Telegram Web Link
Президентимиз боғча тарбиячилари учун муҳим янгиликни айтди.

Ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагоглар бўлгани билан уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Лекин ҳозирда тарбиячиларнинг мактаб ўқитувчилари каби тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади. Шу сабабли олий маълумотли билан ўрта маълумотли тарбиячининг ойлигида фарқ бор.

Шу боис, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.

Яна бир янгилик. Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.

Энг муҳими, янги методикаларни ўрганиш учун бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.

Facebook|Instagram|X
Халқимизнинг келажаги мактабдан бошланади. Чунки фарзандларимизга билим ва тарбия беришнинг энг узоқ давом этадиган, керак бўлса, ҳал қилувчи босқичи бу – мактаб таълимидир”,

– деди Президент.

Ҳозирда мактабларда 6,5 миллион ўқувчи таълим оляпти. Бу йил мактабларни 400 мингга яқин ўқувчи битирган бўлса, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Шу боис, сўнгги саккиз йилда 500 га яқин янги мактаблар қурилгани, мавжудларининг кенгайгани ҳисобига 1 миллион ўқувчи ўрни яратилди.

Хусусий мактабларга катта шароит яратилгани натижасида ота-оналар учун танлаш имконияти пайдо бўлди. Бугун 200 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз хусусий мактабларда ўқияпти.

Мактаб таълимида яна бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидланди.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.

Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади.

Бир сўз билан айтганда, мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира оладиган бўлади.

Facebook|Instagram|X
Ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар оляпти.

Масалан, 2016 йилгача жами 2 минг нафар мактаб ўқувчиси сертификат олган эди. Ўтган йили биргина хорижий тилларнинг ўзидан 150 минг ёшларимиз халқаро сертификатга эга бўлди.

Энди бундай сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олиниши айтилди.

Бугунги тадбиримизда ўзи ёш бўлишига қарамасдан, юзлаб ўғил-қизларимизни юқори марраларга етаклаётган когонлик қизимиз Биллура Икрамова ҳам қатнашяпти.

Биллура қизимиз топ-200 таликка кирадиган Буюк Британиянинг Рединг олийгоҳини битириб, катта-катта идоралардан бўлган таклифларни рад этиб, Ромитаннинг энг чекка қишлоғидаги мактабда инглиз тилидан дарс бермоқда.


Ёки Оксфорд университети докторанти Нодира Набиева эшитиш қобилиятини йўқотган ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш бўйича инновацион методика яратди. Германия ва АҚШдаги олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари бу методикадан фойдаланаётгани бизни қувонтиради.

Энг катта ниятим, мақсадим – таълим ва яна бир бор таълимга эътибор бериб, бундай истеъдодли ва фидойи ёш ўқитувчиларимиз сафини кенгайтириш. Бунинг учун ҳар қандай шароитларни яратиб беришга тайёрман
”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Биз ёшларимизни нафақат замон билан ҳамнафас, балки келажакка тайёр қилиб тарбиялашимиз керак. Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Иқтисодиётимизга йилига 30-35 миллиард доллар инвестиция, янги йўналишлар, замонавий технологиялар кириб келяпти, минглаб корхоналар ишга тушяпти. Шунинг ўзидан йилига 250-300 минг атрофида юқори даромадли иш ўринлари пайдо бўляпти.

Бу жойлар, энг аввало, ёшларимиз ишли бўлиши учун қўшимча имконият. Лекин улар замонавий технология ва хорижий тилларни билиши, касбий кўникма ва малакага эга бўлиши зарурлиги таъкидланди.

2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлиши қайд этилди.

Шу мақсадда Касбий таълим агентлиги ташкил қилинмоқда. Ушбу агентлик ва ҳокимларнинг асосий вазифаси барча 598 та техникумга янги муҳит олиб кириш ва халқаро стандартларни жорий қилишдан иборат бўлади.

Facebook|Instagram|X
Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг энг илғор касбий таълим дастурлари жорий қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, касбий кўникмаси бор исталган талабгор ушбу техникумларда хорижий давлатларнинг малакани баҳолаш тизими орқали имтиҳондан ўтиб, халқаро сертификат олиши мумкин бўлади.

Жорий ўқув йилидан Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳудудлардаги 14 та техникумда “БИТЕК” халқаро дастури бошланди. Бу орқали ёшлар халқаро стандартлар асосида туризм, ахборот технологиялари, тиббиёт, қурилиш, логистика, электротехника, энергетика, машинасозлик, биотехнология, креатив иқтисодиёт каби йўналишларда талаб юқори касбларни эгаллайди.

Келаси йили саноатда қарийб 45 миллиард долларлик 456 та йирик лойиҳа бошланади. “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади.

Корхоналар билан аниқ лойиҳалари бўлган техникумлар ўртасида замонавий устахоналарни барпо қилиш бўйича танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига устахона учун замонавий ускуна ва жиҳозлар, спорт анжомлари олиб берилади.

Facebook|Instagram|X
Мулоқотда дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилиши таъкидланди.

Ҳамкор корхоналарни рағбатлантириш мақсадида уларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилиб, дуал таълим орқали ишлаётган ўқувчилар бўйича ягона ижтимоий тўлов икки баробар қисқартирилади.

Айни пайтда янги технологияларни ўзлаштириш, хорижий инвесторлар билан эркин мулоқот қилиш учун чет тилларини ўқитиш жуда муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, техникумлардаги хорижий тиллар учун ажратилган соатлар 4 карра кўпайтирилади.

Умуман, келгуси йилдан янги рақамли платформа ишга туширилади.

Унда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги барча маълумотлар нафақат ўзимизнинг, балки хорижий иш берувчилар учун ҳам очиқ-ошкора бўлади.

Facebook|Instagram|X
Ўтган ҳафта имзоланган Президент қарорига мувофиқ, мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинмоқда.

Улар 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқиши бўйича саралаб, 9-синфни битирганида техникумларга йўналтиради.

Шу билан бирга, 9-синфни битириб, техникумга кирган ёшларга мактабга қайтиб келиш имконияти бор. Эндиликда 10-синфга ўтиб, мактабда ўқиш фикридан қайтган ёшлар ҳам таълимни техникумда давом эттириши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, бу йил 11-синфни битириб, олийгоҳга кира олмаган 200 минг ёшлар ҳам техникумларда 3-6 ойлик қисқа муддатли дастурлар асосида касбга ўқитилади.

Янги ташаббусларимиздан мақсад нима? Ҳар бир болани касб-ҳунар орқали даромадли қилсак, барча оилаларнинг рўзғори бут бўлади, маҳаллаларда тинчлик ҳукм суради”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари техникумдаги муаллим ва усталарнинг малакасини, жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, мактабдаги каби техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

Шу орқали техникум устозларига миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама тўланади.

Шу билан бирга, техникум директори ва ўринбосарларига мактабдаги ҳамкасбларидан кам бўлмаган ойлик қилиб берилади. Агар улар “Директорлар мактаби”да менежерлик сертификатини олса, яна қўшимча 20 фоиз устама тўланади.

Эндиликда техникумларда ҳам олийгоҳлардаги каби илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш йўлга қўйилади.

Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар усталар эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги саккиз йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 202 тага, жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди.

Олий таълимда “ўқишга киритиб қўйиш” деган ўта салбий иллатга тўлиқ барҳам берилди. Ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

Профессор-ўқитувчиларнинг ойлиги салмоқли даражада ошиб, олийгоҳ муаллими бўлиш кўпчиликнинг орзусига айланди.

Кейинги пайтларда аниқ ва табиий фанларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Яқинда “ToshTech”, Бауман университети филиали, Олмалиқ давлат техника институтини очиш бўйича қарорлар имзоланди. Хоразмда Ал-Хоразмий университетига тамал тоши қўйилди. Қолган ҳудудларда ҳам унинг филиаллари бўлади.

Мамлакатимизда ерости бойликларининг улкан захираси мавжуд. Илгари нефть-газ соҳасидаги қидирув ишлари фақат 2,5-3 минг метр чуқурликда олиб бориларди. Бу йил саноатимиз тарихида биринчи марта Устюртда 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаб, жуда катта газ захираси топилди.

Янги индустриал давр – “тўртинчи саноат инқилоби”ни амалга ошириш учун дунёда теллур, литий, селен, графит, молибден каби технологик минералларга талаб бир неча карра кўпаймоқда. Таҳлилларга кўра, дунёдаги вольфрам, молибден, рух ва титан захираларининг 10-15 фоизи минтақамизга тўғри келади.

Ушбу улкан ресурсларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантириш учун бизга энг аввало илм, билим ва инновация керак”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
“Изланиб, аниқ натижага эришаётган олимларимизнинг асосий қисмини профессор-ўқитувчилар ташкил этаётгани менга мамнуният бағишлайди”,

– деди Президент.

Мисол учун, Ирригация университети ўқитувчиси Эъзозбек Озодов ихтиро қилган “Яроқсиз сувларни тозалаш рақамли ускунаси” мавжуд аналогларидан 25 фоиз самарали ишлаши халқаро даражада тан олинди. Ҳозирда бу ускунага АҚШнинг йирик корхоналаридан кўплаб буюртмалар олинган.

Ёки Транспорт университети профессори Зиёда Одилова локомотивлар учун дизель генератори ва электр тортиш моторидан иборат гибрид тизимни ихтиро қилди. “Ўзбекистон темир йўллари” лойиҳани амалиётга жорий қилиш бўйича ишларни бошлаб юборган.

Кўриб турибсиз, олийгоҳдаги олимларда иқтисодиётимизни ривожлантирадиган зўр-зўр илмий ишланмалар, лойиҳалар бор.

Шунинг учун, илм-фан ва бизнес вакилларини бир-бири билан учраштириб, манфаатли ҳамкорликда ишлайдиган тизим қиламиз. Бундан илм ҳам, бизнес ҳам ютади.


Шу боис, ихтироларнинг тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларни қоплашга қўшимча 100 миллиард сўм ажратамиз
”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили муҳандислик олийгоҳлари вакиллари билан бўлган учрашувда ихтирочилар ўртасида танлов ўтказиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Куни кеча тўққизта йўналишда ўтказилган танлов ғолибларига электромобиль берилди. Иккинчи ўрин соҳиблари хорижга стажировкага юборилади, учинчи ўринни эгаллаганлар эса пул мукофотлари билан тақдирланди.

Энди бундай танловлар олий таълимнинг ҳар бир йўналишида, ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳам ўтказилиши белгиланди.

Ғолибларга 250 миллион сўмгача пул мукофоти берилади.

Республика танловида энг кўп ғолиблари бўлган олийгоҳларга замонавий лаборатория, илмий адабиётлар ва бошқа жиҳозлар учун 1 миллиард сўмдан берилади.

Facebook|Instagram|X
Олий таълимдаги ислоҳотлардан асосий мақсад Ўзбекистонни минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантириш экани таъкидланди.

Масалан, ҳозирда 4 та олийгоҳ дунёдаги ТОП-мингталикка кирган. Яқин йилларда уларнинг сони 10 тага етказилади.

Шу билан бирга, олийгоҳларимизда хорижий ТОП-500 талик университетлар билан ахборот технологиялари, сунъий интеллект, агротехнология, тиббиёт, “яшил” энергетика каби устувор йўналишларда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, чет элдаги ТОП-100 таликка кирган олийгоҳларнинг филиаллари очилади.

Бу мақсадларга эришиш учун келгуси йилда 10 дан зиёд халқаро ташкилотлар, 500 та нуфузли олийгоҳ ректорлари, 1 мингдан ортиқ халқаро экспертлар иштирокида Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўтказилади.

Хорижлик талабалар сони 5 баробарга оширилиб, таълим экспорти 200 миллион долларга етказилади.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди:

- янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

- келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

- ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

- келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

- фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

- бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

- дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

- рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

Facebook|Instagram|X
Икки Ренессанс давомида башариятга муаллимлик қилган халқимиз орасида устозларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш энг гўзал ва қадимий анъаналаримиздан бирига айланган.

Бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш деган бағоят улуғ ва шарафли ишни бошлаган эканмиз, энг аввало, сиз – азиз устозлар ҳамда истеъдодли шогирдларингизга таянамиз.

Ишончим комил, сизлар билан бирга чин дилдан ҳаракат қилсак, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт мўъжизасини албатта ярата оламиз. Олдимизга қўйган юксак марраларга сизлар билан, эл-юртимиз билан бирга албатта етамиз!
”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз сўзининг якунида ўқитувчи ва мураббийларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилади.

Тадбир давомида ўқитувчи ва талабалар, таълим ташкилотларининг раҳбарлари билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманидаги замонавий болалар оромгоҳи билан танишди.

Глава государства ознакомился с современным детским лагерем в Бостанлыкском районе.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ehtirom

Vatanimizning yuksak mukofotlari topshirildi

Viloyat hokimligida Oʻqituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan bir guruh soha fidoyilariga davlat mukofotlarini topshirishga bagʻishlangan marosim boʻlib oʻtdi.

Batafsil

Telegram 🌐Website 📹YouTubeFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/09/16 06:42:36
Back to Top
HTML Embed Code: