Telegram Web Link
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаётингизда дуч келиб турган муаммоларнинг асл сабабини билиш улардан халос бўлишдаги энг биринчи қадамлардан биридир. Аммо олдинги постимизда айтганимиздек ҳамма ҳам асл сабабларни кўришга, излашга, масъулиятни ўз зиммасига олишга одатланмаган. Кўпинча асл сабаблар қолиб ўзимизни овутадиган, зиммамиздан масъулиятни соқит қиладиган "сабаблар" ни муаммонинг сабаби сифатида кўтариб юрамиз.

Тўғри, кўпинча буни атайин эмас, балки тушунмаган, англамаган ҳолда қилиб юрамиз. Шунинг учун ҳам ушбу постимизда мана шу муаммога ечим кўрсатмоқчимиз. Яъни, муаммоингизнинг сабаби сифатида кўраётганларингиз асл сабабми ёки ўз-ўзини алдаш, овутиш, масъулиятдан қочиш имконини берувчи сабабми аниқлашнинг оддий ва самарали аломатини кўрсатаммиз.

Сабабга ўхшаб кўринган сабаб билан асл сабабнинг фарқини билишнинг оддий аломати бор. Асл сабаблар шундай сабаблар бўладики СИЗ уларга БЕВОСИТА таъсир кўрсата оласиз. Яъни, ўша сабабларни тўғрилаш сизнинг қўлингизда бўлади.

Сохта сабабларнинг белгиси шундан иборатки сиз уларга бевосита таъсир кўрсата олМАйсиз. Яъни, бу сабаблар тўғриланиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Бунинг учун бошқалар, дунё ўзгариши керак бўлади.

Шунинг учун бирор муаммоингизнинг сабаби сифатида кўрсатаётганларингизга қаранг. Агар у сабабларга бевосита таъсир кўрсата олсангиз, демак асл сабабларни кўраяпсиз. Акс ҳолда сохта сабабларни сабаб деб кўтариб юрган бўласиз.

Ҳозирги кундаги муаммоларингизга сабаб қилиб кўрсатаётганларингизни изоҳларга ёзсангиз уларнинг асл ёки сохталиги юзасидан фикримизни билдирамиз.

Ушбу постимизга кўпроқ реакция билдирилса кейинги постимизда асл ва сохта сабабларга мисоллар келтирамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тез ўзгариш ва натижа керакми? Ечим бор!


Сиз ўзгариш учун уриниб кўрдингизми?
Эҳтимол, Сиз ўзгариш борасида ўз-ўзингизга берган ваъдаларга амал қилмай ва амалий машқларни бажаришни кейинга қолдириб кўп бора ўзингиздан кўнглингиз қолгандир.

Ҳар ким ҳар ким бўла олиши мумкин. Кафолатли натижа берадиган услуб бор. Ўзингизнинг ўзингизга бўлган ва натижада одамларнинг сизга бўлган муносабати ўзгаради. Қаршингизда имконият эшиклари очилишни бошлайди.

Қанақасига дейсизми? Ёдда тутинг:

Сизга хоҳлаганингиз эмас, балки ким бўлсангиз шунга моси берилади.

Бугун Сиз кимсиз?

Ким эканлигингизни Сиз ҳал қиласиз ва олдинга қараб КАТТА қадам ташлашингиз мумкин.

Ўзингизда шу бугуноқ ўзгаришларни кўриш имконини берувчи машғулотларимизни олишни истаганлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

@muloqot_uchun_bot

Машғулотларимизда иштирок этиш ҳозирча 900 000 сўм.

P.S.: Дастлабки тўлов қилган 20 кишига одатий нархи 100$ бўлган бир марталик индивидуал ишлаш СОВҒА сифатида тақдим этилади.
Ўзингизга бўлган баҳоингиз = пулдаги баҳоингиздир.

Сизнинг пулларингиз одатда сизнинг ўзингизга бўлган ишончингизга ва бу дунёга, одамларга келтираётган қийматингизга мос бўлади.

Ўзингизга бўлган баҳоингизни, ишончингизни оширишнинг энг кучли ва тез самара берувчи усули эса бизда бор. Чекловчи қарашларнинг энг кучли усулга асосланган бу машғулотларимизни қўлга киритиш учун ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

Машғулотларимизда иштирок этиш ҳозирча 900 000 сўм.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳдан кўп бора сўраб келганим бор. Бирор нарсани сўрасам фақатгина ўшанинг ўзини эмас, балки ўша нарсага исталган вақтда эриша оладиган шахсга айланишни ҳам сўраб келганман. Ич-ичимдан натижа доимо кафолатланган бўлишини, бир марталик эмас, балки доимий бўлишини истаганман. Чунки бу нарсанинг ўзинигина сўрашдан анча юқори туради.

Шахсий ривожланиш борасидаги усулларнинг ҳам шу талабга жавоб берадиганини яхши кўраман. Яъни, шундай бўлсинки Сиз шахс сифатида бошқа инсонга айланинг ва натижа сиз учун доимий ва одатий бир ҳолга айлансин.

Бу ҳолатни қуйидагича тушунтириш мумкин:

Бир марта ҳозиргидан кўра кўпроқ пул топиш мумкин ёки доимий равишда ҳозиргидан кўпроқ даромад қиладиган инсонга айланиш мумкин.
Ҳаётида бир мартагина гол урадиган ўйинчи бўлиш мумкин ёки тез-тез гол уриш унинг учун одатий ҳол бўлган ўйинчи бўлиш мумкин.
Бирор бир дарддан тузалиш мумкин ёки соғломлик унинг учун одатий ҳолати бўлган инсонга айланиш мумкин.

Бу худдики,
- йиғиниб туриб ресторанга бир марта борадиган инсон билан ресторандан тез-тез таомланиб туриш у учун одатий ҳол бўлган инсон орасидаги фарқдек.
- йиғиниб, пул тўплаб бир марта машина оладиган ва уни кўз қорачиғидек авайлаб юрадиган инсон билан тез-тез машина ололадиган инсон орасидаги фарқдек.
- диета қилиб, турли машқлар бажариб бир мартага озиб кейин эса қандайдир муддатдан сўнг яна семириб кетадиган инсон билан нормал вазн унинг учун одатий бўлган инсон орасидаги фарқдек.

Бу ҳолатлар орасидаги фарқни ҳис қиляпсизми? Сиз қай бирини танлаган бўлардингиз?

Агар сизга натижанинг вақтинчалик бўлиши эмас, балки доимий бўлиши муҳим бўлса, у ҳолда машғулотларимизга марҳамат.

Машғулотларимиз сизни кўпгина яхшиликлардан, катта муваффақиятлардан тўсиб турган чекловчи қарашларингиз устида ишлашга мўлжалланган.

Мурожаат учун:

@muloqot_uchun_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ - БУ ФАҚАТ КЎПРОҚ МОДДИЙ НАРСАЛАРГА ЭРИШИШМИ?

Юқоридаги видеони кўриб бир фикр хаёлимга келди. Шахсий ривожланиш деган ном остида ўтказилаётган курс ва тренингларнинг кўпчилиги сизни ҳеч тўймайдиган истеъмолчига айлантиришга қаратилган бўлиб чиқяпти.

Чунки пулларга очилиш, уй ёки машина олиш, даромадни ошириш, омадни жалб қилиш, карьера қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўйган тренинглардан кўзланган асосий мақсад, гарчи бу очиқ айтилмаса ҳам ёки буни тренингларни ўтаётганларнинг ўзлари тушунмаётган бўлса ҳам, сизни яна ҳам кўпроқ истеъмолчига айлантириш бўлиб қоляпти. Тушуняпсизми!?

Ёки сиз тренингларни ўтаб бўлгач шахс сифатида бошқача инсонга, яъни теран фикрлайдиган, ўзига ишонган, нима хоҳлашини биладиган, ўзини борича қабул қила оладиган, ҳаётдаги ўрнини англаган, хотиржам инсонга айланиб қолганингизни кузатганмисиз?

Қарс икки қўлдан чиқишини, талабга яраша таклиф бўлишини эътиборга олсак вазиятнинг бу томонга қараб ривожланишига тренинг қатнашчиларининг ҳам ҳиссаси катта. Чунки улар тренерларга, психологларга шу талабни қўйишяпти.

Табиий ишонч курсимиз машғулотлари эса айнан шахснинг ўзини ўзгартиришга мўлжалланган. Бу курсимизда қатнашсангиз машинали бўласиз, кўп пуллар келади, карьерангизда ўсиш бўлади деган катта ваъдаларни бермаймиз. Аммо шахс сифатида кучли томонга ўзгаришингиз аниқ.

Ўзингизни бошқалар билан таққослашдан, бошқалар фикрига бўлган боғлиқликдан халос бўла олсангиз, хато қилишдан, танқид қилинишдан, рад этилишдан қўрқмайдиган инсон бўлсангиз ҳаётдан нима истаётганингизни анча яхши тушунадиган, ўзингизни кўпроқ биладиган инсонга айланиб борасиз. Бу эса сизнинг ҳаётингиз сифатини янги босқичга олиб чиқади.

Булар ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар шахс сифатида ривожланиш истаги пайдо бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: ушбу тренинг мендаги ҳамма муаммоларнинг ечимидир унга қатнашаману бир думалаб ҳамма муаммоларидан халос бўлган инсонга айланаман деб ўйлаётган бўлсангиз, демак билингки - ўзингизни алдаяпсиз. Аммо ҳозиргидан анча кучли шахсга айланишингиз аниқ. Тўлаган пулингизга нисбатан бир неча баробар кўп қийматга эга бўлишингиз ҳам аниқ.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бир яхши инсонни кўриб фарзандимизнинг унга ўхшашини истаганимизда буни сўраб Аллоҳга дуо қиламиз. Аммо ўзимизни ўша яхши инсоннинг бу даражага чиқишига асл сабаблардан бири бўлган ота-онасидек бўлишимизни сўраш эсдан чиқиб қолади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Менда ўзимнинг борлиги қандоқ ҳам яхши!

🙃
Визуализация қилиб ёки тортишиш қонунини ишлатиб ёки шукроналик бажариб бирор нарсага эришганингиз ёдингиздами? Нима деб ўйлайсиз нега бундай натижаларни такрор-такрор қила олмаяпсиз? Нега булар доимий эмас, балки фақат бир марта ёки гоҳ-гоҳида иш беради?

Бунинг сабабларидан бири сиз буларни қонуният деб эмас, балки мўъжиза деб қабул қилгансиз. Мўъжизалар эса бир марта ёки гоҳ-гоҳида рўй бериб туради. Тушуняпсизми!?

Демак, бу усуллар доимо иш бериши учун нима қилиш керак экан?
Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади.

Бу худбинликми ёки керакли ва фойдали ҳолатми? Ёки ўзини зўрма-зўраки алдаш орқали ижобий фикрлашга уринишми?

Мендаги тана, ақл ва руҳни ўзим ясаб олган бўлмасам. Буларнинг барини Аллоҳ берган бўлса. Аллоҳ энг яхшисини бериши айни ҳақиқат бўлса. Буларни яхши кўрсам, севсам, рози бўлсам, ич-ичимдан хурсанд бўлсам бунинг нимаси ёмон?

Мен ўзим ясаб олган нарсаларни эмас, балки Аллоҳ берган нарсаларни севишимни, улар менга ёқишини айтаяпман, холос.

Гапнинг индаллоси:

Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади! Алҳамдулиллаҳ!!!
😍
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бирор бир мақсад қўйганимда энг биринчи бўлиб қаршилик қиладиган, менга ишонмайдиган ўзимни бошқа истамайман.

Бунинг ўрнига мақсадимга эришишда мени ҳар доим қўллаб турувчи, менга ҳар доим ишонадиган ўзимни истайман.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чидаш керак эмас ўзгариш керак.
МИЖОЗЛАРИМИЗГА ЭНГ КЎП ФОЙДА КЕЛТИРГАН ТРЕНИНГЛАРИМИЗ:


1. "Алҳамдулиллаҳ" - ҳозирда иштирок этиш нархи 500 000 сўм.

2. "Пулларни силтаб тортиш техникаси" - Тренингга қатнашиш 2 та тариф бўйича олиб борилади:

«ОДДИЙ» тарифи - 400 000 сўм.
«КУЧЛИ НИЯТ» тарифи - 900 000 сўм.


Охирги пайтларда каналимизга жуда кўп янги инсонлар ташриф буюришяпти. Ҳозирда сотувда бўлган тренингларимиз ҳақидаги маълумотларни топиш осон бўлиш учун уларни бир жойга жамладик.

Шунингдек ўз шахсини янада кучайтиришни, даромадини 2-3 баробарга оширишни истаб турган инсонларга бир эслатма ҳам бўлади деб ўйладик.

Тренингларимиздан бирини ёки бир нечтасини олмоқчи бўлганлар қуйидаги ботга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: Иккала тренингни ҳам бирданига оладиганларга 15% лик чегирма қилиб берилади.
Trening-kitob pinned «МИЖОЗЛАРИМИЗГА ЭНГ КЎП ФОЙДА КЕЛТИРГАН ТРЕНИНГЛАРИМИЗ: 1. "Алҳамдулиллаҳ" - ҳозирда иштирок этиш нархи 500 000 сўм. 2. "Пулларни силтаб тортиш техникаси" - Тренингга қатнашиш 2 та тариф бўйича олиб борилади: «ОДДИЙ» тарифи - 400 000 сўм. «КУЧЛИ…»
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Тўғри норози бўлиш, норозиликни керакли вақтда ва тўғри изҳор қилиш орқали ҳам зўр ўсишга эришиш мумкин. Айтишади-ку қаловини билсанг қар ҳам ёнади деб.

Одамлардан, вазиятлардан ва юз берган ҳодисалардан норози бўлишда фойдадан кўра зарар кўпроқ. Ахир ташқари бу сизнинг ичингиздагини кўрсатиб турувчи бир кўзгу, холос. Шунинг учун ҳам норозилик ташқарига қаратилган бўлмаслиги керак.

Норозилик ўша ташқарида сизга ёқмайдиган ҳолатни содир қилаётган ичингиздаги қарашларга, хулққа, одатларга қаратилиши керак.

Бу ердаги энг муҳим ва жуда нозик жиҳати айнан нимадан норози эканликни тўғри топиш керак. Бу қанчалик тўғри топилса ўсиш ҳам шунчалик тез содир бўлади. Шунингдек норозиликни изҳор этиш нолиш учун эмас, балки ўзини ислоҳ қилиш ниятида бўлиши шарт бўлади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Кўпроқ ва тезроқ ўсишни истасангиз қўрққан нарсаларингизни кўпроқ ва чуқурроқ ўрганинг.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳаётдаги тўсиқларни бартараф этишнинг содда, аммо самарали усули


Жанни исмли бир мижозимиз, таътилга чиқишни хоҳларди. У ва эри Роберт бу таътилни йиллар давомида орзу қилиб келиб келишар эди. Аммо ҳар сафар ўзлари чиндан ҳам боргиси келган жойни ўйлашганида "Биз ростдан ҳам бир яхши жойга боргимиз келади-ю, аммо буни қила олмаймиз, чунки пулимиз етарли эмас." деган тўсиққа дуч келишарди.

Патрик, яна бир мижозимиз, аёлига ва болаларига турли нарсалар олиб бериш учун кўпроқ пул топмоқни хоҳлар эди, аммо унинг олдида ҳам "Оилам учун кўп нарсалар қилгим келади, аммо даромадимни ошириш учун менда зарур малакалар йўқ." деган тўсиқ бор эди.

Ребекка, менинг дугонам, мени ҳар кўрганда соғлом овқатланишни хоҳлашини айтарди. Аммо у ҳеч қачон бу мақсадини амалга ошира олмаган. У менга "Мен соғлом овқатланишни хоҳлайман, аммо буни қила олмайман, чунки айрим таомлардан ўзимни тийиб тура олмайман, айниқса ширинликлардан, гарчи уларнинг фойдали эмаслигини билсам ҳам." дерди.

Эътибор берган бўлсангиз ҳар бир ҳолатда мақсадга эришиш йўлида "аммо мен буни қила олмайман, чунки..." деган фикр турибди.

Сизни аслида нима тўхтатиб турибди?

Шубҳасиз, ушбу учала ҳолатда ҳам инсонларнинг онгида чекловчи қарашлари бор бўлиб, агар улар бартараф этилса бу инсонлар ўз мақсадлари йўлида дуч келиб турган ушбу тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Aммо мен уларга бир неча дақиқа ичида оддий бир ҳийла ўргатдим ва бу ҳийла ёрдамида улар руҳий тушкунлик ва тўсиб қўйилганлик ҳиссидан халос бўлишди.

Қачонки мақсадингиз йўлида тўсиқ бўлганида, бу тўсиқ сизни мақсадингизга эришиш у ёқда турсин, ҳаттоки унга интилишингизга ҳам йўл қўймаётгандек туюлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сиз: "Мен бу тўсиқлар туфайли мақсадимга эриша олмаяпман" деяётган бўласиз.

Жаннига келсак, у ўзи хоҳлаган таътилга чиқа олмади, чунки унинг пули етарли эмас эди. Патрик маълум бир кўникмалари йўқлиги сабабли оиласига нарсалар сотиб олишга етадиган пул топа олмади. Ва Ребекка фойдали бўлмаган таомларни истеъмол қилишдан ўзини тийиб тура олмаганлиги туфайли соғлом овқатланишга амал қила олмади.

Бу одамлар ўзларининг тўсиқларини мақсадларига эришишларига халақит қилувчи нарса деб билишаётгани сизга ҳам кўриняптими? Уларнинг ҳар бирининг мақсади аниқ эди, лекин нимадир уларни мақсади сари ҳаракат қилишига халақит қилаётганди. Уларнинг ҳар бирида "аммо мен қила олмайман, чунки ..." деган фикри бор эди.


Қандай қилиб бу каби тўсиқларга таслим бўлмаслик мумкин

Мана сизга, ушбу уч кишига ва яна кўплаб одамларга ёрдам берган ва йўлингиздаги тўсиқлардан қатъи назар, сизга ҳам кўплаб мақсадларингизга еришишингизга ёрдам берадиган ўша ҳийла.

Мақсадингизга эришиш йўлидаги тўсиқларни мақсаднинг бир қисми сифатида киритинг. Буни қилганингизда нима содир бўлади? "Aммо мен қила олмайман, чунки ..." йўқолади. Мақсадингиз йўлидаги тўсиқ энди шунчаки йўқ. Мақсад, эҳтимол, бироз мураккаброқ, аммо психологик жиҳатдан энди сиз ва мақсадингиз ўртасида ҳеч нарса йўқ.

Келинг, ушбу тамойилни юқоридаги учта ҳолатга татбиқ қилайлик

Мана, Жаннининг қайта кўриб чиқилган мақсади: мен, эрим ва менда бор бўлган пуллардан кўра кўпроқ пул талаб қиладиган таътилга чиқмоқчиман. Бу унинг янгича ифодаланган мақсади. У бу мақсадига қандай эришишни билмаслиги мумкин, аммо энди унинг ечим топишига ҳеч нарса халақит қилмаяпти. Олдинги ҳолатида эса пул етишмаслиги таътилга чиқиш мақсадига ечим топишида муҳим тўсиқ бўлиб турганди.

Фарқ жуда нозик, аммо психологик жиҳатдан у жуда катта бўлиши мумкин. Тушундингизми?
2025/07/05 14:16:43
Back to Top
HTML Embed Code: