Чексиз қувонч билан гўдак кулади,
Бахт қуши қўнди унинг бошига.
Омад етаклайди, даврон суради,
Қандай ярашибди унинг ёшига.

☆ ☆ ☆
Дунё ташвишлари энг олий неъмат,
Фарзандинг соғлиги -- бошингнинг тожи.
Ҳаётда борлигинг -- бахту саодат,
Онангнинг дуоси -- умрингнинг божи.

✍️ Олия Равшанова
® #muxlis_ijodidan
© @turtliklar
Яхши ният билан ёруғдир диллар,
Талпинсанг, манзилга элтади йўллар.
Умид бу – Аллоҳнинг азиз неъмати,
Англай бил, дарахт ҳам умид-ла гуллар.

✍️ Қурбон Қарлиқий
©️ @turtliklar
Биласанми тилинг недур оғизда,
Ақл хонасига калит доимо!
Эшик ёпиқ бўлса билиб бўлмайди,
Хона ичра девми, фариштами ё!

© Ибн Камолпошшо | 💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЮЛҒУЧНИНГ ЎҒИЛЧАСИ

Сочишим керак Ҳотамдек,
Яшашим керак одамдек.
Бунинг учун одамларни
Шилишим керак отамдек.

✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar
Ташна қултум сувни орзу этгайдир,
Олтин пиёлани ахир нетгайдир?!
Беморга мол-дунё ваъда айлама,
Бир оғиз ширин сўз унга, етгайдир.

✍️ А. Орипов
© @turtliklar
Сени ёндирдилар, айт-чи, шам, нечун,
Ёндириб, унутиб кетдилар бутун?
Ўзинг айт, найласин, инсон ўзи ҳам,
Яралган бўлса гар ёнмоқлик учун?

✍️ Маҳсатий Ганжавий (А. Орипов таржимаси)
©️ @turtliklar
Шундоқ эди бу дунё, шундоқ бўлур ҳамиша,
Кўҳна бир ҳақиқатнинг дўкони ёпилмайди:
Доно одам жуда кам, гарчи кўп илм пеша,
Бисёрдир таниш-билиш лекин дўст топилмайди.

✍️ А.С.Пушкин (А.Орипов таржимаси)
Мева берма болангга,
Асра меҳмон холангга.
Маҳкам беркит, яшавор,
Қорайтириб ташавор.

✍️ Эркин Воҳидов
©️@turtliklar
ҚАНОАТ

Асл айбим –
Текис йўлда қоқинмоқдир.
Асл бахтим –
Ўзинг кўрмай соғинмоқдир.
Еру кўкдан мудом излаб
Хато қилдим.
Сени топмоқ йўли –
Доим топинмоқдир.

✍️ Аъзам ЎКТАМ
© @turtliklar
Хушвақт бўл келмоқда Ҳайит айёми,
Шай бўлғуси бутун қувонч анжоми.
Сустликдан ой сариқ, озғин ва синиқ,
Вақтида бу дардлар битар тамоми.

✍️ Умар Хайём
© @turtliklar
Сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин,
Қалбингиз иймоннинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга,
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

🌙 Рамазон Ҳайити (“Ийд ал-Фитр”) муборак бўлсин! Бу улуғ кунда қилган ибодатларингиз қабул, дуоларингиз мустажоб бўлсин!


©️@turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️

Кимники бор эса бир бурда нони,
Ўзига яраша уй-ошиёни,
На биров унга қул, на у бировга,
Айт, шод яшайверсин, хушдир замони.

* * *
Шайх фоҳишага дер: Нима бу ишинг,
Маст бўлиб, қўлма-қўл қўниб юришинг?!
У дер: Мен шундаймен, аммо сен айт-чи,
Сиртинг кўрсатгандай покми қилмишинг?!

* * *
Бизга фалак иши — фақат ташвиш-ғам,
Бирини тикласа, бошқаси барҳам,
Ҳали келмаганлар бундан бехабар,
Хабар топа қолса келмас эди ҳам.

© Умар Хайём (Ш. Шомуҳамедов таржимаси)
© @turtliklar
Иш. Чой. Суҳбат. Овқат. Яна иш.
Ҳамма нарса ўйланган. Пухта.
Сўнг сен келдинг. Бошланди ёниш.
Мувозанат йўқолди. Нуқта.

© Усмон Азим | @turtliklar
Қаерга қарама - қалби қоралар
Покиза зотларнинг қалбин қоралар.
Шифтга оппоққина пахта илиб кўр,
Шамдондан барча ис шунга ўралар!

© Бедил | @turtliklar
Сиз томон кетмоқда нурли инсонлар,
Кўзимни улардан тиёлмаябман,
Қандай уммат бўлдим Я Росулуллоҳ,
Сизни бир кўргани боролмаяпман...

✍️ Хонзода Бегим ¦ @turtliklar
Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин,
Баҳордай соғинай адоларини.
Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин,
Кечириб яшайин хатоларини.

✍️ Амир Худойберди
©️@turtliklar
Шайх деди: Аёлга «Ҳижоб кий қизим».
Аёл дер: Эркаклар яширсин кўзин.
Шайх деди: Пашшалар кўзин ёпайми,
Ё ёпган маъқулми асалнинг юзин....

@turtliklar
...Ўлса ўзи ўлар,
Сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар...


© Бугун 26 - апрель халқимизнинг севимли шоири - Муҳаммад Юсуф (1954—2001) таваллуд топган кун.

Сиз шоирнинг қайси шеърини ёддан айтиб бера оласиз?

© @turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лол бўлиб атрофга қарайман секин,
Улар кулишади, демак, улар ҳақ.
Менинг тасаввурим уфқида лекин
Ёнаётган дала, ёнаётган халқ...

26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол (1938-2022) туғилган кун

✍️ Жамол Камол
©@turtliklar
"Ё мени танлайсиз, ё онангизни!" -
Шарт қўйди эрига бир соҳибжамол.
Эр деди: "Эшикни қаттиқ ёпиб кет,
Онам совқотмасин, кўчада шамол!

✍️ Х. Ҳамидов
© @turtliklar
2024/05/01 17:29:10
Back to Top
HTML Embed Code: