микрокредитбанк етакчи бўлган (-324 млрд.сўм).
Аҳоли омонатлари 2 йил деганда биринчи марта яна қисқарган

Сентябрда банклардаги жами депозитлар қолдиғи 7,7 трлн.сўмга ўсган ва 371,5 трлн.сўмга етган. Депозитларнинг энг катта ўсиши Агробанк (+2,1 трлн.сўм), ЎзКДБ (+1,5 трлн.сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанкда (+1,3 трлн.сўм) юз берган.

Лекин аҳоли омонатлари қолдиғи 1,2 трлн.сўмга, 144,1 трлн.сўмгача қисқарган. Охирги марта бу каби ҳолат 2023 йил сентябрда кузатилган эди

21та банкда аҳоли омонатлари қисқарган ёки ўсмаган. Энг катта қисқариш хусусий банклар ҳиссасига тўғри келмоқда. Давлат банкларида эса омонатлар умуман олганда, ўсишдан тўхтагани йўқ (кафолатлаш тизими ўзгаргандан буён шундай тенденция).

Аҳоли омонатлари қисқариши кўчмас мулк бозорининг мавсумий фаоллашгани, омонатлар ставкалари пасайиб бораётгани, сўм мустаҳкамланаётгани (валютадаги омонатлар жозибасини йўқотгани) , шунингдек, кўчмас мулкка инвестициялар яна нисбий афзаллигини тиклаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
bakiroo
​Базавий инфляция пасайишда давом этмоқда, асосий ставкани пасайтиришга эртами? Марказий банк базавий инфляция, энергия нархлари таъсирисиз инфляция ва мавсумийликдан тозланган инфляция маълумотлари билан бўлишмоқда. Кўриниб туриптики, базавий инфляция май…
Яхши қарор: Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Фаол ялпи талаб шароитида ташқи таклиф омиллари билан боғлиқ нархларни оширувчи хатарлар ва хизматлар инфляцияси юқорилиги сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.

"Аҳоли реал даромадлари ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги харид қобилиятини қўллаб-қувватламоқда ва истеъмол талабини оширмоқда. Бу, ўз навбатида, келгусида иқтисодиётда инфляцион босимларни сақланиб қолишига хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, энергия нархлари эркинлаштирилишининг келгуси ойларда инфляцияга иккиламчи таъсирлари намоён бўлиши ҳамда айрим товарлар таклифи билан боғлиқ хатарлар юзага келиши эҳтимоллари сақланиб қолмоқда.

Ушбу шароитда инфляциянинг пасаювчи динамикасини барқарор давом этишини таъминлаш пул-кредит шароитларини жорий нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

Нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини сақлаб қолиб, кредитлаш суръатларини мақбуллаштириш ва пул бозорида ресурслар нархларини мутаносиб шакллантириш орқали ялпи талабни мувозанатлаштиришга хизмат қилади ҳамда инфляцияга монетар омилларнинг таъсирини камайтиради".

Марказий банк жорий йил якунига инфляция прогнозини пасайиш томонга қайта кўриб чиққан ва 8 фоиз атрофида шаклланишини кутмоқда (аввалги прогноз 8,7% эди).

Жорий йилнинг 3-чорагидаги юқори иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик келгуси чоракда ҳам давом этиши, йил якунида ЯИМ реал ўсиши 7-7,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда (ҳукумат прогнози 7%).
"Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатишни арзонлаштирмоқда (дастлабки ҳисобларга кўра, давлат қарзи бўйича 1,3 трлн.сўм, корпоратив қарз бўйича 3,6 трлн.сўм тежалади)".
"Банкларнинг иккиламчи санкцияларга тушиш масаласига жуда жиддий қаралади... Шундай қатъий позиция биронта банкнинг санкцияларга тушмаслигига олиб келди".
"Жами экспортнинг 15%игина курсга нисбатан таъсирчан. Импорт товарларнинг 40%и курсга юқори таъсирчан".
"Директив кредитлар улуши бир неча йил аввалги 60%дан 25-30%гача тушган".
"Бугунги Бошқарув йиғилишида фақат битта вариант - асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш масаласи кўрилган, ўтган галги (сентябрдаги) йиғилишда ошириш варианти ҳам кўрилган".
2025/10/27 09:40:22
Back to Top
HTML Embed Code: