Telegram Web Link
Бахт…

Ҳали менсиз бахтли бўласиз,
Ҳасрат ўрнин бахтлар тўлдириб.
Бошқача яшайсиз дунёда,
Қайғуларни буткул унутиб…

Кўрасиз, кулгулар қайтади яна,
Аламлар ўрнини бахтга бўшатиб.
Сиз эса билмасдан яшайверасиз,
Бутун умр уни менга ўхшатиб…

Кунларингиз ойдин, тунлар фараҳли,
Ўтади ҳар лаҳзангиз нурга ўралиб.
Бироқ… юрагингиз бўм-бўш бўлади,
Бахтли яшайсиз-у, аммо қийналиб…

Сиз менсиз ҳам бахтли бўласиз…💔

Алломахон Хакимова.

Алломажоннинг қайтганларидан қанчалик суюнганимни билсангиз эди. Аллоҳ ижодларига баракот, тан-жонларига омонлик, қалбларига офият берсин...

✍️@umidaaziz
Қанча дуодан кейин келасан, билмайман. Мен қўлларимни осмонга фидо қилдим...

@umidaaziz
Кундузги уйқу мияни фаоллаштириб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради — ҳатто 13 дақиқа уйқу ҳам таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

@umidaaziz
Кўнгил ярасидан сизиб чиққан ҳар сукут, англагани бўлганида шеърга айланарди...

✍️@umidaaziz
#ўзимга_насиҳат

Қадимгилар дейдики, "Суҳбатда инсибоғ (феъл-атвор юқтириш, ўзлаштириш) бўлади. Бир кишининг ўзи яхшию, ён-веридагилар ёмон бўлолмайди. Табиатга уйғун эмас."

Яъни, қурбоним, одам ким билан ҳамхонаю ҳамтовоқ бўлса, унга айланиб бораверади. Шундай экан, йўлда бирга юрадиган ҳамроҳингни танлашда эҳтиёт бўл...

✍️@umidaaziz
Ер юзида фақат бир нарса ташвишланишга арзийди: Аллоҳни рози қилолмаслик қўрқуви. Йўқса, одамзодга тоқат қилиб бўлармиди!?

@umidaaziz
Қадр-қиммат кўрайин, десанг, бармоғинг тирналса, "Қўлим синди-и-и!" деб фарёд-у фиғон қилки, назарга тушасан.

Тирналган бармоғингни яшириб, "Йўғ-а, ҳеч нарса қилгани йўқ", деганинг сари қонатиш учун устига қаттиқроқ босишади...

✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муборак бўлсин!

Маҳалламизда ўзбеклар бор экан. ☺️
Талабалар чоғи. Орқа кўчадан шу видеонинг овози эшитилди.

Хурсанд бўлдим. ❤️
Аслида жудаям осон, маҳсулотлари ҳар доим ошхонада топиладию, тайёрланиши ҳаммавақт ҳам хаёлга келмайдиган салатларни шу ерга қўяй, керак бўлганда қараймиз.

@umidaaziz
#ўзимга_эслатма

Кўпам алданма дунёнинг жилвасига. Ўлсанг, бир кунлик кўз ёшсан...

✍️@umidaaziz
Осонми кўнгилга ҳамоҳанг кўнгил топмоқ...

🤍🕊️

@umidaaziz
#англаш

Насибанга ёзилмаган бўлса, югурсанг ҳам, чопсанг ҳам етолмайсан экан, қурбоним...

✍️@umidaaziz
Audio
#ностальгия

Э, боре, деб терга ботиб рақсга тушадиган қўшиқ...

✍️@umidaaziz
Машаққатли ибтидо, муҳташам ҳаёт ҳикоясининг илк шартидир...

@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий луғатингда қанча кўп сўз бўлса ҳам, баъзан сени англашлари учун сукутни афзал кўрасан...

✍️@umidaaziz
2025/07/03 14:39:25
Back to Top
HTML Embed Code: