This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзига муносиб кишини учатган киши унинг ёнида аввалдан, бир маромда яшаб келаётгандек ҳис қилади ўзини. Болалигига қайтгандек, болага айланиб қолгандек бўлади. Худди бир умр уни излагандек, излаганини топгандек. Шунча йилдан бери бирга, баробар бўлса ҳам унга интиқ яшагандек. Кемтиги тўкис бўлгандек. Манзилига етиб боргандек.
Ҳаётини бошдан бошлагандек бўлади...
✍️@umidaaziz
Ҳаётини бошдан бошлагандек бўлади...
✍️@umidaaziz
❤16👍5🔥4💯3
Энг яқин кишинг бўлса ҳам одамларнинг танловидан сен масъул эмассан. Ҳар хатони ислоҳ қилишга уриниш, вой, яхши бўлишсин-да, ишқилиб бир кор-ҳол бўлмасин деб, давомли тикон устида ўтириш фақат ўзингни ҳолдан тойдиради, холос. Ҳамма танловидан ўзи масъул. Ё абадий бадал ўтаб ўтади, ё сабоқ чиқаради. Танлови ҳар бир кишининг таълими бўлади, ўзингни бунча койитма, қурбоним...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
👍16💯8🔥5❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паркда ўтирган холанинг "Бошим одамларга тоқат қилолмайди, қизим" деган ҳолатига мен ўттиз беш йил олдин тушдим...
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
😢23
Лос- Анжелесда ёнғин бўлаётган экан. Тафсилотлардан хабарим йўқ, ўзимни драматик ҳодисалар, хабарлар, кино ва сериаллардан иҳоталаганман. Ўқимайман, кўрмайман, эътибор бермайман. Ҳамманинг меҳрибони Аллоҳ бўлсин, ҳамманинг ўз дарди ўзидан ошиб ётибди. Қўшимча дард ва муаммога тоқат йўқ.
Хуллас, ижтимоий тармоқ "мусулмон"ларига яна худо берган! "Ажаб бўлди, ана Аллоҳ Лос Анжелеснинг жазолаяпти, Ғазодаги қирғинни қўллаб қувватлаганди, ёниб кул бўляпти" ва ҳоказо. Кетидан ояту ҳадислар...
Одам бунчалик ҳам мутаассиб, ёбаз бўладимией?! Аллоҳ Исроилнинг жазосини бегуноҳ паррандаю ҳайвонлар, дарахтлар, инсонларнинг уй-жойи, жонини ёқиб берадими?! У ерда табиат кул бўляпти, жониворлар, одамлар ва уларнинг мол-мулки... Қолаверса, мен билишимча Лос анжелесдаги ҳодисалар табиий офат. Табиий офатдан ҳеч қайсимиз ҲИМОЯланмаганмиз. Ғазодаги ҳодиса эса бевосита инсон қўли билан қилинаётган қонхўрлик, хунрезлек! Мусулмонлар нега бунча калтабин бўлмаса?! Мўмин фаросатли, зукко бўлиши керак, кузатиб турибман, атеистларга мазах-масхара бўлишдан бошқа ҳоли йўқ баъзи бир ижтимоий тармоқ мусулмонларининг. Шунақа ҳамма нарсани жазо ўлароқ тушунадиган бекалла мусулмонлар, фарзанд кўриши кечикаётган кишиларни "Фалон-писмадон ишларни қилгани учун боласи йўқ", турмуш қуриши кечиккан кишиларни "фалон-писмадон ишни қилгани учун ана, энди эрга теголмаяпти, уйланолмаяпти", фарзандининг бетоблиги билан имтиҳон қилинаётган кишини "фалон-писмадон ишни қилганди, энди боласи касал" деб маломат қилади. Қани, мусулмонликнинг бир шарти қазои қадарга иймон келтириш эди?! Қани, дунёда инсонлар ҳар турли машаққат ва қийинчиликлар билан имтиҳон қилинарди? Қани, Аллоҳ Қуръони каримда "Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик." (Балад, 4) дея марҳамат қилганди?!..
Шунақаларга"Ғазода Америка қўллаб-қувватлагани эмас, сен мутаассиб ва ёбаз бўлганинг учун қирғин бўляпти!" дегим келади, Аллоҳ кечирсин...

Шунақаларга
✍️@umidaaziz
😢13💯7🔥5👍4
Ўзгариш дунёнинг энг машаққатли иши. Бир куни тонгда уйғониб ўзингни бутунлай бошқа киши ҳолатида кўрмайсан. Неча -неча тунлар юрагингда амалиётлар ўтказиб аввалги ҳолатинг билан хайрлашишга уринасан. Ташқаридан қараганда осонгина ўзгариб қўя қолгандек кўринасан, лекин бу қалбни тирилтириш, ўзгартириш учун неча йилларни сарфлаганингни ўзинг биласан.
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
💯16😢5❤1👍1🔥1
🔥14💯1
Қачонки, одамболаси уйи устига қават-қават уйлар қурди, ана шунда мувозанат бузила бошлади.
Уйлар баландлагани сари, кибр ҳам юксалди. Эшиклар яқинлашгани сари, одамлар бир-биридан узоқлашди. Қўл чўзсанг қўнғироғига қўлинг етгулик қўшнилар узоқдаги дўстинг каби юрагингга яқинлашолмайди.
Ҳолбуки, авваллари уйлар паст, инсонлар бағрикенг эди. Эшиклар эмас, қалблар бир-бирига яқин эди. Одамлар бир-бирининг кўнгилларини черта оларди.
Эшикнинг орқаси ғурбат, дерди улуғлар.
Бугун ҳамма ғурбатда...

👍16❤10🔥6😢4💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзинг билан шунчалик машғул бўлки, бировнинг борлигию йўқлиги ҳаловатинга таъсир қилмасин...
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
❤14👍10😢4🔥3💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувватини сўриб, тугатаётган кишилардан узоқлашгани сари кўнглининг қуруқшаган жойлари аста-секин кўкаради инсоннинг. Нолойиқ кимса бир умрни увол қилар, муносиб инсон бир умрни обод этади. Йўлимиз яхши инсонларга дуч келиши қисматнинг муҳим деталларидан биридир...
✍@umidaaziz
✍@umidaaziz
💯11❤8🔥6👍2😢1
Кўнглингни қўлида тута оладиган инсонни топ. Сен сўзлаётганингда кўзлари куладиган ва сени сен бўлганинг учун севган инсонни. Бошқасининг бори ҳам, йўғи ҳам бекор...
✍️@umidaaziz
✍️@umidaaziz
💯16🔥11👍6❤4🤝1
#ўзимга_насиҳат
На Юсуф алайҳиссалом зиндонда қолиб кетди, на Иброҳим халилуллоҳ оловда ёнди, на-да Юнус алайҳиссаломнинг жони оғриди.
Сен Аллоҳга ёронлик қилсанг, У ҳам сенга ҳамроҳлик қилур...

🔥15❤10💯7👍5😢5
Audio
Афсус
Умрим сизсиз қандай овунди,
Қайдан олди шунча тоқатни.
Шодлик арзандами ва ёки ҳамон,
Сиз томонда меҳр қаҳатми?!
Ҳануз сўзлар айтилмай жимми,
Минг йил индамасдан бормисиз?
Менсиз келиб-кетар баҳорлар аро,
Мудом сукут сақлаб бахтиёрмисиз?!
Соғинмадингизми, бир бор ёлғондан,
Қорачиғларингиз қораймадими?
Ҳеч бўлмаса кулранг тушларингизда,
Юрагингиз мени қўмсамадими?!...
Гулларни севардим, сиз билардингиз,
Баҳор мени сира эслатмадими?!
Қадамингиз остида эзилган гуллар,
Исмимни шивирлаб жон бермадими..
Ишонмайман, ёмғир томчиларининг,
Мени эслатмасдан ёғиб ўтганига.
Аммо ишонаман кўзларингизнинг,
Ёмғир изларидан нам тортганига!
Битта умр битди ҳасратингизда,
Наҳот минг йилда бир келолмадингиз?!
Соғинчлар жон берди, туйғулар ўлди,
Қаҳат меҳрингизла кўмолмадингиз...
🖊Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz
Умрим сизсиз қандай овунди,
Қайдан олди шунча тоқатни.
Шодлик арзандами ва ёки ҳамон,
Сиз томонда меҳр қаҳатми?!
Ҳануз сўзлар айтилмай жимми,
Минг йил индамасдан бормисиз?
Менсиз келиб-кетар баҳорлар аро,
Мудом сукут сақлаб бахтиёрмисиз?!
Соғинмадингизми, бир бор ёлғондан,
Қорачиғларингиз қораймадими?
Ҳеч бўлмаса кулранг тушларингизда,
Юрагингиз мени қўмсамадими?!...
Гулларни севардим, сиз билардингиз,
Баҳор мени сира эслатмадими?!
Қадамингиз остида эзилган гуллар,
Исмимни шивирлаб жон бермадими..
Ишонмайман, ёмғир томчиларининг,
Мени эслатмасдан ёғиб ўтганига.
Аммо ишонаман кўзларингизнинг,
Ёмғир изларидан нам тортганига!
Битта умр битди ҳасратингизда,
Наҳот минг йилда бир келолмадингиз?!
Соғинчлар жон берди, туйғулар ўлди,
Қаҳат меҳрингизла кўмолмадингиз...
🖊Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz
😢8❤4💯4🔥1
#шунчаки_(эмас!)
Аланга олиб ёниб турган уйда туғилиб ўсганинг учун сенга бутун дунё олов ичида қолгандек туюлади. Лекин аслида ундай эмас...
✍️@umidaaziz
Аланга олиб ёниб турган уйда туғилиб ўсганинг учун сенга бутун дунё олов ичида қолгандек туюлади. Лекин аслида ундай эмас...
✍️@umidaaziz
😢22💯3❤2
#камина_ҳақинда
Жон томирим босилмагунча гапирмайман. Гапираётган бўлсам, демак жон-жонимдан ўтиб кетган бўлади. Акс ҳолда, бир неча кун овозим чиқмай юравераман.
Негадир одамлар индамаслик, гапирмасликни араз, гина, хафалик деб тушунишади. Гапирмасликдай яхши машғулот йўқ дунёда 😊

🔥24💯13👍6❤5
"Шунча дуо қиляпман, ёлвориб, илтижо қиляпман, мингларча истиғфор айтдим, ҳеч бирига жавоб йўқми, Аллоҳим? Мени шунчалик ўз ҳолимга ташлаб қўйдингми?!" дея ситам билан ўкириб йиғлаётган эди, ногоҳ бир кишининг қўлини елкасида ҳис этиб, сесканиб қаради:
— Ўғлим, қандай дардинг борлигини, нега бунча ўксиниб йиғлаётганингни билмайман. Лекин шундан аминманки: "Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир."
Амаки шундай дея қандай пайдо бўлган бўлса, шундай сўзсизгина юриб масжидга кириб кетди.
У эса энди табассум билан йиғлаётганди: "Роббим, инсонлигим, исёндалигим, унутутувчанлигимга қарамай ЖАВОБ йўллаганинг учун Сенга беҳад ҳамду санолар бўлсин!"...
✍️@umidaaziz
— Ўғлим, қандай дардинг борлигини, нега бунча ўксиниб йиғлаётганингни билмайман. Лекин шундан аминманки: "Яратган зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир."
("Мулк", 14)

😢22🔥17❤5👍4🆒2