Telegram Web Link
Марказий Осиё давлатларига қойил ! 👏

Футзал бўйича Осиё чемпионатида Марказий Осиё давлатлари дастлабки турда зўр натижалар қайд этдилар.

Ўзбекистон Автралияни, Тожикистон Жанубий Кореяни, Қирғизистон Японияни ютди. Ҳатто Афғонистон ҳам фаворит Эронга бир гол уриб, бор йўғи 3 гол ўтказиб ютқазибди.

Давомли бўлсин! ⚽️🥅👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Ҳирси уйғонаверадиганларга қўйиб берса шу суратниям сўкиб ўтираверади. Уни тескарисига айлантириб қараш ҳаёлигаям келмайди 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лоладанқўлингниторт!

Ўзбек концерт ва Мусулмонлар идорасини бирлаштириб “Ўзбек мўлла ва артистлар идораси” деб қўяверса бўладиган бўлибди шекилли.

Лолани ҳақоратлаган, кўзи бировнинг кўкрагини кўрадиган зомбилар иссиққина уйида ўтирибди. Уларга биров ғиринг демайди.

Лолани эса Ўзбек концерт чақириб морал ўқиб ўтирибди. Э сени маданият ҳодими бўлган …

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Ўзбекистон маънавият полицияси Лолани кўриб қолса отиш учун кутиб турибди 😂👍

ПС. Лоланинг кийими аслида бирон каттакон валломатнинг ҳирсини келтирган шекилли.
Зомбилар қолиб бутун бошли троллар армияси Конституция ва қонунларга тупуриб қўйиб Лолабашинг билан шуғулланиб ётибди 😏🤫

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
ОЁҚ КИЙИМЛАРИ ИНҚИЛОБИ

19 асргача оёқ кийимлари ўнг ва чап оёққа ажратимаганлини ва барча оёқ кийимлар бир хил бўлганлигини билармидингиз?

1853 йилда француз оёқ кийим ишлаб чиқарувчи тадбиркори Алекси Годийо Крим урушига кетаётган француз армияси учун ўнг ва чап оёқлар учун алоҳида оёқ кийимларни яратган. Бундан ташқари аскарлар этиклари ичига чармдан патак қўйишни ўйлаб топиб юришдаги қулайликни оширган. Олдин патаклар ёғочдан бўлиб қаттиқ ва оёқни оғритадиган бўлган.

Франция армиясида кийиладиган этик ўша пайтдан бошлаб яратувчисининг номига “годийо” деб атададиган бўлган.

Энг асосийси, кейинчалик барча мануфактуралар оёқ кийимларини ўнг ва чап оёқ учун алоҳида қилиб ишлаб чиқарадиган бўлган ва бу бутун дунёга ёйилган.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Футзал бўйича Марказий Осиё давлатдарининг муваффақиятлари давом этади.

Биринчи тур якунларига кўра, Ўзбекистон 1-ўринни эгаллаб кейинги босқичга ўтган бўлса, Тожикистон ва Қирғизистон ўз гуруҳларида 1, 2-ўринларни эгаллаб кейинги босқичга чиқдилар.

Географик жиҳатдан Эронни ҳам Марказий Осиёга киритиб юборсак, Афғонистон ҳам сенсация амалга ошириб кейинги босқичга чиққанини ҳисобга олсак, бу минтақамиз учун 100%лик натижа бўлади.

Энг ажойиби, бу натижалар омад келиб қолиб кучсиз жамоаларга тўғри келиб қолиб эмас, балки турнир фаворитлари Япония, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайн каби жамоаларни енгиб ва мусобақадан чиқариб юбориб амалга оширилди.

Юртдошларимизга ва барча қардошларимизни ушбу ютуқлар билан табриклаб, мусобақанинг давомида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

👏👏👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Халқимиз “Шошган қизнинг аҳволи”ни минг йиллардан бери айтиб келади. Кесиб олинган 10 секундлик видеони кўриб подага қўшилиб кетиб ҳиссиётларга берилиб кетиб кейин афсусланадиган гапларни айтиш керак эмаслигига мана шу қўшиқ мисол бўлди. Ҳатто кўплаб ойдинларимиз, зиёли ва дунёқараши кенг ҳамда дунёвий бўлган инсонлар ҳам расмий клип чиқишини бир кун кутмай Жаҳонгир Отажоновни савалаш учун қўлларига “калтак” олганларини кўрдик.

Яхши тарафи, кўпчилик инсонлар клипни тўлиқ кўргач фикрларини ўзгартирдилар ва бу ҳақда ўзлари очиқчасига айтдилар. Бу ўша инсонларнинг ўзларига шараф, ҳурмат олиб келади.

Қўшиқни тўлиқ эшитиб, клипни кўргач ҳам кўз ва қулоқларини ёпиб олиб чайнашда давом этаётганларга, “Качайте, качайте” деб қоламиз.

Расмий клипни кўрмаганлар учун ҳавола:

https://youtu.be/-PPHo7ampd8?si=ZSobclmEGm0FNdtv

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Осиё футзалини Марказий Осиё эгаллади.

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалига Эронни қўшиб ҳисоблаганда Марказий Осиёнинг 3 та давлати чиқди. 4-давлат мусобақа мезбони Тайланд.

Аслида ярим финалга чиққанлар Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Мусобақа бизда ўтадиган бўлгани учун Ўзбекистон ярим финалга чиқмаса ҳам иштирок этган бўларди. Шунинг учун ярим финалда Ўзбекистон эгаллаб турган ўринни олиш учун жамоалар ўзаро беллашдилар ва беллашишда давом этмоқдалар.

Дастлабки босқичда Афғонистон Ироқни, Қирғизистон эса Вьетнамни енгиб, жаҳон чемпионатига чиқиш ўрни учун номзодларга айландилар. Яъни Эрон, Ўзбекистон, Тожикистондан ташқари Қирғизистон ва Афғонистон ҳам мусобақанинг шоҳсупасида турибди.

Қирғизистон ва Афғонистон ўртастдаги баҳсда ғолиб бўлган жамоа жаҳон чемпионатига чиқади. Бу дегани Тошкентда минтақамизнинг 4 та вакили иштирок этади. Европа минтақаси орқали Қозоғистон ҳам келишини ҳисобга олсак Тошкентда 5 та Марказий Осиё давлатлари иштирок этадилар.

⚽️🥅👏
Инглиз тили осон бўлгани учун ҳамма ИЕЛТС олиб ётибди.

Француз тилининг мантиғини тушуниш имконсиз бўлгани учун ундан ҳеч ким ИЕЛТС ололмайди 😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
​​ҚИЧИТҚИ ЎТ ТАЖРИБАСИ

Далада қичитқи ўтлар билан курашяпман. Акс ҳолда, қисқа муддатларда далани эгаллаб олишни бошлади.

Ёввойи, зарарли бўлса ҳам ҳар бир жонзот, ўсимлик яшашга ҳақли деб гуманистик назардан тегмай қўйиб ҳам кўрдим. Афсуски, улар бунга кўнмадилар. Ўзлари катталашиб кетиб, ҳунуклашиб ҳамма жойни эгаллаб олгандан ташқари, бошқа фойдали, ўзимиз эккан, бировга халақити йўқ ўсимликлар, экинларни босиб, сув ва қуёшни тўсиб қурита бошлади.

Ўзимиз далага кирсак оёқ қўлимизни ачитадиган, ўғлимизнинг коптоги ўтиб кетса ола олмайдиган бўлиб қолди.

Уларнинг фақат ниҳолини юлиб ташлаб кўрдим, фойдаси йўқ. Биринчидан, тез қайта ўсиб чиқади. Иккинчидан ёнидан янги ва янги ниҳолларни ўстириб чиқаради.

Охири уларни томирлари билан ковлаб олиб ташлашга қарор қилишга мажбур бўлдим. Шу билан бу қичитқи ўтлардан қутуламан деб ўйлагандим. Бу зарарли ўт мен ўйлаганимдан айёрроқ бўларкан. Бир ўтнинг томирини ковлашни бошлагандим унинг томири майлалашиб бориб ундан кейинги ўтга, ундан кейингиси ундан кейингисига олиб боряпти. Ҳеч асосий ўтни топишни иложи бўлмаяпти. Асосий ўт ўзини топа олмаликлари учун илдизларини ҳар томонларга ёйиб, ҳар 10-20 сантиметрда худди ўзига ўхшаган янги ўтни ўстириб чиқарган. Зийракроқ бўлмасангиз сиз ўша “клоун” ўсимликлардан бирини асосий ўсимлик деб ўйлаб, ўтни буткул юлиб ташладим деб хурсанд бўлиб юраверасиз. Бироздан кейин бир неча жойлардан янги ўтлар ўсиб чиққанини кўриб, улар нега ўсиб чиққанини билолмай ҳайрон бўласиз. Дарвоқе, ўсимликлар орасидаги илдизлар шунчалар майда ва нозикки, сал куч ишлатсангиз узилиб кетади ва кейинги ўтга борадиган йўлни йўқотиб қўясиз.

Энг ажойиби, тажрибангиз ошиб, ўтларнинг илдизларини узмай қувлаб бораётганингизда улар давом этиб, қўшнинг боғига ўтиб кетади. Қўшнининг боғига ўтиб, ишингизни давом эттиришга ҳаққингиз йўқ, чунки чегаралар шу ерда тугайди. Агар қўшниларингиз билан гаплашиб, у билан ҳамкорликда қичитқи ўтларни йўқотишга ҳаракат қилсангиз баъзан қўшнингизда вақт ёки қичиқти ўтларни йўқотишга сиздаги каби иштиёқ бўлмаслиги мумкин. Жуда иштиёқ билан ҳамкорлик қилсангиз ҳам илдизлар нариги қўшниникига ўтиб кетиши ва бир куни ёйилиб яна қайтиб келиши мумкин.

Бу қичитқи ўт тажрибаси менга “идеологик миялари” етиб бориш қийин ёки яширин, имконсиз бўлган жойларда жойлашиб олган ва жамиятлар ичига кенг тарқалиб, майда илдизлар орқали ўзларига ўхшаган қичитқи ўтчаларни яратиб, ўзларига ўхшамаган маданий ўтларни янчиб, далага кирмоқчи бўлганларни чақиб, уларни ушламоқчи бўлсангиз илдизлари узилиб кетиб ёки йўқолиб қолиб қайта ўсиб чиқаверадиган айрим ташкилот ва оқимларни эслатди.

Шундан келиб чиқиб, айтишим мумкинки, қичитқи ўтларни бутунлай йўқотиш, қуритиш мумкин, аммо бу жуда қийин иш. Чунки биринчидан уларнинг илдизлари қўшниларнинг боғларига, ҳатто “халқаро” миқёсда тарқалиб кетган бўлиши мумкин. Баъзан қўшниларингиз боғига қарамайдиган, қараса ҳам қичитқи ўт улар учун нормал ҳолат бўлиши мумкин. Ҳатто айрим қўшнмларингиз сизнинг боғингизда қичитқи ўтлар ўсишидан манфаатдор бўлиши ва яширинча қўллаб қувватлаши ҳам мумкин.

Бундай ҳолатда олдингизда биргина йўл қолади. Боғингизда қичитқи ўтлар ўсишини хоҳламасангиз, огоҳликни ҳеч қачон пасайтирмайсиз, қичитқи ўт янги ўсиб чиқиши билан унинг илдизини борган жойигача етиб бориб йўқ қиласиз. Баъзан уларнинг “она ўтлари” ўзингизнинг боғингизда бўлиши мумкин. Кўнгилчанлик қилмайсиз, бироз ўсаверсин кейин олиб ташлайман демайсиз. Чунки у фақат ўсиб қолмасдан илдизларини ёйиб янги ўтларни ўстириб олишга улгуради.

Майли, дўстлар. Сизларга бу тажрибани улашаман деб бир соат вақтим кетди. Энди қичитқи ўтларга қарши курашни давом эттирай. Сизларнинг боғларингизга тинчлик, тотувлик, ёввойи ва заҳарли ўтларсиз гўзал ҳаёт тилайман.

Дониёр Рўзметов

ПС. Бу тажрибанинг илдизлари кенг тарқалишини хоҳласангиз матнни бошқаларга улашишингиз мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Фалончининг гапи ёки фалончи воқеалар тренд бўлиб, қайнаётганда кўпчилик менинг фикримни кутса-да фикр билдирмаслигимнинг сабабларидан бири ☝️🙂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
​​МАШИНАНИ АЁЛДАЙ ҲАЙДАНГ

Кўпинча аёл киши машина ҳайдашни билмайди деган айтилади. Масалан йўлда рулда аёл киши эканлигини кўрса, унинг тез ҳайдамагани, светофорда 2 секунд кейинроқ ҳаракатлана бошлагани ва бошқа ҳаракатлари нуқсон деб кўрилиб “Машина ҳайдаш аёлларга эмас” деб хулоса қилинади. Энг радикал мачолар, қадимчи зомбилар ҳатто аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаш керак деб ҳисоблайдилар.

Францияда йўллардаги авариялар бўйча статистикалар чоп этилди. Унга кўра, ўлим билан тугаган аварияларнинг 84%и эркаклар томонидан содир этиларкан.

- Аварияларда ўлганларнинг 84%и,
- Алкогол ичиб машина ҳайдаганларнинг 93%и
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганларнинг 84%и
- Ва ҳоказолар эркаклар экан.

Шундан келиб чиқиб, ташаббускорлар “Машинани аёлдай ҳайданг” деган шиор остида аҳолини огоҳликка чақиряпти эканлар.

Уларга кўра, “аёлдай ҳайдаш” дегани манзилга тирик етиб бориш дегани экан.

Бу маълумотларга сиз нима дейсиз? Аёллар машина ҳайдашни билмайдиларми?

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
Женифер Лопесни кўриб ҳатто Эйнштейн ҳам тирилиб келибди. Сиз эса эрингиздан хафа бўласиз 😜😂👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://www.tg-me.com/uchzamon
2024/05/19 04:16:31
Back to Top
HTML Embed Code: